Bog‘ot tumani hokimligi
6.67K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.78K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#БУГУННИНГ_ИШИ
#БОҒОТ
ЭКИН ЭКИШ ВА ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ ҲАДИСИНИ ОЛГАН БОҒОТЛИК ДЕҲҚОНЛАРГА «ҲОРМАНГ, БОБОДЕҲҚОНИМ!» ДЕЙМИЗ

Айни дам «Деҳқонга ҳорма, десанг саломат бўлинг!» дейишга вақти йўқ.

Боиси чигит экиш нафақат кун, балки соат ҳам санашини бободеҳқонларимиз тажрибасида кўп бора синашган.

Шу боис Боғотда кўклам тафтидан фойдаланиб, уруғни ерга тез қадаш ҳамда буғдой экинзорларни ўғитлаш ишлари туманимиз раҳбари ва соҳа масъуллари бошчилигида изчиллик билан ҳамжиҳатликда кенг қамровда амалга оширилмоқда.

Экин экиш ҳадисини олган Боғотлик деҳқонлар Муборак ойда дала бошида қўчқорлар сўйиб, эҳсонлар қилишмоқда. Барча ишчи-хизматчилар учун шарт- шароитлар ҳозирланган, чигит экиш, буғдойларни озиқлантириш, суғориш ишлари жадал давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Шавкат Яхшибаев белгиланган вақтда режадаги ишларни амалга ошириб, экишни сифатли якунлашдек долзарб ишлар ва буғдой тарбияси бўйича соҳа масъулларига галдаги режаларни белгилаб берди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ

«ЁШ ЧЕГАРАЧИ» ҲАРБИЙ- ВАТАНПАРВАРЛИК МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Боғот туманида "Ёш чегарачилар" ҳарбий- ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда тумандаги мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилардан тузилган
жамоалар ўзаро баҳс олиб бордилар.

Маълумки, "Ёш чегарачилар" ҳарбий- ватанпарварлик мусобақаси мамлакатимизда 2011 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда.

Мазкур мусобақа мамлакатимизнинг чегараолди маҳаллаларида жойлашган чақирув ёшидаги ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, чегара хизматига босқичма-босқич тайёрлаб бориш каби мақсадларни кўзлайди.

Мусобақанинг Боғот тумани босқичида жамоалар саф тортиш, сафда қўшиқ айтиб юриш, югуриш, турникка тортилиш борасидаги маҳоратини, шунингдек, ижтимоий- сиёсий, ҳарбий соҳага оид билимларини намойиш этдилар. Улар кўрсатган натижалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, 10-сон умумтаълим мактабнинг "Ватанпарвар" жамоаси учинчи, 14-сонли умумтаълим мактабнинг "Ёш чегарачи" жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.

Тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабнинг "Чегарачи" жамоаси эса мутлақ ғолиб бўлиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
@bogottumanihokimligikanali
#НАВБАТДАГИ_СЕССИЯ
#БОҒОТ

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг 89- сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда «Референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида»ги масала депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Муҳокамалар натижасига кўра туманда ташкил қилинган 47 та Референдум ўтказувчи участкаларнинг ҳар бирига 9 нафардан комиссия аъзолигига номзодларни тавсия этиш,ҳамда, уларни тасдиқлаш учун Референдум ўтказувчи 12-Хоразм округ комиссиясига тақдим қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича» доимий комиссияси раиси М.Матмуродованинг ахбороти тингланди.

Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М.Қурёзов раислик қилди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#Боғот

ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Туманимизнинг 3-сектор ҳудудидаги Маданият қишлоғи аҳолиси учун маҳалла гузарида ифторлик дастурхони тайёрланди.

Ифторлик дастурхони атрофида кексалар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровон ҳаёт тилаб шукроналик билдирдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#БОҒОТ

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъмири, тиббий хизмат, моддий ёрдам, бандлик, ер муносабатлари билан боғлиқ элликка яқин мурожаатлар тингланди.

Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъулларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди.

Ижроси учун муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#ИФТОРЛИК
#БОҒОТ

Президент ташаббуси амалда: Боғот туманида муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда

Куни кеча «Ашхобод» маҳалласида бўлиб ўтган ифторликда нуронийлар юртимизга осойишталик, ободлик ва оилалар фаравонлигини сўраб дуолар қилдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#БОҒОТ

Пайшанба -- профилактика куни

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Боғот тумани Ички ишлар бўлимида ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов томонидан ўтказиладиган тадбирлар режалаштириб олинади.

▪️Бугун ИИБ ходимлари таълим масканларида ўқувчилар билан суҳбатлашди. Режа -графикка асосан ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг ва оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича МФЙ раислари, профилактика инспекторларининг ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилди. ИИБ ходимлари маҳаллаларда хонадонларда фарзанд тарбияси масаласида ота-оналар билан учрашиб уларни доимий ҳушёрликка чақирдилар.
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Боғот

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинди.

Унга кўра 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб  уч тоифага ажратилди. Давлатнинг эътибори ва кўмагига муҳтож ёшлар  ҳар бир вазир, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарларига номма-ном бириктирилди.

Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров туман ҳокимлиги биносида ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашди.

Туман раҳбари бу ёшларнинг ҳар бири билан батафсил суҳбатлашди, уларнинг муаммоларини ўрганди. Мулоқот натижасида уларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятларини давом эттиришлари, даволаниш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, қобилиятларини юзага чиқариш ва амалий ёрдам бериш учун ҳар бир ёш учун алоҳида йўл хариталари тайёрланиши бўйича Ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбари О.Матниёзовга галдаги режаларни белгилаб берди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#БОҒОТ

Пайшанба -- профилактика куни

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Боғот тумани Ички ишлар бўлимида ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов томонидан ўтказиладиган тадбирлар режалаштириб олинади.

▪️Бугун ИИБ ходимлари таълим масканларида ўқувчилар билан суҳбатлашди. Режа -графикка асосан ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг ва оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича МФЙ раислари, профилактика инспекторларининг ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилди. ИИБ ходимлари маҳаллаларда хонадонларда фарзанд тарбияси масаласида ота-оналар билан учрашиб уларни доимий ҳушёрликка чақирдилар.
@bogottumanihokimligikanali
#ЭЪЛОН
#БОҒОТ
#МЕҲНАТ_ЯРМАРКАСИ
#ИШ_ИЗЛАЁТГАН_АҲОЛИМИЗГА

АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!

❗️Эртага 2023 йил 1 июнь куни соат 9:00да Боғот тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Камбағалликни қисқартириш ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан туманда иш изловчиларларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида «МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ» ўтказилишини олдиндан билдирамиз.

Ушбу «МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ»га тумандаги иш излаётган барча фуқароларни, ёшларни, хотин- қизларимизни таклиф қиламиз.

📌«Меҳнат ярмаркаси» ўтказиладиган манзил:
Боғот тумани Ашхобод маҳалласида жойлашган 1- сон касб- ҳунар мактаби биноси

Мурожаат учун:☎️☎️☎️☎️
+998-97-744-52-65
+998-99-887-72-66
Боғот тумани Камбағалликни қисқартириш ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БОҒОТ
#ТАДБИРКОР_МИНБАРИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#Боғот
#ИНВЕСТИЦИЯ_ДАСТУРИ

ЯНГИ МАКТАБДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЖАРАНГЛАДИ

Бугун инвестиция дастури асосида тўлиқ реконструкциядан чиқарилган Боғот тумани энг чекка ҳудудидаги «Қипчоқ» маҳалласида жойлашган 13- сон умумтаълим мактабида биринчи қўнғироқ садолари жаранглади.

Тадбир «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон!» учун шиори остида бошланди. 

2023-2024 ўқув йилида мактабга қабул қилинган 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат «Президент совғалари» топширилди. 

Биринчи дарс соати — «Мустақил дарслари» билан бошланди. Ушбу дарсларда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ёшларимиз томонидан қўлга киритилган катта ғалабалар ҳамда миллий тарихимизнинг ёрқин лавҳалари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади. Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Назаров, Ўзбекистон Қаҳрамони Шерипбой Ражабов, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Ҳоким ўз сўзида шарқ донишмандларининг «Энг катта бойлик- бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос- бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик-бу билимсизликдир» деган ҳикматли сўзларини айтар экан, ўқувчиларга қарата шундай деди:«Азиз ўқувчилар келажакда ўз ўрнингизни топишни, ҳаётда тўкин сочинликда ва бахтли яшашни истасангиз билим олинг, илмли маърифатли, фойдали касб эгаси бўлинг, сизнинг асосий вазифангиз билим чўққиларини эгаллаш, ватанимизга, халқимизга ва Президентимизга содиқ фарзанд бўлиб, чин маънода ватанпарапр, содиқ инсон бўлиб етишишдан иборатдир» дея тадбир иштирокчиларини айёмлар билан самимий табриклади.

Маълумот ўрнида:
ушбу мактабга 12 млрд 46 млн 624 сўм ажратилди, 624 нафар ўқувчига мўлжалланган биноси янгидан таъмирланиб, қўшимча равишда 420 ўринли ўқув биноси қуриб берилди. Мазкур мактаб реконструкция қилинишидан олдин коэффициенти 2 бўлса, ҳозир 1,1 ҳолатга яхшиланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Боғот_тумани

Мустақил юртнинг баркамол авлодлари

📍Бугун Республикамиз миқёсида" Биринчи қўнғироқ" тадбирлари "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида ташкил этилди.

🎗Янги ўқув йили барча таълим масканларида бошланиб, биринчи қўнғироқ садолари янгради.

⚡️Истиқлол йилларида фарзандларимизга юксак илм-фан чўққиларини эгаллашлари, соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароит яратиб берилганлиги ҳакида айтиб ўтилди.

🔹Боғот тумани ҳокими ўринбосарлари ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим масканларида бўлиб, мустақиллик дарсларини ўтишди ва Президент совғаларини тарқатишди. Тумандаги 36- сон мактабда Боғот тумани ҳокими ўринбосари Дилафруз Абдуллаева ўқувчиларни «Билимлар куни» билан қутлаб, барчани ватанпарвар бўлишга, аъло ўқишга, тартиб- интизомли бўлишга чорлади.

✍️Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#БОҒОТ

3-СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

«Жонажон мактабимиз томон ошиқар эканмиз, қалбимизда ўқувчилар каби ҳаяжон бор,-дейишди Боғот туманидаги 14-сон мактаб ўқитувчилари. Ўқувчиларимизни ўз фарзандимиз каби соғиндик. Айниқса, янги ўқув йилининг шодиёналари бизни қувонтирди».

Мароқли таътилда соғинч ҳиссини яна икки карра қалбларига туйган синфдошлар бугун дийдорлашдилар. 1- синфлар болалик шўхликлари  билан хайрлашиб мактаб партасига ўтирдилар.

Биринчи қўнғироқ садолари остида бошланган тумандаги 14-сон мактабнинг тадбирида
Боғот тумани ИИБ бошлиғи Эргаш Аҳмедов иштирок этиб, янги ўқув йилининг илк куни билан мактаб директори М.Ражабовани,ўқувчиларни табриклади.

14-сон мактаб ўқувчиларининг келгусида мукаммал илм эгаллаб, юртимизга муносиб фарзанд бўлиб етишишларини тилади ҳамда 1- синф ўқувчиларга Президент совғаларини топширди.

Сочларига орзулари каби оппоқ тасма боғлаб олган қизалоқнинг қўлидаги қўнғироқ овози юракларни ҳаяжонга солди.

@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БОҒОТ
#ПРОФИЛАКТИК_ЖАРАЁН

ПАЙШАНБА-ПРОФИЛАКТИКА КУНИ

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#СУЮЛТИРИЛГАН_ГАЗ
#БОҒОТ
#ҚИШ_ТАЙЁРГАРЛИГИ

ТАБИИЙ ГАЗ ЕТИБ БОРМАГАН ҲУДУДЛАРГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ВАҚТИДА ЕТКАЗИБ БЕРИЛЯПТИ

Куз ва қишнинг совуқлари бошланган сари қишлоқларда яшовчи аҳолининг муаммолари кўпая бошлайди.

Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган электр энергияси, газ ва кўмирга бўлган талаблар янада ортади.
Боғот туманининг энг чекка ҳудудларидан бири Қипчоқ қишлоғи марказдан қарийб 29 км. узоқликдаги ҳудудда жойлашган.

Манзилга суюлтирилган газ баллонларини етказиб берувчи махсус автотранспорт воситасида мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларига етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.

Боғот туманида жами 33 333 та газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 15688 таси табиий, 17645 таси суюлтирилган газдан фойдаланиб келади.

🔥Туман ҳудудидаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига ўтган ойлар давомида етарлича суюлтирилган газ етказилди.

Боғот тумани бўйича жорий йил давомида аҳолига 2201700 килограмм суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, октябрь ойининг шу кунига қадар бу кўрсаткич 2065800 килограмм 94% ни ташкил қилмоқда.

Боғот тумани ҳудудидаги 23 та МФЙга суюлтирилган газ етказиб бериш мақсадида 4 та махсус газ ташувчи автотранспорт воситалари ажратилган.

⚠️Яна бир жиҳат. Шу пайтгача суюлтирилган газда муайян чекловлар мавжуд бўлиб, маълум бир ўлчам асосида етказиб берилар эди. Ҳозирги тартибга кўра, эндиликда бу аҳоли манфаатидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Бундан фуқаролар ҳам мамнун.

Сабаби маҳаллалардаги катта муаммолар ўз ечимини топди.

Маълумки, куз-қиш мавсумида уйларни иситишда газга бўлган талаб ҳар доимгидан ортади
.

Соҳа ходимлари истеъмолчиларга суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланиш, ис газидан сақланиш юзасидан фуқароларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, бу ўз навбатида фуқаролар хавфсизлиги учун хизмат қилиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.

Туман газ корхонасида тун-кун навбатчилик ташкил қилинган.

Ҳар қандай вазиятда корхонамиз ходимлари билан фуқароларнинг мурожаатига жавоб бериб, муаммоларни бартараф этамиз. Сизнинг суюлтирилган газ бўйича муаммонгиз ечилмай қолган вақтда
+998884511125 Тожиев Неъмат телефонига мурожаат қилинг! Биз корхонамиз аҳли билан ҳар куни, ҳар доим халқимиз хизматидамиз.

«Боғоттумангаз» газ таъминоти бўлими раҳбари
Қурбанов Қувондиқ

👉 Каналга уланиш
:👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#БАЙРАМ_ТАДБИРЛАРИ
#ТАРАДДУД

КОНСТИТУЦИЯМИЗ -- БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

🇺🇿Боғот туманида Ўзбекистон Республикаси Коституцияси ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносиб кутиб олинмоқда.

🇺🇿Президентимизнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр- қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир, деган сўзларидан руҳланган «Обод хонадон», «Обод кўча», «Обод маҳалла» мезонлари асосида обод, кўркам ва гўзал гўшага айланган тумандаги Саҳоват маҳалласида Конституция байрами юқори кайфиятда нишонланди.
🇺🇿 Саҳоват маҳалласидаги ўтказилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Н.Қутлимуратова Конституциямиз ва халқаро ҳуқуқий нормаларда белгиланган қоидаларга кўра жамиятда инсон ирқидан, миллатидан, жинсидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар эркин яшаш, касб танлаш, ўз касби ва иш жойида қулай шароитларда фаолият олиб бориш, ўз фикрлари ва ғоялари билан жамият ривожига ҳисса қўшиш, сўз, эътиқод ва виждон эркинлигига, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига ва бошқа кўплаб ҳуқуқларга эга.Инсонларнинг бу Констутициявий ҳуқуқларини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги ҳам қонунларимизда белгилаб қўйилган. Албатта, инсонларнинг бу ҳуқуқларини таъминлаб бериш биринчи ўринда давлатнинг асосий вазифаларидан саналиши ҳақида гапириб ўтди.
🇺🇿 Туман ҳокими Жаҳонгир Назаров қайсики давлатда Конституция ва у асосда қабул қилинган қонунларга оғишмай амал қилинса, ўша давлатда тараққиёт бўлади, жамият эркин ва фаровон яшаши, мамлактимизда ҳам олий қадрият даражасига етган инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани, давлатимиз раҳбари томонидан давлат идоралари халқ учун биринчи ўринда масъул эканлиги илгари сурилиб, бугунги кунда давлат идоралари ҳақиқий маънода халқ учун хизмат қилишни бошлагани, коррупцияга қарши тинимсиз курашлар олиб борилаётгани ҳақида сўзлади.

🇺🇿 Албатта, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги бу ислоҳатлар ўз натижасини бермоқда. Бу ишларнинг янада юқори даражага кўтарилишида давлат бош ислоҳотчи бўлгани ҳолда фуқароларнинг ҳам дунёқараши ўзгариши, жамиятга нисбатан лоқайд бўлмаслиги, ҳуқуқий онги ва сиёсий фаоллиги ошиши керак.

🇺🇿 Жорий йилда эркин ва ҳур ҳаётимизнинг кафолати бўлган Бош Қомусимиз қабул қилинганлигига 31 йил тўляпти.
🇺🇿 Байрам муносабати билан 28-сон мактабнинг янги фаоллар залида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Н.Қутлимуратова, Боғот тумани ҳокими Ж. Назаров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедовлар томонидан бир гуруҳ ҳаётларида илк маротаба Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат олаётган ёшларга ID карталарини топширилди. Ёшларнинг ёниб турган кўзларини кўриб беҳад қувондик.Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни самимий табриклаб, ўз сўзларида «Конституциямизни мукаммал ўрганиб, унда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчларимизга оғишмай амал қилиб яшасак, Конституция ва қонунларимиз ҳар доим бизни ҳимоя қилади, инсон ҳуқуқлари эса биз орзу қилаётганимиздек, олий қадриятга айланади» деб ёшларга омадлар тилашди.

Байрам тадбирида Ўзбекистондай тинч замонда яшаётган ёшлар гўзал тароналар куйлаб, Ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтиб, ёшларга яратилган имконият ва шароитлар учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.

🇺🇿КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 31 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!🇺🇿

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#ТАРИХГА_НАЗАР
#БОҒОТ_ТУМАНИ_ҲАҚИДА
#ДЕПУТАТ_ХОТИРАЛАРИ

7 ДЕКАБРЬ - БОҒОТ ТУМАНИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН

Боғот тумани ҳозирги чегараларида 1970 йилнинг 7 декабрь куни ташкил қилинган.

Тўғри, туманимиз дастлаб 1926 йилда ташкил қилиниб 1934 йилда тугатилган кейинчалик 1953 йилда қайта ташкил қилиниб, 1959 йилда яна тугатилган.

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши котибияти мудири Майлибой Қурёзов туманнинг ташкил қилиниши(қайта ташкил қилиниши) тўғрисидаги воқеаларни шундай эслайди...

«1970 йилнинг 8 декабрь куни эди, умумий ўрта таълим мактабининг 3-синфида ўқир эдим.У пайтларда хонадонларда сим орқали уланган, деворларга илиб қўйиладиган радиолар бўлар эди. Оиламиз билан эрталаб нонушта қилаётган пайтимизда радиодан сухандон(диктор) Боғот туманининг ташкил қилиниши тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.
Худо раҳматли падари бузрукворимиз Ражаббой ота(оддий ишчи бўлганлар ва фидойи меҳнатлари учун собиқ иттифоқ давлатининг III даражали “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганлар) бу воқеадан хурсанд бўлдилар ва гапининг орасида:- ана энди, “Мўлла Қўчқор” ҳам кетади,- деб қолдилар.
Очиғини айтсам, ҳозир ҳам қулоғимнинг орқасида жаранглаб турадиган бу сўзларнинг маъносини ўша пайтда англаб етмадим ва отамдан сўрашга андиша қилдим. 1973 йилнинг 22 январь куни туманимиз марказида жойлашган 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфида ўқиётган пайтимизда таълим муассасининг янгидан қуриб битказилган биносига кўчиб ўтиб, ўқишларимизни давом қилдирдик ва шундан кейин юқорида айтилган сўзларнинг маъносини англаб етдим.Чунки, мактабимиз, унинг ёнгинасида жойлашган болалар боғчаси ҳамда кўп қаватли турар жойларнинг ҳозирги ўрни биз 1-синфдалик пайтимиздаёқ пахта йиғим-теримида қатнашадиган “Тошкент” жамоа хўжалигига қарашли бўлган,уйимизнинг ёнгинасида жойлашган, халқ тилида “Мўлла Қўчқор” номи билан аталадиган экин майдонлари эди...»

Мана сизга қисқача мисралар орқали Боғот туманимизнинг ташкил этилиш тарихидан сўзладик.

Азиз тумандошим!
Туманимиз ҳақида сизда ҳам шундай қизиқарли маълумотлар бўлса биз билан боғланинг!

Зеро, яшаётган заминимиз тарихини билиш орқали авлодларимизга намуна бўлайлик!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#Боғот
#Жараён

Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров 34-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, хоналардаги ҳароратни, қозонхона ва иситиш тизимларини, кўмир сақлаш омборхоналаридаги кўмир захираларини кўздан кечирди.
Шунингдек, масъул ходимларга қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш учун ҳушёр бўлиш ва  иситиш тизимларини назоратсиз қолдирмаслик кераклигини таъкидлади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#Бугун
#Боғот

«Ветеран жангчи-фахрийлар хотираси муқаддас» тадбири жараёнларидан фоторепортаж
@bogottumanihokimligikanali