Dori-Darmon AK
2.52K subscribers
4.45K photos
774 videos
108 files
8.32K links
«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali.
🪩: https://www.doridarmon.uz/uz/
Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/
📞: 78-120-16-61
Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21.
Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
📩office@doridarmon.uz
Download Telegram
#Тиббиёт_тарихи
Тери ости инъекциялари учун игна

Тери ости инъекциялари учун игналар ўз соддалигига қарамай ихтиро қилинганига бор-йўғи 150 йилдан ошди холос. Бундан олдин қадимий Юнонистонда ва Римда шифокорлар организмга суюқликни киритиш учун ингичка ичи бўш асбоблардан фойдаланишган. 1656 йилда Кристофер Рен ғоз пати орқали итнинг вена қон томирига инъекция қилган эди.
Тери ости инъекциялар учун замонавий игна Чарлз Праваз ва Aлександр Вуд томонидан тахминан 1800 йилларнинг ўрталарида ихтиро қилинган. Бу турдаги игналар бугунги кунда даволанишда дори воситасининг тўғри миқдорини тана ичига киритиш ва бошқа тиббий мақсадларда ишлатилади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#САВОЛ_ЖАВОБ
@doridarmonbilan_bot га йўлланган савол:
Дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларда дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳуқуқи борми?

❗️Ишлаб чиқарувчилар фақат ўзлари ишлаб чиқарган дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳуқуқига эга, дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилардан, дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи бошқа ташкилотлардан, шунингдек дори воситаларини ва тиббий буюмларни чет эллик ишлаб чиқарувчилардан ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлардан харид қилиш ҳуқуқига эга.
Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Асос
Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг.

Ўзбекистондаги болаларда ҳам “Кавасаки синдроми” кузатилаётган бўлиши мумкин

Каналга уланиш
👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Зайтун мойи юздаги ажинларни йўқотади

Миср маликаси Клеопатранинг
ҳусну жозибаси ҳанузгача гўзалликка ошно қалб соҳиблари тилларида достон бўлиб келмоқда. Унинг дилбарликда тенгсизлиги ва сарвқомати сири билан қизиққан олимларнинг айтишича, соҳибжамол малика бўйнида осиб юрадиган маржон шодалари орасида кичик шиша идишчада зайтун мойи олиб юргани ҳақида қадимги битикларда қайд этилган.

НИҚОБ: 1 ош қошиқ зайтун ёғига, 3 ош қошиқ миқдордаги сув аралаштиринг ва 5-6 дона узум мевасидан солиб, паст оловда димланг. Сўнг узумни эзиб, бўтқасини юзингизга суртинг. 15-20 дақиқа ўтгач, юқоридаги зайтунли қайнатмага ботирилган тампон (пахта) ёрдамида юздаги ниқобни артиб олинг. Бу ниқоб теридаги чуқур ажинларни силлиқлаб, мимик ажинлар тушишининг олдини олади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#ДИҚҚАТ
🗓 2020 йил 04 сентябрь куни
💊 “Наманган Дори-Дармон” АЖ тизимидаги кўчма дорихоналарнинг ҳаракат йўналиши:

Уйчи тумани -“Тешиктош” МФЙ
Янгиқўрғон тумани- “Калишо” МФЙ
Поп тумани- “Янгичек” МФЙ
Тўрақўрғон тумани- “Катта қўрғонча” МФЙ
Норин тумани - “Бойовул”, “Қозоқовул” МФЙлар
Чортоқ тумани- “Мучум” МФЙ
Наманган тумани “Тепа Қўрғон 1” МФЙ
Учқўрғон тумани- “Норин” МФЙ
Мингбулоқ тумани - “Кичик Жамашуй” МФЙ
Чуст тумани- “Олмос” МФЙ
Косонсой тумани -“Дўстлик” МФЙ

💊 “Хоразм Дори-Дармон” МЧЖга қарашли кўчма дорихоналар ҳаракат йўналиши:

Хива тумани – “Пирнахос” МФЙ
Гурлан тумани- "Марбугат” МФЙ
Урганч тумани- 30-сон ОПга қарашли 1-сон таянч пункти
Хонқа тумани – “Олчин” МФЙ
Шовот туман – “Чўқли” деҳқон бозор ҳудуди
Қўшкўпир тумани- Қум деҳқон бозор ҳудуди
Янгибозор тумани- Марказий деҳқон бозори ҳудуди

💊 “Андижон Дори-Дармон” АЖга қарашли кўчма дорихоналар ҳаракат йўналиши:

Жалақудуқ тумани- “Ойим” МФЙ
Андижон тумани - “Отчопар” МФЙ
Избоскан тумани- “Дашт” МФЙ
Андижон шаҳар- Деҳқон бозори
Пахтаобод тумани - “Гулшан” МФЙ
Асака тумани - “Олақанот” МФЙ
Балиқчи тумани - “Матонат” МФЙ
Олтинкўл тумани- “Саидобод” МФЙ
Қўрғонтепа тумани -“Деҳқончек” МФЙ
Хўжаобод тумани- “Ордай” МФЙ
Улуғнор тумани -“М.Иминов” МФЙ

💊 “Самарқанд Дори-Дармон” АЖга қарашли кўчма дорихоналарнинг ҳаракат йўналиши:

Булунғур тумани- “Зарбдор” МФЙ
Жомбой тумани- “Зарафшон” ҚВП
Иштихон тумани- “Азамат” МФЙ
Каттақўрғон тумани- “Худойқулобод” МФЙ
Нуробод тумани- “Дарайтут” МФЙ

💊 Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли кўчма дорихоналарнинг ҳаракат йўналиши:

Боёвут тумани- ТТБ
Сайхунобод тумани - “Олғабос”, “Ҳисор” ҚВП
Оқолтин тумани - “Учтом” ҚВП
Сирдарё тумани- “Бағара” ҚВП
Гулистон тумани- “Чортоқ” ҚВП
Мирзаобод тумани- “Ойдин” ҚВП
Гулистон шаҳри- “Баҳор” ҚВП
Сардоба тумани-“ Товуқчи” ҚВП
Ховос тумани- “Туркистон”, “Карвонсарой” ҚВПлар

💊 Тошкент вилояти “Дори-Дармон”АЖга қарашли кўчма дорихоналар ҳаракат йўналиши:

“Дегантепа” ҚФЙ
“Уччинор” МФЙ
“Гулистон” МФЙ
“Танга топди” МФЙ
“Эшонобод” ҚФЙ
“Таловул” МФЙ
“Дўстлик” МФЙ
“Дўстлик” ҚФЙ
“Туркистон” МФЙ
“Шўронсой” МФЙ

💊 "Қарақалпақ Дари-Дармақ" МЧЖга қарашли кўчма дорихоналар ҳаракат йўналиши:

Нукус шахри -"Бестобе" МПЖ
Шуманой тумани-"Кетенлер" ОФЙ
Тахтакўпир тумани-" Қара терен" ОФЙ
Элликкалъа тумани-"Қирқ қиз" ОФЙ

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook
Forwarded from Deleted Account
☝️Мана шуларни ҳар доим ёдингда тут:
👉сен ишонганингдан кўра ботирроқсан,
👉 кўринганингдан кўра кучлироқсан ва
👉ўйлаганингдан кўра ақллироқсан.

✍️Алан Александр Милн

🌺🎋Жума тонги хайрли, кун омадли ўтсин!!!

Каналга уланиш
👇
@doridarmon_ak
Парацетамолни кўп ичиш жигарни шикастлаши мумкин...

АҚШ овқат маҳсулотлари ва медикаментлар сифати устидан санитар назорат бошқармаси парацетамол ичишда қуйидагиларга амал қилишни тавсия этади:

1️⃣ Парацетамол қабул қилишда қадоғида кўрсатилган дозага амал қилинг, ҳеч қачон миқдорини ошириб юборманг!

2️⃣ Препаратни кўрсатилганидан кўра узоқроқ муддат ичманг.

3️⃣ Бир вақтнинг ўзида таркибида парацетамол тутадиган биттадан ортиқ номдаги препарат истеъмол қилманг. Яъни ҳам парацетамол, ҳам цефекон... кабилардан бир вақтда фойдаланманг.
➡️Бунда жигар шикастланиш ҳавфи ортиб кетади.

Каналга уланиш
👇
@doridarmon_ak
#Мутахассис_тавсияси
Беморга дори воситасини тайинламоқчимисиз? Препаратни буюришдан юқори самарали натижа олишни хоҳлайсизми?

👉Батафсил

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Билиб_қўйган_яхши

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтган манзили бўйича амалга оширилади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ягона портали орқали амалга оширилади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия беш йил муддатга берилади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Билиб_қўйган_яхши
Шифокор берган рецептга эътибор билан қаранг

Рецептда
дори воситасининг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса давлат тилида кўрсатилиши шарт.

❗️Зарур ҳолларда рецепт малакали таржимани таъминлаган ҳолда бемор тушунадиган бошқа тилда ёзилиши мумкин.

👉Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан берилганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида тиббиёт ташкилотининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши,
👉хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Саломатлик
Қовун уруғи

Қовун уруғларини истеъмол қилиш мумкин. Унинг таркибида оқсил, фосфор, калий, А ва B витаминлари, шунингдек, овқат ҳазм қилишда фойдали бўлган ферментлар мавжуд. Улар организмдан оғир металл ва пестицидларни олиб ташлашга имкон беради. Уруғларни яхшилаб чайнашни унутмаслик лозим. Уларни бутунлай ютиб юбориш ҳам мумкин. Аммо бунда организм энг қимматли ферментлар ва витаминларни ололмайди. Шунинг учун яхшиси ютмаслик керак.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Атиргул япроқларидан ниқоб

Атиргул япроқларини
иссиқ сувда ярим-бир соатча тиндириб қўйинг. Сўнг унга икки қошиқ картошка крахмали қўшиб аралаштиринг. Аралашмани юзда 15 дақиқа ушлаб, ювиб ташланг. Крахмал юзни намлантиради, атиргул эса қон айланишини яхшилаб, терига мусаффолик бағишлайди. Юз ювилгач, буни дарҳол пайқайсиз.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#ДИҚҚАТ
🗓 2020 йил 05 сентябрь куни

💊 “Наманган Дори-Дармон” АЖ тизимидаги кўчма дорихоналарнинг ҳаракат йўналиши:

Уйчи тумани -“Мирзаравот” МФЙ
Янгиқўрғон тумани- “Боғ” МФЙ
Поп тумани- “Янгихўжаобод”, “Ором” МФЙлар
Тўрақўрғон тумани- “Кичик қўрғонча” МФЙ
Норин тумани - “Хўжақурғонча” МФЙ
Чортоқ тумани- “Айқирон” МФЙ
Наманган тумани “Гулдиров” МФЙ
Учқўрғон тумани- “Истиқлол” МФЙ
Мингбулоқ тумани - “Мехнатобод” МФЙ
Чуст тумани- “Янгиер” МФЙ
Косонсой тумани -“Навбахор” МФЙ

💊 “Хоразм Дори-Дармон” МЧЖга қарашли кўчма дорихоналар ҳаракат йўналиши:

Хива тумани – “Қарақум” МФЙ
Гурлан тумани- Деҳқон бозор ҳудуди
Урганч тумани- “Янги Ашхобод” маҳалласи
Хонқа тумани – “ Мадир” МФЙ
Шовот туман – “Кангли” МФЙ
Қўшкўпир тумани- ТТБ ҳудуди
Янгибозор тумани- “Уйғур”МФЙ

💊 “Самарқанд Дори-Дармон” АЖга қарашли кўчма дорихоналарнинг ҳаракат йўналиши:

Булунғур тумани- “Ипак йўли” МФЙ
Жомбой тумани- “Жомбой” ҚВП
Иштихон тумани- “Барлос” МФЙ
Каттақўрғон тумани- “Чуянчи” МФЙ
Нуробод тумани- “Янгиобод” МФЙ

💊 Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли кўчма дорихоналарнинг ҳаракат йўналиши:

Боёвут тумани- ТТБ
Сайхунобод тумани - “Олғабос”, “Ҳисор” ҚВП
Оқолтин тумани - “Учтом” ҚВП
Сирдарё тумани- “Бағара” ҚВП
Гулистон тумани- “Чортоқ” ҚВП
Мирзаобод тумани- “Ойдин” ҚВП
Гулистон шаҳри- “Баҳор” ҚВП
Сардоба тумани-“ Товуқчи” ҚВП
Ховос тумани- “Туркистон”, “Карвонсарой” ҚВПлар

💊 "Қарақалпақ Дари-Дармақ" МЧЖга қарашли кўчма дорихоналар ҳаракат йўналиши:

Тўрткўл тумани -"Мискин" ОФЙ
Тахтакўпир тумани-"Мулк" ОФЙ

💊 Тошкент вилояти “Дори-Дармон”АЖга қарашли кўчма дорихоналар ҳаракат йўналиши:

“Кайтмас” МФЙ
“Беруний” МФЙ
“Бўстон” шаҳарчаси
“Гулобод” МФЙ
“Янгиобод” ҚФЙ
“Наврўз” МФЙ,
“Янгиҳаёт” МФЙ
“Абай” ҚФЙ
“Ибн Сино” МФЙ
“Қоратепа” МФЙ

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook
😊 Ҳеч нарсадан қўрқманг. Қўрқадиганларни муваффақиятсизликлар қувиб юради. Кундалик ҳаётда баъзида қўрқувга ўрин бўлади. Бироқ масъулиятли вақтда қўрқинчни нари ҳайданг. Бир лаҳза шубҳа қилиб қўйсангиз, мағлубиятга учрайсиз.
✍️
Такуан Сохо

🌱Бошланаётган кун яхши хабарларни тортиы этсин!!!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak