23.5° бурчак остида
33.7K subscribers
26.3K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇺🇸🇮🇷 АҚШ ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозидаги Эрон объектларига зарба бериш бўйича янги режа ишлаб чиқмоқда — CNN

"Америкалик ҳарбийлар буни ўт очишни тўхтатиш бўйича жорий келишув бузилган тақдирда амалга оширмоқчи. Улар асосий эътиборни Ҳўрмуз бўғози, Форс кўрфазининг жануби ва Уммон кўрфази ҳудудидаги Эрон объектларини “динамик нишонга олиш” га асосий қаратмоқда", дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Трамп бой мигрантлар учун 1 млн долларлик “Олтин карта” визасини ишга туширди — BBC АҚШ президентининг айтишича, “Олтин карта” махсус иммиграция визаси ҳисобланади. Қайд этилишича, “Олтин карта” тегишли талабларга жавоб берадиган ва текширувдан ўтган шахслар…
🇺🇸 Хорижликларга 1 миллион доллар эвазига АҚШда яшаш ва ишлаш рухсатномасини олиш имконини берувчи Трампнинг “Олтин картаси” ни фақатгина бир киши олди

Бу ҳақда Associated Press агентлиги Қўшма Штатлар савдо вазири Ҳовард Латникка таяниб хабар берди.

Ушбу маълумот президент Доналд Трампнинг декабр ойидаги баёнотидан кескин фарқ қилади. Ўшанда у бир неча кун ичида 1,3 миллиард долларлик карталар сотилганини айтган эди.

Маълум қилинишича, бу карта орқали жисмоний шахслар ва корпорациялар Қўшма Штатларда тезлаштирилган резидентлик ҳуқуқини олишлари мумкин бўлади. Шахсий “Олтин карта”ни 1 миллион долларга сотиб олиш мумкин Ходимларни ҳомийлик асосида олиб келмоқчи бўлган компаниялар 2 миллион доллар, шунингдек, қўшимча тўловларни тўлаши керак бўлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇰🇭АҚШ камбоджалик сенаторни йирик крипто-фирибгарликда айблаб, санкциялар жорий қилди

Қўшма Штатлар ҳукумати камбоджалик бой сенатор Кок Ан ва яна 28 нафар шахс ҳамда ташкилотга нисбатан санкциялар эълон қилди. Улар крипто-активлар ва сохта романтик танишувлар орқали америкаликларнинг миллионлаб доллар маблағларини ўғирлаганликда айбланмоқда.

АҚШ Молия вазирлигининг таъкидлашича, сенатор ўз сиёсий алоқаларидан фойдаланиб, одам савдоси қурбонлари зўрлик билан ишлатиладиган фирибгарлик марказларини ҳимоя қилиб келган. Ушбу марказларда минглаб одамлар америкаликларнинг омонатларини ўғирлашга мажбурлангани айтилмоқда. Фирибгарликка қарши кураш доирасида Tether компанияси 344 миллион доллардан ортиқ гумонли маблағларни музлатиб қўйди.

Шунингдек, Вашингтон расмийлари фирибгарлар фойдаланган 500 дан ортиқ веб-сайт ва ижтимоий тармоқ иловаларини назоратга олди. Давлат департаменти Мьянмадаги фирибгарлик комплекслари билан боғлиқ маблағларни қайтаришга ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди. Камбоджа элчихонаси ҳозирча ушбу кескин айбловлар юзасидан изоҳ бергани йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷Жанубий Кореяда "Duo" никоҳ агентлиги мижозлар маълумотлари сиздирилгани учун 815 минг доллар жаримага тортилди

Сеулнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш агентлиги мамлакатдаги энг машҳур танишув хизматларидан бири бўлган "Duo" компаниясини йирик миқдорда жаримага тортди. Бунга компаниянинг мижозлари ҳақидаги ўта шахсий маълумотлар, жумладан, вазни, қон гуруҳи ва илгари оила қурган-қурмагани каби сирларни ҳимоя қила олмагани сабаб бўлди. Ўтган йили юз берган хакерлик ҳужуми натижасида 420 000 дан ортиқ амалдаги ва собиқ мижозларнинг маълумотлари ўғирланган.

​Суд компания зиммасига 1,21 миллиард вон (тахминан 815 400 доллар) жарима тўлаш ва шахсий маълумотлар билан ишлаш тизимини тубдан яхшилаш мажбуриятини юклади. Маълум бўлишича, компания нафақат хавфсизлик чораларини кўрмаган, балки 300 000 дан ортиқ фойдаланувчининг эскирган маълумотларини ўз вақтида ўчирмай, қонун қоидаларини бузган. "Duo" раҳбарияти ўз айбини тан олиб, мижозларнинг ишончини оқлай олмаганидан афсусда эканини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Мадуронинг қўлга олиниши бўйича махфий маълумотдан пул ишлаб олган ҳарбий ҳибсга олинди

АҚШ Адлия вазирлиги Шимолий Каролинадаги Форт-Брэгг базасида хизмат қилган Гэннон Кен Ван Дайкка нисбатан айблов хулосасини эълон қилди. Ушбу шахс январ ойида Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш бўйича ўтказилган махфий операция иштирокчиси бўлган.

Маълум бўлишича, у хизмат жараёнида эга бўлган ёпиқ маълумотлардан Polymarket биржасида пул ишлаш мақсадида фойдаланган. Ван Дайк 2025 йил 26 декабр куни башоратлар биржасида ҳисоб очиб, Венесуэла билан боғлиқ воқеалар учун жами 13 марта пул тиккан. У амалиёт натижасини аввалдан билгани сабабли, барча асосий саволларга "ҳа" деган жавобни белгилаган.

3 январ куни Каракасдаги амалиёт якунлангач, унинг соф фойдаси қарийб 410 минг долларни ташкил этди. Эндиликда ҳарбийга нисбатан товар биржалари тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича айблов қўйилди. Агар унинг айби исботланса, ҳар бир жинояти учун камида 10 йилдан қамоқ жазоси берилиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Туапседа тўрт кунлик ёнғин ўчирилди. Шаҳарни "нефт ёмғирлари" ва қурум босган

Краснодар ўлкаси тезкор штаби Туапсе денгиз терминалидаги очиқ ёнғин тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди. Портдаги нефт терминали 20 апрелга ўтар кечаси дронлар ҳужумига учраганидан сўнг бошланган кучли ёнғинни ўчириш учун тўрт кун вақт талаб этилди. Ҳодиса оқибатида шаҳарда "нефть ёмғирлари" ёғиб, ҳаво қурум ва ис гази билан тўлган. Фақат 22 апрелга келибгина маҳаллий ҳокимият аҳолини деразаларни очмаслик ва кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирди, чунки айрим ҳудудларда заҳарли моддалар (бензол, ксилол) миқдори меъёрдан 2–3 баравар ошиб кетган эди.

Шунга қарамай, Туапсе мактабларида дарслар ва назорат ишлари бекор қилинмади. Маҳаллий таълим муассасалари ҳаво ифлосланиши бўйича расмий огоҳлантиришлар бўлса-да, дарсларни тўхтатиш бўйича махсус буйруқ берилмаганини сабаб қилиб кўрсатишган. Натижада ўқувчилар ноқулай экологик шароитда таълим жараёнини давом эттиришга мажбур бўлишди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇪🇸АҚШ Испаниянинг NATO'даги аъзолигини тўхтатиб қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Пентагонда Эрондаги ҳарбий амалиётни қўллаб-қувватламаган NATO иттифоқчиларига нисбатан "жазо" чоралари муҳокама қилинмоқда.

Reuters манбасига кўра, мумкин бўлган чоралардан бири — Испаниянинг альянсдаги иштирокини вақтинча тўхтатишдир. Пентагоннинг ички мактубида қайд этилишича, бу қадам Қўшма Штатларнинг ҳарбий амалиётларига сезиларли таъсир кўрсатмайди, бироқ катта "рамзий маънога" эга бўлади.

Ҳозирча NATO'да аъзоликни тўхтатиб қўйишнинг аниқ ҳуқуқий механизми бор-йўқлиги номаълум. Мактубда АҚШнинг альянсдан чиқиши ёки Европадаги базаларини ёпиши кўзда тутилмаган. Ушбу таклифлар европалик иттифоқчиларга "кучли сигнал" юбориш мақсадида ишлаб чиқилгани айтилмоқда.

Испания Бош вазири Педро Санчес бу хабарларга жавобан, Мадрид турли мактубларга эмас, балки фақат расмий ҳужжатлар ва ҳукуматларнинг расмий позициясига таянишини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷Покистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар тикланишини кутмоқда

Sky News манбаларига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бугун кечқурун Исломободга йўл олади. Хабар қилинишича, вазир кичик делегация билан ташриф буюради, АҚШнинг логистика ва хавфсизлик бўйича гуруҳи эса аллақачон Покистон пойтахтига етиб келган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇪🇺Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши бўйича илк музокаралар яқин ҳафта ва ойларда бошланиши мумкин

Bloomberg нашрининг хабар беришича, Европа Иттифоқи етакчилари Кипрда бўлиб ўтган саммитда Украинанинг иттифоққа кириши бўйича илк музокараларни яқин вақт ичида бошлашга келишиб олдилар. Бироқ Украинанинг аъзо бўлиш санаси бўйича аниқ мажбуриятлар номаълумлигича қолмоқда. Таққослаш учун, охирги бўлиб қўшилган давлат — Хорватиянинг аъзолик жараёни тахминан ўн йил давом этган.

Зеленский Франция ва Германиянинг Украина учун "ассоциацияланган аъзолик" ғоясига қарши чиқди. У фақат "тўлақонли" аъзоликка умид қилаётганини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷Туркияда 15 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Мамлакат парламенти ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш тизимларини жорий этиш ва ота-оналар назорати воситаларини тақдим этишни мажбурий қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, компаниялардан зарарли деб топилган контентларга тезкорлик билан чора кўриш талаб этилади. Бу ҳақда АP хабар бермоқда.

Президент Эрдўғон болалар хавфсизлиги ва шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлаш учун онлайн хатарларни камайтириш зарурлигини таъкидлаган. Бунга ўтган ҳафта Туркия жанубидаги Қаҳрамонмараш шаҳрида 14 ёшли ўсмирнинг мактабда тўққиз нафар ўқувчи ва бир ўқитувчини ўлдириб кетган ҳодиса сабаб бўлган. Ҳозирда полиция қотилнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқларга киришни чеклаш чоралари биринчи бўлиб ўтган йилнинг декабр ойида Австралияда жорий этилган эди. Ўтган ойда Индонезия ҳам худди шундай тақиқни амалга оширишни бошлади. Испания, Франция ва Буюк Британия каби давлатлар ҳам шунга ўхшаш чораларни кўришни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Украинада ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича қонунлар кўриб чиқиляпти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸 Путин Майамида бўладиган G20 саммитига бориши ҳам, бормаслиги ҳам мумкин — Россия президенти матбуот котиби

"Саммитга бошқа россиялик вакил бориши эҳтимоли ҳам бор, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия ушбу саммитда муносиб тарзда ва тегишли даражада вакилликка эга бўлади", — дея қўшимча қилди Дмитрий Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸🇦🇪🇷🇺 Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

Россия Украина асирлигидан 193 нафар ҳарбий хизматчисини қайтариб олди, эвазига Украина Қуролли кучларининг 193 нафар ҳарбий асири Киевга топширилди, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Қайд этилишича, АҚШ ва БАА асирлар алмашинувида воситачилик қилган.

Украина президенти Володимир Зеленский Россия билан “193 га 193” форматида асирлар алмашинуви амалга оширилганини тасдиқлади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Пентагон раҳбари АҚШ Европа ва Осиёни ҳимоялаб келганини айтди

"Европа ва Осиё ўнлаб йиллар давомида бизнинг ҳимоямиздан фойдаланиб келди. АҚШ ва эркин дунёга лаёқатли ҳамда содиқ иттифоқчилар керак. Бировнинг ҳисобидан яшаш вақти тугади", — деди Пит Ҳегсет.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦 Украинани Европа Иттифоқига қабул қилишнинг аниқ санасини айта олмаймиз. Бу мезонлар ва талабларга асосланган жуда узоқ жараён, аммо Брюссел Киевнинг порлоқ келажагига ишонади — Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Пентагон раҳбари АҚШ Европа ва Осиёни ҳимоялаб келганини айтди "Европа ва Осиё ўнлаб йиллар давомида бизнинг ҳимоямиздан фойдаланиб келди. АҚШ ва эркин дунёга лаёқатли ҳамда содиқ иттифоқчилар керак. Бировнинг ҳисобидан яшаш вақти тугади", — деди Пит Ҳегсет.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Ҳар йили тинчлик бўйича Нобел мукофотини олиши керак бўлган ягона тузилма бу АҚШ Қуролли кучларидир — Пентагон раҳбари

"Чунки биз нафақат ўз мамлакатимизнинг, балки бу дунёдаги кўплаб инсонларнинг хавфсизлиги ва тинчлиг учун кафилмиз", — дея қўшимча қилди Пит Ҳегсет.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇦🇪🇮🇷 Эрон билан зиддият фонида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 12 та F-18 қирувчи самолёти БААга етиб келди

"АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 12 та F-18 қирувчиси Португалиядаги авиабазадан БАА ҳудудига кўчирилди", дея маълум қилди Қўшма Штатлар Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM).

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇿🇦АҚШ президенти жанубий африкалик оқ танли қочоқларни қабул қилиш квотасини оширмоқчи

​Доналд Трамп маъмурияти Жанубий Африкадан келаётган оқ танли қочоқларни қабул қилиш учун йиллик лимитни 7 500 нафардан 10 000 нафаргача оширишни муҳокама қилмоқда. Трамп 2025 йил бошида қочоқларни қабул қилиш бўйича умумий дастурларни тўхтатган эди, бироқ кўп ўтмай айнан европалик қочоқларга устуворлик берувчи фармон имзолади.

Оқ уй ушбу этник гуруҳ Жанубий Африка Республикасида ирқий таъқибларга учрамоқда деб ҳисоблайди, гарчи маҳаллий ҳукумат бу айбловларни қатъиян инкор этса-да. ​Ҳозирда 2026 молия йили учун белгиланган 7 500 кишилик рекорд даражадаги паст квота деярли тўлиқ жанубий африкалик оқ танлиларга йўналтирилган.

Давлат департаменти маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида АҚШ 4 500 нафар қочоқларни қабул қилиб бўлган, айни пайтда бошқа гуруҳлардан фақат уч нафар афғонистонликка рухсат берилган. Бу кўрсаткичлар Жо Байден давридаги 125 000 кишилик йиллик квотадан кескин фарқ қилиб, Трамп маъмурияти инсонпарварлик дастурини асосан бир этник гуруҳга мослаштирганини кўрсатмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷Покистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар тикланишини кутмоқда Sky News манбаларига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бугун кечқурун Исломободга йўл олади. Хабар қилинишича, вазир кичик делегация билан ташриф буюради, АҚШнинг логистика ва хавфсизлик…
🇺🇸🇵🇰🇮🇷 Трамп Уиткофф ва Кушнерни келаётган дам олиш кунлари Покистонда Эрон билан бўладиган музокараларга юборади — CNN

"АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс навбатдаги музокараларда иштирок этишни режалаштирмаяпти. Бироқ у музокараларда ижобий силжиш бўлган тақдирда Исломободга учиб кетиш учун шай ҳолатда бўлади", дея хабар бермоқда нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇹🇼🇩🇪🇨🇿🇧🇪Пекин Тайванга қурол сотган Европа корхоналарига экспорт тақиқини жорий этди

​Мамлакат Савдо вазирлиги Тайванга қурол-яроғ етказиб берганликда айблаб, Европанинг еттита корхонасига нисбатан икки томонлама мақсадли товарлар экспортини тақиқлади. Санкциялар рўйхатига Германиянинг "Hensoldt AG", Бельгиянинг "FN Browning" ва Чехиянинг тўртта компанияси, жумладан "Excalibur Army" киритилган.

Бу Пекиннинг Европага нисбатан Тайван масаласи туфайли қўллаган камёб чекловларидан бири бўлди. Ушбу тақиқ дронлар ва микросхемалар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологиялар ҳамда камёб ер ости бойликларини ўз ичига олади.

Эндиликда Хитойда ишлаб чиқарилган икки томонлама мақсадли маҳсулотларни мазкур еттита ташкилотга етказиб бериш қатъиян ман этилади. Чехия ТИВ раҳбари Пекиндан расмий изоҳ талаб қилган бўлса-да, Хитой томони Европа Иттифоқини бу вазиятдан олдиндан хабардор қилганини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇫🇰🇬🇧🇮🇷АҚШ Фолкленд ороллари бўйича ўз позициясини ўзгартириши мумкин

​Вашингтон Эрон билан бўлаётган урушда Британиянинг ёрдами камлигидан норози бўлиб, Лондоннинг Фолкленд оролларига бўлган ҳуқуқларини қайта кўриб чиқишни муҳокама қиляпти. Пентагоннинг ички электрон хатида тилга олинган бу режа ҳақида америкалик мулозим Reuters агентлигига маълумот берган.

Трамп маъмурияти ўз ҳарбий амалиётларини етарлича қўллаб-қувватламаган NATO'даги иттифоқчиларига шу йўл билан босим ўтказиш имкониятини қидиряпти. Агар Қўшма Штатлар узоқ йиллик қарашларидан воз кечса, бу икки мамлакат ўртасидаги тарихий ва мустаҳкам иттифоққа жиддий зарба бўлиши мумкин.

​Жанубий Атлантикада, Аргентина қирғоқлари яқинида жойлашган бу ороллар 1833 йилдан бери Британия бошқарувида бўлиб келса-да, 1982 йилда улар учун икки давлат ўртасида можаролар бўлиб ўтган эди. Ҳозирда Аргентина президенти Хавьер Милей Оқ уй билан жуда яқин алоқалар ўрнатган, лекин ороллар бўйича ўз даъволарини сақлаб қолган.

Шунингдек, Хитой ҳам Буэнос-Айреснинг бу борадаги интилишларини доимий равишда қўллаб-қувватлаб келяпти. Британия орол аҳолисининг ўз хоҳиши билан Лондон таркибида қолганини асосий ҳужжат сифатида кўрсатиб келади, Вашингтоннинг бу масалани сиёсий савдога қўйиши келажакда вазиятни анча чигаллаштиради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM