Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.4K photos
4.54K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Ёшлар Андижон вилояти ҳокимлигида
—————
2023 йилнинг 23 декабрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтган.

Унда Марҳамат туманидаги 40-умумтаълим мактаби ўқувчиси томонидан ёшлар барча давлат бошқарув органлари фаолиятини, умуман олганда уларнинг қандай ишлашини ўз кўзи билан кўришни хоҳлаши билдирилган эди. Мазкур таклиф вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланган.

Январь ойида Марҳамат туманидан бир гуруҳ фаол ёшларнинг Андижон вилояти ҳокимлиги биносига сафарлари ташкил этилди.

Ёшларимиз вилоят ҳокими ўринбосарлари, котибиятлар ва гуруҳлар фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон мактабларида ҳарбий синфлар
—————-
Андижон шаҳридаги 31-умумий ўрта таълим мактабида "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" ҳарбий синфи мавжуд. Синф ўқувчиларининг амалий машғулотларидан махсус лавҳа.

Саҳифа: @andpress
Ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда
——————
Андижон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларининг жажжи тарбияланувчилари ҳарбий қисм фаолияти билан танишмоқдалар.

14014 ҳарбий қисм ҳудудида бўлган 10-ДМТТнинг жажжи тарбияланувчилари ватанпарварлик руҳи жўш урган муҳит ичра юрдилар. Шунингдек, ватан ҳимоячиси аталмиш шарафли бурчнинг асл эгаларини, иш жараёни ва машғулотларини завқ ила томоша қилдилар.

Саҳифа: @andpress