Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Бўстон туманидаги “Гулистон” маҳалласида ҳам муаммолар барҳам топмоқда
——————
Бўстондаги “Меҳнатобод” маҳалласида “Обод уй, обод кўча, обод маҳалла” меъзонлари жорий этилишида яна бир ўзига хос ташаббус кузатилди.

Шу маҳаллага қўшни жойлашган “Гулистон” маҳалласи “Open budget” танловининг кўчани асфальтлаш лойиҳасида ғолибликни қўлга киритди. Энди мазкур маҳаллада бира тўла ободлик режалари Андижондаги бешинчи маҳалла сифатида жорий этилмоқда.

Шуҳратбек Абдураҳмонов аҳоли билан суҳбатлашиб, улар билан яқиндан фикр алмашди. Шу билан бирга, йўл масаласида қўшимча ишлар, электр ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ечим топди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижон шаҳрида 20 мегаваттлик янги подстанция қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа республикамиз миқёсидаги йирик режалардан саналади.

Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан илгари сурилган ушбу таклиф бир неча ойлик саъй-ҳаракатлардан сўнг амалга оширилмоқда.

Мазкур объект Андижон шаҳри ҳудудидаги 3 та йирик подстанцияларнинг юкламасани енгиллаштириб, аҳолининг электр таъминоти барқарорлашишида хизмат қилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#reyd

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан Андижон шаҳри бўйлаб назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйғон ўзинг, боғбон ўзинг…
——————
Жисмоний томондан имконияти чекланган бўлишига қарамай, деярли ҳар куни 20 километрга яқин йўл кезиб, оиласи учун ўзининг ҳаракати ва меҳнати билан даромад топаётган 2-гуруҳ ногирони, Шаҳобиддин Искандаров ҳаётидан парча.

Ушбу лавҳа Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда “Инсон” ижтимоий ҳимоя маркази ҳамкорлигидаги “Шукроналик” видео лойиҳаси асосида тасвирга олинган

Саҳифа: @andpress
Избоскан туманидаги “Гулистон” маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Барча хонадонлар, кўчалар ва маҳаллада ободлик ишлари қизғин кечмоқда.

Саҳифа: @andpress
Андижонда жигар кўчириш операцияси амалга оширилади
——————
Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида жигар трансплантологияси – жигарни кўчириш операциясини ўтказиш йўлга қўйилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Ижтимоий тармоқларда болаларнинг заҳарланиш ҳолатлари кузатилгани ҳақида турли маълумотлар эълон қилинди. Хусусан, Андижон вилоятида ҳам бу каби ҳолатлар кузатилгани айтиб ўтилмоқда.

Хабарларда назарда тутилаётгандек кўп сонли заҳарланиш ҳолати ёки бутун бошли бирор муассаса тарбияланувчилари заҳарланган ҳолат ҳозирда вилоятимизда йўқ.

Айни дақиқаларда бу масала вилоят ҳокими назоратида. Соҳа бўйича масъул ҳоким ўринбосари бевосита вилоят марказий шифохонасида вазиятни яқиндан кузатиб, зарурий ҳаракатларни олиб бормоқда. Ҳозиргача жиддий турдаги ҳолат аниқланмади.

Тез орада бу ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилади.

@muslim_ibrokhimov