Sobiq deputat
259 subscribers
981 photos
520 videos
24 files
976 links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#Кунсаволи

Сайланган раисларни итдан тарқаганга чиқариб, ҳақоратлаган аудиоёзувдаги ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти прокуратураси текширув ўтказаётганини айтганди.

Орадан деярли икки ҳафта вақт ўтди ҳамки, ҳамон жимлик. Кутилганидек жамоатчилик секин аста бу воқеани эсдан чиқараяпти.

☝️Савол: аудиоёзувдаги ҳақоратли овозлар Бандихон тумани прокурорига тегишли эмасмикан шунда?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#Кунсаволи

Бандихондаги бандиларни банди этган мансаб бандаси ҳали жойини банд қилиб турибдими?

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#кунсаволи

Россия Ташқи ишлар вазирлиги нега бу сафар ундай қилмаяпти?

Кеча Россия элчиси О.Мальгинов, Прилепиннинг Ўзбекистонни босиб олиш бўйича баёноти юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида изоҳ беришни режалаштираётганини айтганди.

Аммо айнан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳамон бирор баёнот ёки изоҳ бермади.

Фақат Мария Захарова ўз фикрларини ифодалади холос. Аммо Захарова Россиянинг Ташқи ишлар вазири ёки бутун бошли вазирлик эмас.

☝️Шунда Захарнинг Ўзбекистон суверенитетига дахл қилгани, халқни ғазабини қўзитганига элчи айтган расмий изох Захарованинг фикрлари холосми?

Бошқа масалаларда ўзи расмий баёнот билан чиқадиган Россия Ташқи ишлар вазирлиги нега бу сафар ундай қилмаяпти?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#Кунсаволи

Агар фақат ҳарбийликда ишлаётганларгина ҳақиқий эркаклар бўлса, унда ҳокимлар қанақа эркакка киради?

Кейин бизда ҳамма эркаклар ҳам ҳарбий бўлмаса-да "пақ" этса подвалга тушиб олавермайди. Ҳарбий бўлмаса-да ҳақиқий эркаклар кўп.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#кунсаволи

Электр энергияси учун оширилган тариф, тариф сиёсати принципига зид эмасми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарори билан "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари" тасдиқланган.

Унда "электр энергияси учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2023 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади", деган қоида тариф сиёсатининг асосий принципларидан бири сифатида белгиланган.

☝️Агар ушбу принцип йил бошидан буён кучда бўлса, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб электр энергияси учун оширилган тарифни қандай изоҳлаш мумкин?

Энергетика вазирлиги ёки бошқа масъул орган буни изоҳлаб берса мақсадга мувофиқ бўларди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#кунсаволи

"Shaffof" бренди мутасаддилари биргаликда 2018-2023 йиллар давомида қарийб 450 млрд сўм солиқларни тўламай, 1 трлн 376,5 млрд сўмлик савдо тушумларини яширишган экан.

Савол: нега солиқ тизимига шунча зарар етгунча солиқдаги масъул раҳбарлар бунга жим қараб туришган?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#кунсаволи

❗️Синфхоналар янги ўқув йилига қадар қандай таъмирланади?

Тушунарли: мактаблардаги синфхоналарни таъмирлаш учун ўқувчи ва уларнинг ота-оналаридан пул йиғиш, ёрдам олиш мумкинмас.

Синфхонани таъмирлаш учун бюджетдан маблағ ажратиш механизми амалда деярли ишламайди.

Бу ҳолатда мактаблардаги синфхоналар янги ўқув йилига қадар қандай қилиб таъмирланади?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#Кунсаволи

Насия ва кредитнинг моҳиятан бир-биридан қандай фарқи бор?

👉 @r_kusherbayev