Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Yoshlarforumi #Andijon2021

Ҳунардан ризқ унар...

Вилоятимиз аҳолиси, айниқса ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашлари ҳамда уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Андижон шаҳридаги Боғишамол даҳасида жойлашган Андижон ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи негизида ташкил этилган “Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази"да бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Ёшлар форуми иштирокчилари ушбу марказнинг фаолияти билан атрофлича танишдилар. Имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни йўлга қўйган уюшмаган ёшлар билан мулоқотда бўлдилар. Андижонлик ёшлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойишида меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#LIVE
ХОНОБОД ОҚШОМИ ШОУ КОНЦЕРТИ

Аввал хабар берганимиздек айни дақиқаларда Хонобод шаҳар марказида Андижон ёшлар форуми доирасида Эстрада юлдузи Сардор Таиров ҳамда водийимизнинг ёрқин қўшиқчилари иштирокида ГАЛАКОНЦEРТ дастури бўлиб ўтмоқда.

#yoshlarforumi #andijon2021

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Вконтакте | Twitter | Ok
#yoshlarforumi #andijon2021

ЁШЛАР АНДИЖОНЛИК ЁШ ДАСТУРЧИЛАР МАСКАНИДА БЎЛДИЛАР

Бугунги тезкор давр ёшларни билимли, тезкор ахборот ва компьютер технологиялардан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда. Вилоятимизда ташкил этилган “Digital city” IT park соҳага қизиқиши бор, иқтидорли ёшларнинг севимли масканига айланган.

Ёшлар фестивали иштирокчилари мазкур марказда бўлиб, андижонлик дастурчилар учун яратилган шароитлар ва уларнинг инновацион ғоялари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳар бир ҳудуддан бир нафардан жами 14 нафар талабгор иштирокида робототехника танлови ташкил этилди. Унда ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#yoshlarforumi #andijon2021

"ЁШЛАР ФОРУМИ"НИНГ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН ГАЛАКОНЦЕРТ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун вилоятимиз бўйлаб бўлиб ўтган "Ёшлар форуми" Асака туманида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Ушбу форумнинг якунига бағшлаб туман марказида катта галаконцерт бўлиб ўтди.

Концертда эл суйган санъаткорлар йиғилганларга бир олам қувонч ва хуш кайфият улашдилар.

Анвар Санаев, Юсуфхон Нурматов, Иброхим Нурматов ҳамда Элёрбек Тўйчиевларниг шўх қўшиқ ва чиқишлари барчани рақсларга чорлади.

Концерт давомида турли совғали ўйинлар ҳам бўлиб ўтди. Ғолибларга туман ҳокимининг қимматбахо совғалари топширилди.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | Youtube
#yoshlarforumi #andijon2021

ГАЛАКОНЦЕРТ ДАВОМИДА МУШАКЛАР ОТИЛИШИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Асака тумани осмон узра отилган мушаклар барча форум иштирокчилари ва йиғилганларга ўзгача қувонч ва хушкайфият улашди.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | Youtube
#online
#yoshlarforumi
Байрам кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда... Айниқса мушакбозлик барчанинг эътиборини тортди...

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
#yoshlarforumi
#andijon2021
АНДИЖОН ТУМАНИДАГИ MED CITY СИҲАТГОҲИДА ЁШЛАР ФОРУМИ МАДАНИЙ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА...
#online
#yoshlarforumi

Олтинкўлдаги “ЁШЛАР ФОРУМИ” гала концерт сўнгида, айниқса мушакбозлик барчага ўзгача ҳушкайфият улашди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#online
#yoshlarforumi #andijon2021

АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ: ТАДБИРКОР - ҲАР БИР ЁШГА МАДАДКОР

Ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ва уларни иш билан таъминлаш борасида Андижон тажрибаси яратилган. Ушбу дастурга асосан «Тадбиркор – ҳар бир ёшга мададкор» тамойили асосида вилоятимиздаги ишлаб чиқариш корхоналарида минглаб йигит-қизлар меҳнат қилиб, доимий даромад манбаига эга бўлмоқдалар. Мазкур корхоналарда ишлаш жараёнида тажриба тўплаган ишбилармон ёшлар мустақил иш юритишга ҳам эришмоқдалар.
Форум иштирокчилари Андижон шаҳрида жойлашган “DROHM” ҳамда "DINAR GROUP" текстиль корхоналарида бўлдилар. Ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, улар моҳирлик билан замонавий дастгоҳларни бошқараётган тенгдошлари билан мулоқотда бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online
#yoshlarforumi #andijon2021

ДУНЁ КEЗАЁТГАН АНДИЖОН ТУЛПОРЛАРИ...

Мамлакатимиз саноат соҳасида ҳам ўз мавқейига эга. Шу боис Андижон вилоятининг Асака тумани ҳудудида дастлабки фаолиятини бошлаган “Uzauto Motors” автомобиль заводи филиаллари бошқа ҳудудларда ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда. Албатта, бу барчамизга ғурур бағишлайди.
Ёшлар форуми қатнашчилари ушбу заводда ҳам бўлдилар. Ишлаб чиқариш жараёни ҳамда бу жойда ишловчилар учун яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар. Автомашиналарнинг такомиллаштириш жараёни ҳамда афзалликлари хусусидаги маълумотларга эга бўлдилар. Асака тулпорларига миниб, ифтихор билан ҳаракатланишга чоғландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram