Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.91K photos
1.65K videos
14 files
5.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_сарҳисоби

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолияти сарҳисоби юзасидан видеоинфографика тақдим қилади

Унда:

◽️Давлат фуқаролик хизматида меритократия тизимини жорий этиш;
◽️Миллий кадрлар захираси билан ишлаш;
◽️Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштириш;
◽️Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш;
◽️Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш;
◽️Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
◽️Истиқболли кадрлар селекцияси;
◽️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
◽️Халқаро ҳамкорлик;
◽️Жамоатчилик билан алоқалар ва фаолиятда очиқлик, шаффофликни таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилган.

🔰Full формат.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Ижтимоий_ҳимоя
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари бошланди

Уларнинг саломатлиги — халқчил, самарали фаолияти учун асосдир!

Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил — оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни бошлади.

Хизматчиларни 10 дан ортиқ бирламчи турдаги тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилади.

Андижонда ташкил этилган мазкур тиббий кўрик жараёнлари жорий йилнинг 13 январь кунига қадар давом этади. Унда 455 нафар давлат фуқаролик хизматчисини кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Ёшлар етакчиларини раҳбарликка тайёрлаш бўйича махсус ўқув-амалий семинар бошланди

◽️Дастур ёшлар етакчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ошириш, миллий қадриятларини шакллантириш ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим ташкил этилди, ёшлар етакчилари институти жорий қилинди, уларга зарур шарт-шароитлар яратилди.

Уларни қўллаб-қувватлаш, билим ва кўникмаларини ошириш, касбий ўсишини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️"Салоҳиятли кадрлар резерви"га киритилган ёшлар етакчиларига малака оширганлик тўғрисида сертификат топширилди


Аввал хабар берганимиздек, 4 кун давомида Давлат бошқаруви академиясида "Салоҳиятли кадрлар резерви"га киритилган 100 нафар ёшлар етакчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини оширииш, шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган махсус ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари билан амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан мулоқот ташкил этилди. Ёшларнинг шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича тренинглар ўтказилди.

Ўқув якунида тест синови, ижтимоий-психологик диагностика ва суҳбат ўтказилди. Кадрларнинг натижалари таҳлил қилиниб, рейтинги шакллантирилди.

Семинарнинг ёпилиш маросимида ёшлар етакчиларига шахсий ривожланишларига алоҳида эътибор қаратиш, маҳаллалардаги ҳамкасблари билан яқиндан ишлаш, мунтазам китоб мутолааси билан шуғулланиш бўйича тавсиялар берилди.

Махсус ўқув-амалий семинар якуни бўйича юқори натижаларга эришган ёшлар етакчилари эндиликда туман (шаҳар) ва ҳудуд даражасидаги раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Миллий кадрлар захирасига киритилган тегишли номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди

Таъкидлаш керакки, бугун Миллий кадрлар захираси илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида такомиллашмоқда.

Мақсад —
Президентимиз таъкидлаганларидек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли, халқпарвар шахсларни жалб қилиш, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражалардаги ташкилотлар учун профессионал тайёрланган кадрлар захирасини шакллантириш.

Бугун бошланган навбатдаги ўқувда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти, Андижон, Наманган, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан захирага олинган номзодлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Ўқув тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Ўқув давомида тингловчиларнинг профессионал ҳамда шахсий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган 20 га яқин долзарб мавзуларда тренинглар ўтказилади, жойларда амалий машғулотлар ташкил этилади. Шунингдек, тарихий қадамжолар, музей ва театрларга ташрифлар бўлади. Ўқув якунида тингловчиларнинг олган билимлари ва уларни амалиётда қўллаш имкониятлари синовдан ўтказилади.

◽️Эслатиб ўтамиз, ўқув жорий йилнинг 27 январига қадар давом этади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

⚡️"Маҳалла еттилиги" ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш бўйича республика тренерларини тайёрлаш жараёни бошланди

◽️
Улар гибрид методини қўллайди.

Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган махсус ўқув-семинарида Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан жами 157 нафар тренер иштирок этмоқда.

Ўқув дастурининг очилиш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов сўзга чиқиб, маҳалланинг мустаҳкамланиб бораётган жамиятдаги ўрни, олдида турган долзарб вазифалар, "маҳалла еттилиги"ни ўқитишнинг аҳамияти ҳақида фикр билдиришди.

Ўқув дастурига киритилган масалаларнинг долзарблиги ва бу талабларга бугун ҳар бир маҳаллада фаолият юритаётган халқ хизматчилари жавоб бера олиши лозимлиги таъкидланди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 23-26 январь кунлари барча ҳудудлардан танланган тренерлар ўқитилади. Уларга экспертлар гуруҳи томонидан тайёрланган тарғибот ва тарқатма материаллари берилади. Тренерлар 29 январдан 25 февралга қадар республикадаги мавжуд 55 минг нафардан ортиқ "маҳалла еттилиги"га кирувчи масъулларни замонавий билимлар асосида малакасини оширишади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️"Салоҳиятли кадрлар резерви"га киритилган ҳоким ёрдамчиларини раҳбарликка тайёрлаш бўйича махсус ўқув-амалий семинар бошланди


◽️Давлат бошқаруви академиясида республиканинг 14 та ҳудудидан саралаб олинган 90 нафар ҳоким ёрдамчилари учун махсус ўқув курси бошланди.

Ўқув-амалий семинар ҳоким ёрдамчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ошириш, шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, тингловчилар учун Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш, дипломатик протокол ва хизмат этикети, мулоқот ва муомала маданиятини шакллантириш бўйича тренинглар ўтказилади.

Жорий йилнинг 3 февралига қадар давом этадиган ўқув якунида номзодларнинг олган билимлари ва салоҳиятларини аниқлаш мақсадида тест ва суҳбат ташкил этилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Республика бўйлаб туман, шаҳарларда фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги” учун қисқа муддатли семинарлар бошланди


Маҳалла — халқимизнинг турмуш тарзи, маънавий эҳтиёжи, тафаккури, инсонларнинг ўзаро қўшничилик алоқалари, оилавий муносабатларни шакллантирувчи ўзига хос маскан ҳисобланади.

Бугун маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни, нуфузи янада мустаҳкамланиб, у аҳолига ижтимоий кўмак кўрсатишнинг адолатли ва таъсирчан институтига, самарали жамоатчилик назоратини ўрнатадиган, одамларга энг яқин халқчил тузилмага айланмоқда. 

◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Республиканинг барча ҳудудларидан саралаб олинган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари раҳбарликка ўқитилмоқда


Аввал хабар берганимиздек, 56 академик соатга мўлжалланган ўқув Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган.

Дастур ҳоким ёрдамчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ошириш, шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган.

Тингловчилар учун Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, раҳбар маънавиятини шакллантиришнинг устувор йўналишлари, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари, аҳоли кайфияти, муаммолари билан ишлашда раҳбар компетенциялари, давлат хизматчиларида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш каби мавзуларда тренинглар ўтилмоқда.

Шунингдек, тингловчилар дипломатик протокол ва хизмат этикети, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ва уларни самарали амалга ошириш усуллари, давлат хизматида жамоатчилик билан алоқалар, медиа саводхонлик йўналишларида ҳам тажрибали профессорлар ҳамда малакали педагоглардан таҳсил олишмоқда.

Дастурдан маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Республикамизнинг барча туман, шаҳарларида “маҳалла еттилиги” вакиллари учун ташкил этилган қисқа муддатли семинарлар давом этмоқда


◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz