Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.81K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеорепортаж
#LIVE

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирлиги Инсон ресурслари федерал идораси раҳбарияти ва масъул вакиллари учрашишди

Унда давлат хизмати самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва 2023 йилда амалга ошириладиган тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live #Фоторепортаж

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-очиқ стипендия танловининг иккинчи босқичига тавсия этилган номзодлар учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Жараённи онлайн кузатиш — https://www.youtube.com/live/u_o4rcQJcaQ?feature=share

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live #Мобил_интервью

⚡️Бугунги тренингда жуда кўп ижобий фикрларга эга бўлаяпмиз, тренинг яхши самара беради

Саидали Мухторалиев, “Yurist va kadr” НТМ муассиси, лойиҳа асосчиси

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️#Live #Мобил_интервью

⚡️Махсус ўқув курсида иш фаолиятим учун зарур ва фойдали маълумотларга эга бўлдим

Муҳайё Чуллиева, Рақамли технологиялар вазирлиги Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️#Live #Мобил_интервью

Стивен Чуа, Сингапур туризм менежменти институти (Tourism Management Institute of Singapore) ижрочи директори
ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳақида

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

⚡️Давлат хизматига ишга кирмоқчи бўлган номзодлар эндиликда очиқ танловларнинг намунавий тестини ечиб, ўз билимини синаб кўриши мумкин

Фарғонада шу мақсадда "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Айни дамда иштирокчилар Ахборот ресурс марказида Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишяпти.

Олинган натижага кўра, иштирокчилар қайси йўналишлардан янада пухта тайёргарлик кўришлари кераклиги билиб олишади.

Шунингдек, уларга билимини ошириш бўйича керакли манбалар, суҳбат босқичига ҳам тайёргарлик кўриш юзасидан маслаҳатлар берилади.

Маълумот учун: Ушбу намунавий тестни ишлаш истагидаги номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш - @argos_uz
#LIVE

⚡️Наманганлик талабалар
test.argos.uz платформасидан намунавий тестларни ишлашди

Ушбу амалиёт - давлат фуқаролик хизматидаги бўш иш ўринлари учун эълон қилинадиган очиқ танлов жараёнларида қўл келади.


Айни дамда иштирокчилар  Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишяпти.

Олинган натижага кўра, иштирокчилар қайси йўналишлардан янада пухта тайёргарлик кўришлари кераклиги билиб олишади.

Шунингдек, уларга билимни ошириб боришга йўналтирилган манбалар, танловларнинг суҳбат босқичига тайёргарлик кўриш юзасидан маслаҳатлар берилади.

Маълумот учун: Ушбу намунавий тестни ишлаш истагидаги номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларига мурожаат қилишлари мумкин. 

Каналга уланиш - @argos_uz
#LIVE
#Интервью

- Бугунги кунда Наманган вилоятидаги  давлат ташкилотлари ва уларнинг тизимларида бошқарув аппарати штат бирликлари 6245 та. Айни дамда 5920 нафар (94,7 %) давлат фуқаролик хизматчилари фаолият олиб бормоқда,  - дейди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ўринбосари Отабек Рахимов.

- Кадрларнинг 398 нафари (6,7 %) раҳбар ходимлар, 3397 нафари (57,3 %) мутахассис, 2126 нафари (52,8 %) бошқарув ходимлари ҳиссасига тўғри келади.

Ходимларнинг 76,2 фоизини (4513 нафар) эркаклар, 23,8 фоизини эса (1406 нафар) хотин-қизлар ташкил этади.

Ташкилотлардаги давлат хизматчиларининг ўртача ёши - 35 ёшни ташкил этади.

Бошқарма ташкилотлар ва уларнинг тизимларида бугунги кунда 100 га яқин вакант лавозим мавжуд.
-----
Маълумот учун, айни дамда давом этаётган Сайёр қабулда Президент халқ қабулхонаси, Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Адлия бошқармаси, Марказий банк Наманган вилояти бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти Кенгаши, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси, Давлат хизматлари маркази, Солиқ бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси, "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш" АЖ вилоят вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz
#LIVE

⚡️Наманганда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги талабгорлар учун "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди

Айни дамда талабгор номзодлар Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишяпти.

Олинган натижага кўра, талабгорларга қайси йўналишлардан янада пухта тайёргарлик кўриши бўйича тавсиялар берилади.

Бироз аввал эса, улар учун махсус семинар ташкил этилди. Унда очиқ танловларнинг босқичлари, онлайн ариза топшириш тартиби бўйича батафсил маълумотлар берилди. 

Маълумот учун: Ушбу намунавий тестни ишлаш истагидаги номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларига мурожаат қилишлари мумкин. 

Каналга уланиш - @argos_uz
#LIVE

⚡️Тошкент давлат аграр университетида вилоятдаги ОТМ битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот бошланди

550 нафардан ортиқ талаба залда туриб иштирок этаётган бўлса, 2 000 нафардан зиёд ёшлар мулоқотда онлайн тартибда иштирок этяпти.

Каналга уланиш — @argos_uz
#LIVE

⚡️Яхши кадр ўз-ўзидан шаклланмайди, иқтидорлилар излаб топилади ва тарбияланади

Бу ҳақда бугун соҳа ва тармоқлардаги барча даражадаги раҳбарлар фикрлаб, амалий ишларни ривожлантириши лозим. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳамкор ташкилотлар кўмагида ёшлар билан шу мақсадда тизимли мулоқотлар ташкил қилиб келяпти.

Тошкент вилоятида ҳам бугун 7 та давлат, 2 та хорижий ОТМ филиали ва 4 та нодавлат олий таълим муассасалари фаолият  юритмоқда.

2023-2024-ўқув йилида вилоятдаги олий таълим муассасаларини 9684 нафар ёшлар тамомлайди. Бу — меҳнат бозорига шунча кадр кириб келади дегани. Уларнинг бандлигини таъминлаш, билим ва салоҳиятини тўғри йўналтириш барча даражадаги масъулларни қизиқтириши керак.

Ташкил этилган очиқ мулоқотда давлат хизмати соҳасидагидаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Шунингдек, бугун талабалар Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизимиtest.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишади. Яъни, давлат хизматига кириш учун фойдаланиладиган "давлат хизматчиси" намунавий тестини ишлашади.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢#Live
#Cайёр_қабул

Тошкент вилоятида давлат фуқаролик хизматида фаолият олиб бораётган ҳудуддаги давлат хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёр қабул бошланди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппарати масъуллари, ташкилотнинг ҳудудий филиали раҳбарияти давлат хизматчиларини тинглаяпти.

📍Қабул Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси биносида ўтказилмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Отабек Хасанов мулоқот аввалида бугун Давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган муҳим масаладаги йиғилиш ва унда ёш давлат хизматчилари олдига қўйиладиган масалалар ҳақида муҳим фикрларни билдирди.

Шундан сўнг, давлат хизмати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги натижалари юзасидан таҳлилий фикрлар келтирилди.

Айни дамда давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, ёш давлат хизматчиларида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш, давлат хизматида талант менежмент лойиҳалари юзасидан ёшлар билан фикр алмашилмоқда.

Канални кузатиш — t.me/argos_uz
#LIVE

⚡️Жорий йилда 9 213 таси малакали ходим танлов орқали давлат хизматига кирди, шундан 3 290 нафари 30 ёшгача бўлганлар ёшлар

Бу ҳақда Отабек Хасанов ёш давлат фуқаролик хизматчилари билан ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилди.

— Бир пайтлар ушбу платформа 5 та вакант лавозим билан иш бошлаган. Ўтган қисқа вақт давомида барча жараёнлар такомиллаштирилиб борилди. Очиқ танлов юзасидан мурожаатлар боти ишга тушди. Танлов жараёнларини ижтимоий тармоқларда онлайн узатиш имконияти яратилди. Қатор вазирлик, идоралар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Тўғри, бу бир томондан давлат хизматига ишга киришни қийинлаштирди. Сабаби, энди рақобатчилар бор. Билим, тажриба, кўникма очиқ майдонда синалади. Бу эса бугунги кунда давлат хизматини сифатли кадрлар билан тўлдиришда муҳим меъзон бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йилда 9 213 таси малакали ходим танлов орқали давлат хизматига кирди, шундан 3 290 нафари 30 ёшгача бўлганлар ёшлар.

Канални кузатиш — t.me/argos_uz