#ХУШХАБАР
БОҒОТЛИКЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК
Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва сектор раҳбарлари «ISHONCH» дўконлар тармоғининг Боғот филиали очилиш маросимида қатнашдилар ва ҳамюртларимизни янги имкониятлар билан қутладилар.
Ушбу савдо дўкони «ISHONCH» дўконлар тармоғининг 64 -филиали ҳисобланади. «ISHONCH» дўконлар тармоғига 2010 йил 16 мартда асос солинган. «ISHONCH» дўконлар тармоғи Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд бўлиб, эндиликда Боғот туманида ҳам ўзининг филиалига эга бўлди.
Эндиликда Ишонч дўконлар тармоғининг Боғот тумани филиали очилиши муносабати билан 15 нафар янги ишчи ўрни яратилди ва
туманимизнинг 15 нафар ёшлари доимий иш ўрнига эга бўлдилар.
Айни дамда «ISHONCH» дўконлар тармоғида маиший техникалар, замонавий смартфонлар, мебеллар, уй-рўзғор буюмлари, спорт анжомлари, сантехника маҳсулотлари, автомобил эҳтиёт қисмлари, қурилиш материаллари, парфюмерия каби 7000дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд.
«ISHONCH» дўконлар тармоғидан бюджет ташкилоти ходимлари ва нафақадаги шахслар биргина паспортни ўзи билан муддатли тўлов шартномасини тузиб, 15 дақиқада маҳсулот харид қилишлари мумкин.
«ISHONCH» дўконлар тармоғи шиддат билан ривожланиб бормоқда ва янги ҳудудларда ўз савдо филиалларини кўпайтириб бормоқда.
«ISHONCH» дўконлар тармоғининг олий мақсади қисқа вақт ичида орзуларни ҳақиқатга айлантириб, уларга эришиш учун қулайлик яратиб, компания мавжуд бўлган ҳудудларида аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшишдан иборатдир.
«Ишонч» дўконлар тармоғини танлаш учун сабаблар:
- 7000 ҳилдан ортиқ маҳсулотлар ассортименти;
- Муддатли тўловни расмийлаштириш учун фақат паспорт ва 15 дақиқа кифоя;
- Маҳсулотларни етказиш ва ўрнатиш малакали мутахассислар томонидан бепул амалга оширилади;
- Ҳар бир харид учун БОНУСлар мавжуд
- Ҳар бир маҳсулот кафолатга эга
- Мижозларни қўллаб-қувватловчи доимий акциялар
- Тўловларни мобил иловалар орқали тўлаш имконияти;
- Ягона алоқа маркази ва ижтимоий тармоқлар орқали мижозларни доимий қўллаб қувватлаш хизмати;
- Савдо дўконлари дам олиш кунисиз ҳафтанинг 7 кунида иш фаолиятини олиб боради.
Ҳа, дарҳақиқат, ислоҳотлар самараси бўлган янги «Ишонч» дўкони имкониятлари фақат инсон қадри учун хизмат қилишига ишонамиз.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali

#МАРДЛИК_ОРДЕНИ_МУБОРАК
БОҒОТЛИК ЭЛДОШИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН «МАРДЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ
Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатишдаги алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, БОҒОТЛИК элдошимиз СОБИРОВ АЗИЗБЕК УЛУҒБЕКОВИЧ «МАРДЛИК» ОРДЕНИ билан мукофотланди.
Собиров Азизбек Улуғбекович 1983 йил 24 апрелда Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Улуғбек Собиров меҳнат фаолиятини Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида бошлаган.
Унинг жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш борасида эришган ютуқлари ва хизмат вазифасига виждонан ёндашиши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан ижобий баҳоланиб, у иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ИИВда, Тошкент вилояти ИИБда, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ИИБ бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида давом эттирган ва қаерда ишламасин асосан, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятнинг олдини олиш ва аниқлаш ишларини ташкил қилишда катта ютуқларга эришиб келган.
А.У.Собиров 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланиб, ҳозирга қадар ушбу лавозимда фаолият юритмоқда.
Боғотлик элдошимиз Азибек Собиров оилали, уч нафар фарзанднинг отасидир. Боғот тумани тарихида илк маротаба Президент Фармони билан «Мардлик» ордени олган элдошимиз Азизбек Собировнинг устозларини, яқинларини, онажонини улкан мукофот билан самимий юракдан табриклаймиз.
АЗИЗ ЭЛДОШЛАР!
БОҒОТНИНГ ЖАСУР, МАРД ФАРЗАНДИ АЗИЗБЕК УЛУҒБЕКОВИЧ СОБИРОВ ЭРИШГАН УЛКАН МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Абдуллаева

#ФОТОРЕПОРТАЖ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
БОҒОТДА ҚИШЛОҚ АХБОРОТ - РЕСУРС МАРКАЗИ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛДИ
Ушбу марказ ҳақидаги янгиликлар билан видеолавҳаларимиз орқали сизларни батафсил таништирамиз.
Бизни кузатишда давом этинг👇👇👇👇👇👇👇👇👇

БОҒОТ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ТЕРАПЕВТИ РЎЗМЕТОВА ХАИТЖОН ҚАЛАНДАРОВНА - II- ДАРАЖАЛИ «САЛОМАТЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тиббиёт ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги қарорига биноан соҳа ходимларининг энг фидойилари мукофотлангани, жумладан Боғот тумани «Ашхобод» маҳалласида яшовчи қўли енгил, бетакрор шифокор РЎЗМЕТОВА ХАИТЖОН ҚАЛАНДАРОВНАнинг мукофотлангани Боғотимизнинг меҳри дарё шифокорларига берилган улкан баҳодир.
Барча тиббиёт ходимларини Боғот тумани ҳокимлиги байрам билан самимий муборакбод этади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!
БОҒОТ ТУМАНИ ДАВЛАТГА ПАХТА ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ
Боғот тумани давлат хирмонига 26605 тоннадан зиёд ҳосил топшириб, ҳосилдорлик ҳар гектаридан 37,7 центнерни ташкил этиб, шартномавий режани ортиғи билан 100,3%га бажарди.
Туманда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсуми учун пухта тайёргарлик кўрилди ва тизимли ишлар олиб борилди.
Туман меҳнаткашлари, миришкор деҳқонлари юксак натижаларга эришиб, давлатга пилла ва ғалла топшириш бўйича режаларини ҳам ошиғи билан бажарганлар.
Миришкор пахтакорларимиз мураккаб ва синовли келган йилда, табиатнинг қийин синовларига қарамай, давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режаларни ортиғи билан бажардилар.
Ердан ризқ ундириш, ундан ҳосил олиш ўз-ўзидан бўлмайди.
Деҳқонларимиз эрта баҳор, жазирама ёз мобайнидаги табиат инжиқликларини ўз билим, тажриба ва маҳорати, машаққатли меҳнати билан мардонавор енгиб, кузнинг ҳар бир илиқ кунидан унумли фойдаланган ҳолда ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишга эришдилар.
Туманимизнинг 77 нафар юрагини ўти бор фермерлари эрта баҳордан 7 минг 275 гектар майдонга «Хоразм 150» ва «Меҳнат» навли чигит уруғини ерга қадаган эдилар.
Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида ғўза ниҳоллари текис униб чиқди.
Вегетация даврида барча агротехник тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилди.
Айниқса бу даврда туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг жонкуярлиги, ҳар бир соҳани чуқур билиши муваффақиятлар учун тинимсиз ҳаракати фермерларга куч-қувват ва мотивация берди.
Юқори ҳосил олишда ҳокимнинг қишлоқ хўжалик маслалари бўйича ўринбосари Қ.Ражабов билан ер илмини чуқур тушунган кучли мутахассис Б.Ёмғуровларнинг ҳиссаси катта бўлди.
Ғўза ниҳолларини ягоналаш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, суғориш ва озиқлантириш, дефолиация ва чеканка қилиш каби тадбирлар малакали мутахассисларнинг тавсиялари ва деҳқонларимизнинг кўп йиллик тажрибаси асосида сифатли амалга оширилди.
Қулай об-ҳаво шароити, ишнинг тизимли асосда ташкил қилингани ва деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди.
Теримчиларга шароитлар яратилиб, дала бошида иссиқ овқатлар ташкил қилинди. Уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, терим пулларининг ўз вақтида, дала бошида бериб борилгани терим суръатини оширишда муҳим омил бўлди.
Бугунги юксак хирмонни бунёд қилишда «Холмурод ўғли Мансур» фермер хўжалиги 60,7 центнердан, «Ёқуб бобо ўғли Омон», «Отавой Ғофуржон», «Галди бобо ўғли Йўлдош» фермерлари 50 центнердан, «Аброрбек», «Аллаберган Матёқуб Базиргон»,«Боғот», «Нафосат Руслонбек», «Саховат Жайҳун» 45 центнердан, «Оллоёр Султонбой» каби фермер хўжаликлари ҳам юқори ҳосил олиб, хирмонимизнинг баланд бўлишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Боғот тумани «KOBOTEX»МЧЖ қошидаги Агрокластер МЧЖ ҳамда «GRET COTTON EXPORT» МЧЖларнинг юқори ҳосил олишда ҳиссаси баланд бўлди. «Коботекс»МЧЖ раҳбари фидойи инсон Ихтиёр Ибрагимовнинг, агрокластер Собиржон Рўзимовнинг ва «Gret cotton export» раҳбари Фурқатжон Саттаровларнинг ҳиссаси беқиёс бўлди. Олдинги йиллар фермерни қийнаб келган минерал ўғит ва ёқилғининг кластер томонидан дала бошида ўз вақтида берилгани, ер лазерда текислангани бу ғалабанинг асосидир.
Ҳосилни йиғиб олишда фаол иштирок қилаётган барча фермерлар, теримчилар мутасаддиларга куч ғайрат тилаб,эришган ютуқлари билан самимий табриклаймиз.
Боғот туманида пахта топшириш режаси бажарилган бўлса ҳам далалардаги мўл-ҳосилни кўриб кўзингиз қувнайди. Даладаги теримчилар билан суҳбатлашсангиз дилингиз яйрайди. Боғот тумани «Қипчоқ» қишлоғининг хотин-қизлари сенябрдан буён 8 тоннадан ошиқ пахта териб оиласи даромадини кўтарганини, ҳар кун дала бошида пул олгани, иссиқ овқатлар берилганидан қувониб гапирдилар.
Режа бажарилди, далаларда туманимиз бўйлаб, пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда, ризқу рўзимиз бу йилги мураккаб вазиятда яратилган мўл- ҳосилни бир мисқолини ҳам қолдирмасдан йиғиб териб олиш жараёнлари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.
МЕҲНАТ ВА ҲОСИЛНИНГ ҒАЛАБАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

БОҒОТЛИК ТЕМУРБЕК ТЎХТАБОЕВ ФИЗИКА ФАНИДАН ФАН ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБИ
БИЗ ФАХРЛАНСАК АРЗИЙДИГАН ВИЛОЯТДА ЭНГ ЮҚОРИ КЎРСАТКИЧГА ЭГА БЎЛИБ 1- ЎРИН СОҲИБИ БЎЛГАН ТЕМУРБЕКНИНГ ОНАСИ СОҲИБАХОН ШАРИПОВАГА ВА БАРЧА УСТОЗЛАРИГА ТАШАККУРИМИЗНИ БИЛДИРАМИЗ.
Аввалроқ Хоразм вилоятидаги ўқувчилар ўртасида фанлар олимпиадаси ўтказилаётгани ҳақида билдирган эдик, ушбу фан олимпиадасининг якуний натижалари эълон қилинди.
Унга кўра Боғот туманидаги 31- сон мактабнинг физика фани ўқитувчиси Меҳрибон Жиянбоева таълим бериб, тарбиялаётган, шу мактабнинг 10- синф ўқувчиси Темурбек Тўхтабоев Хоразм вилояти босқичида физика фанидан 1- ўринни қўлга киритиб Республика босқичига йўлланма олди.
Темурбек парвозинг баланд бўлсин, Республика олимпиадасида ҳам ғолиб бўлишингни, Боғот тумани обрўсини ошириб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришингга ишонамиз.
Омад ёр бўлсин, Темурбек!
Боғот тумани ҳокимлиги Халқ таълими соҳаси ходимларини, барча устозларни ғалаба билан муборакбод этади.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#БАРАКАЛЛА_ҚИЗЛАР
#ҒАЛАБА_МУБОРАК
#ХУШХАБАР
БОҒОТЛИК ТЎМАРИСЛАР - ҒОЛИБ
Беш ташаббус олимпиадасининг республика босқида спортнинг стритбол туридан 16-21 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида Боғот тумани «Бўка» маҳалласи қизлари фахрли 1- ўринни қўлга киритиб ғолиб бўлдилар.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ҒАЛАБА_МУБОРАК
#ХУШХАБАР
БОҒОТЛИК ТЎМАРИСЛАР - ҒОЛИБ
Беш ташаббус олимпиадасининг республика босқида спортнинг стритбол туридан 16-21 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида Боғот тумани «Бўка» маҳалласи қизлари фахрли 1- ўринни қўлга киритиб ғолиб бўлдилар.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ХУШХАБАР
БОҒОТ ТУМАНИДАГИ 92- СОН МАКТАБ - ИНТЕРНАТИ «ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ» МАҚОМИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4537 қарорига мувофиқ Боғот туманидаги 92- сон АФЧЎ ва ЧТЧЎ ихтисослаштирилган мактаб-интернати баҳолашдаги йўналишларни тўлиқ қамраб оладиган 4 та соҳа, 11 та бўлимни ўз ичига олган ҳамда бўлимлар ўз навбатида 40 та мезон орқали аниқланадиган лойиҳада Республикада фахрли 2- ўринни қўлга киритди.
Баҳолаш мезонларига кўра юқори баллни қўлга киритганлиги учун Боғот туманидаги 92- сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатга 2-даражали «Замонавий мактаб» мақоми берилди.
Мактаб директори Санобар Худойназарова бошчилигидаги билимли, салоҳиятли, шижоатли мактаб жамоасини эришилган улкан ютуқ билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев самимий муборакбод этади.
Яна бир хушхабарни эслатиб ўтамиз, ушбу мактаб битирувчилари 2022 йилда 100% ОТМга ўқишга қабул қилинганлар.

БОҒОТ ТУМАНИДАГИ 3 - СОН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ - ИНТЕРНАТИ «ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ» МАҚОМИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ- 4537 қарорига мувофиқ Боғот туманидаги 3-сон ИМИ баҳолашдаги йўналишларни тўлиқ қамраб оладиган 4 та соҳа, 11 та бўлимни ўз ичига олган ҳамда бўлимлар ўз навбатида 40 та мезон орқали аниқланадиган лойиҳада Республикада фахрли 2-даражали сертификатни қўлга киритди.
Баҳолаш мезонларига кўра юқори баллни қўлга киритганлиги учун Боғот туманидаги 3- сон ИМИ 2-даражали «Замонавий мактаб» мақоми берилди.
Мактаб директори Эргаш Худайназаров бошчилигидаги тумандаги энг отахон мактабнинг салоҳиятли, шижоатли мактаб жамоасини эришилган улкан ютуқ билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев самимий муборакбод этади.
Забардаст математик устоз Эргаш Худайназаров бошчилигидаги мактаб жамоасининг муваффақиятлари янада бардавом бўлсин!

#БОҒОТ
ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ЯНГИ ҒАЛАБАЛАР БИЛАН КУТИБ ОЛИНМОҚДА
«ГИМНАСТИКА - ҲАММА УЧУН»
Куни кеча Боғотлик гимнастикачи қизлар «ГИМНАСТИКА- ҲАММА УЧУН» шиори остида Урганч шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Miks категория бўйича фахрли 1- ўринни қўлга киритдилар.
Тренер Наргиза Нуримовани ва Боғотлик чемпион гимнастикачи қизларни Ўзбекистон чемпионати чемпиони бўлиб, спортнинг гимнастика тури бўйича туманимиз шаънини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссалари учун миннатдорлик билдирамиз.
Ғалаба муборак, бўш келманг, Боғотлик Тўмарислар!