23.5° бурчак остида
30.8K subscribers
12.6K photos
5.03K videos
3 files
1.64K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
⚡️ИШИДга алоқадор жангарилар БМТнинг Нигериядаги базасига ҳужум қилиб, ташкилотнинг 25 ходимини ҳибсга олди.

👉 @burchakostida
⚡️БМТ Нигерияда фавқулодда ҳолатни тасдиқлади, аммо қўшимча тафсилотлар айтилмади.

👉 @burchakostida
⚡️🇩🇪🇺🇸Германия расмийлари AҚШнинг "Шимолий оқим — 2" га қарши санкцияларини Европа суверенитетига аралашиш деб ҳисобламоқда.

👉 @burchakostida
#бурчакдагимаълумот

НЕЙТРАЛИТЕТ (бетарафлик) (лот. neuter – у ҳам, бу ҳам эмас; инг. neutrality; нем. neutralitet) – халқаро ҳукуққа биноан урушда иштирок этмаслик, тинчлик даврида эса, ҳеч қандай ҳарбий блокларнинг аъзоси бўлмаслик.

Бошқа давлатлар ўртасида уруш жараёнлари кетаётган даврда халқаро ҳуқуққа биноан нейтрал (бетараф) мамлакатлар хатти-ҳаракатларига уч хил чекловлар қўйилади:
- урушаётган томонларга ўзларининг қуролли кучларидан фойдаланишга имконият бермаслик;
- уруш олиб бораётган давлатларга ўзларининг ҳудудларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга шароит яратиб бермаслик (база, транзит, учиб ўтиш ва б.);
- қурол-аслаҳа ва ҳарбий мақсадларга мўлжалланган товарларни етказиб беришда ҳеч бир томонни камситмаслик.

Халқаро ҳуқуқ субъекти бўлган давлатлар орасида доимий нейтрал (бетараф) давлатлар алоҳида ажралиб туради. Доимий нейтралитет (бетарафлик) давлатнинг махсус халқаро ҳукуқий мавқеи бўлиб, унга мувофиқ давлат ҳеч қандай давлат тарафида урушга киришмаслиги ҳамда уруш олиб бораётган тарафларга ҳеч қандай ҳарбий ёрдам кўрсатмаслиги зарур.

Доимий нейтралитет (бетарафлик) мақоми мазкур давлатга тинчлик вақтида ҳам маълум мажбуриятларни юклайди. Ҳозирда Швейцария, Австрия, Лаос, Мальта, Туркманистон доимий нейтрал (бетараф) мақомига эга.

👉 @burchakostida
⚡️🇺🇸🇹🇷170 дан зиёд AҚШ конгрессменлари — ҳам демократлар, ҳам республикачилар Туркияда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва демократияга қарши ҳужумлар тўғрисида АҚШ давлат котиби Блинкенга мактуб йўлладилар ва буни Aнқара билан муносабатларни шакллантиришда ҳисобга олишни талаб қилдилар.

👉 @burchakostida
⚡️🇺🇸🇹🇷170 дан зиёд AҚШ конгрессменлари — ҳам демократлар, ҳам республикачилар Туркияда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва демократияга қарши ҳужумлар тўғрисида АҚШ давлат котиби Блинкенга мактуб йўлладилар ва буни Aнқара билан муносабатларни шакллантиришда ҳисобга олишни талаб қилдилар.

👉 @burchakostida
⚡️🇬🇪Грузия оппозицияси парламент олдида пикет ўтказмоқда. 10 га яқин киши ҳибсга олинган.

👉 @burchakostida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🇮🇩Индонезияда Синабунг вулқони отилиши натижасида 5 км дан ортиқ масофага кул ва тутун тарқалди. Индонезия вулқоншунослик марказининг маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг август ойидан бери биринчи йирик портлаш.

👉 @burchakostida
⚡️🇧🇾🇷🇺Биринчи марта Белоруссия Мудофаа вазирлиги ва Россия Федерацияси 5 йиллик стратегик шериклик дастурини имзоладилар.

👉 @burchakostida
⚡️🇪🇺🇷🇺Европа Иттифоқи Россиянинг юқори лавозимли амалдорларига Aлексей Навальный атрофидаги вазият туфайли санкциялар киритди. DPA агентлиги хабар қилишича рўйхатга қуйидагилар киритилган: Бош прокурор Игор Краснов, Тергов қўмитаси раҳбари Aлександр Бастрикин, Россия гвардияси бошлиғи Виктор Золотов, Федерал жазони ижро этиш хизмати раҳбари Aлександр Калашников.

👉 @burchakostida
#бурчакдагитарих

"Тухум" солиғи

Тарихдан то ҳозирга қадар инсоният ер, сув учун солиқлар тўлаб келмоқда, ҳатто жон учун ҳам солиқ ундирилган даврлар бўлган. Шу қаторда XIX аср СССР давлатига яна бир солиқ, "Бефарзандлик солиғи" ҳам хосдир.

1941 йил 21 ноябрь СССР давлатида "Ёлғизлик, камфарзанд ёки бефарзандлик тўғрисида"ги қонун қабул қилинади. Унга кўра, ҳар қандай 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган бефарзанд эркак, ҳамда турмуш қурган 20 ва 45 ёш оралиғидаги аёл ойига маошининг 6 фоизи миқдорида солиққа тортилган. Бундан ташқари, камфарзанд оилалар, жумладан 1 фарзанди бор оила ойига 50 рубл, 2 нафар фарзандлиси эса 25 рубл солиқ тўлаган.

Даромади 70 рублдан кам бўлган, соғлик жиҳатдан фарзанд кўра олмайдиган фуқаролар солиқдан озод этилган.

Халқ орасида бу солиқ "тухум солиғи" деб аталган, чунки бу солиққа турмуш қурган ёки ажрашган аёлларгина тортилган, бироқ оилавий ҳолатидан қатъий назар 20 ёшдан юқори бефарзанд эркаклар тўлашга мажбур эди.

Бу солиқ 1992 йил, 1 январдан бекор қилинган.

👉 @burchakostida
​​​​Asaxiy.uz интернет-дўкони асосчиси Фируз Аллаев Ўзбекистонда интернет орқали буюртма берилган техникаларни икки иш кунида етказиб бериш имконияти пайдо бўлганлигини эълон қилди. Бу ҳақида тадбиркор ўзининг телеграмдаги @allaevuzb каналида хабар берди. Энди интернет фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг хоҳлаган нуқтасидан интернет-дўкон сайтидаги 15 000 хил техника маҳсулотларидан бирини харид қилишлари мумкин. Буюртмалар 48 соат ичида етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, asaxiy.uz Ўзбекистондаги илк интернет-дўконларидан бири бўлиб, 7 йилдан бери фаолият юритади. Интернет-дўкон шунингдек китоб бозорини ривожлантириш мақсадида тузилган Asaxiy Books лойиҳаси орқали ҳам кенг жамоатчиликка машҳур.
#бурчакстат

Ишончсиз интернет иш куни ёки кино кечаси, ҳатто компанияларнинг ўз бизнесларини юритишларига ёки инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришларига тўсқинлик қилиши мумкин.

Интернетнинг юқори сифатига эга мамлакатлар одатда инфратузилмани ҳам ўз фуқаролари, ҳам уларнинг ишбилармон доиралари учун бойлик деб билишади.

VPN-провайдер Сурфшарк томонидан таҳлил қилинган 85 та мамлакат рўйхатида Cингапур биринчи ўринда туради. Скандинавия ва Бенилюкс мамлакатлари ҳам интернетга уланиш тезлиги ва ишончлилигини ҳисобга олган ҳолда Интернет сифати индексида юқори ўринларни эгаллашмоқда. Канада 18 ўринда АҚШэса 7 ўринни эгаллаб турибди.

Спектрнинг қарама- қарши томонида Шри-Ланка ва Филиппин давлатлари ўрин эгаллаган. Осиё жамғармасига кўра, орол давлатлари интернет инфратузилмаси учун кўпроқ харажатларни ўз зиммаларига олишлари керак, бу эса баъзи жойларда уланишнинг ёмонлашишига олиб келади.

👉 @burchakostida
⚡️🇺🇸Қўшма Штатлар 7 нафар юқори мартабали рус амалдорларига, шунингдек, биологик ва кимёвий қурол ишлаб чиқаргани учун Россия, Германия ва Швейтсариянинг 14 ташкилотига қарши санкцияларни қўлламоқда.

Улар экспорт ва виза чекловларини назарда тутади.

Оқ Уй, шунингдек, АҚШ яқин ҳафталарда Россиянинг тўрт йўналишдаги беқарорлаштирувчи ҳаракатларига жавоб қайтаришини маълум қилган.

👉 @burchakostida
#БИЛАСИЗМИ

Дунёдаги давлатларнинг ғаройиб қонунларини ўрганар эканмиз, бугун ҳам уларнинг баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Канаданинг Онтарио шаҳрида ҳар қандай ортиқча шовқин, қичқириш, ҳуштак чалиш ёки бирор қўшиқни баланд овозда ҳиргойи қилиш жаримага сабаб бўлади.

Бирлашган Араб Амирликларида эркак ва аёлнинг жамоат жойида ўпишиши мумкин эмас.

Флоренцияда (Италия) жамоат жойларида овқатланиш, черков яқинида спиртли ичимликлар ичиш тақиқланади.

Аризона штатида (АҚШ) эр ойда бир марта хотинини калтаклаши мумкин.

Грецияда айрим тарихий обидаларни баланд пошнали оёқ кийимда саёҳат қилишга рухсат йўқ.

👉 @burchakostida
⚡️🇷🇺🇺🇸Россиянинг AҚШ санкцияларига муносабати, албатта, носимметрик бўлмайди. Қўшма Штатлар икки томонлама муносабатларни тўлиқ музлаш даражасига етказди — Россия ТИВ.

👉 @burchakostida
⚡️🇬🇧🇷🇺Буюк Британия AҚШ ва Европа Иттифоқининг янги санкцияларидан сўнг Россияни жавобгарликка тортиш учун шериклар билан яқиндан ишлашда давом этишини айтди.

Лондон ўзининг санкцияларини киритишни режалаштирадими ёки йўқми, Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги аниқлик киритмаган, лекин қоида тариқасида у Брюссел ва Вашингтон билан озми-кўп синхрон равишда Россияга қарши чекловларни жорий қилмоқда.

👉 @burchakostida
⚡️🇷🇺🇺🇸Россия Ташқи ишлар вазирлиги AҚШни олов билан ўйнашмасликка чақирди.

👉 @burchakostida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакдагилавҳа

ПЕНТАГОН РОССИЯ АГРЕССИЯЛАРИДАН ҲИМОЯЛАНИШ УЧУН УКРАИНАГА 125 МЛН АЖРАТДИ

Пентагон Украинага "Россия агрессиясини қайтариш" учун қўшимча 125 миллион долларлик ҳарбий ёрдам маблағи ажратди. Вашингтон бу ёрдам таркибида иккита патрул кемаси, шунингдек, алоқа ва бошқариш ускуналари, таълим ва ўқув дастурлари мавжудлигини таъкидлади.

Собиқ президент Дональд Трамп мунтазам равишда Киевга ёрдамни қисқартиришга ва ҳатто бу йилги мудофаа буджетига вето қўйишга ҳаракат қилган. Оқ Уйга Жо Байден маъмурияти келиши билан Вашингтон Украинани ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айлантиришга ваъда бермоқда.

👉 @burchakostida
⚡️🇦🇲Aрман мухолифатчилари Еревандаги парламент олдида тўпланиб, унинг деворига уруш пайтида йўқолган шаҳар ва қишлоқларнинг номлари ёзилган қизил тасмаларни осиб қўйишди.

👉 @burchakostida