Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.53K subscribers
47.7K photos
5.47K videos
30 files
8.64K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
#ХОТИРА_АЗИЗ_ҚАДР_МУҚАДДАС

ҚАБРИСТОНЛАРНИНГ ЙЎЛЛАРИГА МАЙДА ТОШ ТАШЛАНДИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳар куни «Обод қишлоқ» дастурининг ижроси юзасидан масъулларга тизимли равишда аниқ топшириқлар беради ва ижросини назорат қилади. Туман раҳбари ишчи гуруҳ билан маҳаллани пиёда айланиб, тегишлича йўл, сув, электр, газ, ободонлаштириш бўлими каби ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни ўрганиши давом этмоқда. Жумладан, йўллардан фойдаланувчилар унитар корхонаси раҳбари Жавлонбек Тўраевга тумандаги «Қумбодоқ» (ҳозирги «Ортиқ Отажонов»МФЙ)лаги «Қум бобо» қабристони жойлашган кўча йўлларини шағаллаш ишларини топширган эди. Айни дамда Боғот туманидаги ЙФУК ходимлари ва мутахассислари томонидан қабристон йўлларида, ички кўчаларда йўлларга майда тош ЩПС ташлаш ишлари жараёни давом этмоқда.
Зеро, йўлларимиз равон бўлса, йўловчиларнинг ҳам узоғи яқин бўлиши табиийдир.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
Биз байрам муносабати билан Боғот тумани ҳокимлиги, туман Ахборот хизмати маркази ходимлари ташаббуси билан маънавият маркази, маданият маркази хамкорлигида, II- Жаҳон уруши қатнашчиси фахриймиз, қахрамонимиз Марат ота Ёмғуров хонадонига келдик. Отахонни Ғалаба куни 9-май билан табриклаб унга шараф лентаси тақиб, суронли йилларни ўз кўзи билан кўрган, йигитлик чоғида Ватан ҳимояси учун отланган отахонни хотиралари, ички кечинмалари билан ўртоқлашдик. Бир майизни қирқ бўлиб еган халқимиз қаҳрамонликлари Ватан шаъни, озодлиги учун курашган отахондан полкдошларининг жасорати отахоннинг хотираларини эшитиб кўз олдимизга ўша суронли йиллар намоён бўлади. Ҳозирги тинч, фаровон ҳаётимизга бўлган шукроналик ҳисси янада кучайди.Шундай тинч замон учун жон олиб, жон берган инсонлар доимо хотиралардан ўчмасдан, қадрлашимиз ёш авлодга жасорат тимсолларини уқтириб, кўрсатиб боришимиз бизнинг бурчимиздир.
📚👉 @BogotTAKM

БОҒОТ ТУМАНИ АКМ РАҲБАРИ МУБОРАК САБУРОВА
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

РОССИЯДАН БОҒОТ ТУМАНИГА КЕЛГАН РУС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ СВЕТЛАНА ЕВГЕНЕВА 15- СОН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН «КАТЮША» ҚЎШИҒИНИ КУЙЛАДИ

Хабарингиз бор, мактабларда рус тили ҳамда умумий фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга қаратилган “ЗЎР” (“КЛАСС”) лойиҳаси доирасида туманимизга бириктирилган россиялик ўқитувчи Винникова Светлана Евгеневнани Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев самимий кутиб олиб, чет эллик ўқитувчи учун барча шароитлар тайёрлаб берган эдилар.
Бугун Россиялик ўқитувчи С.Е.Винникова 15-сон мактабда 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан байрам тадбири ташкиллаштирди. Рус тилини зўр қизиқиш билан ўзлаштираётган ўқувчилар билан «Катюша» қўшиғини Светлана Евгенева билан куйладилар. Тадбирда Россия ва Ўзбекистон давлатларининг дўстлиги яна бир бор эътироф этилди.

БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ЭЪЛОН
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

ХОТИН- ҚИЗЛАР УЧУН ОТМ КИРИШДА ЯНА БИР ИМКОНИЯТ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти аососидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқитишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги қарори бўйича тавсиянома олувчилар диққатига!
Тавиянома олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун берилади. Чунки Тавсиянома тўғридан тўғри давлат гранти асосида ўқишга кириш имкониятини бермайди.
Тавсияномага эга бўлган абитуриентларни қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилиш кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига мувофиқ қабул қилинади.
Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун кириш имтиҳонлари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.
Тавсияномага эга бўлган талабгорлар кириш имтиҳонларига пухта тайёргарлик кўришлари зарур.
Мурожаат учун: ☎️☎️☎️☎️
☎️ 97-364-02-63, 99-115-41-00,
Боғот туман ҳокимининг хотин- қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Матмуротова
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
#БОҒОТ

«ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ АМАЛДА

Кўнглида ватани, маҳалласи ободлигига даҳлдорлик туйғуси бор бўлган «Обод»ликлар ҳам ҳашардан четда турмаяпти. Албатта файз-барака, тўкинлик озода, покиза жойда бўлади. Бир челак оҳак, бир қути бўёқ билан ярақлатиб қўйиш мумкин бўлгани ҳолда беҳафсала ва дангасалик қилган одамларни эса кечириб бўладими?!
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевга ҳамфикр бўлиб, ҳар куни ободликлар билан одимлаётган Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутати Бекназар Тожиев ўзи сайланган «Обод» маҳалласида ҳар бир хонадонга кириб Президентимизнинг, туман ҳокимининг мурожаатини тўла тўкис аҳолига етказиб бермоқда.
Келинг, азиз элдошлар! Бетакрор ва гўзал юртимизнинг ободлигига барчамиз сидқидилдан ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити ва Мустақиллигимизнинг муборак 30 йиллигини обод хонадонимизда обод кўнгил ва она юртимизга бўлган беқиёс меҳру муҳаббатимиз билан қаршилайлик!

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

«ТИЛИМИЗ - БИЗНИНГ МАЪНАВИЯТИМИЗДИР»

Ўзбек тилиннинг ҳам она тили, ҳам давлат тили сифатидаги тараққиётини таъминлаш, ҳеч бир шубҳасиз, миллий манфатларимиз ҳимоясининг тамалларини ташкил этадиган муқаддас ҳаракатлардан ҳисобланади.
Бугунги кунда ўз тилимизни сақлаш, унинг бехато қўлланилишида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Шу тўғрисида бугун Боғот тумани ҳокимининг маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Дилафрўз Абдуллаева ва ҳокимлик ҳодимлари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кўчалардаги дўконларнинг пешлавҳалари, ҳошиялар ва ҳар хил рекламаларда қўлланилаётган хатолар таҳлил этилди. Ҳоким маслаҳатчиси томонидан ўзбек тилининг тўғри қўлланилишда нималар қилиниши зарурлиги айтиб ўтилди. Кўчалардаги баннерлар ва бошқа номлар кўриб чиқилиши бўйича ишчи гуруҳ аъзоларига хатоларни тўғирлаш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бeрилди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
БОҒОТ ТУМАНИДА «ҲАР БИР ЁШГА 1 ГЕКТАР»ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ДАЛА- ДЕҲҚОНЧИЛИК ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАҚСАДИДА ЙИЛ БОШИДАН БОҒОТЛИК 3906 НАФАР ЁШЛАРГА ТУМАН ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ ТОМОНИДАН 644,5 ГЕКТАР ЕРЛАР ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ТУМАН КЕНГАШИ ТАВСИЯСИ БИЛАН ЕР АЖРАТИШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРЛАРИ ЧИҚАРИЛГАН ЭДИ. ТУМАНИМИЗНИНГ 43 ТА МАҲАЛЛАЛАРИДА ЕР БЕРИШ ОРҚАЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНГАН ЁШЛАР ЕРНИ МЕҲР БИЛАН ПАРВАРИШЛАБ КАМБАҒАЛЛИК РЎЙХАТИДАН ЧИҚИШ МУМКИН ЭКАНИНИ ИСБОТЛАДИЛАР. ОНА ЕРГА ЁШЛАРДА МЕҲР ОРТИБ, МЕҲНАТСЕВАРЛИК ТАРБИЯСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНДИ.
БУГУН ПИШИБ ЕТИЛГАН ГУРВАК ҚОВУНЛАР ВА ТАРВУЗЛАРНИ КЎРИБ, ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИДАН ЁШ ДЕҲҚОНЛАРИМИЗ ХУРСАНД. ЁШЛАР ЎЗ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН БОЗОРЛАРИМИЗНИ ҚОВУН-ТАРВУЗЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШМОҚДА.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ 43 ТА МАҲАЛЛАДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА БЕРИЛГАН ХОНАЛАРНИ ВА ШАРОИТЛАРИНИ ЎРГАНДИ.

ЮҚОРИДАГИ ЛАВҲАЛАР «ҲУРРИЯТ», «ГУЛШАН», «МАЪНАВИЯТ», «САХОВАТ», «ТОЗАБОЗОР», «БОҒЗОР» МАҲАЛЛАЛАРИДАГИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ
ХОНАЛАРИДА ОЛИНДИ.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ «ҚАЛАЖИҚҚАЛЪА» МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ БИЛАН УЧРАШИБ, ЕР МАСАЛАСИДАГИ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bovottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган фуқароларга белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда

Кадастр агентлиги Боғот тумани бўлинмаси томонидан жойларда рейд тадбирлари олиб борилиб, аниқланган ҳолатларни бартараф этилиши бўйича фуқаролар огоҳлантирилмоқда. Хусусан, “Найман” маҳалласида яшовчи фуқаро экин майдонида уй қуриш учун экин майдонини тупроқ билан тўлдириб, жой фундаментини ўзбошимчалик билан қуриб, ушбу экин жойини ўзбошимчалик билан эгаллаб олади. Соҳа мутасаддилари томонидан ҳолат юзасидан баённома расмийлаштирилиб, фуқаро огоҳлантирилиб, кўрилган чора- тадбирлар натижасида Кадастр агентлиги Боғот тумани ишчи гуруҳининг рейд тадбири давомида тупроқ ва фундамент олиб ташланиб, экин майдони ўз ҳолатига қайтарилди.
@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#ҲОКИМ_ВА_БУГУН

ҲОКИМ МАҲАЛЛАМА МАҲАЛЛА ЮРИБ, «ХОНАДОНБАЙ» ТАРЗДА ФУҚАРОЛАР БИЛАН БИРМА БИР СУҲБАТЛАШМОҚДА

Бугун Боғот туман ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев
нинг кейинги манзили 1- сектор ҳудудидаги «Абу Райҳон Беруний» маҳалласи бўлди. Янги тайинланган ҳоким ёрдамчиси Жавлонбек Рўзметов билан маҳалла ҳудудида «хонадонбай» юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди. Аҳолининг томорқадан фойдаланиш маданияти, ҳуддуддаги муаммолар бўйича ҳам фуқаролар мурожаатларини тинглади. Маҳалла ҳудудидаги хонадонларда бўлиб парранда, асалари, қуён боқиш истагини билдирган фуқаролар билан суҳбатлашди, ҳоким ёрдамчисининг бу борадаги ишининг боришини кўздан кечирди. Шунингдек маҳаллада янги иш бошлаган нонвойлик цехи раҳбари Мухтор Юсуповнинг мурожаатини тинглади. Цехда ишлаётган ишидан мамнун хотин-қизлар билан самимий суҳбатлашди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича ҳоким ёрдамчиси Жавлонбек Рўзметовга тегишли ёрдам ҳамда кўрсатмаларни берди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#Ўқув_семинари
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

«БИР НУРОНИЙГА ЎН НАФАР ЁШ» ЛОЙИҲАСИ БОҒОТ ТУМАНИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ - 92 - сон Қарори ижросини таъминлаш бўйича Боғот туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан қатор тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.

Жумладан, ҳар бир маҳаллада “Бир нуронийга ўн нафар ёш”, “Кекса авлод учрашувлари” лойиҳаларини амалга ошириш борасида ҳар бир маҳалладаги кекса авлод вакиллари билан ёшлар учрашувларини ташкил қилиш, нуронийларни муаммоли ёшларга бириктириш, ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга қаратилган туркум тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 25 марти куни Боғот енгил саноат техникуми катта мажлислар залида “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси бўйича ўқув семинар ташкиллаштирилди.

Семинарда тумандаги мавжуд барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги муаммоли ёшларга бириктирилган фаол нуронийлар ҳамда ёшлар етакчилари иштирок қилди.

Семинар машғулотида маҳаллаларда нуронийлар томонидан ёшларни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган тегишли вазифалар белгилаб олинди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

ПАРРАНДАЧИЛИК - ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ

Боғот тумани аҳолисини арзон ва сифатли товуқ гўшти маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган аҳоли учун иш ўринлари яратиш, уларнинг даромадини ошириш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп парранда маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб аҳоли фаровонлигини юксалтиришни бош мақсад қилиб олган туман ҳокими Шавкат Яхшибаев тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

Туман ҳокими маҳаллаларда ҳокимнинг 1- ўринбосари Санжарбек Қурбонов билан тадбиркорларнинг фаолиятини ўрганди, ҳоким ўринбосарининг айрим тадбиркорларнинг муаммоларини ечиш, озуқабоп экинлар етиштириш, томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан янада имкониятларни кенгайтириш ҳақидаги фикрларини қўллаб қувватлади.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
#УЧАВЛОДУЧРАШУВИ

БОҒОТ ТУМАНИДА НУРОНИЙЛАР ВА ЁШЛАР «УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ» ТАДБИРИДА ДИЛДАН СУҲБАТЛАШДИ

Уч авлод учрашуви - ёшлар учун ибрат вақти
дир

Куни кеча Боғот тумани «Маънавият» маҳалласидаги «Аъзамжон - Қувончбек» чойхонасида Боғот тумани ҳокимлиги, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлими ҳамкорлигида маҳалла нуронийлари, ота-онахонлар, ўрта ва ёш авлод вакиллари иштирокида муқаддас Рўзаи рамазон ойида нуронийлар билан ифтор вақтида тўкин дастурхон атрофида «Уч авлод учрашуви» тадбири бўлиб ўтди.

🎙«Уч авлод учрашуви»да туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тоҳиржон Мирзаев Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг учрашув иштирокчиларига бағишланган табригини ўқиб эшиттирди. «Уч авлод учрашуви»да Боғот тумани Маданият уйи хонандалари томонидан, ижодкорлар томонидан тайёрлаган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ва рақслар нуронийларга, фахрий устозларга ва мураббийлар, ёшлар ҳамда меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади.
@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
#НАЗОРАТ
Боғот тумани ИИБ бошлиғи Эргашбек Аҳмедов бугун кун давомида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Саъдуллаев билан профилактика инспекторларининг фаолиятини назорат қилди.

Бугун 30- сон мактаб биносида МТТлардаги айрим нохуш ҳолатлар юзасидан ишчи гуруҳнинг таҳлилий- танқидий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари, туман прокурори ўринбосари ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан муаммоларга ечим топиш юзасидан коррупцияга қарши курашиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.
@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ БОЗОРДАГИ НАРХЛАРНИ НАЗОРАТГА ОЛДИ


Боғот тумани ҳокими раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи Боғот деҳқон бозоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг, ун ва ун маҳсулотларининг аҳолига сотилаётган баҳолари, озиқ-овқатларининг сифат даражаси, нархларнинг аҳолига қулайлиги ўрганилди. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан мутасадди ташкилотларга нархларнинг сунъий оширилишига қарши курашиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.