Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.2K photos
4.4K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ФИФА ҳамда ЎФА вакиллари Андижон вилоятига ташриф буюрди
——————
Хабарингиз бор, юртимиз ареналарида Футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати ўтказилади.

Андижон вилояти ушбу мусобақанинг юртимиздаги мезбони сифатида белгиланиб, янги қуриб битказилётган «Универсал» спорт мажмуасида ўйинлар ўтказилиши режалаштирилган.

Чемпионатга тайёргарлик олиб бораётган ФИФА ҳамда ЎФА ишчи гуруҳи ушбу масала бўйича вилоятимизда бўлди.

ФИФАнинг турар жой менежери Мина Чарлене ҳамда ЎФАдан Аделя Курмаева, Мафтуна Закирова, Равшан Никимбаевлар вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов билан учрашди.

Саҳифа: @andpress
Андижон вилояти ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий бўлими ва «UNISON-SOFT» МЧЖ билан ҳамкорликда «EDO.IJRO.UZ» электрон ҳужжат айланиш тизимида иш юритиш ва ишни самарали ташкил этиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан туманидаги “Гулистон” маҳалласида ободонлаштириш ишларини ташкил этмоқда.

Шунингдек, ёши улуғлар ва фуқаролар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, уларнинг турли масалалардаги фикрлари ва мурожаатларини ўрганмоқда. Эрта тонгдан бошланган ҳаракатлар давомида ўнлаб муаммолар ўз ечимини топди. Жараён давом этмоқда.

Саҳифа: @andpress
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_фикри

Избоскан марказий йўлларидаги тирбандлик ва йўлаклардаги тиқилинч ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бунда ўзбошимчалик билан ўрнатилган савдо жойлари, ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда.

Баъзи (қонуний) жойлар эгалари билан эса қонуний келишув тузилиб, тегишли тартибда бадал маблағлари тўланиши белгиланган.

Вилоят раҳбари кўрсатмаларига асосан амалга оширилаётган мазкур ҳаракатларни аҳоли қандай қабул қилмоқда?

@muslim_iborkhimov