Жиззахда ЎзМУ филиали ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Лойиҳага кўра, Филиалнинг асосий вазифалари этиб қуйидаги ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш белгиланган:
👉 психология;
👉 педагогика;
👉 математика ва табиий фанлар;
👉 механика;
👉 мехатроника.
Қарор лойиҳасида Филиалга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланиши кўзда тутилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw

Хорижда таълим олишни хоҳловчилар учун вазирлик томонидан яна бир имконият яратилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан хорижий давлатларнинг етакчи олий ва илмий-таълим муассасаларига малака ошириш ва стажировка ўташ, магистратура ҳамда докторантурада ўқишга юборилиши режалаштирилаётган номзодларга инглиз тилини ўргатиш ўқув курслари ташкил этимлоқда.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ташкил этилган семинар-тренингда 130 нафар тренерлар махсус тайёргарликдан ўтишмоқда. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб улар 22 та ОТМда хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини олиб боришади.
Чет тилини ўргатиш курслари 3 ой давом этади: бир ой мобайнида ОТМларда тренерлар томонидан ўқувлар олиб борилади, икки ой мобайнида тингловчилар масофавий платформада белгиланган топшириқларни онлайн режимида мустақил ўзлаштиришиб боришади.
Ўқув курсларида British Council (Британия Кенгаши), Alliance Francaise (Француз Альянси), Geothe Instit (Гёте институти) каби халқаро ташкилотларнинг малакали тренерлари ҳам иштирок этади.
Мазкур курсларга жами 1200 нафардан ортиқ тингловчилар қамраб олинади ва уларни муваффақиятли ўзлаштирган педагог кадрларга 2020 йилда “Эл-юрт умиди” жамғарма стипендиати бўлиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилади.

#ОТМ_янгиликлари
Наманган давлат университети талабаларидан #дўппичелленж
Наманган давлат университети талабалари тенгдошлари ўртасида миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз ва урф одатларимизга ҳурмат туйғусини кучайтириш ҳамда миллий бош кийимиз дўппини ёшлар орасида тарғиб этиш мақсадида #Дўппичелленж тарғибот акциясини ўтказишди.
Акция доирасида талабалар шаҳарнинг аҳоли гавжум масканлари, жамоат жойларида бошда дўппи ва қўлда китоб билан дўппининг афзаллиги, миллийлигимизнинг намунаси экани, худди шундай китоб мутолааси ҳам азалдан қадриятларимизнинг ажралмас қисми эканлиги бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Шунингдек, университет китобсевар талабалари ўртасида “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилиб, ғолиблар университет ректорининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари тақдирланди.

Тамарахоним - “Шарқ марвариди”
Жорий йилнинг 29 март куни Тамарахоним таваллудининг 113 йиллиги муносабати билан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида ўзбек рақс санъати асосчилари Уста Олим Комилов ҳамда “Шарқ марвариди” - Тамарахоним сиймолари ёд этилди.
Устозлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида олий мактаб ректори Ш.Тохтасимов ҳамда Тамарахоним шогирди Г.Юсупова ташаббуси билан таълим муассасасининг катта рақс машғулотлар залида устозлар сурати акс эттирилган портретлар намойиши бўлиб ўтди.
Йиғилганлар устознинг ижро этган қўшиқ ва лапарлари халқчиллиги билан алоҳида ажралиб турганлиги ҳамда халқлар дўстлиги ва тинчлиги мавзулари рақсларида мустаҳкам ўрин эгаллаганини эслаб хотирлашди.
Шунингдек, Ш.Тохтасимов бошчилигида бир гуруҳ педагог ва талаба-ёшлар Тамарахоним қабрини зиёрат қилишди.

