Dori-Darmon AK
2.67K subscribers
4.77K photos
824 videos
108 files
8.67K links
«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali.
🪩: https://www.doridarmon.uz/uz/
Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/
📞: 78-120-16-61
Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21.
Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
📩office@doridarmon.uz
Download Telegram
#Гўзаллик
Эрта қаришга қарши ниқоб

Сут ва асал ғаройиб хусусиятларга эга бўлиб, қадимдан тери парвариши учун қўлланилган. Сут теридаги ўлик ҳужайралар ва қора доғларнинг йўқолишини осонлаштириб, уни чуқур тозалайди. Асал эса терини табиий намлантириш ва унинг қайта тикланиш хусусиятини оширувчи ажойиб таркибга эга.

Ниқоб учун бизга:
– 1 чой қошиқ шакар (5 грамм);
– 0,5 стакан сут (125 мл);
– 2 ош қошиқ асал (50 грамм) керак бўлади.

Тайёрланиши:
– сут билан шакарни аралаштиринг ва чўтка ёрдамида бўйин, кўкрак ва қўл терисига суринг.
– уни 20 дақиқага қолдириб, бу вақт давомида асални юпқа қилиб суринг, яна 20 дақиқа кутиб, кейин илиқ сувда ювиб ташланг.
– бу жараённи ҳафтада бир ёки икки марта такрорланг.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Қовоқдан юз учун ниқоб

Ниқобни суртишдан аввал терингизнинг тешиклари очилиб, фойдали моддаларни яхши шимиб олиши учун бир муддат юзингизга илиқ сувга ивитилган сочиқ қўйиб ётинг. 2 ош қошиқ қайнатиб эзилган қовоқ бўтқасига 1 та тухум сариғи ва 1 чой қошиқ асал қўшасиз. Ниқобни илиқ ҳолда юзга суртиб, 10-15 дақиқадан сўнг ювиб ташлайсиз. Терингиз ёшариб, силлиқлашади. Бу ниқоб ҳар қандай юз териси учун тавсия этилади

Каналга уланиш
👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Денгиз тузи

Антисептик хусусиятга эга денгиз тузи ҳуснбузарларга қарши энг яхши воситадир. Ҳафтасига 2-3 марта денгиз тузининг сувли эритмаси билан юздаги тошмалар артиб турилса, муаммо тезда ечим топади. Бадандаги тошмалар эса учун ванна қабул қилиш тавсия этилади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Соч тўкилишини олдини олиш учун ниқоб

Барча турдаги сочлар учун
. Бу ниқобни тайёрлаш учун ўсимлик мойи билан канакунжут мойи 1:9 нисбатда аралаштириб соч илдизларига суртилади. Сўнг бошга целлофан қалпоқ кийиб, 1 соатдан кейин ювиб ташланади. Сочни ювишда қуруқ сочларга мўлжалланган шампундан
фойдаланиш керак. Ушбу даво усули ҳафтада 2 марта, жами 10 марта такрорланади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Алоэдан махсус ниқоблар

Бир қошиқ алоэ
шарбатига бир қошиқ сметанани аралаштиринг. Аралашмага қизилпойча ўсимлиги ва қошиқчада асал солинг. Тайёр ниқобни юзингизга суртиб, 12-15 дақиқадан сўнг юзингизни иссиқ ва совуқ сувда галма-гал ювиб ташланг. Ушбу ниқоб юзингизни ёшартириб, ажинларни силлиқлайди.

2 ош қошиқ янги алоэ шарбати 1та тухум оқи билан аралаштирилади ва 15 дақиқага юзга суртилади. Ниқоб теридаги майда тошмаларни йўқотишда яхши самара беради.

2 ош қошиқ алоэ шарбатига 1 ош қошиқ мойчечак дамламасини, шунча миқдордаги асални қўшиб аралаштиринг. Ниқоб юзни таранглаштириб, яллиғланишларни бартараф этади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Лимон юзни тиниқлаштиради

Лимон
таркибида C витамини ва микроэлементларни ўзида мужассам қилиши билан аҳамиятли. Шунингдек, тозалаш хусусиятига ҳам эга. Лимон шарбати юзни намлантиради, тиниқлаштиради, ҳуснбузарлар ва теридаги доғларга қарши самарали восита ҳисобланади. Юз терисини пилинг қилиш учун лимондан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун шарбатини ажратиб олиш шарт эмас, шунчаки тенг иккига бўлиб, 5 дақиқа давомида юзингизга айлана ҳаракатлар билан ишқаласангиз бас.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Cочга эрта оқ тушса

Қора чой
соч оқаришини тўхтатиш учун қўлланиладиган энг самарали воситалардан бири. Қора чойнинг фойдали хусусияти шундаки, у соч оқариш жараёнини тўхтатиш билан бирга, оқарган сочларга қайтадан ранг бериб, аввалги ҳолатига қайтаришга ёрдам беради. Бир стакан аччиқ қилиб дамланган қора чойни бир ош қошиқ ўсимлик ёғи билан яхшилаб аралаштириб, соч илдизидан бошлаб то учигача суртиб чиқинг. Яхши натижага эришиш мақсадида ниқобни кунига икки маҳал қўллаш тавсия этилади.

Яна бир усул! Аччиқ қилиб дамланган бир стакан қора чойни 1 ош қошиқ ош тузи билан аралаштиринг. Сўнг ана шу аралашмани уқаловчи ҳаракатлар ёрдамида бошга суртиб, бир соат кутинг. Белгиланган вақт ниҳоясига етганидан кейин илиқ сув ёрдамида ювиб ташланг. Муолажа бир маҳал қўлланилади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Қўлни майинлаштириш учун ниқоб

Яримта тухум сариғини кўпиртириб, оз-оздан 1 ош қошиқ ўсимлик мойи қўшилади. Аралашма қўлга яхшилаб уқалаб сурилади. 15-20 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювиб, қўлга крем сурилади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Тарвуздан ниқоб

Тарвуз таркибида бошқа маҳсулотларга нисбатан кўп учрайдиган фолий кислотаси билан машҳур. Шунингдек, тарвуз клетчатка хамда витаминларга бой саналади. Бундан ташқари, тарвуз терини намлантириш ва майинлантириш хусусиятига эга.
Қирғичдан ўтказилган тарвузни 15-20 дақидага юзга суртиб, кейин ювиб ташланг. Бу ниқоб ажойиб ёшартириш хусусиятига эга.

2 ош қошиқ майда тўғралган тарвузнинг пустлоғи устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқа дам беринг. Агар бу дамлама 1 ой давомида кунига 3 маҳал чой ўрнида ичилса, тери таранглашади ва ажинлар йўқолади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Зайтун мойи юздаги ажинларни йўқотади

Миср маликаси Клеопатранинг
ҳусну жозибаси ҳанузгача гўзалликка ошно қалб соҳиблари тилларида достон бўлиб келмоқда. Унинг дилбарликда тенгсизлиги ва сарвқомати сири билан қизиққан олимларнинг айтишича, соҳибжамол малика бўйнида осиб юрадиган маржон шодалари орасида кичик шиша идишчада зайтун мойи олиб юргани ҳақида қадимги битикларда қайд этилган.

НИҚОБ: 1 ош қошиқ зайтун ёғига, 3 ош қошиқ миқдордаги сув аралаштиринг ва 5-6 дона узум мевасидан солиб, паст оловда димланг. Сўнг узумни эзиб, бўтқасини юзингизга суртинг. 15-20 дақиқа ўтгач, юқоридаги зайтунли қайнатмага ботирилган тампон (пахта) ёрдамида юздаги ниқобни артиб олинг. Бу ниқоб теридаги чуқур ажинларни силлиқлаб, мимик ажинлар тушишининг олдини олади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Атиргул япроқларидан ниқоб

Атиргул япроқларини
иссиқ сувда ярим-бир соатча тиндириб қўйинг. Сўнг унга икки қошиқ картошка крахмали қўшиб аралаштиринг. Аралашмани юзда 15 дақиқа ушлаб, ювиб ташланг. Крахмал юзни намлантиради, атиргул эса қон айланишини яхшилаб, терига мусаффолик бағишлайди. Юз ювилгач, буни дарҳол пайқайсиз.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Сочингиз соғ­лом бўлишини истайсизми?!

Хина
сочдаги протеинлар билан киришиб, синувчан сочларни соғ­лом, қайишқоқ ва жилокор қилади.У юқори антибактериал хусусияти сабабли бош териси касалликлари (тошма, қазғоқ, қичиш) ни даволайди. Хина соч рангини мутлақ ўзгартира олмайди, балки унга бироз қизғишроқ ва миссимон ранг беради. Хина асосан жигарранг соч соҳибаларига мос тушади.
Соч илдизларини мустаҳкамлаб, қу­­юқ­лаштирадиган дамлама: 2 стакан хина кукунини 1 л қайнаган сув­да дамланг. Со­вугач, тоза соч­лар­ни унда чайинг, бу дамламадан соч ранги хиралашганда ҳам фойдаланса бўлади.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Соч ўстирувчи чакамуғ мойи қўшилган ниқоб

Чакамуғ ёғини дорихонадан ҳарид қилмай, ўзингиз тайёрласангиз, муолажа натижаси янада кучлироқ бўлади. Бунинг учун майда тўғралган 100 г чакамуғ барглари утидан 0,5 стакан зайтун мойи қуйилади ва бир кун давомида қоронғу хонада сақланади. Эртасига ушбу аралашма сув буғига қўйилади ва 15-20 дақиқа давомида ушбу буғда ушланади. Сўнгра совутилиб, докадан ёғи сиқиб олинади. Тайёр бўлган мойга 1 чойқошиқ глицерин қўшишни ёдингиздан чиқарманг. Хонаки чакамуғ мойи тайёр! Уни соч илдизидан узунасигача массаж ҳаракатлари билан суртинг ва 40-60 дақиқага қолдиринг.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Музлатилган алоэ

Алоэ шарбатидан тай­ёрланган муз бўлакчаси энг зўр пардоз воситаси ҳисобланади. Бунинг учун 2-3 қошиқ алоэ шарбати билан бирга марварак ўсимлигини қайнатинг. Уни яхшилаб аралаштириб, маълум бир кўринишга келтиринг ва музлатгичга қўйинг. Ушбу муз бўлакчаси билан юзингизни эрталаб ва кечқурун артишни канда қилманг. Бу малҳам юзингизни тошмалардан халос этиб, тиниқлаштиради.

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Гўзаллик
Терини тетиклаштирувчи ниқоб

⚡️Косметик тупроқ ва фаоллаштирилган кўмирдан тайёрланган ниқоб терини текис ва силлиқ бўлишига ёрдам беради. Фаоллаштирилган кўмир муаммоли ва ёғли терини даволаш учун ишлатилади. У турли хил ниқоблар ва косметика воситаларининг бир қисми бўлиб, теридаги тешикларни тозалайди ва барча доғларни кетказади.

🔸Бунинг учун косметикада ишлатиладиган тупроқ, фаоллаштирилган кўмир ва сувдан ниқоб тайёрланади. 2-3 дона фаоллаштирилган кўмир майдалаб олинади ва ва косметик тупроқ билан аралаштирилиб устидан сув қуйилади. Уни қумоқлари қолмайдиган даражада яхшилаб аралаштириш лозим, акс ҳолда қумоқлар терига салбий таъсир қилиши мумкин. Тайёр бўлган аралашмани 10-15 дақиқа тиндирилиб кейин терига суртиш тавсия этилади. 10-30 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Каналга уланиш👇
doridarmon_ak