#ОТМ_янгиликлари
Наманган давлат университети талабаларидан #дўппичелленж
Наманган давлат университети талабалари тенгдошлари ўртасида миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз ва урф одатларимизга ҳурмат туйғусини кучайтириш ҳамда миллий бош кийимиз дўппини ёшлар орасида тарғиб этиш мақсадида #Дўппичелленж тарғибот акциясини ўтказишди.
Акция доирасида талабалар шаҳарнинг аҳоли гавжум масканлари, жамоат жойларида бошда дўппи ва қўлда китоб билан дўппининг афзаллиги, миллийлигимизнинг намунаси экани, худди шундай китоб мутолааси ҳам азалдан қадриятларимизнинг ажралмас қисми эканлиги бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Шунингдек, университет китобсевар талабалари ўртасида “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилиб, ғолиблар университет ректорининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари тақдирланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw