Sobiq deputat
259 subscribers
981 photos
520 videos
24 files
976 links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Лепснинг бекор бўлган концерти ҳақида икки оғиз...

Россиянинг Украинага босқинини молиявий қўллаб-қувватлаётган Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинибди.

Шахсан мен бу ишдан ҳурсандман. Чунки Лепснинг концертига билет сотиб олган ҳар бир ўзбекистонлик билвосита қотил, босқинчи рус армиясини молиявий қўллаб-қувватлаган бўларди.

Айнан Лепс кабиларнинг кўмаги туфайли кеча тунда рус қўшини Львов шаҳрида ухлаб ётган тинч аҳолининг уйларига ҳужум қилиб, кўплаб болалар ва катталарни ўлдирди ва ўлдиришда давом этмоқда.

Афсуски Лепс кабиларнинг концертига кириш яна кўплаб бегуноҳ одамларни ўлдирилишга йўл очиб беради.

Шу боис, ақли расо, гуманист ҳар бир инсон бу зулмга қарши чиқа олмаган тақдирда ҳам унга қўшилиш, шерик бўлишдан тийилмоғи лозим.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️ Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда қуйидагиларги билдириб ўтди:

2030 йилга қадар вилоятдаги 350 дан зиёд маҳаллада 4 минг километр ички йўллар ва 100 дан зиёд кўприклар қурилади ҳамда таъмирланади;

2024 йилдан Бекобод, Хўжакент ва Ангрен йўналишларини пойтахт билан боғлайдиган 10 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади;

1,5 миллиард доллар сармоя ҳисобига Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Бўкада жами 1,7 минг Мегаваттли 3 та қуёш станцияси ишга туширилади;

Ангрен иссиқлик энергия станциясида 600 Мегаваттли 2 та кўмирли энергоблок, Бўстонлиқ туманида 900 Мегаваттли ГЭСлар барпо этилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Келгуси етти йилда “Менинг биринчи уйим” дастури доирасида Тошкент вилоятида жами 40 мингта хонадонга эга ижтимоий уйлар қурилади.

Умуман, келгуси йилдан бошлаб, бошқа вилоятларда ҳам камида 100 минг оилага мўлжалланган худди шундай ижтимоий уйлар барпо этилади.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Душанбадан бошланган Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталигида Ўзбекистоннинг тинч мамлакат эканлиги эътироф этилди

— Маълумки, дунёда нотинчликлар бўлмоқда. Масалан Африкада турли муаммолар, айрим мамлакатлардаги иқлим ўзгаришлари, миграция муаммолари, қишлоқ хўжалигида талофатлар кузатиляпти, — деган ҳафталик меҳмони Руминия рақобат органи президенти Богдан Ауреску. —Шундай мураккаб вазиятларда Ўзбекистоннинг тинчлиги, осойишталиги ҳавас қиларли ҳолат деб ўйлайман. Тинчлигингизга кўз тегмасин.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#жумаданкейингификр

Эътиқодни сиёсатга аралаштириш яхши оқибатга олиб келмайди.

Шу боис, динга сайловни аралаштирмаган маъқул.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Эврика!

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хорижлик меҳмонларда юртимиз ҳақида ижобий тасаввурини шакллантириш мақсадида вазирлик биносининг кириш қисмини қўл чизмалар орқали безатиш учун 303,0 млн сўм пул маблағлари сарфламоқда.

Маълумот учун: 2022 йилда бюджет тақчиллиги (дефицит) 4 фоизга етган.

Вазирлик буни «бюджет тақчиллиги ривожланаётган давлатлар ривожланишлари учун табиий ҳол» деб изоҳлаган.

P/S: Энди шу қўл чизмаларини кўрган ҳорижликларнинг юртимиз ҳақида фикри "сразу" ижобий томонга ўзгариб кетса керак.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Бугун сайлов!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвадаги сайлов участкасига овоз бериш учун кўплаб ўзбекистонликлар келишибди.

Нима бўлганда ҳам уларнинг фаоллигига гап йўқ! Улар сайловдан кўп нарса кутишаяпти.

Қолганлар ҳам бефарқ бўлмасин!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистонида Ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳам сайловда овоз беришмоқда.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Кеча Озодликда эълон қилинган суриштирувдаги давлат раҳбарига қандайдир қариндош деб келтирилган Муродхон ака (адашмасам фамилияси Жўраев)ни шахсан таниганим учун ҳайрон қолдим.

Депутатлик давримда 2019 йили Бош вазирга кириб Янгийўлдаги канализация иншоотини таъмирлашни дастурга киритгандим.

Ўша вақтлар канализация иншоотини қурадиган бир тадбиркор(Муродхон ака) қабулимга ёрдам сўраб келганди. Улар арзон ҳам замонавий канализация иншоотлари қураркан.

Сифатли ва камҳарж бўлгани учун лойиҳа менга ёқди. Шуни сайлов округим Янгийўлга жорий қилсак, деган фикр келди.

Лекин бизни бюрократ вазирларимиз (Закиров, Салиев) бу тадбиркорни дастлаб қурилишга яқинлаштиришни исташмади. Вазирлар Муродхон акадан объект қурилишини олиб қўйиб, ўз таниш қурувчиларига бермоқчи бўлишди. Бироқ якунида танишлари "ўтириб қўйиб", ишлар тўхтаб қолди.

Шунда Муродхон ака ва мен "дод" деб кўп жойларга ёзганмиз. Мен Бош вазирга, Президент Администрациясига тинимсиз шикоятлар киритдим, чиқишлар қилдим.

Охири лойиҳани бошлаган Муродхон акага яна қайтариб беришди.

Биласизми, Муродхон ака ўша объект масаласида ҳалигача менга чиқадилар: лойиҳасини экспертизадан ўтказмаётгани, вазирлик вақтида пул бермаётгани, унга жарима солишаётгани, қурилишни тўхтатишаётгани ва ҳоказо. Эшитавериб, бу адолатсизликлардан дод девораман.

Сўнг собиқ сайловчиларим ва Янгийўлни фуқароси сифатида "бетни қалин қилиб" Вазирлар Маҳкамасидаги масъулларга чиқаман.

Кечаги суриштирувни кўриб эса ҳайрон қолдим: Муродхон акани шундай кучли "қариндош"лари бўлса нега бунча қийналиб юрибдилар? Бир оғиз телефон қилдирса бўлмасмиди?

Шунга қараганда Муродхон ака Озодлик айтганидек қариндош уруғчилик ортидан бирон имтиёз ва сийловга эга бўлмаган. Бугун биздаги оддий тадбиркорлар вазирлик ва идораларнинг қанақа бюрократия ва сансалорлигига йўлиқса, улар ҳам буни бошидан ўтказиб юрибдилар.

Яна бир қизиқ томони сайловдан бир кун олдин буни эълон қилингани, одамлар ундаги гапларнинг қанчалик рост ёки ёлғон эканлигини аниқлаш имконсиз бир вазиятда сайловга бориши.

Хуллас манипуляция деган гапни эшитганлар бўлса, буни яхши тушунади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу инсон бола чақаси билан яшашга уй қуриш ортидан қамалишга ҳам тайёр.

Унга чиқиндихона ўрнида ҳашар билан икки хонага уй қурмоқчи эдик. Бироқ оқибат 50 млн, сўнг яна 8 млн жарима қўйилди.

Гектарлик ҳовлиларда яшайдиган амалдорлар ва депутатларни гапиртирмайдиган парламентни шарофати билан қабул қилинган қонун бугун камбағал ва ночорларга ишлатилаяпти.

Нима ҳам дердик: яшасин ишламайдиган, ялқов Адолат ҳола!

Батафсил: 👇👇👇
https://youtu.be/t64GFf67P7U

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Дастлабки натижалар

МСКнинг хабар беришича Президент сайловида 15,6 млн киши, яъни сайловчиларнинг 79%и овоз берган.

Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 13 млн 625 мингдан ортиқ, 87%дан ортиқ овоз олган.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Экология соҳасидаги ҳар қандай мурожаатни телеграмдаги расмий "@ecogovuz_bot" орқали Экология вазирлигига юбориш мумкин.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди.

Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Сарсон бўлган тадбиркор дарди

Менинг мулк ҳуқуқим 17.10.2018 йилдаги Қ-692-сонли қарор билан эмас, балки Зарафшон шахар ҳокимининг 21.05.2010 йилдаги 182-сонли қарори билан бозор ҳудудига ўтказилганлиги учун мен 182-сонли қарорга нисбатан эътироз билдиришим керак экан.

Бироқ 692-сонли қарорнинг 5-қисмида 182-сонли қарор ўз кучини йўқотган, деб келтирилган.

Мен шунда ўз кучини йўқотган 182-сонли қарор билан курашишим керакми? Мантиқ қани?

Батафсил
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️ Рақобат қўмитаси Президент ва Сенатга бўйсунади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (2023 йил 6 июль, ПФ-108-сон) қабул қилинди.

🔰 Унга асосан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси монополияга қарши республика органи бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Олий Мажлис Сенатига ҳисобдор ҳисобланади.

📂 Шунингдек:

🔹 Рақобат қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тармоқ инфратузилмаси билан боғлиқ ва табиий монополия, жумладан электр энергияси, табиий газ, темир йўллар, фуқаро авиацияси, аэропорт хизматлари, автомобиль йўллари ва телекоммуникация соҳаларида мустақил бозор регуляторлари институтини босқичма-босқич жорий қилади;

🔹 2025 йил 1 январга қадар Рақобат қўмитасининг табиий монополия субъектларининг тарифларини тартибга солиш ва назорат қилиш функциялари босқичма-босқич мустақил бозор регуляторларига ўтказилади.

👉 @r_kusherbayev