Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Асакада бепул тиббий кўрик
——————
Бугун Асака туманидаги "Муқимий" маҳалласида аҳоли учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Жараёнда кўп тармоқли марказий поликлиника мутахассислари замонавий тиббий жихозлар ва диагностика-даволаш ускуналари ёрдамида аҳоли учун хизмат қилдилар.

Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ушбу тиббий кўрик доирасида маҳалладаги кекса ва нуронийлар учун хонадонларга бориб, тиббий хизматлар кўрсатилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ЙҲХБда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Муаммолар ва ечимлар илгари сурилди. Кўплаб режалар ва лойиҳалар бўйича маълумотлар берилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ва давлат органлари
——————
Марҳаматлик ёшлар Андижон вилояти ҳокимлиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Саҳифа: @andpress
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: Андижон шаҳридаги кўп қаватли уй хонадонида содир бўлган ёнғин бартараф этилди, -ФВБ
——————
Бугун соат 18:13 да Андижон шаҳридаги “Иқбол” МФЙ,  39-уйнинг 61-хонадонида газ ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли ёнғин юзага келганлиги тўғрисида Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига соат 18:18 да 3 та ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган. Соат 18:21 да ёнғин тўлиқ қуршаб олинган, соат 18:27 да батамом ўчирилган.

Ҳолат бўйича Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.

Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро жароҳат олган ва 1 нафар фуқаро вафот этган. ФВВ раҳбарияти томонидан вазият тўлиқ назоратга олинган.

@muslim_ibrokhimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ: Андижонда чорвачилик соҳасида амалий семинарлар ўтказилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Хонадонида ёнғин содир бўлган оила моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда
——————
Куни кеча Андижон шаҳри, 3-кичик даҳадаги 39-уй, 61-хонадонда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида ёнғин содир бўлди.

Бахтсиз ҳодиса оила аъзоларига ва хонадонга зарар етказмай қўймади. Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан оилани яқиндан қўллаб-қувватлаш ишлари йўлга қўйилди.

Тезкор равишда тузилган ишчи гуруҳи ҳозирда хонадонда тозалаш ва таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Ҳодиса оқибатида ўша хонадонда ва атрофдаги хонадонларга етган моддий зарар вилоят ҳокими ташаббуси билан тўлиқ қоплаб берилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Ҳамдардлик
——————
Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасида жойлашган 39-уй, 61-хонадонда содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб, хонадоннинг бир нафар аъзоси воқеа жойида, тан жароҳати олган яна бир аъзоси эса кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, бугун шифохонада вафот этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги вафот этган юртдошларимизнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Вилоят ҳокими топшириғига асосан, мазкур ҳодиса содир бўлган хонадонга ва атрофдаги хонадонларга етган моддий зарарларнинг барчаси қоплаб берилмоқда.

Шунингдек, марҳумларни дафн этиш ва маросимларни ўтказилиши, яна бошқа турдаги барча ташкилий ишлар вилоят ҳокими кўрсатмаси билан тўлиқ назоратга олинди ва амалга оширилмоқда.

Маҳалла уюшмаси томонидан барча ҳаракатлар ташкил этилиб, оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Избосканда ички йўллар таъмирланмоқда
——————
Избоскан туманидаги "Ўрта қишлоқ" маҳалласида автомобиль йўллари қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан ички хўжалик йўлларига тош-шағал қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳаллада мавжуд тупроқли йўлларнинг 1 км қисми
шағаллаштирилди.

Саҳифа: @andpress