Чирчиқ давлат педагогика институти фаолияти такомиллаштирилади
2019 йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 258-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштиришнинг 5 та устувор йўналишлари белгиланди:
👉 ўқув жараёнини такомиллаштириш, жумладан, Институтда педагог кадрлар тайёрлаш мазмунини қайта кўриб чиқиш, халкаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш ва бошқалар;
👉 маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ва талабаларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш, жумладан, ёшлар сиёсати. маънавий-маърифий ва мафкуравий соҳадаги ишлари натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар;
👉 илмий-инновацион ва халқаро ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш, бунда давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги лойиҳалар ва халқаро фанлар танловида Институтнинг фаол иштирокини таъминлаш ва бошқалар;
👉 профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш, жумладан, уларнинг узлуксиз малака ошириш тизимини йўлга қўйиш ва бошқалар;
👉 институт фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш ва самарали фойдаланишни ташкил этиш.
Қарор билан Институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Гулистон давлат университетида замонавий лаборатория очилди
Гулистон давлат университетида Германия, Италия, Испаниядан келтирилган қиймати 46 минг еврога тенг 20 турдаги лаборатория жиҳозлари билан жиҳозланган қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси очилди.
Лаборатория Европа иттифоқининг “ЕРАСМУС+” дастурининг “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит мутахассислиги бўйича магистрлар дастурини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Лойиҳа бош координатори Л’Акуила университети (Италия) профессори Анна Тоцзи ва юртимиздаги миллий координатор АнДУ профессори Райимжон Алиевлар ҳисобланади.
Лаборатория Оксфорд университетининг Резерфорд лабораторияси “Микроэлектроника ва наноэлектроника” қўллаб-қувватлаш марказининг ЕВРОПРАКТИК тизимига онлайн тарзда уланган.
Европанинг 600 дан ортиқ нуфузли университетлари онлайн тарзда уланган ЕВРОПРАКТИК тизимига Ўзбекистонда Андижон, Урганч давлат университетларидан кейин Гулистон давлат университети ҳам уланди.

Жорий ўқув йилнинг баҳорги семестридан Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида АҚШлик мутахассис Шеффилд II Жеральд Юхон ўқув машғулотларини ўтишни бошлади.
АҚШлик мутахассис Магнет санъат мактаби ихтисослашган таълим марказини ходими бўлиб, у “Фулбрайт” дастури асосида шу йилнинг октябрь ойига қадар институтда фаолияти олиб боради.
Шеффилд II Жеральд Юхон “Санъат ва маъданият тарихи” фанидан учинчи бочқич “Дизайн” таълим йўналиши талабаларига назарий ҳамда амалий дарс машғулотлари ўтказмоқда.

Хорижда таълим олишни хоҳловчилар учун чет тили курслари бошланди
Бугундан республикадаги 22 та ОТМда хорижда таълим олиш учун номзодларга мўлжалланган хорижий тилларни ўргатиш ўқув курслари бошланди.
Ўқув курслари 3 ой давом этади: бир ой мобайнида ОТМларда тренерлар томонидан ўқувлар олиб борилади, икки ой мобайнида тингловчилар масофавий платформада белгиланган топшириқларни онлайн режимида мустақил ўзлаштиришади.
Курсларда British Council (Британия Кенгаши), Alliance Francaise (Француз Альянси), Geothe Instit (Гёте институти) каби халқаро ташкилотларнинг малакали тренерлари ҳам иштирок этади.
Мазкур курсларга жами 1200 нафардан ортиқ тингловчилар қамраб олинади ва уларни муваффақиятли тамомлаган педагогларга 2020 йилда “Эл-юрт умиди” жамғарма стипендиати бўлиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилади.

#OTM_kitobchallenge
Президентимиз ташаббуси билан бошланган китоб акциясида ОТМ ректорлари фаол иштирок этмоқда.
Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори Абдурахим Маннонов ўзи ўқиган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 85-сонли мактабга шахсий кутубхонасидан ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларидан совға қилди.
Андижон давлат университети ректори Акрамжон Юлдашев Жалақудуқ туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабига 20 хил номдаги бадиий асарлар тўпламини тақдим этди.
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов бошчилигида институт академик лицейи, Самарқанд шаҳридаги 45- ва 51- сонли умумтаълим мактабларига ўзбек адабиётининг сара шеърий ва насрий асарлар тўплами совға қилинди.

Россия Табиий Фанлар Академиясининг аъзоси, «Nanotechnoilgas» халқаро илмий конференция ва халқаро илмий мактаблар ташкилий қўмитаси аъзоси, Қозон миллий тадқиқот технологик университети профессори Башкирцева Наталья Юрьевна Тошкент кимё-технология институтига ташриф буюрди.
Россиялик профессор институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларлар билан «Нефть-газ саноатининг ривожланиши ва соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш» мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Шунингдек, Наталья Башкирцева шу йилнинг 24 март – 2 апрель кунлари институтнинг Ёқилғи органик бирикмалар кимёвий технологияси факультети талабаларига «Нефтни қайта ишлаш технологияси» фанидан
18 соатдан иборат маъруза машғулотларини ўтказади.
Қозон миллий тадқиқот технологик университети Тошкент кимё-технология институтининг узоқ йиллик ишончли ҳамкорларидан бўлиб, 2018/2019 ўқув йилида 3 нафар профессор-ўқитувчи мазкур университетда малака ошириб келди, ҳамкорликда 2 та ўқув адабиёти тайёрланмоқда.
Шунингдек, 14 нафар ТКТИ битирувчилари Қозон миллий тадқиқот технологик университетида магистратура босқичини ўтамоқда.

Наманган давлат университетида виртуал докторантура таълим маркази очилди
Наманган Давлат университетида республикамизнинг 7 та ОТМлари билан онлайн мулоқот асосида ёш тадқиқотчилар ва диссертантлар ўртасида семинар-тренинглар ўтказиш имконини берувчи виртуал докторантура таълим маркази очилди.
Ушбу марказ Эрасмус+ дастурининг UZDOC 2.0 – Furthering the Quality of Doctoral Education at Higher Education Institutions in Uzbekistan (Ўзбекистон олий таълим муассасаларида докторантура таълими сифатини яхшилаш) мавзусидаги лойиҳа доирасида келтирилган 16 минг евро қийматидаги ўқув жиҳозлари асосида ташкил этилди.
Марказ бир вақтнинг ўзида 7 та ОТМ ўртасида IP манзил орқали видео мулоқот ўтказишни, қолаверса zoom.us ва google Duo каби дастурлар орқали дунёнинг исталган ОТМлари билан мулоқот, онлайн маърузалар, дикуссия ва вебинарлар ўтказиш имконини беради.
Бундан ташқари Марказ Наманган вилоятига янги инвестицияларни олиб кириш бўйича хорижий ҳамкорлар билан онлайн мулоқот ва муҳокамалар ўтказиш учун ҳам хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг Англия, Франция, Бельгиядаги элчихоналари билан мунтазам онлайн мулоқот ўрнатилган.

Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институт ректори Муҳиддин Пўлатов ўзи таҳсил олган Оқдарё туманидаги 38-сон мактабга ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига илмий-оммабоп ва бадиий асарлардан тўплам тақдим қилди. Ректор мактабнинг бир гуруҳ иқтидорли ўқувчиларини ҳам эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Андижон машинасозлик институти ректори Ўктам Саломов Андижон шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактабига ўзбек ва жаҳон адабиёти оид асарларни совға қилди.
Бухоро тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов ўзи ўқиган шаҳардаги 26-сон мактабга шахсий кутубхонасидан 100 дона китоб совға қилди. Ректор мактаб жамоаси учун институтнинг Словакия билан ҳамкорликда тайёрланган китоб тақдимотини ҳам ўтказди.
К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ўзи таҳсил олган 241-сон мактабга ташриф буюриб, ушбу даргоҳга шахсий кутубхонасидан 30 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ва бадиий китоблар тўпламини совға қилди.

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали Россия Федерациясининг Кубан давлат тиббиёт университети билан «Давалош иши» йўналишида «Double degree» (3+3) қўшма дастурлар асосида халқаро факультет очиш бўйича шартнома имзолади.
-------------------------------------------------------------------------------————
Ферганский филиал Ташкентской медицинской академии подписал договор с Кубанским государственным медицинским университетом Российской Федерации об открытии международного факультета в рамках программы "Double degree" (3 + 3) по направлению “Лечебное дело”.