Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.1K photos
4.62K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Қўрғонтепалик битирувчилар учун ватанпарварлик тадбирлари
——————
Президент ташаббусига асосан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ҳамда самарали ўтказиш мақсадида Андижон ёшлари иштирокида кўплаб лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, 30 январь куни вилоятимиз ҳокими бошчилигида белгилаб берилган кўрсатмаларга асосан қўрғонтепалик 100 нафар битирувчи ёшлар учун ватанпарварлик руҳиятидаги қатор тадбирлар ташкил этилди.

Кун аввалида ёшлар Қўрғонтепа туманидаги маданият уйида Ватанни мадҳ этувчи тароналар ва ҳарбий чиқишлар билан тўла дастурда қатнашиб, сўнгра Андижон шаҳри томон йўл олдилар.

У ерда “Digital city”га кичик саёҳат ташкил этилиб, ёшлар ушбу маскандаги меҳнат жамоаси ва улардан сабоқ олиб келаётган ёш дастурчилар билан учрашдилар. Ахборот технологиялари йўналишида қизиқарли маълумотлар ва тавсиялар билан танишдилар.

Шунингдек, кун давомида вилоятда фаолият юритаётган олий таълим муассасаларига ҳам сафар уюштирилиб, муассасалар раҳбарлари билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Саҳифа: @andpress
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг "Избоскан тумани 4R-116 Наманган-Ҳаққулобод-Пойтуғ-Андижон ҳамда 4K-84 Пойтуғ-Лўғумбек-Янгиқишлоқ автомобил йўлини кенгайтириш мақсадида “М.Улуғбек” МФЙнинг “Шифокорлар” ва “Янгибозор” кўчаларидаги бино-иншоотлар жойлашган ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Саҳифа: @andpress
Вилоят раҳбари таълим соҳаси раҳбарлари билан учрашди
——————
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ва умумтаълим мактаблари директорлари билан учрашди.

Президентимизнинг таълим соҳасидаги белгилаб берган вазифалари ҳамда ёшларнинг ватанпарварлик, юртга бўлган муҳаббатини юксалтириш, шунингдек, улар орасида миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, қолаверса, хорижий тилларга ўқитиш масаласи учрашув мулоқотининг асосий мақсади бўлди.

Устозлар иштирокида ушбу режалар бўйича кўплаб таклифлар муҳокама этилди. Ёшлар ва армия якдиллигини таъминлашга алоҳида урғу бериб ўтилди.

Ҳозирда учрашувда белгиланган режаларни амалга ошириш ҳаракатлари бошланди. Жумладан, улардан бири ёшлар ўртасида ватанпарварлик лавҳалари танлови ўтказилади. Тез орада мазкур танлов эълон қилинади.

Саҳифа: @andpress