Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#БУГУН
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

Давлатимиз раҳбарининг «Халқимиз биздан рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади» деган сўзларини ҳар бир давлат идораларида меҳнат қилаётган мутасадди раҳбарлар ўзларига дастуриламал қилиб фаолият юритаётганидан ва давлат идоралари халқимизга сидқидилдан хизмат қилаётганидан аҳоли мамнун бўлмоқда.

Бугун Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Р.Султанходжаев томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Ҳуррият" маҳалласида жойлашган 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида сайёр қабул ўтказилди.

Яқинлашиб келаётган Янги 2024 йил байрамлари арафасида бугун Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Султонходжаев,  Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров билан биргаликда ёшларга ва хотин-қизларга тикув машиналари, пойабзал тикиш машиналари ҳамда байрам совғаларини топширдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН

БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ БАРЧАГА МАНЗУР БЎЛДИ

Боғот  туманидаги «Нурафшон» ва «Ашхобод» маҳаллаларида байрам тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Назаров йил давомида эришилган мувафқақиятлар ҳақида тўхталиб барчани байрамлар билан табриклади. Фахрий отахонлар маҳалла аҳли учун ёзилган байрам дастурхони атрофида янги йилнинг омадли келишини тилаб дуолар қилдилар.

Йил давомида маҳалланинг ривожига шахсий ҳисса қўшиб, меҳнат қилган фидойи инсонлар туман ҳокими ташаккурномаси ва совғалари билан рағбатлантирилди.

Даврага кириб келган Қорбобо, Қорқиз ташрифи ва эртак қаҳрамонларининг чиқишлари жажжигина қалбли, бизнинг бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури, қалбимиз сурури бўлган болажонларни ва маҳалла аҳлини қувонтирди. ҚОРБОБО СОВҒАСИни олаётган болажонларнинг кўзларидаги табассум барчага завқ бағишлади.

Тадбирлар мактабларда, МТТларида ва маҳаллаларда давом этмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
Боғот туманида ўтказилган байрам тадбирида Маданият уйи хонандаларининг чиқишлари, гўзал куй-қўшиқлари маҳалла аҳлини даврага чорлади. Байрам каттаю кичикка манзур бўлди.
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНАЁТГАН ЮРТ ФУҚАРОЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗДАН МИННАТДОР БЎЛИШДИ

Бугун байрамда субсидия асосида тикувчилик, сартарошлик жиҳозлари ўз эгаларига топширилди.

Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров маҳалла ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоли ва ёшлар етакчисига «Энг аввало ҳар бир инсоннинг доимий даромад манбаи бўлишини таъминлашимиз керак», дея таъкидлади. Оиланинг асосий хотиржамлиги аёл қўлида эканини юракдан ҳис қилган ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида «Аёллар дафтари»да, «Ёшлар дафтари»даги ўз тадбиркорлигини бошлаш ва ўз ўзини банд этиш истагидаги ёшлар, хотин- қизлар доимий даромад манбаига эга бўлганидан миннатдор бўлиб, Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#Бугун
Боғот туманида байрам тадбирлари давом этмоқда. Байрам тадбирларида 3-сон ИДУМ ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Байрамда Қорбободан совға олган жажжи болажонларнинг қувончи чексиз бўлди.
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаровнинг ёшлар билан учрашуви ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглашдан бошланди. Ёшлар ҳуддудлардаги маҳаллаларда сунъий қопламали спорт майдончаси қуриш, маънавий-маданий тадбирларга ёзувчи ва шоирларни таклиф этиш, маҳаллада IT соҳасида қўшимча хоналар ташкил этиш, тадбиркорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш каби муаммо ва таклифларини билдирдилар. 

Ёшлар томонидан билдирилган фикрлар қўллаб-қувватланди ва айрим муаммолари учрашув залининг ўзида ечим топди. Муддат талаб этаётган муаммолар назоратга олинди. Янги йилдан бошлаб, учрашувларни маҳаллаларда ҳар ойда ташкил этиб бориш, чекка ҳудудлардаги ёшларнинг талаб ва истакларини тинглаш, муаммоларини бартараф этиш галдаги режалар қаторига киритилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#Ёшларга_эътибор
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви
#Бугун

Бугун «Ҳоким ва ёшлар» учрашувига келган Боғотлик 17 нафар ёшларга субсидия асосида асбоб- ускуна ҳамда меҳнат қуроллари ажратилди.

Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров “Ёшлар дафтари"да турган ёшларнинг келгуси режалари ҳақида суҳбатлашди. Ёшлар берилаётган имкониятдан унумли фойдаланиб, доимий даромад топиш режаларини айтишди ва ўзларининг хурсандлигини яширмасдан, замонавий тикув машинаси олиш орзуси ушалганидан мамнун бўлиб Президентимизнинг ёшларга қаратаётган эътибор ва ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдирдилар.
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#БАЙРАМ_ТАДБИРИ

Бугун Боғот туманида спортчи ёшлар томонидан эришилган муваффақиятлар. сарҳисоб этилди. Юқоридаги фотожамланма тадбир жараёнларидан олинган.

@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#ИНСОН_ҚАДРИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Бугун туман ҳокимлиги ва туман ТТБ билан ҳамкорликда Боғот тумани ҳокимлиги ходимлари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Тор соҳа мутахассис шифокорлари томонидан ходимлар соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишди.

Боғот туман ТТБ шифокорлари ҳокимлик ходимлари билан суҳбатлашиб, соғлом турмуш тарзига риоя этиш самарали фаолият юритишларига асос бўлишини билдиришди.

Хабарингиз бор, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#BUGUN
“Payshanba - huquqbuzarliklar profilaktikasi kuni" munosabati bilan Bog‘ot tumani IIB Xotin-qizlar masalalari bo‘yicha katta inspektori tomonidan 18-son umumta’lim maktabi o‘qituvchi-pedagoglar jamoasi bilan "Xotin-qizlarni tazyiq va zo‘ravonlikdan himoya qilishning huquqiy asoslari" mavzusida huquqiy-targ‘ibot uchrashuvi o‘tkazildi.
———-
#БУГУН

“Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Боғот тумани ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан 18-сон умумтаълим мактаби ўқитувчи-педагоглар жамоаси билан "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида ҳуқуқий-тарғибот учрашуви ўтказилди.
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

Боғот туманида “Инсон”  ижтимоий хизматлар маркази иш бошлади

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда нуронийлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилиши инсон қадрига эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси эканини таъкидлади. Авваллари ижтимоий хизматлар кўрсатиш турли ташкилотлар томонидан тарқоқ ҳолда амалга оширилиши натижасида ортиқча оворагарчиликлар юзага келиб, фуқароларга ноқулайликлар туғдирар эди. Эндиликда ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш ушбу марказ ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар томонидан ягона тизим орқали амалга оширилади.

Боғот тумани ҳокимлиги ҳокимлиги матбуот хизмати
#Бугун
#Боғот

«Ветеран жангчи-фахрийлар хотираси муқаддас» тадбири жараёнларидан фоторепортаж
@bogottumanihokimligikanali
#Бугун
#Тадбир

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Боғот туманида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Боғот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби ва сектор раҳбарлари қатнашдилар.

Туман ҳокими Жаҳонгир Назаров Боғот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, тизимни фуқароларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатадиган, ҳар бир ходим Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишни – олий бурчи деб биладиган, барча саъй-ҳаракатларини инсон қадри учун йўналтирган профессионал тузилмага айланганлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда ФВБ қутқарувчиларига туман ҳокимининг ташаккурнома ва совғаларни топширилди.

@bogottumanihokimligikanali