Huquqiy axborot
274K subscribers
6.05K photos
333 videos
22 files
13.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_хабари

Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг

⚠️ Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб фуқаролардан йиллик 20 000-40 000 сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

☑️ Юқоридаги масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Адлия вазирлиги айрим шахслар томонидан ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиши ноқонунийлигини маълум қилади.

🔰 Эслатиб ўтиш жоизки, фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозим:

👉 Совуқ сув таъминоти;
👉 Иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);
👉 Электр таъминоти;
👉 Газ таъминоти;
👉 Иссиқлик таъминоти (кўп қаватли уйларда);
👉 Канализация (истеъмолчи уланган бўлса);

❗️Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.

📋 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209¹-моддасига кўра формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланганлигини эслатамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Радарни фуқаро автомобилига ўрнатиш мумкин эмас

🚫 ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида ўрнатилган радарларни ўзбошимчалик билан ечиб олиб, хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши қатъиян тақиқланади.

➡️ Шунингдек, хизматни ўташга алоқаси бўлмаган фуқароларни ушбу мақсадларда жалб қилиш ҳам мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Бугунги видеоселектор бошида давлатимиз раҳбари пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Пандемия шароитида Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания глава государства затронул положение дел с пандемией.
Отмечено, что ситуация начинает меняться в положительную сторону, однако в случае несоблюдения рекомендаций врачей, мер предосторожности, государство будет вынуждено вновь ввести ограничительные требования.
Рассмотрены вопросы празднования Дня независимости исходя из реалий пандемии, главным образом в семейном кругу.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

Кимё ва биология йўналишларида таълим сифати оширилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ Илк бор техник ҳужжат Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди: ҳужжат пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари ҳақида

🔍 “COVID 19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

🏫 Мазкур ҳужжат COVID-19 инфекцияси тарқалиш хавфи билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазиятда, тури, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг иш фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

🔰 Ҳужжатга кўра, МТТга болаларни қабул қилиш вақтида қуйидаги асосий қоидаларга риоя этиш муҳим ҳисобланади:

😷 тарбияланувчини олиб келувчи ва олиб кетувчи шахс ва тарбияланувчилар МТТга тиббий ниқоб тартибига риоя этган ҳолда боради;

🚫 тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларга МТТ ҳудудига кириши тақиқланади;

📝 тарбияланувчини МТТнинг масъул ходими қабул қилиб олади ҳамда тиббий ходим томонидан “эрталабки фильтр” ўтказилади ва кўрсаткичлар махсус журналга қайд қилинади;

🚰 тарбияланувчи “эрталабки фильтр”дан ўтгандан кейин гуруҳга киришдан олдин тиббий ниқобни ечади, кийим ва пойафзалини алмаштиради, сўнгра МТТ ходими назорати остида 20 сониядан кам бўлмаган муддатда қўлларини совун билан яхшилаб ювади;

🌡 МТТда тарбияланувчиларнинг тана ҳарорати камида 2 марта (МТТга келганда ва уйга қайтишдан олдин) ва эҳтиёж бўлганда ўлчанади.

📋 Шунингдек, ҳужжатда тарбияланувчиларни хавфсиз таълим олиши ва тарбияланишини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳам белгиланган.

📌 Жумладан, ўйинларни ўтказишда тарбияланувчилар гуруҳи ўзаро муносабатларни чеклаш орқали 2-3 боладан иборат кичик гуруҳларга бўлинади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли Фармонига кўра, техник ҳужжатлар жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳа билан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари рўйхати аниқ белгиланмоқда.

Қуйидаги тартиблар бекор бўлмоқда:
👉 диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор бўлмоқда;
👉диний ташкилотни тузиш ташаббускорларининг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
👉диний таълим муссасаларида диний таълим берувчи шахсларга марказий бошқарув органининг розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда;
👉диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда.

Лойиҳа муҳокамасида экспертлар, мутахассислар ва барча фуқаролар ўзларининг таклифлари билан қатнашиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

“Тест синовларига паспорт нусхаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан кирса бўладими?”, деган саволга жавоб берилди.☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (496-сон, 20.08.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.

📌 Регламентга кўра, республика ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш талаб этиладиган қурилиш ва реконструкция объектлари давлат томонидан мажбурий тартибда давлат қурилиш назоратига олинади.

