23.5° бурчак остида
30.9K subscribers
12.3K photos
4.93K videos
3 files
1.64K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
⚡️🇺🇸🇲🇲АҚШ Мьянмада намойишчиларнинг зўравонлик билан тарқалиши сабабли қўшимча чоралар тайёрламоқда — Оқ уй.‌‌

👉 @burchakostida
#бурчакстат

ТомТом ташкилоти 2020 йил 57 мамлакатда 416 шаҳар тирбандлик даражасини ҳисоб-китоб қилган ҳолда Йўл ҳаракати индексини эълон қилди.Унга кўра, сўнгги ўн йил ичида транспорт тирбандлигининг доимий ўсиши пандемия томонидан кескин тўхтатиб қолиниб, бутун дунёдаги иш услублари ва ҳаракатланиш тенденцияларини тескари томонга ўзгартирган.

387 шаҳарда тирбандликнинг ўртача 21 фоиз, шунингдек, тиғиз соатларда 28 фоизга пасайиши кузатилди. Бироқ дунёнинг 13 шаҳрида аксинча, тирбандлик даражаси ортган.

Пандемия дунёнинг кўп қисмини фалаж қилганига қарамай, 2020 йилда глобал тирбандлик нуқталари биринчи ўринда Москва шаҳридир.Кейинги ўринларда Ҳиндистоннинг Мумбай, Колумбиянинг Богота ва Филиппиннинг Манила шаҳарлари бўлиб, танглик 53 фоизни ташкил қилмоқда.

Тирбандликнинг ҳақиқатан ҳам ижобий томони, бу унинг кучли иқтисодиёт кўрсаткичи эканлигидир. Салбий томони йўловчилар кўп вақт сарфлашидан ташқари, атроф-муҳитга даҳшатли таъсиридир.

👉 @burchakostida
⚡️🇷🇺Алексей Навальный Москвадаги "Матросская Тишина" ҳибсхонасидан Владимир вилоятидаги ахлоқ тузатиш колониясига олиб кетилди.

👉 @burchakostida
#бурчакдагимаълумот

КОНСЕНСУС (лот. consensus – келишув, умумий фикр) – халқаро конференция, кенгаш ва халқаро ташкилотларнинг йиғинларида мазкур анжуман иштирокчиларидан биронтаси ҳам қарши чиқмаган ҳолда якдил овоз билан қарор қабул қилиш тартиби ёки усули.

"Консенсус" атамаси кўпинча сиёсий ёки юридик маънода ишлатилади. Консенсус давлатлараро шартномаларга эришишда муҳим аҳамиятга эга, чунки у музокараларда қатнашаётган барча давлатларнинг ўзаро мақбул қарорларга келиши учун имкониятлар очиб беради. Давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатлар мослигига қарамай, айрим масалаларда келишмовчилик бўлган ҳолларда ана шундай давлатларнинг манфаатларига зид қарорлар қабул қилинмаслиги учун у ишончли кафолат бўла олади. Шу маънода консенсус халқаро ҳаётдаги энг мураккаб масалаларни ҳам ижобий келишувга эришиш учун ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг энг ишончли воситаси бўла олади.

Консенсус барча давлатларнинг ихтиёрий келишув асосида қарорлар ишлаб чиқишини, тенглик ва томонларнинг ўзаро манфаатларини тан олинишини тақозо қилади. У зўравонликни, босим ўтказишни ёки халқаро конференциялар ва халқаро ташкилотларнинг ишларида сунъий равишда овозларни кўпайтириш йўли билан қарорлар қабул қилишни рад этади. Консенсус усули деярли барча халқаро ташкилотларда қўлланилади.

👉 @burchakostida
⚡️🇦🇲Арманистон Президенти келишмовчиликларни бартараф этиш учун мамлакатнинг барча сиёсий кучларини музокаралар столига бирлаштиришга тайёрлигини билдирди.

👉 @burchakostida
⚡️🇺🇸🇦🇫АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод расмийлар ва Толибон билан музокаралар ўтказиш учун Кобул ва Дохага ташриф буюради.

У Aфғонистон Ислом Республикаси раҳбарлари, толибонлар ва минтақа давлатлари вакиллари билан келгусидаги ҳаракатлар ҳақида мунозараларни давом эттиради, уларнинг манфаатлари учун адолатли ва барқарор сиёсий келишув ҳамда доимий ва кенг қамровли сулҳ тузилади — давлат департаменти.

Бу унинг АҚШ маъмурияти ўзгарганидан кейинги биринчи расмий ташрифидир.

👉 @burchakostida
⚡️🇦🇲Пашиняннинг мухолифат гуруҳи бир неча вазирликлар жойлашган Еревандаги ҳукумат биносига ҳужум қилди.

👉 @burchakostida
#бурчакдагитарих

"Аёлларсиз таълим — тартибли таълим"

1897 йил олий таълим тарихида алоҳида из қолдирган, феминизмнинг ўсиб, яна бир поғона кўтарилишига сабаб бўлган, минглаб пиротехника воситалари бирлашган воқеа — Кембриж университетининг аёллар таълими ҳамда жинсий тенгҳуқуқлиликка қарши талабалари намойиши бўлиб ўтди.

Бу даврда аёлларнинг велосипед миниши ҳам мумкин бўлмаган. Велосипедда қўрқиб турган аёл феминизм рамзи ҳисобланиб, ўша кунги намойишда у ёқиб юборилган.

1870 йилларда аёлларга Кембрижда айрим академиклар қарорлари билангина маърузаларда қатнашишга рухсат берилди.

Улар 1881 йилдан сўнг имтиҳонларда қатнашиш учун расмий ҳуқуқни қўлга киритдилар, аммо барибир уларга илмий даражалар берилмади.

Аёлларга тўлиқ даража олиш ҳуқуқини бериш учун университет миқёсидаги 1897 ва 1921 йилларда овоз бериш жараёни ўтказилган, бироқ кўчаларда қизғин норозилик намойишлари тўхтамаган.

1948 йилгача аёллар университетнинг тўлиқ аъзолигини олишмаган.‌‌

👉 @burchakostida
⚡️🇪🇺🇷🇺27 нафар Евроиттифоқ мамлакатларининг элчилари Навальный атрофидаги вазият туфайли Россия Федерациясига қарши янги санкцияларни жорий этишни келишиб олдилар.‌‌

👉 @burchakostida
⚡️🇺🇸🇷🇺Кремль Байденнинг Қрим Россияга тегишлилигини тан олмаслик ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди. Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия Қримни қўшиб олишни амалга оширмаган, ярим орол Россия Федерацияси билан қонуний равишда бирлаштирилган.‌‌

👉 @burchakostida
⚡️🇺🇳🇷🇺БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислари Навальныйнинг заҳарланиши Россия ҳукуматини танқид қиладиган ва унга қарши чиқадиган ҳар бир кишига "аниқ ва машъум огоҳлантириш" деб баҳолашмоқда.

Россия мутасаддиларига ёзган мактубида БМТ экспертлари ҳукумат амалдорларининг Навальный заҳарланишида катта эҳтимол билан иштирок этганлигига ишора қилувчи далиллар мавжуд, деб маълум қилишган.

👉 @burchakostida
⚡️🇬🇧💉Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини 20 миллион британиялик олган. Аммо Европада эмлаш ставкаларига вакцинага бўлган ишончсизлик таъсир кўрсатмоқда.

👉 @burchakostida
⚡️🇲🇲Мьянмада ҳарбий тўнтаришга қарши тинч намойишлар давом этмоқда. Ишдан четлатилган Аун Сан Су Чжига қарши янги айбловлар эълон қилинди.

👉 @burchakostida
⚡️🇾🇪Яман аҳолиси очарчиликни бошдан кечирмоқда ва шошилинч ёрдамга муҳтож — таъкидлайди Норвегия қочқинлар кенгаши бош котиби Ян Эгеланд.

👉 @burchakostida
⚡️🇫🇷Франциянинг собиқ президенти Саркози уч йиллик озодликдан маҳрум қилиш, шу жумладан бир йиллик ҳақиқий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У коррупцияда айбдор деб топилган.

👉 @burchakostida
⚡️🇺🇦Украинада контрабандачилар гуруҳи аниқланди, улар таркибига Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ ва ҳозирги ходимларидан иборат. Улар расмий микроавтобусда Полшадан юк ташийдилар. 28 февраль куни автоулов назорат пунктида тўхтатилиб, ундан 140 минг доллар, 67 минг эвро, 11,6 минг Полша злотиси, 16 кг олтин ва деярли 9 минг қути сигарет топилган.

👉 @burchakostida
#БИЛАСИЗМИ

Энг ғаройиб қонунларни ўрганар эканмиз, бугун ҳам улардан бир-нечтасини эътиборинггизга ҳавола қиламиз.

Австралиянинг Мелбурн шаҳрида эркакларнинг жаримага тортилишлари жуда осон. Бунинг учун улардан кўйлак ичидан майка киймаслик талаб этилади холос. Ички кийим киймай кўчага чиқиш тақиқланган мамлакат фуқаролари қаторига Таиланд фуқаролари ҳам киради.

Канадада эса кишилар жамоат жойларида жароҳатдаги боғич ёки бинтларни ечишлари катта жаримага сабаб бўлади.

Тунги 21:00 дан кейин хотинни калтаклаш тақиқланган шаҳар бу Лондондир (Буюк Британия). Чунки калтакланган аёлнинг чинқириғи атрофдагиларни безовта қилади.

Техас штатида (АҚШ) кўчада ялангаёқ юриш учун 5$ лик рухсатнома олиш керак.

👉 @burchakostida
🇹🇷Эрдўған Туркиянинг коронавирус хавфи ўрта ва паст бўлган вилоятларида комендантлик соати бекор қилинишини эълон қилди.

👉 @burchakostida
⚡️🇺🇸🇷🇺CNN нашрининг ёзишича, Байден маъмурияти ушбу ҳафтада Навальный билан боғлиқ вазият туфайли Россияга қарши санкцияларни қўлламоқчи.

👉 @burchakostida
🇺🇸🇺🇦АҚШ Украинага 125 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди — Пентагон.

👉 @burchakostida
⚡️🇫🇷🇩🇪Франциянинг Мозел департаменти вирус янги штамми тарқалишининг ўчоғига айланди. Германия чегара назоратини кучайтирмоқда.

👉 @burchakostida