Bog‘ot tumani hokimligi
6.7K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#ТАБРИК
#ЭЪТИРОФ
#ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун Хоразм вилояти ҳокими Ф. У. Эрманов
27 июнь - «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан соҳа вакилларини касб байрамлари билан самимий табриклади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!

Бошланаётган янги ҳафтангиз муваффақиятларга бой бўлсин!

Деразадан қараб яна бир куннинг бошланганини билдираётган қуёш нурларига боқиб шукрона айтайлик.


Зероки, дунёнинг қайсидир бурчагида, ҳатто ўзимизнинг ёнимизда биз билган инсонларимиздан кимлардир бугун тонгни қаршилай олмаганлари ҳам бўлиши мумкин, бу ҳаёт синовдан иборатдир.

Шукур қилган сари шукур қилувчи нарсаларимиз сафлари кенгаяверсин!

Ҳар кунидан яхшилик, соғлик, фаровонлик, саҳоват, хотиржамлик, эътибор, тинчлик, бахт ва омад, энг асосийси самимий меҳрни излаётган қадрдон ватандошлар! Излаган имкон топади, сизга Яратганнинг имконият эшиклари доимо очилсин!

Барчангизга янги кун муборак бўлсин!

#Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

t.me/bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КОРОНАВИРУСДАН_САҚЛАНИНГ
Азиз элдошлар!
Жамоат жойларида гигиенага қатъий амал қилинг!
Юзингизга қўл билан тегманг!
Ўзингизни ва яқинларингизни турли хил касалликлардан асраш учун карантин қоидаларига қатъий риоя этинг!
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
🗣🗣🗣#ЭЪЛОН

#ГАЛА_КОНЦЕРТ

БОҒОТЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

Боғот тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Боғот тумани бўлими, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Боғот тумани Кенгаши билан ҳамкорликда яқинлашиб келаётган 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан катта концертга таклиф этамиз. «Ёшлар ойлиги»нинг якунловчи ҳисобот гала- концерти 29 июнь соат 19:30 да Боғот тумани Амфитеатрида бўлиб ўтади
🇺🇿 Концерт дастуримизда Ўзбекистон Халқ артистлари ака-ука Эшчановлар, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист хонанда Махсет Утемуратов, хоразмлик хушовоз хонанда Наврўз Собиров, актёрлар Севара Ҳамроқулова, Қобил Умиров, шоир Зикрилла Неъмат, Дилшод Ражаб, эстрада хонандаси Равшан Матниёзовлар билан биргаликда байрам тантаналарида биз билан бўлинг! Тадбир давомида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги «Ёшлар ойлиги»да фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб тақдирланади!
💁‍♂ Концерт дастуримизга ташриф буюринг!
☎️62-31-52-817
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
@bogottumanihokimligikanali
БОҒОТ ТУМАНИ «ДЕҲҚОНОБОД» МАҲАЛЛАСИДАГИ «ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛА» ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Боғот туманида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида 43 та маҳаллада ҳам «Энг намунали оила»лар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда.
Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврига келиб ҳам Ўзбекистон ўз истиқболи ва келажагини оилани ривожлантириш, уни эъзозлашда, деб билаётгани анъанавий қадриятларимизни янада бойитган ҳолда замонавий, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида»ги ПФ- 6156 - сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл- транспорт инфратузилмаси, муҳандислик -коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Давлат раҳбарининг 2018 йил 29 мартдаги Фармонига мувофиқ қабул қилинган «Обод қишлоқ» дастури доирасида жорий йилда туманимизда қурилиш- ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида «Деҳқонобод» маҳалласи ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу боис ҳам бу маҳалла кун сайин чирой очиб бормоқда. Бу саъй- ҳаракатлар ўз навбатида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ва маҳалла раисининг тадбиркорлиги, ишга масъулият билан ёндашишининг натижаси самараси туфайлидир.
«Деҳқонобод» маҳалласидаги «Маънавият чашмаси» кўчасида Қутумовлар оиласи истиқомат қилишади. Момажон Қутумова ва ўғли Мавланберди Матяқубов меҳнат фахрийси, йигирма йилдан ортиқ вақт давомида деҳқончиликнинг узумчилик соҳасида самарали меҳнат кўрсатган бу инсонлар меҳнатни умрининг мазмуни, фарзанд тарбияси ва оила мустаҳкамлигининг муҳим омили сифатида эътироф этишади. Моможон момо ўзи 70 дан ошган нафақахўр бўлишига қарамасдан икки нафар неварасини касбга ўргатган, яна икки нафар невараларини олий таълимда ўқитмоқда.
«Ерни боқсанг - ер сени боқади» деган ибора ҳамиша она - ерга меҳр берган инсонларнинг тилида ва дилида жаранглайди.
Мана шу ер орқали боғлар ўстириб, шу қадоқ қўллари билан узумнинг тўрт- беш навларидан ток парвариш қилишган, узум шарбати ичиб , қанд ўрнига майиз ейишган. Машаққатли меҳнат орқали Россия, Украина, Кавказ давлатида, Ўрта Осиёнинг кўплаб давлатларига экспорт қилишмоқда. Шу тариқа йилига узумзордан 30- 35 миллион сўм даромад олаётган қаҳрамонимиз томорқадан ҳам унумли фойдаланиб, ҳар хил мевалар ва полиз етиштиришмоқда. Рўзғордан ортганини бозорга сотиб, яхшигина фойда кўряптилар. Даромадлари эвазига уйларини чиройли таъмирлаб маҳалла аҳлига намуна бўлаяптилар.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини нишонлаш арафасидамиз. Бугун барчамиз фаол ва фидойи бўлишимиз, юртимизни янада обод ва кўркам бўлишига муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозимдир.

УрДУнинг филология факультети 3- босқич талабаси Ойгул Пўлатова
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда «XORAZMBUGUN»каналида ёритилган «Боғот туманида газ йўқ туфайли йўлни бир гуруҳ одамлар ёпишди дейишмоқда. Бу қанчалик тўғри? Бу ҳақида расмий маълумот кутиб қоламиз» мавзусидаги видеомурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар аниқланди. ВМнинг қарори билан газдан ажратилган маҳаллага газ балонлари вақтида етказилган, фақат оқар сув муаммоси кўтарилган. «Тозабозор» маҳалласининг «Олтинқум» ва «Қўнғирот» кўчасидан оқиб ўтадиган Қўнғирот каналидаги сув чиқарадиган насос бузилиб қолгани учун экилган экинларни суғориш муаммо бўлаётганидан аҳоли маҳалла раисига мурожаат қилган. «Тозабозор» МФЙда ўрганишлар давомида ушбу ҳолат юзасидан МФЙ томонидан №291 маълумотнома туман ҳокимлигига тақдим этилди. «Қўнғирот» каналидаги сув насосини таъмирлаш учун СИУ беркитилган. МФЙ аҳолисига ичимлик суви, суюлтирилган газ вақтида берилмоқда ва оқар сувнинг тўлиқ етказиб бериш чоралари кўрилганини билдирамиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
⭕️ Hurmatli kanalimiz obunachilari!

😷 Koronavirus kasalligi bilan kasallanish xolatlari ko'payganligi hamda karantin qoidalari kuchaytirilganligi sababli ommaviy tadbirlarga tibbiy niqobda tashrif buyurishingiz va ishtirok etishingizni so'raymiz!

🔗 Eslatib o'tamiz bugun;
🔰 - Urganch shahridagi Yoshlar markazi oldida QVZ viloyat final boshqichi;
🔰 - Urganch tuman Hokimligi binosi oldida Yoshlar oyligi taqdirlash marosimi hamda gala-konsert dasturi bo'lib o'tadi.

