Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Бу_қизиқ
ОТМларга қабул ҳақида 7 факт
1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш имконига эга.
2. Хорижий, хусусий ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига, олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳамда олий таълим муассасалари махсус сиртқи таълим шаклларига ўқишга кириш учун абитуриентлар, шунингдек хорижий фуқаролар бевосита Олий таълим муассасаси ўзига ҳужжат топширади.
3. Абитуриентлар уларнинг доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъий назар, экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари марказига кечаю-кундуз мурожаат қилиши мумкин.
4. Олдинги ўқув йиллари битирувчилари май ойидан июн ойининг ярмигача ҳужжат топширишлари мумкин.
Жорий ўқув йили битирувчилари эса июн ойининг иккинчи ярмидан июл ойининг охирига қадар топишириш имконига эга.
5. Давлат хизматлари марказига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади:
- фуқаролик паспорти (мавжуд бўлмаса ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини кўрсатган ҳолда маълумотнома);
- паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
6. Абитуриент бир вақтнинг ўзида ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлаши мумкин. Бир нечта олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлашда имтиҳон топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши шарт.
7. Абитуриент имтиҳон натижаларига кўра олий таълим муассасасига қабул қилинган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига ўқув йили бошлангунга қадар тақдим этади.
Талаба бўлиш учун ўқишга киришнинг бу йилги қабул тартиби ва жорий этилаётган янгиликлардан хабардор бўлишни истайсизми?
Давлат хизматлари агентлигининг телеграмдаги https://t.me/davxizmat каналига аъзо бўлинг ва кундалик янгиликлардан хабардор бўлинг!

🇩🇪 Германияда ҳайдовчи "Autobahn" (автомагистраль)да ҳаракатланаётган вақтида автомашинанинг ёқилғиси тугаб қолиши тақиқланади.
Автомашинанинг ёқилғиси тугаб тўхтаб қолиши ҳайдовчига 30 евродан 70 еврогача жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Ажрашиш тақиқланади
Ер юзидаги фақат иккита давлатда ажрашиш қонун билан тақиқланган. Булар Ватикан ва Филиппин.
🇻🇦 Ватиканда 1629 йилда Рим папаси Клемент VII томонидан ажрашишни тақиқлаш тўғрисида қонун қабул қилинган. 2015 йилда Папа Франциск томонидан бу қонунга бир мунча ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда мамлакат фуқароларига алоҳида ҳолларда ажрашишга рухсат берилиши мумкин.
🇵🇭 Филиппинда ҳам бу қонун католик мазҳаби таъсирида қабул қилинган. Фақат мусулмонлар учун катта сарф-харажат ва ҳужжатбозлик эвазига никоҳни бекор қилишга рухсат берилар эди. Кейинги йилларда мамлакатда ажрашишларни соддалаштириш масаласи парламент томонидан тез-тез муҳокама қилинмоқда.

🇺🇸 Американинг антиқа қонунлари
🔹 Айдахо штатида туя ёки жирафа устида ўтирган ҳолда балиқ тутиш мумкин эмас.
🔹 Алабамада орқа чўнтакка музқаймоқ солиш тақиқланади.
🔹 Вайомингда январдан апрелга қадар қуёнларни суратга олиш мумкин эмас.
🔹 Гавайи оролларида қулоққа танга тиқиш жиноят саналади.
🔹 Ғарбий Виржинияда сув остида ҳуштак чалишга ижозат йўқ.
🔹 Иллинойсда итларга виски ичиришга рухсат берилмайди.
🔹 Калифорнияда бассейн ичида велосипед ҳайдаш тақиқланган.

АНТИҚА ҚОНУНЛАР📚
🇩🇪 Германияда ёстиқ расман “пассив” қурол тоифасига киритилган.

Францияда марҳум билан турмуш қуриш мумкин
Франция қонунларига кўра, марҳум билан никоҳ расман рўйхатга олиниши мумкин. Бунда марҳумнинг никоҳга розилигини билдирувчи васиятнома ёки бошқа ҳужжат талаб қилинади. Никоҳ марҳумнинг тириклик пайтидаги сана билан рўйхатга олинади ва у марҳумнинг меросига эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди.
1950 йилда Франциянинг Фрежюс шаҳрида юз берган тўғон ўпирилиши натижасида 400 киши нобуд бўлади. Қурбонлардан бири Андрэ Капра исмли йигитнинг севгилиси Ирэн Жодарт марҳум билан никоҳдан ўтишга рухсат беришни сўраб Шарль де Голлга мурожаат қилади. Масала кенг жамоатчиликнинг қизғин мунозарасига сабаб бўлгач, мамлакат раҳбари бу никоҳга розилик беради. Шундан сўнг Фуқаролик кодексига юқоридаги модда киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг ФҲДЁ органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Оққушлар – зоти олияларига тегишли!
Буюк Британияда XII асрдан бери амалда бўлиб келаётган Swan Upping қонунига кўра, мамлакатдаги барча ёввойи оққушлар қирол/қиролича мулки саналади. Ўтмишда оққуш гўштидан фақат инглиз қироллари дастурхони учун таомлар ҳозирланган.
Ҳозирда оққуш гўшти истеъмол қилинмаса-да, улар Қиролича Елизавета II нинг мулки саналади. Ҳар йили июль ойининг 3-ҳафтасида қироллик хонадонининг масъул хизматчилари Темза дарёси ва унинг ирмоқлари бўйлаб оққушларга махсус ҳалқа илиб чиқишади.
Бу оққушнинг қонунан Қиролича қарамоғига олинганини билдиради. Мазкур қушларни овлаш, уларга зарар етказиш қатъиян тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, Оққушларнинг икки тури “Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби”га киритилган бўлиб, мамлакатлимизда ҳам уларни овлаш қатъиян ман этилган.

Электрон рецептлар: Дания тажрибаси
Данияда 1995 йилдан бошлаб рецептлар бўйича электрон ҳужжат айирбошлаш тизими йўлга қўйилган. Фармацевт ўз дорихонасида барча турдош дорилар ҳақида беморга маълумот бериши шарт. Қайси бирини сотиб олишни унинг ўзи ҳал қилади. Фақат шифокор рецептга махсус белги қўйиб берсагина, дорихоначи беморга қимматроқ ва оригинал дори воситаларини тавсия этади. Қонун бўйича ҳар бир дорихонада ҳар қандай дорининг камида битта энг арзон турдоши бўлиши керак.
Даниялик дорихоначилар дори воситаларини суиистеъмол қилиш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолларига гувоҳ бўлса, бу ҳақида тегишли органларга хабар бериши шарт.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январга қадар электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими жорий этилади. Мазкур тизим 2021 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 мартдан бошлаб бутун республика ҳудудида мажбурий равишда қўлланилади.

ПОЧТА ХАТО ҚИЛСА, КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?
Япония қонунчилигига кўра, қўшнингизга юборилган, аммо адашиб сизнинг манзилингизга келиб қолган жўнатмани ҳақиқий эгасига етказиб берсангиз, жавобгарликка тортиласиз.
Қонунга кўра сиз жўнатмани фақат почта хизматига қайтариб юборишингиз лозим. Чунки, жўнатмаларнинг манзили қонун бўйича сир сақланади. Нотўғри юборилган жўнатмаларни фақат почта ходимлари ўз манзилига етказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланади. Шахсга доир маълумотлардан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик мавжуд.

“ДИҚҚАТ: КАПТАРЛАРНИ БОҚИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!”
✅ Венеция шаҳри муниципалитети жорий этган маҳаллий тартиб-қоидаларга кўра, шаҳар ҳудудида каптарларни озиқлантириш тақиқланади. Чунки каптарлар алоҳида муҳофазага олинган қушлар тоифасига кирмайди.
:🦅 Каптар Венецияда шаҳар атмосфераси, тарихий ёдгорликлари ҳамда санитария-эпидемиологик ҳолатига жиддий таъсир этувчи қуш ҳисобланади. Каптарларни озиқлантириш Венецияда 50 евро миқдорида жарима тўлашга сабаб бўлади.
☑️ Ўзбекистон қонунчилигига кўра, каптарлар ҳам кўплаб қушлар қаторида давлат муҳофазасига олинган бўлиб, спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадларида овлаш тақиқланган.

🇬🇧 БУЮК БРИТАНИЯДА ИЧКИЛИКБОЗЛИККА ҚАРШИ КУРАШНИНГ АНТИҚА УСУЛИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 21 октябридан бошлаб Уэльсда спиртли ичимликлар таъсирида жиноят содир этганлар маълум вақт давомида спиртли ичимликлар истеъмол қилиши тақиқланиб, махсус “ҳушёрлик ёрлиғи” тақиб юришга мажбур қилиниши мумкин. Қонун кейинги йил бошидан Англияда ҳам татбиқ қилинади.
👉 Ёрлиқлар (биркалар) суд ҳукми билан ичкилик ичишдан маҳрум қилинган фуқароларни мунтазам назорат қилиш имконини беради. Янги технология кўмагида такрорий жиноят содир этилишининг олди олиниши мумкин.
👉 Ёрлиқлар ҳар 30 дақиқада маҳкумдан ажралиб чиқаётган тер таркибидан унинг алкоголь истеъмол қилган-қилмаганини аниқлайди ва бу ҳақда текширувлар (Пробация) марказига хабар жўнатади.
👉 Агар маҳкум белгиланган муддатда спиртли ичимлик ичгани аниқланса, суд ёки ваколатли органлар томонидан унга берилган жазо муддати узайтирилади. Алкоголга жиддий боғланиб қолган кишиларга нисбатан мажбурий даволаш чоралари олдингидек сақлаб қолинади.
Маълумотларга кўра, Буюк Британияда куч ишлатиш билан боғлиқ жиноятларнинг 39 фоизи бевосита ичкиликбозлик таъсирида содир этилади. Ана шундай хатти-ҳаракатлар оқибатида ҳар йили мамлакат ғазнасига 21 миллиард фунт-стерлинг миқдорида зиён етади.
📍Lotin alifbosida o‘qing

🚫 Тақиқланган рақамлар
🇨🇳 Пекин шаҳри (Хитой)да жорий этилган Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тирбандликнинг олдини олиш учун ҳафтанинг ҳар бир кунида маълум рақамга эга автомашиналар учун ҳаракатланишга рухсат берилади.
Масалан, душанба куни охирги рақами 1 ва 6, сешанба куни 2 ва 7, чоршанба куни 3 ва 8, пайшанбада 4 ва 9, жума куни 5 ва 0 билан тугайдиган автомашиналар қатновда ҳаракатланиши мумкин. Дам олиш кунлари рақамлар бўйича чеклов йўқ.
🇺🇿 Мамлакатимизда, “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, йўлларда, айниқса Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни тизимли равишда комплекс таҳлил қилиш назарда тутилган.