Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.81K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Жонли_мулоқот

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-стипендия танлови юзасидан мулоқот бўлиб ўтади

Ҳужжат топшириш жараёнлари билан боғлиқ барча саволларингизга экспертлар жавоб беришади.

❗️Мулоқот бугун, соат 17:00 да ушбу t.me/elyurtumidifoundation каналда бошланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент ҳузурида навбатдаги муҳим йиғилиш

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фоторепортаж

⚡️Хорижда, давлат кўмагида бепул таълим олиш дастурларига салоҳиятли ёшларнинг қизиқиши ортмоқда

Андижонлик ёшлар учун ташкил этилган мулоқотда ҳам ОТМ талабалари, илмий изланувчилар, умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган таълим муассасалари битирувчилари, шунингдек, хорижда ўқиш истагидаги давлат хизматчилари (жами 8 минг нафардан зиёд ёшлар) иштирок этди.

Хорижда кимлар, қандай тартибда бепул таълим олади? Ушбу саволга ёшлар батафсил жавоб олди.

❗️Жараён республика бўйлаб давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

⚡️Маъмурий ислоҳотлар: вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари билан мулоқот бошланди

Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган мулоқотда Президентнинг 2022 йил 22 декабрдаги ПФ–269-сон ҳамда 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–14-сон Фармонлари ижроси таҳлил қилинмоқда.

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарияти ҳамда тегишли масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Мутахассислар амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари, унда иш берувчиларнинг ходимларни ишга жойлаштиришдаги мажбуриятлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар беришмоқда.

Бундан ташқари, штат бирликлари қисқартирилган ҳар бир ходимнинг малакасига мувофиқ, тизимдаги бошқа бўш лавозимларга ишга жойлаштириш бўйича тавсиялар берилмоқда.

▫️Учрашувда "кадровик"ларнинг амалиётда дуч келаётган қатор саволларига малакали мутахассислар жавоб беришмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ёшларни ишга қабул қилиш тизими такомиллашади

▫️Бу ҳақда Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.

Ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.

Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.

❗️Шунингдек, йиғилишда турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёшлар билан вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ишлаши маълум қилинди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣Диққат!

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, кадрлар хизмати ходимлари, давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Маъмурий ислоҳотлар даврида сизга юридик хизмат кўрсатиш ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларингизни таъминлаш мақсадида қулайлик яратилди.

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид ҳар қандай мурожаатларингизга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттиради.

❗️Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

▫️Унутманг, ҳар бир мурожаат бизнинг назоратимизда!

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч бир савол очиқ қолмаслиги керак

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Адлия ва Бандлик вазирлиги раҳбарияти ҳамда тегишли масъул ходимлари иштирок этди.

Мулоқотда Президентнинг 2022 йил 22 декабрдаги ПФ–269-сон ҳамда 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–14-сон Фармонлари ижроси таҳлил қилинди.

Хўш, бугун иш берувчилар қандай муаммоларга дуч келмоқда? "Кадровик"лар бирин-кетин бугун амалиётда дуч келаётган саволларига жавоб олишди. Устувор омил — инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари эканлиги таъкидланди. Мутахассислар амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари, унда иш берувчиларнинг ходимларни ишга жойлаштиришдаги мажбуриятлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.

Асосийси, қайта ташкил этилаётган ва бўйсинуви ўзгараётган органлардаги ходимлар билан меҳнат муносабатларини Меҳнат кодексида кўрсатилган тартибда давом этишига урғу берилди ҳамда штати бўйича эса аввал уларни малакаси ва мутахассислиги тўғри келадиган бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш, умуман имконсиз ҳоллардагина бўшатиш мумкинлиги юзасидан йўл-йўриқлар берилди.

Иштирокчилар мулоқот айни вақтида ташкил этилгани, Фармон ижросини таъминлашда фақат ва фақат амалдаги қонунчиликка мувофиқ иш кўрилиши ҳақида тушунтиришлар берилганини маълум қилишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz