Edu.uz
157K subscribers
17.1K photos
3.56K videos
230 files
11.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#OTM_kitobchallenge

Президентимиз ташаббуси билан бошланган китоб акциясида ОТМ ректорлари фаол иштирок этмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори Абдурахим Маннонов ўзи ўқиган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 85-сонли мактабга шахсий кутубхонасидан ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларидан совға қилди.

Андижон давлат университети ректори Акрамжон Юлдашев Жалақудуқ туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабига 20 хил номдаги бадиий асарлар тўпламини тақдим этди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов бошчилигида институт академик лицейи, Самарқанд шаҳридаги 45- ва 51- сонли умумтаълим мактабларига ўзбек адабиётининг сара шеърий ва насрий асарлар тўплами совға қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#OTM_kitobchallenge

Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институт ректори Муҳиддин Пўлатов ўзи таҳсил олган Оқдарё туманидаги 38-сон мактабга ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига илмий-оммабоп ва бадиий асарлардан тўплам тақдим қилди. Ректор мактабнинг бир гуруҳ иқтидорли ўқувчиларини ҳам эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Андижон машинасозлик институти ректори Ўктам Саломов Андижон шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактабига ўзбек ва жаҳон адабиёти оид асарларни совға қилди.

Бухоро тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов ўзи ўқиган шаҳардаги 26-сон мактабга шахсий кутубхонасидан 100 дона китоб совға қилди. Ректор мактаб жамоаси учун институтнинг Словакия билан ҳамкорликда тайёрланган китоб тақдимотини ҳам ўтказди.

К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ўзи таҳсил олган 241-сон мактабга ташриф буюриб, ушбу даргоҳга шахсий кутубхонасидан 30 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ва бадиий китоблар тўпламини совға қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#OTM_kitobchallenge

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов ўз шахсий кутубхонасидан илмий ва бадиий китоблар жамланмасини университет АРМ ҳамда университет қошидаги академик лицей кутубхонасига ҳадя этди.

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори Ғофуржон Мухамедов Чирчиқ шаҳридаги 2-сонли мактабга шахсий кутубхонасидан ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларидан китоблар тақдим этди.

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Навоий давлат кончилик институти ректори Қувондиқ Санақуловнинг 100дан зиёд китоблар тўпламидан иборат совғасини қабул қилди.

Қўқон шаҳрида жойлашган ОТМ раҳбарлари: Қўқон ДПИ ректори Азизхон Эминов, ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали директори Шамсиддин Усмонов, ТДТУ Қўқон филиали директори Шарифжон Пўлатовлар Фарғона вилоятининг чегара ҳудудида жойлашган Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида бўлиб, 1- ва 2-сонли мактабларга 100 номдаги бадиий ва ўқув адабиётларини совға қилишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw