Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.91K photos
1.65K videos
14 files
5.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#LIVE
#Сирдарё #Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали фаолияти юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани бошланди

▫️Тадбирда турли ташкилот ва идораларда ишлаётган давлат фуқаролик хизматчилари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#Жиззах #Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️ Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилояти филиали фаолияти юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди

▫️ Анжуманда Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан ўтган давр мобайнида вилоятда очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, Миллий кадрлар захираси билан ишлаш, инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб этиш, туман (шаҳар) сектор раҳбарларлари ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш йўналишларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Қарши шаҳридаги “Матбуот уйи”да матбуот анжумани бошланди

Анжуман Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилди.

Анжуманда ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, вилоят Адлия  бошқармаси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси масъул ходимлари ҳамда ташкилотларнинг инсон ресурслари билан ишлаш бўлимлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Шунингдек, Агентликнинг Марказий аппарати Ахборот хизмати масъул вакиллари ҳам тадбирда қатнашмоқда.

◽️Айни дамда 2023 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Филиал томонидан давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маъумот берилмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Бугун Сурхондарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун  матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуман Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди. Шунингдек, Агентликнинг Марказий аппарати Ахборот хизмати масъул вакиллари ҳам тадбирда қатнашди.

◽️Дастлаб Агентликнинг филиал раҳбари Ш.Бойқулов ташкилотнинг 2023 йилда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари юзасидан жамоатчилик вакилларига таҳлилий маълумот берди.

Шундан сўнг, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қатор масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Тизимни янада ривожлантириш, давлат хизмати, давлат хизматчиси имижини оширишда ҳамкорликнинг турли йўналишлари белгиланди. 

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Сирдарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида  матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуман Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди.

◽️Дастлаб Агентликнинг филиал раҳбари О.Мавлонбердиев 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан жамоатчилик вакилларига таҳлилий ахборот берди.

Шундан сўнг, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қатор масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Саволларга жавоб берилди.

Тизимни янада ривожлантириш, давлат хизмати, давлат хизматчиси имижини оширишда ҳамкорликнинг турли йўналишлари белгиланди. 

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Очиқлик_ҳисобдорлик_муҳокама

⚡️Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ташкилотнинг таркибий бўлинма раҳбарлари ва масъуллари иштирок этди.

◽️ Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали фаолиятидан тайёрланган махсус кўрсатув жамоатчиликка тақдим қилинди

Давлат хизматини кўрсатиш, давлат хизматчилари билан ишлаш, фаолиятини баҳолаш, малакасини ошириш, салоҳиятли ёшларни соҳага жалб қилиш, кадрларни танлов орқали ишга қабул қилиш юзасидан ҳудудда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

☝️Барчаси ҳақида кўрсатувда батафсил.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш жараёнлари назоратда

Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида очиқ танловлар фаолияти юзасидан ишонч телефонлари ўрнатилган.

Ўтган бир ҳафта давомида ишонч телефонларига жами 253 та мурожаат келиб тушди.

Жумладан:

◽️218 та — платформада шахсий кабинет билан боғлиқ бўлган муаммолар;
◽️13 та — малака талабига мослигини кўриб чиқиш муддати кечиктирилиши бўйича;
◽️8 та — малака талаби натижасидан норозилик бўйича;
◽️3 та — тест ва суҳбат босқичини белгилаш муддатларининг бузилиши бўйича;
◽️4 та — суҳбат босқичини ташкил этилишидан норозилик бўйича;
◽️7 та — суҳбат натижасини шахсий кабинетга юбориш муддатини кечиктирилишидан норозилик бўйича мурожаатлар келиб тушди.

🔰Мазкур мурожаатларнинг 82 таси ижобий ҳал этилди, 171 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали қаноатлантирилди.

Ҳурматли номзодлар,
жамоатчилик вакиллари! Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингиз бўлса, бизга йўлланг. Хоҳишингизга биноан, шахсингиз сир сақланишини ҳам кафолатлаймиз.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Очиқлик_ҳисобдорлик

Бугун Миллий матбуот марказида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, департамент мудирлари, ташкилот масъуллари, ОАВ ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Матбуот анжуманида давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш тизими фаолияти, киритилаётган ўзгаришлар ҳақида жамоатчиликка маълум қилинди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Жорий йилда давлат фуқаролик хизматига қанча кадр очиқ танлов орқали ишга олингани маълум қилинди


Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали жорий йилда республиканинг 70 та вазирлик ва идоралари ҳамда 208 та туман (шаҳар) ҳокимликлардаги мавжуд 19 407 та вакант лавозимлар бўйича танловлар эълон қилган. Ушбу вакант лавозимларга жами 554 187 нафар номзод танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган.

Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп танловлар маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари йўналишида — 2 765 та, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида — 2 592 та, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида — 1 974 та, Ёшлар ишлари агентлиги тизимида — 1 950 та ўтказилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп танловлар Андижон (2357 та) Самарқанд (2 202 та) вилоятларида ўтказилган, шунингдек, Фарғона вилоятида — 1 702 та, Сурхондарё вилоятида — 1 630 та, Қашқадарё вилоятида — 1 549 тани ташкил этмоқда.

Якунига етган танловлар бўйича 7 471 нафар малакали номзодлар давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилинди.

Танлов ғолибларининг 2 664 нафарини 30 ёшгача бўлганлар, 2 627 нафарини аёллар, 1 211 нафарини эса давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқлик_ҳисобдорлик

Нукусда ОАВ вакиллари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

Унда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йил учун устувор вазифалар ҳақида ахборот берилди.

▫️Тафсилотлар мобил репортажда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ташкилот раҳбарияти, таркибий бўлинмалар масъуллари ва мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишда Кенгаш аъзолари фаол қатнашди.

◽️
Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Қашқадарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида  матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуман Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди.

◽️Дастлаб филиалнинг 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлари ва келгусидаги режалар юзасидан жамоатчилик вакилларига таҳлилий ахборот берилди.

Шундан сўнг, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қатор масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Саволларга жавоб берилди.

Тизимни янада ривожлантириш, давлат хизмати, давлат хизматчиси имижини оширишда ҳамкорликнинг турли йўналишлари белгиланди. 

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat