Sobiq deputat
267 subscribers
896 photos
485 videos
24 files
928 links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Diqqat!

At-Termiziy nomidagi xalqaro universitetga oliy ta’lim xizmatlarini ko‘rsatish uchun litsenziya berilmagan!

“Ta’lim to‘g‘risida”gi Qonunining 29-moddasiga asosan, nodavlat ta’lim tashkilotlari litsenziya olingan kundan e’tiboran ta’lim faoliyati bilan shug‘ullanishga haqlidir.

Manba
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Буюк Британия таълим тизими асосида ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига (2023 йил 7 июль, ПҚ-216-сон) асосан:

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизими асосида ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади. Бунда:

✔️ Халқаро мактабга белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб 1-синфдан ҳамда 5-синфдан қабул қилинади;

✔️ Халқаро мактабда таълим стандарти, ўқув режа ва дастурлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда жорий этилади.

Шунингдек қарор билан:

Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали негизида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтини ташкил этилади;

«Агробанк» АТБнинг агромарказлари ва фермерлар мактаблари, Савдо-саноат палатаси тизимидаги саноат парклари ва инкубацион марказлар, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, ўсимликлар ва ветеринария клиникалари томонидан кўрсатилаётган хизматларни қамраб олган ҳолда агрохизматлар марказлари тузилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️Бирорта ҳам дарахт кесилишига йўл қўйилмайди

Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги масъуллари томонидан Тошкент шаҳридаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳудуди ва плантациясидаги дарахтлар ҳолати ўрганилди.

Дарахтларни сақлаб қолиш ва мухофаза қилиш мақсадида эртадан бошлаб Институт ҳудудидаги барча дарахтлар қайта хатловдан ўтказиш белгиланди.

Биз ушбу ҳудуддаги мавжуд дарахтлар сақлаб қолинган ҳолдагина бошқа лойиҳаларни амалга ошириш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Ва аҳолининг дарахтларни сақлаб қолиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.

Шу боис, келгусида бу ердаги бирорта ҳам дарахт кесилишига йўл қўймаймиз.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Махсус машинани ўтказворсангиз жаримага тортилмайсиз

Кўк ёки қизил рангли маёқчаси
ёқилган ёҳуд сирена чалиб кетаётган махсус хизмат (тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар) транспорт воситаларига ўтиб кетиши учун йўл бериш натижасида қоидабузарлик содир бўлса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод этилади.

Ҳуқубузарлик радарда қайд этилган бўлса ҳам, бу охирги зарурат деб топилиб, иш МЖтКнинг 271-моддасига асосан тугатилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қонунларни қўллашдаги тенглик ва "адолат" ҳақида

Шахсан мен прокурорликка номуносиб, прокуратурага соҳасига доғ туширишдан бошқасига ярамаётган бу шахснинг нега ҳалиям ишдан олинмагани, жавобгар қилинмаётганига ҳайронман.

Агар прокуратура ўзининг бу қонунбузар вакилини муносиб жазолаб, ишдан ҳайдамас экан, демак бошқа соҳаларда ишловчи қонунбузар фуқароларга ҳам худди шу прокурор каби тегмаслиги ва жавобгар қилмаслиги керак. Шунда қонунларни қўллашда тенглик ва адолат бўлади.

Кўрамиз: юқори турувчи прокуратура қачонгача бу қонунбузар, тарбиясиз ходимининг ёнини оларкан?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Итдан тарқаган дейиш ва сўкиш ҳақоратга кирмас экан

Демак, бировни "итдан тарқаган" дейиш, сўкиш, қўл кўтариш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди. Айниқса, маҳалла раислари ва фермерларга бундай қилинса.

Нари борса битта интизомий чора қўлланиларкан.

Бундан келиб чиқса, истаган одамни у ҳох мансабдами ёки мансабдамасми "итдан тарқаган"га чиқариб, сўкаверсак бўлади. Бу маданиятсизлик бўса-да, қонунбузарлик эмас!

Қойил, рахмат прокуратурага: қонунларни қўллашдаги тенглик, адолат ва халққа намуна бўлгани учун!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#ёрдамкерак #yordamkerak
#dilshodjon #дилшоджон

Ассалому алайкум аҳли мусулмонлар.  Бу Дилшоджон укамиз жуда ёш почкасидан айрилибдилар. Гемодиализ билан яшамоқдалар. Почка операцияси учун зудлик билан 20 000$ кк. Ёлғиз фарзанд. Имконингиз бўлса ёрдам беринг! Бўлмаса тарқатинг илтимос. Аллоҳ рози бўлсин.

💳 8600-0609-8803-6126
       Raximova Zamira
☎️ +998-93-205-13-92
👥 @d_zva группага обуна бўлинг
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Охирги 15 йилда Каспий денгизининг Қозоғистонга тегишли қисми сезиларли даражада 7,1 фоизгача қисқарган.

Каспий сувининг камайиб бораётганига асосан иқлим ўзгаришлари сабаб бўлмоқда. Ёғингарчиликлар кам бўлиши туфайли баланд тоғлардаги музликлар эриб кетмоқда. Оқибатда, дарёларнинг сатҳи пасайиб, Каспийга тушадиган сув миқдори камайиб бормоқда.

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Tashabbusli budjet jarayonining joriy yilgi 2-mavsumi 17-iyuldan (soat 10:00 dan) boshlab o‘tkaziladi.

Unga ko‘ra:

Birinchi bosqich –  fuqarolar tomonidan loyihalarni shakllantirish jarayonlari 17.07.2023 - 06.08.2023 davomida;

Ikkinchi bosqich
– loyihalarni maxsus komissiya tomonidan saralab olish jarayonlari 06.08.2023 - 26.08.2023 davomida;

Uchinchi bosqich
  – loyihalarga ovoz berish jarayonlari 26.08.2023 - 15.09.2023 davomida o‘tkaziladi.

Manba
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#Кунсаволи

Бандихондаги бандиларни банди этган мансаб бандаси ҳали жойини банд қилиб турибдими?

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Бухорода браконьер хизмат вазифасини олиб бораётган инспекторга ўқ узганлиги юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Текшириш давомида ов қилиш мақсадида келган ва ушбу қилмишни содир этган шахслар аниқланди. Улардан 2 дона ов қуроллари холислар иштирокида олиб қўйилди.

Қоровулбозор тумани экология бошлиғи олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

P/S: экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ва броконьерликка қарши курашда экология инспекторларининг ҳаёти хавф остида қолишда давом этмоқда. Қўлида ўзини ҳимоя қилиши мумкин бўлган бирорта қонуний ҳимоя восита билан таъминланмаган экологлар бундай ҳолатда ожиз қолмоқдалар. Хусусан, яқинда Бекобод шаҳар экология раҳбари пичоқланган бўлса, куни кеча Қоровулбозорда экология ходимига броконъерлар ўқ узишган.

Афсуски юқоридаги ҳолатлар жуда кўп кузатилади.

Бу ҳолатда экологлар учун ҳеч бўлмаса электрошокер, резинали қуролдан фойдаланиш масаласини ҳал қилмаса бўлмайди.


👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Токи...

Токи телефонларнинг бугунги техник имкониятларини инобатга олиб, масалага холис ёндошиб, Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилмас экан битта нашида деб ўнлаб, балки юзлаб шу каби ёшлар қамалишда давом этади.

Унгача эса шу қонунларни ўйлаб топиб, қабул қилинишига рози бўлган депутат, сенатор, вазир, судъя, прокурор ва бошқа катталар ёшларни синишини шундай кузатиб ўтирамиз. Шиоримиз эса: келажак ёшларники!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда Президент таъкидлаб ўтган жиҳатларга мос: қонунларни менсимайдиган, одамларга қўпол муносабатда бўладиганлар қаторида энг юқори ўринда Бандихон тумани прокурори С.Махманов турибди. (Бунақа одамни прокуратурага қандай келиб қолгани ҳам тушунарсиз)

Ушбу прокурор сайланган раислар ва фермерларни ҳақорат қилиш билан бирга Президент Фармонига қарши кетиб, уларни мажбурий меҳнатга ҳам жалб этган.

Янги Наманган тумани ҳокими Ж. Абдуллаев ҳам Президентга берган ваъдасини бажармоқчи бўлган тадбиркорни сўкиб, ҳақоратлаган эди.

Афсуски кўпчиликка ўрнак бўлиши керак бўлган Президент маслаҳатчиси ўринбосари Ш. Ғаниев ҳам яқинда ҳокимларга нисбатан ўта қўпол муомалада селектор ўтказгани халққа маълум.

☝️Бу ҳозирча ёдда келганлари. Агар биргина ўтган икки йилликни кўтарса ҳам бу рўйхатга лойиқ номзодлар ўнлаб топилади.

👉 @r_kusherbayev‌‌
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарахтларга реклама ва ёритгич воситаларини (светодиот) илган бўлсангиз олиб ташланг! Бўлмасам жаримага тортиласиз.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️ 2023 йил учун минимал истеъмол ҳаражатлари белгиланди

Статистика агентлигининг билдиришича, 2023 йил учун минимал истеъмол харажатлари бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этган.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;

мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;

камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;

пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Аҳмоқгарчилик

“Опен бюджет”да ютган тақдирда ҳам, ушбу лойиҳага пул берилмаслиги, муаммо ҳал қилинмаслиги мумкин экан.

Қизиқ ҳолат: Тўрақўрғон туманининг Ободон маҳалласи аҳолиси ўзларига ичимлик суви чиқариб, тармоқ тортиш учун “Опен бюджет”дан 600 млн сўм маблағ ютиб олишган.

Бироқ лойиҳа ғолиб бўлганидан сўнг “Гидробиология” илмий-текшириш институтининг вилоят филиали бу ҳудудда ер ости суви мавжуд эмаслигини билдирган.

Бюрократларимиз ишлаб чиққан чала-чулпа тартибга кўра, “Опен бюджет”да ютилган маблағ бошқа мақсад, яъни сув тортиб келиш учун ишлатилмас экан.

Ахмоқгарчилик: сувни қазиб чиқарадими, бошқа ердан тортиб келадими мақсад аҳолини сув билан таъминлаш-ку!

Кейин нега лойиҳани тасдиқлаб овозга қўйгунча масъул вазирликдагилар “Гидробиология” илмий-текшириш институтининг хулосасини олишмаган?

Хуллас, шундан кейин туман ҳокимияти бошқа маҳалладан сув тортиб келиш учун 249 млн сўмлик қувур ва задвижкалар сотиб олган. Ерни кавлаш ва қувурларни ётқизиб чиқиш ишлари эса аҳолини бўйнида: ҳашар билан қилиниши керак экан.

Аҳолини эса пул йиғишига тўғри келаяпти.

Демак, тушунишимизча “Опен бюджет”да ғолиб бўлганда ҳам аслида бу техник хато деб ғолиблар қаторидан тушириб қолдирилиши, тушириб қолинмаса ҳам ўша лойиҳа учун пул ажратилмаслиги мумкин эканда.

❗️Нима ҳам дердик, не-не умидлар билан ғолиб бўлган ва кейин ишончи поймол қилинаётган минглаб одамлар номидан масъул вазиримиз Қудбиев ва уларни жамоасига каттакон "рахмат" айтамиз!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Абдуқодир Мўминовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан жорий йилнинг 25 июль куни соат 15.00да бошланиши белгиланган.

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️ Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил учун тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтади.

Очиқ мулоқот "20 август - Тадбиркорлар куни" доирасида ташкил этилиши кутилмоқда.

Унгача ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилиб, уларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш;

тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тадбиркорларнинг индивидуал масалалари жойларда тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш.

🔰 Шунингдек, "Тадбиркор вируал офиси" ахборот портали, "Call-марказ", ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорлар мурожаатларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат штаб ташкил этилди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
104 минг сўмга Самарқандга самолётда бориш

20 июлдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйича ҳар куни LET L-410 самолётида мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда экан.

Тошкент - Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар нархи 104 000 сўмдан, Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича эса 182 000 сўмдан бошланади.

👉 @r_kusherbayev