Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪТИРОФ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!»

Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруза Усмонова 2022 йил давомида жамият томонидан амалга оширилган «МЕҲРЛИ ЮРАК» лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси 31 йиллигига армуғон этмоқда.
@bovottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
БУГУН БОҒОТ ТУМАНИДА ВИЛОЯТ ХОТИН- ҚИЗЛАР БОШҚАРМАСИ ВА ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БЎЛИМИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА, ТУМАНДАГИ БАРЧА ОТИНОЙИЛАР ВА МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ БИЛАН ВАТАН ТУЙҒУСИ ҲАҚИДА ҲАМДА «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ» МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.
@bogottumanihokimlivikanali
#БОҒОТ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
БУГУН ҚУЛОНҚОРАБОҒЛИКЛАР «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ» ҒОЯСИ ОСТИДА МАДАНИЙ ТАДБИРНИ ЎТКАЗДИЛАР.
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪТИРОФ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!»

Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруза Усмонова 2022 йил давомида жамият томонидан амалга оширилган «МЕҲРЛИ ЮРАК» лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси 31 йиллигига армуғон этмоқда.
@bovottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

ЮРТ ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН ЖАСОРАТЛИ ВА ШИЖОАТЛИ ИИБ ХОДИМЛАРИ БИЛАН БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ. УЧРАШУВДА ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ ЭРГАШ АҲМЕДОВНИНГ МАЪРУЗАСИ ТИНГЛАНДИ.

УЧРАШУВ ДАВОМИДА МАСЪУЛЛАРГА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИНИ ЮҚОРИ КАЙФИЯТДА, ТИНЧ- ТОТУВ ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН ВАЗИФА ВА ТОПШИРИҚЛАР ҲАМ БЕРИЛДИ.
@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

БУГУН НАФАҚАДАГИ ЎҚИТУВЧИ АЁЛЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Бугун 1- октябрь «Устоз ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан устозларга йўлланган ташаккурномалар туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилафруз Абдуллвева томонидан устозларнинг хонадонига бориб бир пиёла чой устида айём табриклари етказилмоқда.

Боғот туманидаги 1- сон мактабнинг нафақадаги расм ва чизмачилик фани ўқитувчиси, ўқувчиларини ҳар доим Республикада танита олган устоз Саломат опа Нураддинова Президентимизнинг байрам табригини ва Боғот тумани ҳокимининг ташаккурномасини қўлларига олар экан, ушбу эътирофни юрагидан ҳис қилиб кўзлари ёшланди.

Саломат опанинг кўзлари қувончлан порлаб, Президентимизга, туман ҳокими Шавкат Яхшибаевга ва аёлларни ардоқлаётган ҳоким ўринбосари Дилафруз Абдуллаевага кўрсатилаётган меҳр- оқибат
учун ўзининг миннатдорлигини билдирди.

Боғотда устозлар байрами тадбирлари давом этмоқда.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#МЕҲРЛИ_ЮРАК
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

ЯНГИ ЭХОКАРДИОГРАФИЯ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қуллаб -қувватлаш жамоат фонди ва давлат олганларнинг ижтимоий бюртманома лойиҳалари асосида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун давлат ижтимоий буюртмаси танловида «МЕҲРЛИ ЮРАК ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!» лойиҳасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Хоразм вилояти Боғот туман бўлинмаси ижрочи директори Феруза Усмонова ғолиб бўлган эди.

«Бугун ХХРдан келтирилган 300 млн сўмлик ЭХО кардиография аппаратлари янги ЭХОКАРДИОГРАФИЯ МАРКАЗИГА ўрнатилди ва «Аёллар дафтари», «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга бепул хизмат қилишни бошладик», дейди кардиология бўлими бошлиғи Х.Шарипова

Инсон қадри улуғланаётгани ва узоғи яқин бўлгани учун беморлар миннатдорлик билдиришди.

«ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР!» - бу грант лойиҳа ғолиби Феруза Усмонованинг ҳаётидаги энг севган шиоридир.
@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#АХБОРОТ_ХИЗМАТИ_ХАБАРИ
Боғот туманидаги «Тозабозор» маҳалласи «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида кундан кунга гўзал ва обод бўлиб бормоқда.

Маҳаллада бир кунда 120 нафар беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган Огаҳий оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланишига 1 миллиард 630 миллион сўм маблағ сарфланди ва тозабозорликлар учун барча қулайликларга эга даволаниш мажмуи ишга туширилди.

Тадбирда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев қатнашиб, маҳалла аҳлини, тиббиёт ходимларини инсон қадри улуғланадиган шифо масканини очилиши билан самимий муборакбод этди.

Маҳалла нуронийлари, онахону отахонлар Президентимизнинг меҳрибонлигини , айниқса қишлоқ аҳлига бўлган эътиборини эътироф этишди ва миннатдорлик билдиришди.

@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#ЯНА_БИР_ҚУЛАЙЛИК

ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН УЧУН, ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ УЧУН

Хабарингиз бор туманимиздаги маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатиш учун контейнер тиббиёт пунктлари ўз фаолиятини бошлади.

«Боғистон» маҳалласидаги Тиббиёт пунктининг очилиш маросимида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Саидов, нуронийлар, тиббиёт ходимлари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Ушбу контейнер тиббиёт пунктида бирламчи тиббий санитария хизмати йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Шунингдек, бундай ёндашув одамларнинг узоқ йўл босиб туман марказига бориш, биргина ташхис учун навбат кутиб кун ўтказиш каби муаммолардан халос этади.

Тез кунларда тумандаги яна бошқа маҳаллаларимизда ҳам ана шундай кўчма тиббиёт пунктлари фойдаланишга топширилади.

Боғот тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#ИНСОН_СОҒЛИҒИ_УЧУН
#БОҒОТ

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ ЎЙЛАБ ҚИЛИНАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРДАН ХАЛҚ МИННАТДОР

БОҒОТ ТУМАНИДАГИ «ҚОРАБОҒ» ВА «ТОЗАБОЗОР»ДА ЯНГИ ТИББИЁТ ПУНКТЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

Хабарингиз бор, куни кечагина «Тозабозор» МФЙда Огаҳий оилавий шифокор пункти ишга туширилган эди, бугундан ушбу «Тозабозор» маҳалласида янги тиббиёт пункти ҳам иш бошлади. Тиббиёт пункти очилишида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев иштирок этди ва маҳалла аҳлининг хурсандчилигига гувоҳ бўлди.

Боғот туманида жами 9 та маҳаллада бундай тиббиёт пунктлари очилиши режалаштирилиб, барча тиббиёт пунклари инсонлар саломатлигини сақлашдек шарафли ишни янги пунктларда бошлаб юбордилар.

«Қорабоғ» маҳалласида ҳам инсон қадри, ҳурмати улуғланиб, энг катта бойлигимиз - соғлиғимиз ҳимоячилари бўлган шифокорлар билан навбатдаги саккизинчи пункт очилишида туман ҳокими иштирок этиб, маҳалла аҳлини самимий табриклади.

Мана давримизнинг истаги, талаби бўлган том маънодаги инсон қадрини улуғлашнинг ёрқин намунаси.

@bogottumanihokimligikanali