Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.5K subscribers
47.5K photos
5.46K videos
30 files
8.61K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#ТАБРИК

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ҚУРАМБАЕВИЧ ЯХШИБАЕВНИНГ БОҒОТЛИКЛАРГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИДАН


«Ҳурматли элдошлар, қадрли дўстлар!

Айни дамда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда том маънода ўчмас из қолдирган 2022 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2023 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бутун юртимиз, хусусан, туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём – Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Янги йил байрами арафасида барчамиз мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги том маънода тарихий ва унутилмас воқеага Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасига гувоҳ бўлдик. Ушбу тарихий ҳужжатда жорий йил давомида барча соҳаларда амалга оширилган ишлар, келгуси йилга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Халқимизнинг эҳтиёжлари ва орзу умидлари, амалга оширилаётган ислоҳотлардаги кескин муаммолар ҳамда келгуси йилда уларни ҳал қилишга оид аниқ режалар белгиланди. Биз ҳам сиз азиз тумандошларимиз, умуман, барча аҳолимиз бир мушт-бир тиш бўлиб ҳаракат қилмоғимиз, халқимизнинг эзгу ниятлари рўёби йўлда хизмат қилмоғимиз даркор.

Саноқли соатлардан сўнг Янги йилни қарши оламиз. Якунланаётган йилда туманимизда янги ишга тушган корхоналар сонининг ошганини, айниқса кластерлар, янги шифохоналар, янги боғча-мактаблар, янги турар жойланинг бунёд этилганига ҳамда Боғотлик спортчи ёшлар эришган ютуқлари билан дунёга танилганини фахр билан айтамиз.

Кириб келаётган «2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» юртимизга тинчлик, осойишталик ҳамда фаровонлик, ҳар бир оилага файз, қут- барака, фарзандларимизга камолот, энг муҳими, соғлиқ олиб келиши учун бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз.

Кириб келаётган янги 2023 йилда барча соҳаларда янада юксалишлар бўлишига тилакдошман.

Бугун сиз азиз юртдошларимга мустаҳкам соғлиқ, шоду- ҳуррамлик, бахт- саодат, қувонч, узоқ умр ва эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилайман, юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо, халқимиз омон бўлсин!»

Ҳурмат билан
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Яхшибаев

31 декабрь,2022йил
АБРИК

8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни

Президентимиз томонидан 2016 йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни имзоланган эди.

Энг муҳими, бу ҳақдаги қонун Юртбошимиз Президент сифатида имзолаган биринчи қонундир.

Прокуратура органлари ходимларининг касбий байрами сифатида белгиланган кун прокуратура органларида хизмат қиладиган барча ходимлар қалбидаги орзу-умидлар рўёбга чиққан қутлуғ санадир.

Боғот тумани ҳокимлиги номидан прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, ҳар бир прокуратура ходими Президентимиз таъкидлаганларидек, олийжаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар, касбий зафарлар тилаб қоламиз.
Оилангиздан бахт, омад ва тотувлик аримасин!

Байрамингиз муборак бўлсин азиз прокурорлар!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#ТУҒИЛГАН_КУН
#ТАБРИК

Бугун фидойи фахрийларидан Боғот тумани ИИБда 35 йилдан ошиқ вақт ДАН ходими бўлиб ишлаб халқ хизматини қилган мўътабар инсон, фахрий Шарифбой Матназаровни таваллуд кунлари билан самимий табриклаймиз!

Умрини халқимиз фаравонлиги, элу юртимиз осойишталиги йўлида хайрли ва эзгу ишларга бахшида этган табаррук инсон Шарифбой ота бугун 85 ёшни қаршиладилар. Айём муносабати билан Шарифбой отага мустаҳкам соғлик, узоқ- умр,оилавий хотиржамлик, фарзанду неваралар саодатидан, шогирдлар камолотидан масрур юриш насиб этишини тилаймиз.

Бугун вилоят ИИБ бошлиғи Д.А.Назармуҳаммедовнинг табригини вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник М.Отабоев ва туман ИИБ бошлиғи, подполковник Эргаш Аҳмедовлар етказдилар.

@bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК

Яшариш ва янгиланиш фаслининг илк айёми аёллар билан боғлиқ эканлиги бежиз эмас. Аёл нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.
Шу боис ҳам ушбу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Оналар олдида таъзимдамиз!
Муҳтарама аёллар, мунис опа-сингиллар!
Сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида Сизнинг ўрнингиз бор. Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий қутлар эканман, Ўзбекистонимизнинг, туманимизнинг барча аёлларига туганмас бахт ҳамроҳ бўлишини тилаймиз. Оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг!
Доимо юксак меҳр ва ардоғимизда бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!


Боғот тумани ҳокимлиги Ташкилий- назорат гуруҳи ходимлари

Каналга уланиш:👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАБРИК
#ИИБ

Боғот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин- қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқованинг 8- март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган шеърий табриги

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ
8- МАРТ АЙЁМИ! МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Субҳидамда аста бош кўтарган бинафша гул мисоли нозик қалбга эга аёлларни байрамларнинг энг гўзали бўлган 8 март Халқаро хотин- қизлар куни билан муборакбод этаман.

Аёл — оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган, хонадонларимизни меҳр- муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотдир.

Ватанга, оилага, ҳаётга бўлган ишонч аввало – аёлга, онага эҳтиромдан бошланади.

Аёлини асраган эл қудратли, онасини эъзозлаган фарзанднинг толеи баланд бўлади.

Азиз ва қадрли опа-сингиллар!

Яқинлашиб келган байрамингиз билан чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат- саломатлик, бахту- саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Оилангиз ва яқинларингиз, қолаверса, аёл қадрини эъзозлаб яшайдиган эл-юртимиз бахтига соғ-омон бўлинг!

Байрамларингиз муборак бўлсин!

💐Боғоттумани ҳокимлиги
ахборот хизмати💐
#ТАБРИК

Ассалому алайкум азиз, гўзал, мунис ва мўътабар онахонлар, опа-сингиллар!

Бугунги байрамингиз билан барчангизни чин дилдан табриклаймиз. Тўкис бахт, соғлиқ саломатлик, ишларингизда муваффақият, хонадонгизда доимо тинчлик тотувлик бўлсин.
Оилавий бахт, фарзандлар бахту камолини кўриш насиб этсин.
Ҳаётдаги барча орзуларингиз амалга ошсин. Сизлар борки, олам мунаввар, сизлар борки, ҳар кунимиз байрам.

Бахтимизга доимо соғ омон бўлинг!

Санжарбек Қурбонов,
Боғот тумани ҳокимининг 1-ўринбосари


💐Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати💐
Каналга уланиш:👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК

Ассалому алайкум муҳтарама хотин-қизлар, азиз оналар!

Яшариш ва янгиланиш фаслининг илк айёми аёллар билан боғлиқ эканлиги бежиз эмас.

Аёл нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.

Шу боис ҳам ушбу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Оналар олдида таъзимдамиз!

Сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида Сизнинг ўрнингиз бор. Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий қутлар эканман, Ўзбекистонимизнинг, туманимизнинг барча аёлларига туганмас бахт ҳамроҳ бўлишини тилайман. Оилангиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг!

Доимо юксак меҳр ва ардоғимизда бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!


Шуҳрат Шарипов,
Боғот тумани ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари.


💐Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати💐
@bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК

Боғот тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилафруз Абдуллаеванинг 8 март- Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги

Ассалому алайкум муҳтарама онахонлар!

Қадрли опа-сингиллар!


💐Гўзал диёримизга барчамиз соғиниб кутган баҳор нафаси кириб келаётган, табиат очилиб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу кунларда Сиз азизларни, сизлар орқали бутун туманимиз хотин- қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

🌺 Ҳаммамизга маълумки азалдан, ўзбек аёлининг оқилалиги, юксак тафаккури, фаҳм-фаросатини бутун дунё тан олган.

Буни ўтмишда Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим, Гавҳаршодбегим каби оқила ва олима аёллар, салтанатни эркак ҳукмдорлар қаторида бошқарганликлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Ёки яқиндагина туғилган куни кенг нишонланган Зулфияхоним Исроиловадек ўзбек аёлларининг вафо ва садоқати тимсоли сифатида улуғланади.

Байрамингиз муборак бўлсин, меҳридарё, сўзи ширин азиз аёллар!


💐Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати💐
#ТАБРИК

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИКЛАРИ ОНАХОНЛАРГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

Аёл нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.

Шу боис ҳам ушбу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Оналар олдида таъзимдамиз!

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг байрам табрикларини туман ҳокими ўринбосари Дилафруз Абдуллаева туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшган онахонларнинг хонадонларига бориб ўқиб эшитирди.

Айни дамда ҳоким ўринбосари оилаларнинг обод бўлишида, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган Абу Райҳон Беруний маҳалласида яшовчи олдин хотин-қизлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари бўлиб меҳнат қилган Анажон она Матёқубова хонадонида бўлиб, туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг юксак меҳр
ини изҳор этмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАБРИК
#НАВРЎЗИ_ОЛАМ_ЯҚИН

БОҒОТЛИК ЁШ ЖУРНАЛИСТ ДИНОРАХОН ХЎЖАЕВАНИНГ ЭЛДОШЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ «22 МАРТ МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ»ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

МАҲАЛЛА АСЛ ВАТАНПАРВАРЛАР КЎКСИДА ҲИМОЯ ТОПАДИ ВА ЮКСАЛАДИ

Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз маҳалла тизими ходимлари!

Ватан ҳамда биз яшаётган маҳалла инсонга ато этилган энг қутлуғ неъмат, ҳалол насибамиз, аждодларимиз уйғоқ руҳи кезиб юрган табаррук гўша, уларнинг нафаси уфуриб турган муқаддас тупроқдир, аждодларимизга қолдирилажак буюк меросдир!

Маҳалла - асл ватанпарварлар кўксида ҳимоя топади.

Дарҳақиқат, маҳалла тизими муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан жорий этилган ушбу тизим ўзини тўла оқлади, дейишга ҳақлимиз.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлиб иш бошлаган илк кунлариданоқ, мамлакатимизда маҳалла тизими барқарор демократик ривожланишнинг  ишончли ва мустаҳкам кафолати бўла оладиган давлатимиз сиёсатининг бош омилига айланди.

Хусусан жамиятимизда «Обод ва ҳавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилиши ҳамда 2020-2024 йилларга мўлжалланган.

Концепциянинг ишлаб чиқилиши, жамийки оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий - маънавий муҳитни соғломлаштиришда ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишида муҳим омил бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган бир йил давомида туманимиздаги мавжуд 43 та маҳаллада яшовчи оилаларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишда «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ўрганишлар олиб борилди.Ортимизга боқиб, сарҳисоб қилсак, фахрлансак арзийдиган улкан ишлар кўп.

Маҳалла номига сифат берадиган бўлсак, энг қайноқ сўзларимиз ҳам камлик қилади. Маҳалла шундай бир гўшаки, унинг номини юракка битишимиз лозим.

Азиз маҳалла ходимлари!

Мамлакатимизда юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларни халққа тўғри етказиб, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр- оқибатни мустаҳкамлашда, одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини қондиришда ҳар бирингизнинг меҳнатингиз беқиёсдир.

Сизлар борки, маҳалларимизда аҳолимиз ҳаётдан рози яшамоқдалар.

Бугунги сана муносабати билан сизларни ва сизлар орқали барча халқимизни бугунги байрам билан чин кўнглимдан самимий муборакод этаман. Сизларга энг аввало соғлик, куч - қувват, сабр - тоқат, оилавий тотувлик тилайман.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин азиз маҳалла фидойилари!

Ҳурмат билан,
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Яхшибаев.
22 март 2023 йил
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК

Азиз ва ҳурматли маҳалла тизимининг жонкуяр ва фидойи ходимлари!

Барчангизни 22 март Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Айни пайтда маҳалла тизимнинг нуфузи ва фаолияти самарасини кучайтириш, уни фуқаролар ўз фикри ва дардини, таклиф-тавсияларини эркин айтадиган, муаммосига ечим топадиган чинакам халқчил идорага айлантириш ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2023 йил "Инсога эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилиниши фикримизнинг яққол исботидир.

Халқ ишончини оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф ҳаммангизга насиб этсин!

Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор муборакбод этар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файзу барака, масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

Ҳурмат билан,
Боғот тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
Тоҳиржон Мирзаев
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#КУН_ТАРИХИ
#ТАБРИК

Ҳурматли ва азиз маданият ва санъат соҳасининг фидойи ходимлари!

Мана 88 йилдан буён 15 апрель куни «Халқаро маданият куни» сифатида нишонланади
.

⚡️Маданиятга ғамхўрлик қилиш, маданият ходимларининг меҳнатини қадрлаш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолди.

Зеро, маданиятсиз ҳеч бир жамият тараққий этмайди. Ушбу сана бундан 88 йил олдин 1935 йилнинг 15 апрель куни қабул қилинган бўлиб, «Тарихий ёдгорликлар санъат ва илмий муассасаларни ҳимоя қилиш» ҳақидаги халқаро шартнома билан тасдиқланган ва тарихда биринчи марта, маданий мерос ва тарихий обидаларни муҳофаза қилиш бошланган.

Биламизки, инсон қалбига олижаноб фазилатлар, эзгу ҳис-туйғуларни сингдириб, жамиятни бирлаштириш, халқни, она-ватанни дунёга тараннум этишда маданият ва санъатнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.

Сана муносабати билан, Боғот туманида фаолият юритаётган барча маданият ва санъат соҳаси ходимларини бугун нишонланаётган касб байрамлари билан самимий табриклаймиз!

@bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЖАҲОНГИР НАЗАРОВНИНГ МЕҲР-ОҚИБАТ, ЭЗГУЛИК ВА САХОВАТ АЙЁМИ - МУБОРАК РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум қадрли юртдошлар!

Аввало барчангизга кириб келган муқаддас байрам Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Дунёдаги барча мусулмон уммати учун мўътабар ва қадрли бўлган, эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўладиган ушбу шукуҳли дамларда барчамиз, аввало, Яратганга оиламиз, элу юртимиз билан биргаликда бугунги қутлуғ ва барокатли кунларга етказгани учун беҳисоб шукроналар айтамиз. Ҳадиси шарифда айтилганидек, "Чинакам мусулмон ўзига раво кўрган барча яхшиликларни бошқа инсонларга ҳам раво кўради". Шундай экан, жамики эзгулик ва яхшиликларни сизга тилайман.

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг шу табаррук кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу дуолари ижобат бўлсин! Аллоҳ иймонимизни бут, ризқимизни улуғ, насибамизни қутлуғ қилсин!

Муқаддас айём – Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Боғот тумани ҳокими
Жаҳонгир Назаров
#Табрик

Боғот тумани Ички Ишлар бўлими жамоаси Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади.
@bogottumanihokimligikanali
#ТУҒИЛГАН_КУН
#БУГУН
#ТАБРИК

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши Бош мутахассиси ОЗОДОВ ОҒАБЕК ОЙБЕК ЎҒЛИ - Боғот туманининг энг фидойи ёшларидан биридир.

Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси Оғабек Озодовни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклайди.

Боғот тумани ҳокимлиги Оғабек Озодовга узоқ умр, сиҳат- саломатлик тилаб, унинг келажакда янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида Юртбошимизга камарбаста ва қанот бўлиб, ҳар доим қатъиятли, теран ва холис фикрли, ўктам, фаол ёшлардан бўлиб қолишига, ҳаёти давомида ҳар доим омад ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини, мартабаси бунданда баланд бўлишини тилайди.

Ҳурматли Оғабек Ойбек ўғли шижоат ва ғайратингизга кўз тегмасин, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ТУҒИЛГАН_КУН
#БУГУН
#ТАБРИК

Боғот тумани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қошидаги Кадастр агентлиги бўлими бошлиғи РЎЗИБОЕВ ДАСТОНБЕК ЭРГАШБОЕВИЧ - Боғот туманининг истиқболли кадрларидан биридир.

Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси ДАСТОНБЕК РЎЗИБОЕВни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклайди.

Боғот тумани ҳокимлиги Д.Рўзибоевга узоқ умр, сиҳат- саломатлик тилаб, унинг келажакда янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида Юртбошимизга камарбаста ва қанот бўлиб, ҳар доим қатъиятли, теран ва холис фикрли, ўктам, фаол ёшлардан бўлиб қолишига, ҳаёти давомида ҳар доим омад ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини, мартабаси бунданда баланд бўлишини тилайди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ТУҒИЛГАН_КУН
#ТАБРИК

Боғот тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи АБДУЛЛАЕВА ДИЛАФРЎЗ ШОКИРОВНА 1980 йил 13 майда Боғот туманида туғилган.

Дилафрўз Шокировна табиатан камтар, тиришқоқ, меҳрибон, ҳар қандай топшириқларни масъулият билан бажарадиган ташаббускор, самимий инсондир.

Дилафрўз Шокировнани бугунги таваллуд айёми билан Боғот тумани ҳокими ҳамда туман ҳокимлиги ходимлари чин юракдан самимий табриклайди.

Дилафрўз Шокировнанинг келгусида туманда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қалбига йўл топишида улкан муваффақиятлар тилаб, фарзандлар камолини кўриб, ҳамиша соғ-саломат бўлишини тилаймиз.

Қ У Т Л О В
Бугун қутлуғ ёшга тўласиз Дилафрўз,
Сизга гул тутади галдаги баҳор.
На сиздан, на биздан сўрамай изн,
Шамол деразангиз чертади наҳор.

Бугун қутлуғ ёшга тўласиз Дилафрўз,
Ақлу ҳуснингиз яна топади камол.
Шундай қутлуғ кунда тилагимиз бу,
Доимо юзингизда бўлсин гулбаҳор.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ТУҒИЛГАН_КУН
#ТАБРИК

Бугун Боғот тумани ҳокимлиги Хўжалик ишлари мудири ХАСАНБОЙ ОТАЖОНОВ таваллуд топган кун!

Боғот тумани ҳокими ва туман ҳокимлиги жамоаси меҳнатсевар, самимий, фидойи инсон Хасанбой Отажоновни таваллуд куни билан самимий табриклайди. Хасанбой Отажоновнинг ҳамиша халқ хизматида чарчамай, соғу омон бўлишини самимий юракдан тилайди.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali