Хабарингиз бор Андижон шаҳридаги “Universal” спорт мажмуасида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Чемпионатда республиканинг турли ҳудудларидан келган ўқувчилар ўзаро куч синашмоқда.
Мазкур мусобақа ёш авлод ўртасида интеллектуал спорт турини кенг тарғиб этиш, иқтидорли шахматчиларни аниқлаш ҳамда уларнинг маҳоратини оширишга хизмат қилади.
Мусобақа давом этмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Андижонда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан ҳудудларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги учрашув бугун 25 апрель куни Андижонда бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда агентликнинг ҳудудий лойиҳа офиси вакиллари, Ўзбекэкспертиза АЖ ҳамда Рақамли трансформация маркази МЧЖ мутахассислари, шунингдек, 100 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди.
Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан жами 24 та муаммо ва таклиф илгари сурилди. Шундан 16 таси мулоқот жараёнида жойида ҳал этилди, 7 та мурожаат юзасидан эса тегишли тушунтиришлар берилди.
Мулоқотда асосий эътибор тадбиркорларнинг давлат харидлари тизимидаги иштироки, маҳсулотларни сотиш механизмлари ҳамда электрон платформалардан самарали фойдаланиш масалаларига қаратилди. Шунингдек, маҳсулотларни сертификатлаш ва амалдаги стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш, мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ҳамда уларнинг амалий ечимлари бўйича таклифлар олиш имкониятига эга бўлдилар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 апрель – Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун
Шундай зотлар бўладики, улар вақтга бўйсунмайди. Улар нафақат китоб саҳифаларида, балки халқнинг юрагида яшайди. Тунда чироғи ёниқ уйларда, шеър ўқилаётган сукунатли дамларда, дилдан чиққан қўшиқларда уларнинг нафаси бор.
Муҳаммад Юсуф ана шундай мангу барҳаёт шоирлардан эди. У Ватанни куйлади — содда, самимий ва юракка етиб борадиган сўзлар билан. У истиқлолни куйлади — ишонч ва ифтихор билан. У халқни куйлади — меҳр ва дард билан.
Унинг ҳар бир мисрасида юртга муҳаббат, онага эҳтиром, инсонга ишонч мужассам. Шу боис унинг шеърлари ўқилмайди — ҳис қилинади. Улар юракдан ўтиб, қалбда қолади.
Муҳаммад Юсуф ижоди — бу шунчаки адабиёт эмас, бу миллат руҳи, бу халқнинг дарду қувончи, бу ўзликни англашга чорловчи нурли йўлдир.
Бугун ҳам шоирнинг овози шеърларида янграйди. Бугун ҳам у биз билан — сўзларида, куйларида, юракларда яшайди.