Telegram kanalimiz: @YoshlaragentligiXorazm
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Интернет орқали гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашишда АОКА фаолияти тўғрисида

Аввал хабар берилганидек, ҳозирги кунда гиёҳванд моддаларни тарқатишда Интернет тармоғидан платформа сифатида фаол фойдаланилаётганлиги сабаб АОКА ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорликда Telegram мессенжерида «Стопнарко» махсус чат-бот каналини очган эди. Ушбу чат-бот канали орқали гиёҳванд ва психофаол моддалар савдосини тўхтатиш мақсад қилинган.

Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг апрель ойида чат-бот ишга туширилганидан буён бефарқ бўлмаган ва фаол фуқароларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугун биз ушбу йўналишдаги ишларнинг ижобий натижаларини кўряпмиз. Айни пайтда, мамлакатдаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасидаги машҳур администраторлар билан ҳамкорликда Telegram платформасидаги 114 та ресурс блокланди.

Ушбу чат-бот билан кўплаб мессенжер фойдаланувчилари танишишган, уларнинг аксарияти гиёҳванд ва психотроп дори-воситалари савдоси билан шуғулланувчи Интернет-дўконлар манзилини блоклашга мунтазам ёрдам беришади, улар тақиқланган ресурсларнинг ташқи рекламалари жой манзилини, локациясини жўнатишади.

Гиёҳвандлик жинояти — бу жамиятнинг ҳар бир аъзосига тегишли бўлган муаммо ҳисобланади, фаол ва бефарқ бўлмаган фойдаланувчилар иштирокисиз биз бу муаммони бартараф этолмаймиз. Шу сабабли, республикамизнинг соғлом ва фаровон келажаги учун ушбу курашда фаол иштирокингизни сўраймиз.

«Стопнарко» чат-бот манзили 👉 https://t.me/stopnarko_bot
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

«ТИЛИМИЗ - БИЗНИНГ МАЪНАВИЯТИМИЗДИР»

Ўзбек тилиннинг ҳам она тили, ҳам давлат тили сифатидаги тараққиётини таъминлаш, ҳеч бир шубҳасиз, миллий манфатларимиз ҳимоясининг тамалларини ташкил этадиган муқаддас ҳаракатлардан ҳисобланади.
Бугунги кунда ўз тилимизни сақлаш, унинг бехато қўлланилишида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Шу тўғрисида бугун Боғот тумани ҳокимининг маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Дилафрўз Абдуллаева ва ҳокимлик ҳодимлари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кўчалардаги дўконларнинг пешлавҳалари, ҳошиялар ва ҳар хил рекламаларда қўлланилаётган хатолар таҳлил этилди. Ҳоким маслаҳатчиси томонидан ўзбек тилининг тўғри қўлланилишда нималар қилиниши зарурлиги айтиб ўтилди. Кўчалардаги баннерлар ва бошқа номлар кўриб чиқилиши бўйича ишчи гуруҳ аъзоларига хатоларни тўғирлаш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бeрилди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Bog'ot tumanidagi IT markazda maktab direktorlarining "AKT savodxonligi" bo‘yicha malakasi oshirilmoqda

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079 va 2020-yil 6-oktabrdagi PQ-4851-sonli qaroriga muvofiq Xalq ta’limi sohasida axborot kommunikatsiya texnologiyalarini keng tatbiq etishga alohida e’tibor qaratilmoqda. Xususan, maktab direktorlarining Menedjerlik va AKT sohasidagi bilim va ko‘nikmalarini oshirish ham eng muhim vazifalardan biridir.
Shu maqsadda barcha maktab direktorlari uchun 6 kunlik AKT savodxonligi bo‘yicha o‘quv seminarlar tashkil etilmoqda.

Direktorlarning zamonaviy axborot kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish ko‘nikmasiga ega bo‘lishi, tizimda amalga oshirilayotgan muhim chora-tadbirlarning ta'lim muassasalarda joriy etilishi, ta’lim sifati va samaradorligini oshirishga xizmat qiladi.