Rasul Kusherbayev
50.8K subscribers
472 photos
191 videos
1 file
883 links
Парламентдаги депутатлик фаолияти билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
Download Telegram
to view and join the conversation
Камолиддин Раббимов: Бешта партияни лидерларидан кўра, битта вилоят ИИБ генерали қудратлироқ

- Биздаги партияларнинг, дастурларига кўра, мустаҳкам беркитилган мафкуралари бор. ХДП ва Адолат СДП - сўл, социлистик йўналишдаги партиялар. ЎзЛиДеП - иқтисодий масалаларда - ўнг (ёлланма ишчини эмас, иш беривчи тадбиркор манфаатларини ҳимоя қилишни бўйнига олган), ўзлик ва маданият масаласида - сўл (ўзлик фарқларини камайтириш, тенглик тарафори), Миллий Тикланишни бош фокуси - ўзлик, маданиятдаги консерватизм.

Лекин, амалиётда, улар ўз дастурларини ҳаётга тадбиқ қила олмайди. Масалан, ЎзЛиДеП - авторитар давлатнинг "таянч партияси". Ўнг ва сўлларни классик муаммолари, мавзулари бор, лекин фақат Ўзбекистонда эмас. Сабаби, партияларга реал сиёсий имконият ва функциялар берилмаган. Бешта партияни лидерларидан кўра, битта вилоят ИИБ генерали қудратлироқ, бойроқ.

Агар партиялар эркин бўлса, ОАВлари эркин бўлса, жамият 1-2 йилда ҳамма нарсани тушуниб олади.
❗️Президентнинг янги фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб БЕКОР ҚИЛИНАДИ:

- қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

- алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.

Шунингдек:

2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга пасайтирилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

Савдо-саноат палатасига маҳаллий шартномалар доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш ваколати берилади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонунчилик талабларига мувофиқлигини текшириш бўйича давлат назорати функциялари рўйхати қонун билан тасдиқланади, бунда тегишли қонун қабул қилингандан сўнг рўйхатга киритилмаган давлат назорати функцияларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Манба
⚡️⚡️⚡️Оммавий тадбирларга рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.

Маданий-кўнгилочар ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилади.
❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, шу йилнинг 20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.
❗️2021 йил 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чеклов бекор қилинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу видеони вилоят ҳокимларига улашворсак.

Президент томонидан уларга берилган муддат аллақачон тугаб бўлди. Лекин бу топшириқни ким қандай бажарди, яхши билиб турибмиз: айрим ҳудудларда ишлар ҳалта, баҳона мингта...

Товон пулини тўламай туриб, бировнинг мулкини буздириб ташлаган "очкочи" ҳоким ва масъулларни бу ёғига "ўйин қилмай", давлат раҳбарининг топшириғини виждонан бажаришга чақириб қоламиз.

👉 @deputat_kusherbayev

| Youtube | Facebook | Instagram | TikTok
Бошқа "форточка" қолмади энди

Сурхондарё вилоятининг Денов тумани марказида ноқонуний кесиб ташланган 109 та дарахт масаласида нима учун жиноят иши қўзғатилмагани юзасидан Ички ишлар вазири ва Бош прокурорга депутатлик сўрови киритган эдик.

Чунки табиатга етказилган зарар 329 млн сўмдан ортиқ бўлиб, бу иш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши керак.

Ички ишлар вазири сўровимизга жавоб берибди.

Унда Деновдаги 109 туп дарахт кесиб ташланганида ҳуқуқбузар етказган зарар (65 млн сўм) кўп миқдорни ташкил этмаганлиги, 329 млн сўм ҳисобланган зарар Ҳукумат қарорига асосан бешга кўпайтириб чиқарилган сумма экани, жиноят иши қўзғатишда бирламчи сумма (65 млн сўм) инобатга олиниши боис, жиноят ишини қўзғатиш рад қилинганини билдирилибди. Зарар миқдори 73 млн сўмдан ошса жиноят ишига тортаркан.

65 млн сўмлик зарарни Экология қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳисоблаб берган экан.

Шундан сўнг 109 та дарахтга 65 млн сўм тўғри келиши асослими, деган савол билан республика Экология қўмитасига мурожаат қилдик.

Қизиғи шундаки, Қўмита жавобида билдирилишича, зарар белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилганида миқдор 65 млн эмас, 995 млн эканлиги маълум бўлган.

Бундан кўриниб турибдики, зарарни камайтириб ҳисоблатишдан мақсад жиноят иши қўзғатмаслик бўлган.

Зарар миқдори қўмитанинг марказий идораси томонидан расман 995 млн сўм эканлиги тасдиқлангач, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласида яна бир бор Ички ишлар вазирига мурожаат қилдик.

Ишқилиб Экология қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармасига босимлар бўлмаган бўлсинда.

Менимча буёғига бошқа "форточка" қолмади. Энди натижа ва ахборотни кутамиз.

👉 @deputat_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувини қорақалпоқ тилидаги сўзлар билан бошлабди.

Кўп миллатлилик Ўзбекистоннинг энг катта ютуғи.

#МенингПрезидентим

👉 @deputat_kusherbayev
Ижтимоий тармоқларда "ХДП депутати ЎзЛиДеП номзодига ишончли вакил бўлди" деган постга кўзим тушди.

Маълум бўлишича, Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, ХДП аъзоси ҳисобланган Турдибоева Раъно ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили сифатида рўйхатга олинган.

❗️Амалдаги Сайлов кодексининг 43-моддасида, жумладан, шундай дейилган:

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакиллари унинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади, Марказий сайлов комиссияси уларга тегишли гувоҳномалар беради.”;

Депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин ишончли вакилларини ўз хоҳишига кўра белгилайди ва улар ҳақида тегишли сайлов комиссиясига маълум қилади. Сайлов комиссияси ишончли вакилларни рўйхатга олади ва уларга гувоҳномалар беради.”;

Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас”.


Демак, қонунчиликда, бошқа партия аъзосининг, бошқа партиядан Президентликка номзодга ишончли вакил бўлиши учун таъқиқ қўйилмаган.

Шунингдек, Турдибоева Раънони депутатлик сайловларида мен билан битта сайлов округидан депутатликка номзод ва ҳурматли рақиб сифатида билганим шуки, улар ХДПга аъзо бўлмаса-да, номзод этиб кўрсатилганди.

👉 @deputat_kusherbayev
Яқинда Қорақалпоғистоннинг бир қатор ҳудудларида бўлиб келдим. Оролнинг қуриши ҳақиқий фожеа эканлигини яқиндан ҳис қилиш мумкин. Нимадир қилиш керак...

Куни кеча Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилда Оролнинг қуриган ҳудудида яна 1 миллион гектар ўрмон ва бутазорлар барпо этилишини билдирибди.

Шунингдек, шаҳар ва туманлар марказида жами 280 гектар, жумладан, Нукус шаҳрида 50 гектар майдонда жамоат парклари ва яшил майдонлар ташкил этилади.

Йўл бўйи ҳудудлари, маҳаллалар, корхоналар, ижтимоий объектлар, далалар атрофида ҳар йили 15 миллион туп дарахт, жамоат жойларида манзарали буталар экилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда Қўнғирот, Мўйноқ, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманларида жами 550 минг гектар ҳудудда табиий қўриқхоналар, келгуси йилдан бошлаб, 1 миллион гектар ҳудудда Оролқум миллий табиат боғи ташкил этилади. Натижада, Қорақалпоғистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони 4 миллион гектарга етказилади. 

Оролбўйи ҳудудида соғлиқни сақлаш, таълим, ичимлик суви таъминоти, ёшлар тадбиркорлиги, аёллар бандлиги йўналишларидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигидаги Траст жамғармасига жами 1 миллиард доллар грант ва имтиёзли кредитлар жалб қилинади...

Экилган кўчатларнинг қуриб қолиши фақат Қорақалпоғистоннинг эмас, бутун Ўзбекистоннинг муаммоси. Биз экамиз, лекин кўкариб кетишига эътибор бермаймиз. Ҳозир янги лойиҳани амалга оширяпмиз – Тошкентдан Самарқандгача 5 қатор дарахт экамиз. Ҳар бир ҳудудни аҳолига бўлиб берамиз ва назорат қиламиз. Мисол учун, дарахт 1 метр бўлса бунча, 2 метр бўлса бунча деб нарх белгилаймиз ва ҳақ тўлаймиз”.

Мана буни табиат ва унинг бўлаги Оролга янгича эътибор, деса бўлади.

Умуман экологик масалага жамиятнинг қуйи бўғинидан тортиб, энг юқори даражагача муносабати қатъий ўзгармас экан, атроф муҳит ёмонлашув йил эмас, кун сайин ортиб бораверади. Бу эса ўзимизга зарар.

#МенингПрезидентим

👉 @deputat_kusherbayev
Бугун "Автомобилсиз кун"!

🚘 Ҳукуматнинг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган.

🗓Шунингдек, 2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилган.

👉 @deputat_kusherbayev
"Uzavto Motors" монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда.

Масалан, Қозоғистоннинг асосий тв каналларидан бири "Хабар 24" навбатлар ҳақида лавҳа тайёрлабди.

"Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортди... Шунга қарамай компания Тожикистонда ўз дилерлик пунктини очган", дейилади хабарда.

Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монополистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Хатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган.

Шунча зарари етмагандек ушбу "имтиёзхўр монополист"нинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имиджини тушириб, ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгуга қолдираётгани аламли!

❗️Ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобил етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда ҳориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўл. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахасссислар қўллаб-қувватлашлари керак.

#ЙўқолсинМонополия

👉 @deputat_kusherbayev
Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига

Ўзбекистонда "Uzavto Motors" автомобилларига
30 мингдан ортиқ истеъмолчи олдиндан ҳақини тўлаб, неча ойдирки автомобилини кутаяпти.

Қизиқ, тожикистонликлар бизникиларга ўхшаб олдиндан пул тўлаб қўйиб ойлаб, хатто йиллаб кутишга нима дейишаркин?

#ЙўқолсинМонополия

👉 @deputat_kusherbayev
⚡️ Шавкат Мирзиёев Хоразмда ҳам 1-4 cинф ўқувчиларига бепул тушлик жорий этилиши ҳақида эълон қилди.

Куни кеча қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда ҳам Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасидаги бошланғич синф ўқувчилари келгуси йилдан бошлаб бепул тушлик билан таъминланиши ҳақида айтиб ўтганди.

❗️Таълим жараёнининг бошланғич босқичиданоқ болаларга бўлган бундай эътибор мамлакат келажагига нисбатан амалда чинакам ғамхўрлик намунаси бўлиши мумкин.

#МенингПрезидентим

👉 @deputat_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қонун бор, уни бузганлик учун жавобгарлик йўқ» — Кушербаев журналистлар ҳимояси бўйича қонундаги камчилик ҳақида

«Тўғриси, бунга биз уринганмиз. Буни мен очиқ айтаман. Мен ўтган чақириқдаги депутатлигимда шу масалани бир неча марта кўтариб чиқдим. Ҳаракат қилдик, лекин айрим идоралар буни хоҳлашмади», – деди депутат.

👉 https://kun.uz/84439305

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Инсон бошпанасини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Бошпана бу - кичик ватан, дегани.

Афсуски бизда ҳам ўзлари гектарга яқин майдонларида, шохона ҳаёт кечириб юрган бир қанча амалдорлар, ҳокимларимиз "тепа"га яхши кўриниш ниятида ноқонуний йўл билан бўлса ҳам одамларни ватанидан айиришдан тап тортмаяпти. Суддан эса умид йўқ.

Афтидан бундай муаммо Хитойда ҳам бор кўринади. Чунки, Шанхайда уйи “снос”га тушган одам охирги чора сифатида уйини ХХР раиси Си Цзиньпин суратлари билан ўраб олиб, маҳаллий “бульдозер”ларни шу йўл билан тиймоқчи бўлибди.

Муаммога креатив ёндошув.

Йўқолсин "снос", яшасин хусусий мулк дахлсизлиги!

👉 @deputat_kusherbayev

| Youtube | Facebook | Instagram | TikTok
Forwarded from Bahodir Ahmedov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кушербаев гапларидаги икки асосий нюансга қўшимча

1) Журналист ҳуқуқларини бузиш учун жавобгарлик йўқлиги.

Журналистни ҳуқуқини бузганлар учун жавобгарлик йўқ, бироқ журналист ўзи қонунни бузса жавобгарлик бор. Журналист фаолияти ортидан кимнидир ҳуқуқини бузса:

ОАВда туҳмат қилса жиноий (ЖК 139-м),

ОАВда ҳақорат қилса жиноий (ЖК 140-м),

ОАВ орқали ишбилармонлик нуфузига путур етказса (ЖК 192-м) жиноий жавобгарликлар мавжуд.

Бироқ, бутунбошли Қонунда (ҳатто унинг номида ҳам) журналист ҳуқуқлари кафолатланмоқда, лекин уни бузса жавобгарлик йўқ.

Юридик техника жиҳатидан ҳар бир қонун нормасининг ўз таркибий элементлари мавжуд. Башарти улар ичида санкция назарда тутилмас экан, бу қонун нормаси тўлиқ бўлмайди. ОАВ ва журналист ҳуқуқларини ҳимоясига қаратилган қонунлар кучи 0га тенг. Уларга қарши қонун нормалари эса бинойидек ишлаб чиқилган.

2. Депутатнинг ўзи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб ижро ҳокимияти билан келишиб чиқиши давлатчилик қоидаларига зид. Бу ҳақда кейинроқ.

👉@bahodirahmedoff👈
Шавкат Мирзиёев номзод сифатида самарқандлик сайловчилар билан учрашувда фаолларни вилоятни ривожлантиришга оид дастури билан таништириб ўтибди. Жумладан:

450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш;

келгуси беш йилда вилоятда 8 миллиард долларлик 5 минг 500 дан зиёд инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

Самарқанд аэропорти ёнида халқаро карго маркази, Жомбой, Пахтачи, Оқдарё ва Самарқанд туманларида 6 та агрологистика маркази ташкил қилиш;

600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этиб, жами ўринлар сонини 22 мингтага етказиш;

аҳолига юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириб, Самарқандни минтақанинг “тиббиёт хаби”га
айлантиришни эълон қилибди.

❗️Менимча номзодлар орасида Шавкат Мирзиёевнинг дастурида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва имкониятлари тўлиқ қамраб олинган. Шунинг учун ҳам дастур умумийликдан йироқ, ҳаётийдир.

#МенингПрезидентим

👉 @deputat_kusherbayev
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

‼️Шунингдек, лойиҳада Сурхондарё вилояти бўйича Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида янгидан ташкил этган ҳолда шу ҳудудларда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар ер солиғи, мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғини тўлашдан озод қилиш назарда тутилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини 26 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

Соғлик ва омад ёр бўлсин!

===========

Искренно поздравляю всех работников Службы государственной безопасности с 26 сентября - Днём сотрудников органов Службы государственной безопасности Республики Узбекистан.

Желаю здоровья и успехов!

👉 @deputat_kusherbayev

| Youtube | Facebook | Instagram | TikTok