Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
13.1K subscribers
38.9K photos
4.38K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#reyd

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан Андижон шаҳри бўйлаб назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @andpress
#photoreportage

Бўстон туманидаги “Меҳнатобод” маҳалласида “Обод уй, обод кўча, обод маҳалла” меъзонлари жорий этилмоқда.

Аҳоли вакиллари ўз хонадонларини, вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасадди идоралар ва меҳнат жамоалари эса, кўчалар ва маҳаллани обод этиш билан машғул.

Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур маҳалладаги ишларни яқиндан ўрганиб, умумий масалалардаги йўл ва электр таъминоти бўйича муаммолар ечим топди.

Шунингдек, бир эҳтиёжманд оиланинг турмуши бутунлай ўзгаришини таъминлаш ҳаракатлари бошланди.

Саҳифа: @andpress
Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармалари масъул раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда ОАВ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятлари тўғрисида ахборот бериб ўтилди.

Шунингдек, жараён давомида бошқармалар томонидан амалга оширилган ишлар ва олдиндаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Масъуллар ОАВ вакилларининг соҳага оид саволларига жавоб бериш билан бир қаторда, раҳбарларга билдирилган мурожаатлар рўйхатга олиниб, натижаси бўйича иш олиб боришларини билдирдилар.

Саҳифа: @andpress