Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.81K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Сирдарё

Гулистон шаҳар ҳокимлигида "KPI"ни жорий этиш ишлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали томонидан жорий йил 19 октябрь куни Гулистон шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари фаолиятини "Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш" тизимини жорий этиш бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танлов

Сирдарё вилоятида яна бир малакали кадр танлов ғолиби сифатида ишга қабул қилинди. Мазкур лавҳа орқали танлов жараёнлари билан яқиндан танишишингиз мумкин.

#Сирдарё #танлов #меритократия #АРГОС

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов
#Сирдарё

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда Сардоба тумани ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозими учун очиқ мустақил танлов эълон қилинган эди.

Мазкур танловда Усмонов Олимжон Қирғизбоевич ғолиб сифатида Сардоба тумани ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига ишга қабул қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг:
https://t.me/argos_uz
#Келажак_лидерлари #Сирдарё

⚡️
Сирдарё вилоятида ҳам илк маротаба давлат хизмати ва раҳбарлик лавозимларига иқтидорли ва салоҳиятли ёшларни босқичма-босқич тайёрлашни мақсад қилган "Келажак лидерлари» клуби иш бошлади.

Клубнинг расмий очилиш маросимидан фоторепортаж.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#АРГОС #СЕКТОРЛАР_ФАОЛИЯТИ #СИРДАРЁ

⚡️Ҳудудларда секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга қаратилган янги қарор мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинарлар давом этмоқда

Шундай ўқувлардан бири Сирдарёда онлайн тарзда ташкил этилди. Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали масъуллари, вилоят туман (шаҳар)лар секторлари раҳбарлари ва котиблари иштирок этди.

Семинарда масъулларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 536-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

📊 Шунингдек, ўқувда секторлар фаолияти рейтинг натижалари муҳокама қилиниб, мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Айни вақтда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги #Сирдарё вилояти филиалидаги вакант лавозим учун ўтказилаётган очиқ мустақил танловнинг тест синови босқичи бўлиб ўтмоқда.

☝️ Унда очиқ мустақил танловда иштирок этиб, белгиланган малака талаблари синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар иштирок этмоқда.

▶️ Танлов жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу босқич онлайн эфирга узатилмоқда.

Ушбу ҳавола орқали танловнинг тест босқичи жараёнини онлайн кузатиб боришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=J02ccsX-OGQ

⭕️ Очиқ танловлар жараёнини кузатинг@vacancyonline
#LIVE
#Сирдарё

⚡️
Сирдарёда ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари малакасини оширмоқда

Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий ва туман (шаҳар)лар бўлинмалари раҳбарлари учун Давлат бошқаруви академиясининг Гулистон ҳудудий филиалида навбатдаги малака ошириш курси давом этмоқда.

60 соатга мўлжалланган махсус курсларда давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинида фаолият юритаётган раҳбар кадрларнинг назарий билим ва бошқарув кўникмалари ривожлантирилмоқда.

Машғулотлар аввалида ташкилотчилар замон шиддат билан ўзгараётгани, халқнинг ва ҳукуматнинг бугунги талабларини англаган ҳолда, тезкорлик билан жавоб бериш, давлат хизмати имижини оширишда хизматчилар олдида турган муҳим вазифалар ҳақида тушунтирилди. Давлатимиз раҳбарининг куни-кеча ўтказган видеоселектор йиғилишларида кўтарилган муҳим масалаларнинг мазмун-моҳияти етказилди.

Масъул раҳбарларнинг лоқайдликка йўл қўйишга ҳақлари йўқлиги таъкидланди ва бунинг учун доим ўз устида ишлаш, янги билимларни ўзлаштириб бориш, халқ билан тизимли мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб бориш зарурлиги билдирилди.

Маълумот учун, 2022 йил давомида мазкур ўқувларда ҳудуддаги 325 нафар раҳбарлар малакаси оширилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#Сирдарё

⚡️Бугун салоҳиятли ёшлар давлат хизматини танлаяптими ёки хусусий секторни
?

“Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида Гулистон давлат университети битирувчи босқич талабалари учун ташкил этилган очиқ мулоқотда айни шу савол ўртага ташланди. Ёшларнинг бу масалада қарашлари турлича. Кимдир давлат хизматида ишлашнинг мамлакатимиз бугуни ва эртаси, ривожланиши учун аҳамиятини тушунтирса, яна кимдир хусусий сектордаги имкониятлар ҳақида фикр билдирмоқда.

Фаол, ташаббускор, иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб этиш, ёшлар орасида давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилаётган ушбу учрашувда ёшларнинг фикрлари, келажак режалари билан яқиндан ўртоқлашилмоқда.

Талаба-ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, ишга киришнинг очиқ танлов тизими, ёш кадрларнинг ривожланиши учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот берилмоқда.

▫️Мулоқотда ёшлар фаоллик кўрсатмоқда. Бу эса давлат хизматида ишлашда уларда қизиқиш юқори эканлигини билдиради.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#Сирдарё

⚡️Давлат идораларига ишга кириш учун ўтказилаётган танловларнинг тест босқичи ҳақида тасаввурингизни бойитамиз...

Фотоларда кўриб турган жараёнларингиз Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиалида ташкил этилган Ассессмент маркази.

Бу ерда вилоятдаги барча очиқ танловларнинг тест босқичи очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида марказлаштирилган тартибда ўтади.

Жараён масъуллар томонидан тўлиқ назорат қилинади, шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали жамоатчилик ҳам тест жараёнларини кузатиши мумкин.

Номзоднинг натижалари автоматик тарзда шахсий кабинетга боради. Бир сўз билан айтганда, инсон омили мутлақо аралашмайди.

Ҳудуд мисолида баъзи рақамларга тўхталамиз.
Бугунга қадар вакант лавозимлар портали орқали 5308 та вакант лавозим бўйича танлов эълон қилинган. 49 минг нафардан ортиқ номзод танловда иштирок этиш учун ариза юборган.

Аҳамиятли жиҳати, 2055 нафар танлов ғолибларининг 691 нафарини, яъни 34%ини 30 ёшгача бўлганлар, 249 нафарини (12%) давлат хизматига илк маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.

Айни дамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Янгиер шаҳар ва Сардоба тумани бўлимларида мавжуд вакант лавозимларга эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг тест синови бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловларнинг тест синови Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида ўтказилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#Сирдарё #Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали фаолияти юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани бошланди

▫️Тадбирда турли ташкилот ва идораларда ишлаётган давлат фуқаролик хизматчилари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

⚡️Ёшларга давлат хизматига киришда барча имкониятлар яратилди, салоҳият ва билим бўлса, халқ хизматига киришади


Давлат фуқаролик хизмати ва олий таълим ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, битирувчи курсларнинг қобилиятли талабаларини давлат хизматига жалб қилиш мақсадида Агентликнинг Сирдарё вилояти филиали томонидан Гулистон давлат университетида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда филиал раҳбари Отабек Мавлонбердиев ва университет раҳбарияти иштирок этди.

Фаол, ташаббускор, иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб этиш, ёшлар орасида давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилаётган ушбу учрашувда ёшларнинг фикрлари, келажак режалари билан яқиндан ўртоқлашилди.

Талаба-ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, ишга киришнинг очиқ танлов тизими, ёш кадрларнинг ривожланиши учун берилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

▫️Мулоқотда ёшлар фаоллик кўрсатишди. Бу эса давлат хизматида ишлашда уларда қизиқиш юқори эканлигини билдиради.

#Ёшлар_ва_давлат_хизмати
#Сирдарё

Каналга уланиш — @argos_uz