➡️ Давлат қурилиш назорати
қурилиш объектларининг хавфсизлиги, сифати, зилзилабардошлиги ва фойдаланишга ишончлилигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

♻️ Давлат қурилиш назорати объект қурилишининг барча босқичларида амалга оширилади.

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар объектдаги аниқланган ҳуқуқбузарликларни 60 кунгача муддатда бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Жорий йилдан бошлаб талабалар контракт пулини 4 га бўлиб тўлаши мумкин

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Таълим кредитлари кимларга берилади?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Хабарингиз бор, адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда, Адлия вазирлиги тизимидаги шу жумладан, адлия бошқармалари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, юридик таълим муассасаларидаги коррупция кўриниши ҳақидаги маълумотларни телеграмдаги @antikorbot боти орқали ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юбориш мумкин.

Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Махсус платформа ҳаволасига ўтиш манзили: http://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бу_қизиқ

🇺🇸 Американинг антиқа қонунлари

🔹 Айдахо штатида туя ёки жирафа устида ўтирган ҳолда балиқ тутиш мумкин эмас.
🔹 Алабамада орқа чўнтакка музқаймоқ солиш тақиқланади.
🔹 Вайомингда январдан апрелга қадар қуёнларни суратга олиш мумкин эмас.
🔹 Гавайи оролларида қулоққа танга тиқиш жиноят саналади.
🔹 Ғарбий Виржинияда сув остида ҳуштак чалишга ижозат йўқ.
🔹 Иллинойсда итларга виски ичиришга рухсат берилмайди.
🔹 Калифорнияда бассейн ичида велосипед ҳайдаш тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчи маъмурий баённомага ўз фикрини ёзиши мумкин

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

📝 Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.

🧾 Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:

👉 товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

👉 товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

👉 товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки нуқсонларни бартараф этишга қилинган харажатларни қоплаш;

👉 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

👉 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Ақл_чархи

Хабарингиз бор каналимизда “Ақл чархи” рукни ташкил этилган бўлиб, унда дунёнинг турли бурчакларидаги изқуварлар фаолиятида юз берган ғаройиб воқеаларга оид саволлар эълон қилиб борилмоқда.

Навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

БУЮРМАГАН “СУҒУРТА ПУЛИ”

Изқувар Людовик дам олиш куни айланма тоғ йўли бўйлаб машинасида кетаркан, унча чуқур бўлмаган жарликка тушиб кетган эски машинани кўриб тўхтади. Шу пайт қаердандир пакана одам чўлоқланганча келиб қолди. У жарликка тушиб кетган машинанинг эгаси эканини, йўл белгиси бўлмагани учун машинаси жарга тушиб кетгани, машина қулаётганида ўзи аранг сакраб тушганини айтди.

Людовик жарликка тушиб, пачоқланган машинанинг ҳамма томонини кўздан кечирди. Машина анча эскириб қолган эди. Пакана ҳайдовчи машинани катта пулга суғурта қилдирганини, шу боис суғурта ҳужжатларини расмийлаштиришда Людовикдан гувоҳ сифатида иштирок этишни сўради.

– Бу менинг вазифам, – деди Людовик. – Фақат машинанингиз юкхонасини кўрсам бўладими?
– Бўлмасам-чи, – пакана чўнтагидан калитни олиб узатди. – Бемалол кўришингиз мумкин.

Людовик аввал машинининг салонини кўздан кечирди. Кейин юкхонани очди. Юкхонада бўш канистр, машинанинг эҳтиёт қисмлари ва асбоб-ускуналар сақланадиган чамадондан бошқа ҳеч нима йўқ эди.

– Яхши, – дея Людовик юкхонани ёпди. – Ҳаммасини пухта ўйлабсиз, лекин сизга суғурта ҳужжатини расмийлаштиришда эмас, судда енгилроқ жазо олишингизга ёрдам беришим мумкин.

Чунки эски машинангиз учун суғурта компаниясидан каттагина пул ундириш мақсадида автоҳалокатни қасддан уюштирганингиз кўриниб турибди.

Савол: Изқувар пакананинг найрангини қандай фош қилган бўлиши мумкин?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot