Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.91K photos
1.65K videos
14 files
5.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Бунёдкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси концепцияси ва пойтахтдаги бунёдкорлик ишларига оид тақдимот билан танишди.

Биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, давлат идоралари учун маъмурий бинолар, боғлар, ижтимоий ва иқтисодий объектлар барпо этилиши режалаштирилган.

Буларни лойиҳалаштириш ва барча ишларни мувофиқлаштириш учун дирекция тузилди. Хорижий мегаполислардаги урбанизация ва қурилиш тажрибаси ўрганилди.

Шунга мувофиқ, Янги Тошкентни администрация, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият каби 5 та негиз асосида қуриш мўлжалланмоқда. Буларнинг ҳар бири тизимдаги бўғинлар ва қуйи ташкилотларни ўз ичига олади.

▫️Тақдимотда бунёдкорлик жараёнининг “йўл харитаси” бўйича ҳам ахборот берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Ишсизларнинг касб ўрганиш даври меҳнат стажига қўшилади

Қонунчиликка кўра, ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, узоқ (1 йилдан кўп) танаффусдан кейин ишни қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

▫️ишсизлик нафақаси тўлаш;
▫️қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
▫️касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
▫️ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

❗️ Иш қидираётганларни рўйхатга олиш, ишсиз деб эътироф этиш, уларга ёрдам кўрсатиш, ишсизлик нафақаларини тўлаш туман (шаҳар) аҳоли бандлилига кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Otabek Hasanov
Қорақалпоғистонда ёшлар, ёш давлат хизматчилари учун мулоқот ташкил этилди

Айни кунларда республикамиз бўйлаб “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни давлат ташкилотлари ходимлари, ОТМ талабалари, илмий изланувчилар, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Қорақалпоғистонда ҳам ташкил этилган онлайн учрашувда 7000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Мақсад —  талантларни излаб топиш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил қилишга кўмаклашиш, профессионал янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш.

Мулоқот савол-жавоб ва қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Ҳудуддаги ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавобларни олишди. Шунингдек, хорижда бепул таълим олиш дастурига оид таклифларини билдиришди.

❗️Маълумот учун, танлов жараёнлари билан боғлиқ саволларингизни ушбу ботга йўллашингиз мумкин.

@otabek_khasanov
⚡️Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi faoliyati bilan bog‘liq xabarlarni endilikda dastlab lotin alifbosida o‘qiysiz

▫️Kanalga a'zo bo'lish — t.me/argos_uz_uzb
⚡️Жорий йилнинг 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади

▫️Президент йиғилишида ипотека кредити ажратиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади.

Шунингдек, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Курбанов Данияр Розумбаевич Тахиатош тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Д.Курбанов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, шунингдек Ҳисоб палатасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Тошкент вилоятида Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодлар стажировка ўташди

Эслатиб ўтамиз, ёш кадрлардан таркиб топган ушбу Резерв ҳақида давлатимиз раҳбари қуйидагиларни билдирган эди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Матбуот_cаҳифаларида

⚡️Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасининг янги, 66-сони чоп этилди

◽️Нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар босилди.

Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, сиёсий фанлар доктори Отабек Хасановнинг "Ўзгаришлар фалсафаси" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Илмий қарашларга асосланган материалда ўзгаришлар ҳаётнинг ажралмас хусусияти эканлиги таъкидланди.  "Конституцияни ким ёзди?", "Миқдор ўзгаришларидан – сифат ўзгаришларига", "Тарғибот нимага керак?" номли кичик сарлавҳалар остида мамлакатимиздаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараённинг моҳиятини яхлит англайсиз.

"Янги таҳрирдаги Конституция тарғиботи фуқароларнинг сиёсий онги юксалишига, ҳуқуқий маданияти ортишига туртки беради ва пировард натижада фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшади. Аксинча, жамият аъзоларининг Конституцияни билмаслиги ва уни ўрганишга ҳаракат қилмаслиги конституциявий кафолатларга путур етказади, — дейилади мақолада. Шунингдек, материалда ўзгаришлар фалсафасини бугун англашнинг моҳияти таъкидланган.

▫️Мақолани тўлиқ ўқиш.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиси

⚡️Сардор Қодиров: Одамларга яхшилик қилиш қўлимдан келишига ишонганман, давлат хизмати эса имкониятларимни оширди

"Давлат хизматчиси" рукнимизнинг бу галги қаҳрамони Сардор Қодиров, Юнусобод туманидаги "Боғибўстон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси. Ёш, умидли мутахассис "Салоҳиятли кадрлар резерви"га олинган. Айни дамда Олмазор тумани ҳокимига дублёрлик фаолиятини ўтамоқда.

— Президентимизнинг бизга билдирган ишончларига хиёнат қилмаслик фаолиятимдаги бош мақсадим, — дейди ҳоким ёрдамчиси.

Ушбу лавҳада Сардорнинг давлат хизмати, давлат вакили бўлиб ишлашнинг масъулияти, фаолиятдаги принциплари ҳақида билишингиз мумкин.

🟢 Full формат.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кодексни_ўрганамиз

⚡️Меҳнат шартномаси ҳақида билишимиз керак бўлган 4 маълумот!

1️⃣ Меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

2️⃣ Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт.
Агар меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак.

3️⃣Меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, шунингдек унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қонунчиликда белгиланган тартибда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилиши шарт.

4️⃣ Меҳнат шартномаси:
▫️номуайян муддатга;
▫️уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати шартлашилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Коррупциявий жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

◽️
Эндиликда коррупцияда айбланган шахсларнинг муддатидан илгари шартли озод этилишига йўл қўйилмайди.

Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида “Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Жиноят кодекси “коррупцияга оид жиноятлар” деган янги атама билан тўлдирилиб, унга кўра Кодекснинг тегишли моддалари, қисми ва бандларида назарда тутилган қилмишлар коррупцияга оид жиноятлар деб топилиши белгиланмоқда ҳамда ушбу жиноятлар учун жазони кучайтириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу Қонун билан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар орқали ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун ҳукм қилинган, бироқ жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга ҳамда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш каби нормалар қўлланилмайди.

Қонунга мувофиқ, давлат органи ва ташкилотлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи, нодавлат нотижорат ташкилотининг хизматчисини
пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш белгиланмоқда. Киритилаётган ўзгаришлар коррупцияга қарши муросасиз курашиш ҳамда ушбу иллат содир этилганда жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

❗️Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️“Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими жорий қилинди

Қисқа давр ичида Салоҳиятли кадрлар резервидаги номзодларнинг 45 нафари турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига тайинланди.

Куни-кеча ярим йил якуни бўйича яхши натижа кўрсатган 65 нафар ҳоким ёрдамчиси ва 40 нафар ёшлар етакчиларини Салоҳиятли кадрлар резервига ўзим танлаб олдим. Эндиликда уларнинг компетенциясига қараб, билим ва кўникма етмаганларни ўқитамиз, тажриба етишмаса ўргатамиз, — деб таъкидлаганди давлатимиз раҳбари.
__________

Мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати тизими самарадорлигини ошириш устувор аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан фуқаролар билан ишлашнинг “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизими йўлга қўйилди, ходимларга самарали ишлаши учун муносиб шароитлар яратилди,“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

▫️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

❗️Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Эксперт шарҳи: Конституциявий ислоҳотлар мазмуни
Маърузачи:
Нариманов Бекзод Абдувалиевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), эксперт

▫️Япония давлат хизмати тизими бўйича видеолавҳа

▫️"Мутолаа вақти"
рукни

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 7 апрель куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/8WrRJKP5sXg орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 300 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

▪️ Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

▫️ Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

▫️ Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

▫️ Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

▫️ Барча вакансиялар рўйхати.

❗️Вакант
лавозимни эгаллаш бўйича танловда иштирок этиш учун ягона очиқ порталдан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Бобоев Рахимжон Махамаджонович Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Р.Бобоев тайинловга қадар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди. 

Каналга уланиш — t.me/argos_uz