Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.91K photos
1.65K videos
14 files
5.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи кутилмоқда

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Шунингдек, ижод мактаби ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кодексни_ўрганамиз

⚡️Эндиликда иш ҳақини ҳар бир кечиктириб берилган куни учун иш берувчи томонидан пулли компенсация тўланади

Янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши белгиланди.

❗️Унга кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг ўша вақтда амалда бўлган асосий ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар(пулли компенсация)билан бирга тўлаши шарт!

Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Марказий банк асосий ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. Унинг миқдорида жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин.

❗️Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

◽️ Маълумот учун, янги таҳрирдаги ушбу кодекс 2023 йилнинг 30 апрелидан кучга киради.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди

Биринчидан, Илғор инновациялар ҳудудида биофармацевтика, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника, тиббиёт, таълим соҳаларининг 20 та йўналишидаги лойиҳаларига алоҳида имтиёзлар режими жорий қилинади.

Иккинчи ташаббус - вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади.

Учинчи ташаббус доирасида Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилинади. Хусусан, вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади. Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилинади.

Тўртинчи ташаббус - Сирдарё мамлакатимизни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади. Бунинг учун хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда республиканинг шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига боғлайдиган янги транспорт маршрутлари ва мультимодал логистика маркази қурилади.

Бешинчи ташаббус доирасида Гулистон шаҳри мамлакатимизнинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётан асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти соҳа ва йўналишлар кесимида хронологик тарзда ёритилган навбатдаги инфографик тўплам ҳавола этилди

Инфографик тўплам

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Махмудалиев Акмалжон Азимжонович Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсилот

⚡️Бугун "Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олаётган, 2023 йил охирига қадар ўқишини якунлаб мамлакатимизга қайтиши кутилаётган стипендиатлари билан мулоқот ташкил этилди

Ёш ва умидли мутахассисларнинг мамлакатга қайтиши ва нуфузли идораларда бандлигини таъминлаш - мулоқотнинг муҳим масаласи бўлди.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиларига_тавсия

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий кўникмалари ва компетенцияларини янада ривожлантириш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ilm.argos.uz масофавий таълим платформасидан фойдаланиш учун қулайликлар яратмоқда. Платформа барча учун очиб қўйилди.

Мазкур платформада "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун, давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий саводхонлик, хорижий тилларни ўрганиш каби давлат фуқаролик хизматчиси учун зарур бўлган видеодарслар, маъруза матнлари жойлаштирилган.

🟢Фойдаланишни бошлаш.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

⚡️Бугун, 9 апрель буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

“Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир ”.

“Темур тузуклари”дан

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Амир Темурнинг давлат ва жамият бошқарувига оид қарашлари

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС #ДАЙЖЕСТ

⚡️ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атвори умумий
қоидалари

▫️Кодексни ўрганамиз: Неча ёшдан бошлаб ишлаш мумкин

▫️Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот портали қатор имкониятларни тақдим этади.

▫️Давлат хизматига
очиқ танлов билан!

▫️"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатларнинг қайси харажатларини
қоплаб беради?

▫️Билган яхши: Ишсизларнинг касб ўрганиш даври меҳнат стажига
қўшилади.

▫️Қорақалпоғистонда ёшлар, ёш давлат хизматчилари учун мулоқот
ташкил этилди.

▫️Тошкент вилоятида
Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодлар стажировка ўташди.

▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, сиёсий фанлар доктори Отабек Хасановнинг "Ўзгаришлар фалсафаси" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

▫️Давлат хизматчиси: Одамларга яхшилик қилиш қўлимдан келишига ишонганман, давлат хизмати эса имкониятларимни оширди.

▫️Меҳнат шартномаси ҳақида билишимиз керак бўлган 4 маълумот.

▫️Коррупциявий жиноятлар учун жазо чоралари
кучайтирилмоқда.

▫️Эксперт шарҳи: “Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими
жорий қилинди.

▫️
Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди.

▫️Эндиликда
иш ҳақини ҳар бир кечиктириб берилган куни учун иш берувчи томонидан пулли компенсация тўланади.

▫️Тафсилот: "Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олаётган, 2023 йил охирига қадар ўқишини якунлаб мамлакатимизга қайтиши кутилаётган стипендиатлари билан мулоқот ташкил этилди.

▫️ilm.argos.uz масофавий таълим платформасидан фойдаланиш учун қулайликлар яратилмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_рукн

⚡️"Кўмакчи эксперт": соҳага оид барча саволларингизга жавоб бериб борамиз!

Ҳамкоримиз:
Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси.

Савол: Ходимимиз меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида ариза ёзди. Ҳозир ишга чиқмаяпти. Бу ҳолатда қандай йўл тутайлик?

🔹Жавоб: Меҳнат кодексининг 99-моддасига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли.

Эътибор беринг!
Ходим огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ишни тўхтатишга ҳақли. Агар ходим узрсиз сабабларга кўра ишга чиқмаса, бу меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳоланади.

🗣Экспертга мурожаат

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Касби тумани ҳокимига дублёр сифатида бириктирилдим. Ушбу даврда амалдаги ислоҳотларнинг халқ ҳаётидаги таъсирини кўрдим. Бугунги ислоҳотлар мураккаб даврда амалга оширилаётгани — ҳар биримиздан қаттиқ меҳнат, тартиб-интизомни талаб қилмоқда. Қисқа давр ичида ҳар бир кадр самарали ишлаши учун тажриба орттириб бориши кераклигини, халқ олдидаги вазифаларни ҳис қилиши лозимлигини, тинимсиз ривожланиб бориши шартлигини англадим.

▫️Тўймурод ҚАНОАТОВ, Касби тумани “Мушқоқи” МФЙ ҳоким ёрдамчиси

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи фаолиятини яқиндан ўрганяпман. Дублёрлик орқали фаолиятимда раҳбар аёлга қўйиладиган талаблар, мурожаатлар билан ишлашда янгича ёндашувлардан фойдаланиш лозимлигини ўргандим. Дублёрлик — касбий компетенцияларимни яна бир поғона ошишига хизмат қилди.

▫️Адлия БОЙМУРЗАЕВА, Булунғур тумани “Меҳржон” МФЙ хотин-қизлар фаоли

Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарига дублёр бўлдим. Амалиёт давомида тартиб-интизом, фидойилик самарали хизмат учун муҳимлигини англадим. Ҳар қандай кичик топшириққа ҳам масъулият билан ёндашиш, муаммоларни жойида ҳал қилишнинг йўлларини ўргандим. “Устоз-шогирд” анъаналари асосида раҳбарлик кўникмаларини ўзимда ривожлантирдим. Амалиёт тажрибамни оширди.

Отахон ИСМАИЛОВ, Урганч шаҳри “Янгиобод” МФЙ ёшлар етакчиси

❗️Салоҳиятли кадрлар резерви ҳамда дублёрлик дастури ҳақида бу ерда ўқинг.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция — виждон саратони

Балки у бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, оға-инимиздир. Балки улар билан ҳар кун учрашармиз. Биз уларнинг ҳаракатлари ҳақида биламиз, лекин жиммиз...

Бу сукунат — халққа хиёнат, бу — миллат келажагига хиёнат!

Бугун биз собиқ давлат хизматчисининг эркин, озод ҳаётидан панжара ортидаги қора тақдиригача ҳикоя қиламиз.

... Мен бу ишга биринчи марта қўл урдим, кейин яна, яна, яна ва яна... Курси ҳозир меники, у орқали имкон қадар тезроқ ва кўпроқ мўмай даромад топишим керак, деб ўйлардим...

Фильм Кинематография агентлиги, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлиги ва тегишли ташкилотлар кўмагида тайёрланган.

❗️Фильмни тўлиқ томоша қилиш учун ҳавола — https://www.youtube.com/watch?v=JRY6UwW_uLU

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Янгиланаётган Конституциядаги энг муҳим ижтимоий ҳамда сиёсий 5 та янгиликни биласизми?

◽️Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадир.

◽️ Ҳар ким агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.

◽️Сайлов ҳуқуқига эга бўлган юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида киритишга ҳақли.

◽️Фуқаролар Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

◽️ Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади
.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Андижонда давлат фуқаролик хизматчилари учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди

Унда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, вақтни бошқариш, фаолиятда ташаббускорлик ва креатив фикрлаш каби йўналишларда тренинглар ўтилди, баҳс-мунозаралар ташкил этилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида "Ташаббусли бюджет" дастурининг биринчи мавсуми якунлари кўриб чиқилди

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_интервью

⚡️Ўқимасангиз, ишингиз самарадорлигини оширолмайсиз

Хусанжўжа Обидов, "Эл-юрт умиди" жамғармасининг битирувчи стипендиати

— Жамғарма аввал ёшларнинг хорижда ўқишини молиялаштирган бўлса, бугун тизим мукаммаллашди, эндиликда кадрларни иш билан таъминлаш, ўстириш, билим ва кўникмаларидан тўғри фойдаланиш йўлга қўйилган, — дейди қаҳрамонимиз.

❗️Ушбу лавҳани барча ёшларга кўришни тавсия қиламиз. Ишонамизки, бу сиз учун фойдали бўлади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

Ишсизлик нафақаси миқдори қанча?

Қонунчиликка кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

  Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича:

◽️ ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 920 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

◽️ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;

◽️илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Қорақалпоғистонда танлов орқали давлат хизматига қабул қилинган кадрлар билан мулоқот ташкил қилинди

Ҳудудда 2023 йилнинг 1-чорагида 123 та вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинган. Мазкур лавозимларга 2843 нафар номзоддан ариза келиб тушган.

Мулоқот давомида иштирокчиларга “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти етказилди.

Давлат органлари ва ташкилотларига очиқ танлов орқали ишга кириш, жумладан Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолиятидаги янгиликлар етказилди. Халқчил давлат хизматини кўрсатиш — бугунги куннинг энг асосий талаби эканлиги тушунтирилди.

Очиқ мулоқот руҳида давом этган учрашувда иштирокчилар давлат хизматини самарали кўрсатишга доир қатор саволларига жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM