Dori-Darmon AK
2.52K subscribers
4.45K photos
774 videos
108 files
8.32K links
«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali.
🪩: https://www.doridarmon.uz/uz/
Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/
📞: 78-120-16-61
Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21.
Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
📩office@doridarmon.uz
Download Telegram
​​#Тезкор
Қўқон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “X.F.” МЧЖ дорихонаси бошқарувчиси Х.И. 100 дона капсуладаги “Габапентин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 600 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонада ўтказиш мақсадида сақланиб келинган 50 дона “Габапентин” ҳамда таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 790 дона дори воситаси ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​#Тезкор
Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ж., М.К. ва бошқалар таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 120 дона “Pregabalin Capsules” номли дори воситасини фуқаро А.А.га 4,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, М.К.нинг автотранспорт воситасидан таркибида 0,15 грамм фаол гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган “Марихуана” ҳамда 750 минг сўм қалбки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​#Тезкор
Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Бунёдкор” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Isuzu” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар И.М. ва У.И. хорижда ишлаб чиқарилган 470 турдаги ҳеч қандай ҳужжатсиз 19 214 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
 
Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, туман ҳудудидаги савдо маркази автотураргоҳида жами 35 қути “Авастин” номли дори воситасини фуқаро М.Я.га 158 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олиш мақсадида бир қатор
тезкор тадбирлар ўтказилди.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда дори вооситаларининг ноқонуний муомаласини олди олинди.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​#Тезкор
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “F.M.” хусусий корхонаси ва ушбу корхонага қарашли дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси  307,8 млн сўмлик 218 турдаги дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро Д.Б.га жами 720 та капсуладаги “FATZORB PLUS” ва “FATZORB TM PLUS” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4,6 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тадбиркор Т.Ж.нинг спорт буюмлари сотишга мўлжалланган савдо дўкони сотувчиси Б.Н. жами 400 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ҳамда 1 дона пакетдаги кукунсимон моддани фуқаро А.А.га 1,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “F-F.” МЧЖга дорихонаси сотувчиси З.М. фуқаро И.Т.га шифокор рецептисиз 50 та капсуладаги “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида Учтепа тумани ҳудудида жойлашган савдо дўконида “Редуксин Лайт” ва “Зерофит” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 1,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 10 турдаги 365 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​#Тезкор
Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Р. ва Д.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида фуқаро А.С.га 864 қути “Терафлекс Адванс” номли дори воситасини 16750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситасини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.Sh.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Г.Л. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 245 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Б.М.га 5,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa