Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.2K subscribers
9.37K photos
1.76K videos
14 files
6.09K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчиларига етказиш мақсадида ўқув-семинарлар бошланди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган ўқувлар бугун старт олди.

Жараён барча вазирлик, идоралар ва уларнинг қуйи тузилмалари, ҳокимликларда жорий йилнинг 27 сентябрига қадар давом этади. Ўқув Давлатимиз раҳбарининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Семинарлар натижадорлигини ошириш мақсадида тажрибали мутахассислардан иборат махсус экспертлар гуруҳи шакллантирилди.

Мақсад — бошқарувда конституциявий нормаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиш, пировардида "инсон қадри" тамойили асосида халққа хизмат кўрсатишнинг сифат даражасини оширишга эришиш.

◽️ Батафсил

Маълумот учун: бугун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлигида семинарлар ташкил этилди ва 2 минг нафардан ортиқ давлат хизматчилари қамраб олинди.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Қибрайда янги иш бошлаган раҳбарлар, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун махсус ўқув ташкил этилди

◽️Давлат бошқаруви академиясида бошланган махсус Дастур 4 кун давом этади.

Ўқувнинг очилиш маросимида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ҳам иштирок этиб, Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги раҳбар кадрлар, давлат хизматчиларига қўйилаётган талаблар, соҳага оид ислоҳотлар, мавжуд муаммолар, ўқувнинг мақсади каби бир қатор масалаларга алоҳида тўхталди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев эса ўқувнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Қисқа муддатли ўқув давомида тингловчилар учун:

◽️“Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини амалга оширишга доир устувор вазифалар;
◽️Ихчам, самарали ва натижадорликка йўналган давлат бошқаруви тизимига ўтиш масалалари;
◽️Янги таҳрирдаги Конституциясини ҳаётга тадбиқ этишда ҳудудий раҳбар кадрлар олдида турган асосий вазифалар;
◽️Шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш;
◽️Бугунги кундаги замонавий раҳбар қиёфаси ва бошқарув маданияти;
◽️Ҳудудларда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” тизимини жорий этиш масалалари;
◽️Аҳоли билан самарали мулоқот қилиш технологиялари;
◽️“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти;
◽️Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва касб этикаси;
◽️Давлат бошқарувида ижро интизомини таъминлаш масалалари;
◽️Давлат органларида медиа сиёсат ва ОАВ билан самарали мулоқот қилиш технологиялари;
◽️Селф-менежмент: шахсий самарадорликни ошириш йўллари каби қатор муҳим мавзуларда машғулотлар олиб борилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Муҳим масалада амалий семинар ташкил этилди

"Ўзбекистон — 2030
" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-300-сон қарорида Давлат фуқаролик хизматида ягона кадрлар сиёсатини олиб бориш, ходимларни самарали бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича умумий концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мазкур концепцияни ўз ичига олган Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома ҳамда Давлат органлари учун намунавий кадрлар сиёсати бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.

Мазкур йўриқномалар асосида умумий концепцияни тушунтириш мақсадида давлат органи ва ташкилотлари марказий аппарат ҳамда ҳудудий бўлинмалари кадрлар бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди.

Умумий концепция бўйича батафсил тушунтириш берилди. Йўриқномалар мазмун-моҳияти юзасидан иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Ижтимоий_ҳимоя
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари бошланди

Уларнинг саломатлиги — халқчил, самарали фаолияти учун асосдир!

Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил — оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни бошлади.

Хизматчиларни 10 дан ортиқ бирламчи турдаги тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилади.

Андижонда ташкил этилган мазкур тиббий кўрик жараёнлари жорий йилнинг 13 январь кунига қадар давом этади. Унда 455 нафар давлат фуқаролик хизматчисини кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Раҳбарликка қуйида ишлаб, натижа кўрсатган кадрлар тавсия этилмоқда


◽️Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси асосида, Салоҳиятли кадрлар резервидаги номзодларни масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланди.

2022 йил 4 август куни Президентимиз давлат хизматини ислоҳ қилиш йўналишида ўтказган мажлисида бундан буён раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олиниши ҳақида таъкидланган эди.

Ушбу кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларидан иборат 1000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар резервига танлов асосида саралаб олинган эди.

Ўтган давр мобайнида номзодлар учун масофавий малака ошириш курси ташкил этилди, уларнинг 859 нафари курсни мувафаққиятли якунлади. Шунингдек, номзодлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида 2 ҳафталик стажировка ташкил этилди. Энг яхши натижа кўрсатган 247 нафар номзод вилоят ҳокими ўринбосари, туман (шаҳар) ҳокимларига 1 ой давомида дублёрлик қилди. 30 нафардан ортиқ номзод Россия, Хитой ва Франция давлатларида малака ошириб қайтди.

Жорий йилнинг январь ойида эса Резервга киритилган 90 нафар ҳоким ёрдамчилари Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олди.

Бугунги кунга келиб, Резервдаги 12 нафар номзод вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, 7 нафар номзод туман (шаҳар) ҳокими ва ўринбосари лавозимларига тайинланди.

◽️Президентимиз таъкидлаганидек, қуйини кўрган, халқ билан мулоқот қилишнинг сабоғини олган кадрлар давлат тизимидаги нуфузли лавозимларга номзод бўлмоқда.

Жараён давом этади. Захира тизими ҳақида батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ фаолияти йўлга қўйилган “Инсон” марказларида маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозими жорий қилиниб, ушбу лавозимларга vacancy.argos.uz платформаси орқали очиқ танловлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 5 февралидан республиканинг барча ҳудудларида 1 500 дан ортиқ маҳаллаларда ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим лавозимларига очиқ танлов эълон қилиш жараёнлари бошланди.

Мазкур вакант ўринларни эгаллаш учун ҳар бир лавозимга ўртача 40-45 нафардан номзод (жами 68 минг нафарга яқин номзод) ариза йўллаган
.

Танловларнинг тест синови босқичида фақатгина жорий йилнинг 13 февраль куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг айрим филиалларида (хусусан, Самарқанд вилоятида) номзодларнинг навбат кутиши ҳолати кузатилди.

Агентлик мазкур ҳолатни тезкор бартараф этиш чораларини кўрди. Тест босқичидан ўтиш барча ҳудудлардаги олий таълим муассасаларининг ахборот ресурс марказларига кўчирилди.

Ҳозирда ҳар бир ҳудудда Агентлик филиалидаги тест хоналаридан (ҳар бирининг сиғими ўртача 25-30 та) ташқари сиғими 70-120 тача бўлган қўшимча хоналар (биргина СамДУда 125 та компьютер ажратилди) ташкил этилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида республика бўйича 1 500 - 2 000 нафар номзоднинг тест синовларида қатнашиши таъминланмоқда.

Шунингдек, номзодларнинг вакансиялар порталидаги шахсий кабинетларига тест синовига куннинг қайси қисмида келиши бўйича (аниқ вақт кўрсатилган ҳолда) хабарлар юборилмоқда.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Республика бўйлаб ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари малака оширмоқда

◽️Шу кунга кадар дастур давомида 1 минг 539 нафар кадр малака оширди.

Таъкидлаш керакки, бугун давлат хизмати барқарорлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш — давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмасига боғлиқ.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда ҳам давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгиланган.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 11-16 март кунлари Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудлардаги филиалларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 232 нафар ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ўқув дастури тингловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларни оширишга, миллий қадриятларини мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Машғулотларни тажрибали мутахассислар ҳамда профессор-ўқитувчилар олиб бормоқда.

Якунда номзодларнинг билим даражалари тест синовлари орқали, шахсий ва касбий кўникмалари эса психодиагностик тестлар орқали баҳоланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш йўналишида фаолияти йўлга қўйилган платформалар


◽️
https://vacancy.argos.uzДавлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

◽️https://samaradorlik.uz Раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ягона тизими

◽️ https://hrm.argos.uz Давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид фаолиятини рақамлаштириш ахборот тизими

◽️https://zaxira.argos.uz Миллий кадрлар захираси ахборот тизими

◽️
https://ilm.argos.uz Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш портали

◽️https://test.argos.uz Давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модули

◽️https://my.argos.uz “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси, давлат хизматчилари учун яратилган интерактив хизматлар портали

◽️@murojaat_argos_bot — Давлат фуқаролик хизматчиларининг ариза, таклиф, шикоятларини қабул қилувчи махсус бот

◽️@vacancy_argos_bot Очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Барча тиббиёт муассасалари босқичма-босқич
hrm.argos.uz платформасига уланади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари учун семинар ташкил қилди.

Унда вазирлик Марказий аппарати, республика даражасидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кадр бўлинмаси раҳбарлари, UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишда тиббиёт муассасаларини hrm.argos.uz платформасига улаш масаласи муҳокама қилинди ва якуний хулосага келинди.

Эндиликда вазирлик, унинг тизимидаги 1500 дан ортиқ ташкилот ва тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи 600 минг нафардан ортиқ ходимлар бўйича маълумотлар рақамлаштирилган ҳолда hrm.argos.uz платформасида юритилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш йўналишида фаолияти йўлга қўйилган платформалар


◽️
https://vacancy.argos.uzДавлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

◽️https://samaradorlik.uz Раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ягона тизими

◽️ https://hrm.argos.uz Давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид фаолиятини рақамлаштириш ахборот тизими

◽️https://ilm.argos.uz Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш портали

◽️https://test.argos.uz Давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модули

◽️https://my.argos.uz “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси, давлат хизматчилари учун яратилган интерактив хизматлар портали

◽️@murojaat_argos_bot — Давлат фуқаролик хизматчиларининг ариза, таклиф, шикоятларини қабул қилувчи махсус бот

◽️@vacancy_argos_bot Очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот

Каналга уланиш — @argos_uz