ҲАЙЗДАГИ ОДАТНИ АНИҚЛАШ
#таҳорат
❓126-CАВОЛ:
Аёл киши ҳайздаги одатини қандай аниқлайди? Ҳомиладор бўлишдан аввал олти кун ҳайз кўрган. Нифоси тугагач, ўн кундан ортиқ ҳайз кўрса, одатини олти кун ҳисоблайдими ёки ўн кун ҳайз ҳисоблаб, қолгани истиҳозами?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ҳайзнинг энг ками уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуздир. Мана шу муддат ичида икки қон ўртасидаги поклик ҳам ҳайз ҳисобланади, яъни, ҳайз муддати ичида тўхтовсиз қон келиши шарт қилинмайди. Икки ҳайз ўртасидаги поклик ўн беш кундан кам бўлмаслик керак.
Демак, биринчи марта ҳайз кўраётган аёл уч кундан ортиқ, ўн кундан кам қон кўрса, бу унинг одатига айланади. Агар ўн кундан ортиқ қон кўрса, ўн куни ҳайз, ундан ортгани истиҳоза, деб аталади. Иккинчи марта ҳайз муддати биринчисидан ортиқ ёки кам бўлса, одати шунга ўзгарган бўлади.
Нифосдан олдин олти кун ҳайз кўрган аёл, нифосдан кейин ўн кундан ортиқ қон кўрса, олти кунини ҳайз, ортиғини эса истеҳоза қони деб ҳисоблайди. Ўн кунгача қон кўриб тургани учун намоз ўқимай туради, ўн кундан ўтиб кетгач, олти кундан ортиғи истиҳоза экани маълум бўлади ва олти кундан кейинги намозларнинг қазосини ўқийди. Агар олти кундан кам ёки кўп ҳайз кўрса, масалан, беш кун ёки саккиз кун ҳайз кўрса, одати шунга ўзгарган бўлади. Ҳайз ва нифосдаги одат – Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзига кўра бир мартада ўзгаради ва шу сўзга фатво берилган.
Имом Сарахсий “Ал-Мабсут” китобида бундай дейдилар:
إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْمَرْأَةِ دُونَ عَادَتِهَا الْمَعْرُوفَةِ فِي حَيْضٍ أَوْ نِفَاسٍ اغْتَسَلَتْ حِينَ تَخَافُ فَوْتَ الصَّلَاةِ ، وَصَلَّتْ وَتَجَنَّبَهَا زَوْجُهَا احْتِيَاطًا حَتَّى تَأْتِيَ عَلَى عَادَتِهَا ؛ لِأَنَّ حَيْضَ الْمَرْأَةِ لَا يَبْقَى عَلَى صِفَةٍ وَاحِدَةٍ فِي جَمِيعِ عُمُرِهَا بَلْ يَزْدَادُ تَارَةً وَيَنْقُصُ أُخْرَى
Яъни: “Аёл киши ҳайз ва нифосдаги одатидан кам муддатда покланса, намоз вақти ўтиб кетишидан хавф қилган вақтда ғусл қилади ва намоз ўқийди. Одат кунлари келгунча, эҳтиётан, эри жинсий алоқадан тийилиб туради. Чунки аёлнинг одати доим бир хил турмайди, кўпайиб камайиб туради”. (Манбалар: “Фатҳу бобил иноя”, “Фатовои ҳиндия” ва “Ҳидоя” китоблари) Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ

ЧАЁН ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУКМИ
#Таҳорат
❓192-CАВОЛ:
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонники билан фарқ қиладими?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонникидан фарқли бўлади. Чунки шариатимизда чаён оқувчи қони бўлмаган жониворлар тоифасига киритилган ва унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилмайди. Сичқон эса оқувчи қони бор жонивор ҳисобланиб, унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилади.
Бу ҳақида ватандошимиз Имом Марғилоний “Ҳидоя” китобида шундай дейдилар:
وموت ما ليس له نفس سائلة في الماء لا ينجسه كالبق والذباب والزنابير والعقرب
яъни: “Оқувчи қони бўлмаган чивин, пашша, турли замбур (қовоғари) ва чаён каби жониворларнинг сувда ўлиши уни нажосат қилмайди”. “Ҳидоя”нинг шарҳи “Фатҳул қодир”да бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтирилган:
{ يَا سَلْمَانُ كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوَضُوءُهُ } رَوَاهُ الامام الدَّارَقُطْنِيُّ
яъни: “Эй, Салмон! Ҳар қандай таом ёки ичимликка оқар қони бўлмаган жонивор тушиб ўлса, таомни ейиш, сувни эса ичиш ёки унда таҳорат қилиш ҳалолдир” (Имом Дорақутний ривояти).
Қудуққа сичқон тушиб ўлса, йигирмадан ўттиз челаккача сув чиқариб ташланади. Агар қудуқда ўлиб, шишса ёки титилса, қудуқнинг ҳамма сувини чиқариб ташлаш шарт бўлади (“Фатҳу бабил иная”).
Демак, шариатимизда чаён ва сичқоннинг ҳукми турличадир. Оқар қони йўқ жониворлар, жумладан чаён ҳам сув ёки таомга тушиб ўлса, нажосат қилмайди. Уни олиб ташлаб, сув ёки таомдан бемалол фойдаланиш мумкин. Бу бандаларга шариатимизнинг енгиллигидир. Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾

ЗАМОНАВИЙ АВТОМАТ КИР ЮВИШ МАШИНАЛАРИДА КИЙИМЛАРНИ ПОКЛАШ
#таҳорат_нажосатдан_поклаш
❓205-CАВОЛ:
Ҳозирги кунда кўпчилик автомат кир ювиш машиналаридан фойдаланади. Унга пок ва нопок кийимлар аралаш солинади. Шундай ювилган кийимлар пок бўладими?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нопок кийимлар замонавий автомат кир ювиш машиналарида ювилса, шубҳасиз, пок бўлади ва улар билан турли ибодатларни бажариш мумкин.
Уламоларимиз нажосатларни иккига – кўринадиган ва кўринмайдиганга ажратадилар. Кўринадиган нажосатларни поклаш тўғрисида “Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَإِزَالَتُهَا إنْ كَانَتْ مَرْئِيَّةً بِإِزَالَةِ عَيْنِهَا وَأَثَرِهَا إنْ كَانَتْ شَيْئًا يَزُولُ أَثَرُهُ وَلَا يُعْتَبَرُ فِيهِ الْعَدَدُ .كَذَا فِي الْمُحِيطِ فَلَوْ زَالَتْ عَيْنُهَا بِمَرَّةٍ اكْتَفَى بِهَا وَلَوْ لَمْ تَزُلْ بِثَلَاثَةٍ تُغْسَلُ إلَى أَنْ تَزُولَ ، كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ .
яъни: “Агар кўринадиган нажосат бўлса, уни поклаш – айни ўзини кетказиш, агар изи (ранги, ҳиди) йўқоладиган нарса бўлса, изини йўқотиш билан бўлади. Бу ишда ювиш сонининг эътибори йўқ (“Муҳит” китоби). Бир марта ювганда нажосатнинг айни (яъни, ўзи) кетса, шу билан кифояланади. Агар уч мартада ҳам кетмаса, токи нажосатнинг айни кетгунча ювилади (“Сирожия” китоби)”.
Бу маънода қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
عَنْ أَسْمَاءَ قَالَتْ جَاءَتْ امْرَأَةٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ أَرَأَيْتَ إِحْدَانَا تَحِيضُ فِي الثَّوْبِ كَيْفَ تَصْنَعُ قَالَ تَحُتُّهُ ثُمَّ تَقْرُصُهُ بِالْمَاءِ وَتَنْضَحُهُ وَتُصَلِّي فِيهِ (رواه الامام البخاري)
яъни: “Асмо разияллоҳу анҳу айтдилар: “Бир аёл Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Бирортамиз кийимида ҳайз кўрса (яъни, кийимига нажосат тегса), қандай қилади?” – деди”. У Зот алайҳиссалом: “Уни (яъни, айни нажосатни) кеткизасиз, кейин сув билан ишқалаб ювасиз. Сўнгра у кийимда намоз ўқийсиз”.” (Имом Бухорий ривояти).
Кўринмайдиган нажосатни поклашнинг ҳукми эса қуйидагича бўлади:
يُطَهَّرُ الشَّئءُ عَمَّا لَمْ يُرَي اَثَرُهُ بِغَسْلِهِ وَعَصْرِهِ ثَلَاثًا اِنْ اَمْكَنَ...
яъни: “Бирор нарсани асари (яъни, ҳиди ёки ранги) кўринмайдиган нажосатдан поклаш – уни уч маротаба ювиш ва агар имкони бўлса уч маротаба сиқиш билан бўлади...” (“Мухтасарул виқоя” китоби).
“Аслида кийимни нажосатдан поклаш (ювиш) “Энди кийим тоза бўлди”, деган хаёлга келгунча давом этади. Чунки мана шундай ғолиб гумон шаръий масалаларда (хусусан, аниқ билиш узрли бўлган ҳолатларда) далилдир. Лекин васвасадан қутилиш учун ювиш сонини уч ёки етти марта деб белгилаб қўйилади” (“Ал-Ихтиёр” китоби).
Демак, кўринмайдиган нажосатларда сиқишни имкони бўлган ашёларни поклаш учун уларни уч маротаба ювиш ва ҳар ювганда имкон қадар сиқиб, сувини чиқариб юбориш лозим эканлиги аён бўлди.
Бугунги кундаги замонавий кир ювиш машиналарида ювилган нарсаларни ҳукми ҳақида Мисрнинг “Дарул-ифто” фатво ҳайъати қуйидагича хулоса қилганлар :
فتطهير الملابس بوضعها في الغسالات الأوتوماتيكية أبلغ في الطهارة من غيرها؛ لإزالتها عين النجاسة من الطعم واللون والريح أولًا بعدة غسلات، ثم إزالة حكمها بعدة غسلات، الأمر الذي ينقي الملبس من النجاسة تنقية بالغة.
Яъни: “...Кийимларни автоматик кир ювиш машиналарида поклаш – бошқа ювиш усулларидан кўра анча мукаммалдир. Чунки, аввал бошда бир неча марта ювиш билан нажосатнинг айни – таъми, ранги ва ҳиди йўқолади. Кейинги (тўртинчи ва бешинчи) ювишлар билан нажаслик ҳукми ҳам кетади. Кийимларни автоматик машиналарда поклаш – уларни нажосатдан мукаммал тозалашдир”.
Демак, автомат кир машиналарга солинган нопок кийимларга дастлаб совунли сув қуйилганда (тахминан уч марта) нажосат тарқалади, лекин шу билан бирга ундаги айни нажосатлар кетади. Тўртинчи ва бешинчи марта тоза сув билан ювилганда эса нажосат ҳукми бутунлай кетади. Бунинг устига ҳар сафар сув қўйиб ювилганда кийимдаги сув буткул чиқариб юборилади ва бу сиқишнинг ўрнига ўтади.
Автомат кир ювиш машинаси ичидаги кийимлар солинадиган чамбарак (барабан)нинг ўзи қандай пок бўлади, дейилса, унга “Фатавои ҳиндия” китобида келтирилган жумла билан жавоб берилади:
👇🏾

ТАҲОРАТДА БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШ
#таҳорат
❓228-CАВОЛ:
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир. Яъни, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ эмас. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд. Жумладан,
رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عليه وسلم قَالَ: "مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ".
яъни: “Абулҳасан ибн Форис раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”, дедилар”. Ҳадисдаги “ғул” – “темир бўйинбоғ”, “кишан” деганидир.
Мазҳабимиздаги барча мўтабар фиқҳ китобларида бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб экани баён қилинган. Жумладан, “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:
وَاسْتَدَلَّ فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ عَلَى اسْتِحْبَابِ مَسْحِ الرَّقَبَةِ أَنَّهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ مَسَحَ ظَاهِرَ رَقَبَتِهِ مَعَ مَسْحِ الرَّأْسِ
яъни: “Фатҳул қодир” китобида бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошларига масҳ тортиш билан бирга бўйинларига ҳам масҳ тортганларини далил қилиб келтирилган”.
“Мажмаул анҳур” китобида қуйидагича баён қилинган:
وَمُسْتَحَبُّ الْوُضُوءِ مَسْحُ الرَّقَبَةِ لَا الْحُلْقُومِ فَإِنَّ مَسْحَهُ بِدْعَةٌ
яъни: “Таҳоратнинг мустаҳаби – бўйинга масҳ тортишдир. Ҳалқумга масҳ тортилмайди, чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир”.
Бўйинга қўл бармоқларининг орқа томони билан масҳ тортилади. Бунда қўл қайтадан ҳўлланмайди, балки, бошга масҳ тортиш учун ҳулланган қўл кифоядир.
Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала бўйича алоҳида китоб ёзиб, уни “Туҳфатут толабати фий таҳқиқи масҳир роқобати” (яъни, “Бўйинга масҳ тортишни аниқлашда талабаларга туҳфа”) деб номладилар. Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари бу китобда бўйинга масҳ тортиш ҳақидаги барча ривоят ва уламоларнинг фикрларини ўрганиб чиқиб, масалага қуйидагича хулоса қилганлар: “Бўйинга масҳ тортиш ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Кимлардир бу амални суннат деса, кимлардир бидъат деган ва яна кимлардир мустаҳаб деса, бошқалар эса, макруҳ деган. Бу масала борасида заиф бўлсада бир қанча ҳадислар мавжуд. Баъзилар эса жуда муболағага берилиб, бу ҳадисларни тўқима деган. Хулоса қиладиган бўлсак, бу мавзуда уламолар ихтиёр қилган гап шуки, бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб, ким уни қилса, яхши ишни қилган бўлади. Ким қилмаса, зарари йўқ. Бу ҳақда келган ҳадислар гарчи заиф бўлсада, лекин, бўйинга масҳ тортишда фазилат борлигини исбот қилишга кифоя қилади”. Валлоҳу аълам.

КУЛИШ ТАҲОРАТНИ СИНДИРАДИМИ?
#таҳорат
❓235-CАВОЛ:
Кулиш таҳоратни синдирадими?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим. Барча уламоларнинг наздида намоздан ташқарида хоҳ баланд овозда, хоҳ паст овозда кулиш таҳоратни синдирмайди.
Намознинг ичида эса, кулиш уч турга бўлинади. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бабил иная” китобларида уч хил кулгуни қуйидагича баён қилганлар:
القهقهةُ: ما تكون مسموعةً له ولجيرانه سواءٌ ظهرت أسنانُهُ أوْ لا، تَبْطُلُ بها الصلاةُ والوضوءُ. والضحِكُ: ما يكون مسموعاً له دون غيرهِ، وتَبْطُلُ به الصلاةُ دون الوضوء. والتَّبَسُّمُ: ما لا يُسْمَعُ أصلاً، وليس بمُبِطلٍ لواحدٍ منهما.
яъни: “Қаҳқаҳа – киши ўзи ва ўзидан бошқага эшитадиган даражада кулиши. Унда тиши кўринадими ёки йўқми, фарқи йўқ. Бу билан таҳорат синади ва намоз бузилади. Кулиш – киши фақат ўзи эшитадиган, бошқасига эшитилмайдиган даражада кулиши. Бу билан намоз бузилади, таҳорати синмайди. Табассум – киши ҳеч қандай овоз эшитилмайдиган даражада (ўзига ҳам, бошқасига ҳам) жилмайишидир. Бу билан намоз ҳам бузилмайди, таҳорат ҳам синмайди”.
1. Балоғатга етган киши мутлақ (яъни, руку ва саждаси бўлган) намозда қаҳқаҳа отиб кулиши билан таҳорати синади ва намози бузилади. Демак, янгидан таҳорат қилиб, намозини қайтариб ўқиши лозим бўлади. Бунга уламоларимиз қуйидаги ривоятни далил қилиб келтирганлар. Абу Мусо ал-Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан (масжидда) намоз ўқиётган эдилар. Тўсатдан, кўзи ожиз бир киши келиб, масжиддаги чуқурга тушиб кетди. (Уни кўриб) намоз ўқиб турган қавмдан кўпчилиги кулиб юборди. (Намоз тугагач) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"من ضحك أن يعيد الوضوء ويعيد الصلاة" (رواه الإمام الطبراني).
яъни: “Ким кулган бўлса, таҳоратини қайта қилиш ва намозни бошидан ўқишга буюрдилар” (Имом Табароний ривоятлари).
Аммо балоғатга етмаган шахс намоз ичида қаҳқаҳа отиб кулиши билан таҳорати синмайди лекин, намози бузилади. Шунингдек, жаноза намозида қаҳқаҳа отиб кулиш билан хоҳ балоғатга етган бўлсин, хоҳ етмаган бўлсин таҳорати синмайди, лекин намози бузилади.
2. Ўзи эшитиб, ўзгалар эшитмайдиган кулгу ҳақида Абу Суфён разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Жобир разияллоҳу анҳудан намозда кулган киши ҳақида сўрашганида, у зот шундай жавоб берганлар:
إِذَا ضَحِكَ فِي الصَّلَاةِ أَعَادَ الصَّلَاةَ، وَلَمْ يُعِدْ الْوُضُوءَ (رواه الإمامُ الدارقطني).
яъни: “Намозда кулган киши намозини қайтадан ўқийди, аммо таҳоратини янгиламайди” (Имом Дорақутний ривоятлари).
Шунингдек, жаноза намозида бу турдаги кулиш билан таҳорат синмаса-да, жаноза намози бузилади.
3. Табассумга уламоларимиз қуйидаги ривоятни далил қилиб келтирганлар. Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан аср намозини ўқиётганларида табассум қилдилар. Намоздан сўнг У Зотга: “Эй Расулуллоҳ, намоз ўқиб туриб табассум қилдингизми?!” – дейилди. Шунда У Зот:
"إِنَّهُ مَرَّ بِي مِيكَائِيلُ عَلَيْهِ السَّلامُ، وَعَلَى جَنَاحِهِ غُبَارٌ فَضَحِكَ إِلَيَّ فَتَبَسَّمْتُ إِلَيْهِ" (رواه الإمامُ البيهقي).
яъни: “Менинг олдимдан Микоил алайҳиссалом ўтди. Унинг икки қанотида чанг бор эди. У менга кулган эди, мен унга табассум қилдим”, – дедилар (Имом Байҳақий ривоятлари).
Ушбу ривоятдан маълум бўладики, намозда табассум қилиш билан намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилмайди.
Демак, намоздан ташқарида кулиш билан таҳорат синмайди, намоз ичида кулиш эса, юқоридаги тафсилотга кўра бўлади. Валлоҳу аълам.

БАДАНДАН ҚОН ЧИҚИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат
❓266-CАВОЛ: Қон чиқса таҳоратни синдиради деб билардик. Баъзи кишилар қон чиқса таҳорат синмайди дейишмоқда. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда оқувчи қон таҳоратни синдиради. Яъни, қон чиқиб баданнинг таҳорат ёки ғуслда ювиш вожиб бўлган қисмига оқса таҳорат бузилади. Лекин жароҳат катта бўлиб чиққан қон ёки йиринг шу жароҳат ичидан ташқарига чиқмаса, таҳорат синмайди. Қон чиқиб оқмасдан ўрнида қотиб қолса таҳорат бузилмайди (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Бунга Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган қуйидаги ҳадис далил бўлади:
مَنْ قَلَسَ أَوْ قَاءَ أَوْ رَعَفَ فَلْيَنْصَرِفْ فَلْيَتَوَضَّأْ وَلْيُتِمَّ صَلاَتَهُ.(رواه الامام الدارقطني عن ابْنِ جُرَيْجٍ عَنْ أَبِيهِ رضي الله عنهما)
яъни: “Ким намозда сув ёки таом қайт қилса ёки бурни қонаса, дарҳол намоздан чиқиб таҳорат қилсин ва намозини охирига етказсин" (Имом Дорақутний ривоятлари).
Бу ҳадиси шариф бадандан қон чиқса, таҳорат бузилишига далолат қилади. Бундан ташқари Тамим ад-Дорий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган қуйдаги ҳадис ҳам юқоридаги масалани қўллаб-қувватлайди:
الْوُضُوءُ مِنْ كُلِّ دَمٍ سَائِلٍ (رواه الامام الدارقطني عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رضي الله عنهما)
яъни: “Ҳар бир оқувчи қондан таҳорат қилинади ” (Имом Дорақутний ривоятлари).
Бундан ташқари олди ва орқа нажосат йўлидан бошқа жойдан чиққан қон ёки йиринг ҳам таҳоратни бузиши ҳақида катта саҳобалар, жумладан жаннат башорати берилган ва фақиҳ саҳобалар; Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Аби Толиб, Зубайр ибн Аввом, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ, Абдурроҳман ибн Авф ҳамда Саъид ибн Зайд, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Амр, Зайд ибн Собит, Абу Мусо ал-Ашарий ва Абуд Дардо разияллоҳу анҳум фатво беришган ва бу масалада якдил бўлганлар.
"Қон чиқса таҳорат бузилмайди", — деган кишилар Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабидаги гапни айтишган. Ҳар бир мазҳабнинг ўз далили бор. Ҳар мазҳабдан энг енгил ҳукмларни олиш ҳавои-нафсга эргашиш ҳисобланиб, уламоларимиз уни "талфиқ" дейдилар. "Талфиқ"нинг ҳукми эса ҳаромдир. Дарҳақиқат, ҳар ким ўз мазҳабига амал қилиши тўғри йўлдир. Валлоҳу аълам.

СОВУҚ КУНЛАРДА ТАЯММУМ ҚИЛИШ
#таҳорат
❓312-CАВОЛ: Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига таяммум қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига иссиқ сувда таҳорат қилиш керак. Ҳозирги замонда сувни иситиш катта муаммо эмас. Бу борада хулоса сўз совуқ сабабли таҳоратсиз киши таяммум қилиши жоиз бўлмайди.
Бу ҳақида “Ал-Фатово ҳиндия” китобида шундай дейилган:
وَإِذَا خَافَ الْمُحْدِثُ إنْ تَوَضَّأَ أَنْ يَقْتُلَهُ الْبَرْدُ أَوْ يُمْرِضَهُ يَتَيَمَّمُ. هَكَذَا فِي الْكَافِي وَاخْتَارَهُ فِي الْأَسْرَارِ لَكِنَّ الْأَصَحَّ عَدَمُ جَوَازِهِ إجْمَاعًا كَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِقِ وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ لَا يُبَاحُ لَهُ التَّيَمُّمُ.كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَفَتَاوَى قَاضِي خَانْ.
яъни: “Таҳоратсиз киши таҳорат қилса, совуқдан ўлиши ёки касал бўлишидан қўрқса, таяммум қилади, “Ал-Кофий” китобида шундай келган. “Ал-Асрор” китобида ҳам шуни ихтиёр қилинган. Лекин асаҳ (тўғриси) совуқ сабабли таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоиз эмаслигидир. Бунга уламоларимиз ижмоъ қилишган, “Ан-Наҳрул-фоиқ” китобида шундай келган. Саҳиҳ қавл шуки, таҳоратсиз кишига совуқ сабабли таяммум мубоҳ (дуруст) бўлмайди, “Ал-Хулоса” ва “Фатово Қозихон” номли китобларда шундай дейилган” (“Таҳорат” китоби, “Таяммум” боби).
Лекин жунуб кишининг совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиши масаласи бироз ўзгача. Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳнинг “Бадоиъус саноеъ” китобида шундай дейилади:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди деганлар...”
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

СИГАРЕТ ЁКИ НОС ЧЕКСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#таҳорат
❓315-CАВОЛ: Сигарет ёки нос чекса таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сигарет ёки нос чекиш таҳоратни бузиши ҳақида фиқҳий китобларда маълумот берилмаган. Яъни мазкур икки нарса фиқҳ қоидаларига кўра таҳоратни бузмайди. Чунки таҳоратни бузадиган амаллар қуйидагилардан иборатдир:
🔹Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нарсалар;
🔹Бадандан чиққан нажосатлар;
🔹Қон ёки таом ва шу кабиларни қайт қилиш;
🔹Бирор нарсага суяниб ухлаш;
🔹Беҳушлик;
🔹Жинни бўлиш;
🔹Руку ва саждаси бор намозларда қаҳқаҳа отиб кулиш;
🔹Эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари кийимсиз ҳолда бир бирига тегиши. (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Лекин шуни ҳам эслатиб ўтамизки, сигарет ва нос таҳоратни бузмаслиги уларни чекиш мумкин дегани эмас. Балки уларни чекиш ҳалол эмас. Бу моддалар дастлаб пайдо бўлганда кўпчилик уламолар чекишни макруҳ дейишарди. Ҳозирги кунда бу маҳсулотларнинг зарари янада кўпроқ юзага чиқмоқда, борган сари кўпроқ одамлар мубтало бўлмоқда, шунинг учун кўпчилик олимлар энди уларни чекишни макруҳи таҳримий дейишмоқда. Мусулмон киши бундай иллатлардан қутилиши керак. Валлоҳу аълам.

БАДАНГА СПИРТ СУРТИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат
❓374-CАВОЛ: Баданга спирт суртиш мумкунми? Спирт суртилгандан сўнг ўша жойни ювиб ташлаш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Спирт ҳозирги кунда жуда кўп нарсаларда қўлланилмоқда. Дори дармонларда, ташқи истеъмолда яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқлар ҳамда шоколад, музқаймоқ каби егуликларда ҳам ишлатиляпти. Шулардан саволда сўралаётган спиртни ташқи ишлатиш яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқларда ишлатишнинг ҳукмига келсак, спиртнинг нажосат ёки поклигига қараб ҳукм фарқланади.
Замонамизнинг машҳур олимларидан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Такмилату фатҳул мулҳим” китобида қуйидагича келтирадилар:
فانها ان اتخذت من العنب او اتمر فلا سبيل الي حلتها او طهارتها و ان اتخذت من غيرهما فاالامر فيها سهل علي مذهب ابي حنيفة رحمه الله تعالي و لا يحرم استعمالها للتداوي او لاغراض مباحة اخري ما لم تبلغ حد الاسكار... و ان معظم الكحول التي تستعمل اليوم في الادوية و العطور و غيرهما لا تتخذ من العنب او التمر انما تتخذ من الحبوب او القشور او البترول و غيره“
яъни: “Спирт агар узум ёки хурмодан олинадиган бўлса уни ҳалоллиги ва поклигига йўл йўқ. Бошқа нарсалардан олинса, бу борада Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларида даволаниш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш жоиз, модомики маст қилиш даражасига етмаган бўлса... Ҳозирда дори дармонлар, атирларга қўшилаётган спирт асосан буғдой, турли пўстлоқлар, нефт ва бошқа нарсалардан олинади”.
Юқоридаги мулоҳазаларга биноан хурмо ва узумдан бошқа нарсалардан олинган спиртдан фойдаланиш жоиз. Агар спирт суртилгандан кейин, ўша жойни имкон қадар ювиб юборилса янада яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШДА АЛОҲИДА СУВ ОЛИНАДИМИ?
#таҳорат
❓395-CАВОЛ: Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортишда қўлни бир марта сув билан ҳўллаш кифоя қиладими ёки бойинга масҳ тортишда алоҳида ҳўллаш керакми? Жавоб учун раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортиш учун қўлни бир марта ҳўллаш кифоя қилади. Лекин қулоқни масҳ қилишда янги сув олишнинг ҳам зарари йўқ.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
( وَمِنْهَا مَسْحُ الْأُذُنَيْنِ ) يَمْسَحُ مُقَدَّمَهُمَا وَمُؤَخَّرَهُمَا بِالْمَاءِ الَّذِي يَمْسَحُ بِهِ رَأْسَهُ كَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ وَلَوْ أَخَذَ مَاءً جَدِيدًا مِنْ غَيْرِ فَنَاءِ الْبَلَّةِ كَانَ حَسَنًا كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ
Яъни: “Қулоққа масҳ тортиш – таҳоратнинг суннатларидан. Бошга масҳ тортган сув билан қулоқнинг олди ва орқасига масҳ тортади. Агар бармоқларнинг нами тугамасдан ҳам янги сув олса, яхши бўлади, “Ал-Баҳрур роиқ” китобидан шундай келган” (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби). Валлоҳу аълам.

ҲОЖАТХОНАДА ПАШША ҚЎНСА КИЙИМНИ НАЖОСАТ ҚИЛАДИМИ?
#таҳорат
❓428-CАВОЛ: Мен кун ора ҳожатхонани 3 пақир ариқ суви билан юваман. Агар ювмасам пашшалар кўпайиб кетади, ҳожатга кирганда пашшалар юз қўлларга қўнади. Шунинг учун тез тез ювсам овсиним ҳожатхонага сув тушириб бўлмайди, ёмон бўлади, деяверади. Шунга мен нотўғри иш қиляпманмикин, деб ўйланиб, сизлардан сўрашга қарор қилдим, чунки у пашшалар нажасга қўниб кейин кийимларимизга қўнса ва шу кийимда намоз ўқисак нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожатхонани сув билан тозалаб туриш мумкин, балки яхши ишдир. Чунки нажосат сув билан кетказилади. Акс ҳолда саволда айтилган нохуш ҳолатлар юзага келади.
Ҳожатхона пашшалари бадан ёки кийимга тегса, бу кийим билан намоз ўқиш мумкин. Чунки улардан ёпишадиган нажосат жуда ҳам кам миқдорда бўлиб, бу кечиримли бўлади. Зеро, бундан сақланиш имкони йўқдир. Бу ҳақда фатво китобларида шундай дейилади:
ذباب المستراح اذا جلس على ثوب لا يفسده الا ان يغلب ويكثر كذا في فتاوى قاضي خان
яъни: “Ҳожатхонадаги киши кийимига ўша жойнинг пашшаси тегса, фосид (нажас) қилмайди. Аммо кўпайиб кетадиган бўлса, у кийим билан намоз ўқиб бўлмайди. “Фатовои Қозихон” китобида шундай келтирилган. (“Фатовол ҳиндия” китоби).
Исломда покликка, озодаликка эътибор қилиш муҳим асослардан биридир. Шунинг учун ҳар бир эътиборли ибодатдан аввал албатта, покланилади. Динимизда жой, кийим, бадан поклигига алоҳида эътибор қаратилиб, мусулмонларни ўрни келганда таҳорат ва ғусл қилишга буюрилади. Покликни севувчиларни Аллоҳ таоло ҳам яхши кўради ва Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
إِنَّ ٱللَّهَ یُحِبُّ التَوَّابِینَ وَیُحِبُّ المتطهرين
яъни: “Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни ва мудом пок юрувчиларни севади”, – деб марҳамат қилган. Хусусан, ҳаммом ва ҳожатхоналарни тоза сақлаш юксак маданият белгисидир. Валлоҳу аълам.

НОМАҲРАМ АЁЛГА КЎЗИ ТУШГАН ОДАМНИНГ ТАҲОРАТИ СИНАДИМИ?
#таҳорат
❓434-CАВОЛ: Кўчада очиқ-сочиқ кийинган аёлларнинг баъзи аъзоларига бехосдан кўзимиз тушиб қолмоқда. Номаҳрамга кўз тушиши билан таҳорат синадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Номаҳрам аёлнинг баъзи аъзоларига кўз тушишининг ўзи билан таҳорат синмайди. Лекин кўриш сабабли жинсий аъзолардан камми, кўпми суюқлик келса, таҳорат синади.
Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: “Назарга назарни эргаштирманг”, – деган сўзларига амал қилиш керак бўлади. Чунки назарга назарни эргаштириш инсонни гуноҳкор бўлишига олиб келади. Номаҳрамга қарашни имкони бўла туриб, ўзини тийган кишига Аллоҳ таоло имон ҳаловатини бериши ҳадисларда баён қилинган. Валлоҳу аълам.

ҒУСЛ ТАҲОРАТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#таҳорат
❓521-CАВОЛ: Ғусл қилиш таҳорат ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғуслнинг фарзлари мукаммал бажарилган бўлса, албатта бу ғусл таҳорат ўрнига ўтади. Чунки ғусл таҳоратдан кўра мукаммалдир. Лекин ғуслдан аввал таҳорат қилиш суннатдир. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда:
كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا اِغْتَسَلَ مِنْ اَلْجَنَابَةِ يَبْدَأُ فَيَغْسِلُ يَدَيْهِ, ثُمَّ يُفْرِغُ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ, فَيَغْسِلُ فَرْجَهُ, ثُمَّ يَتَوَضَّأُ, ثُمَّ يَأْخُذُ اَلْمَاءَ, فَيُدْخِلُ أَصَابِعَهُ فِي أُصُولِ اَلشَّعْرِ, ثُمَّ حَفَنَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ, ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى سَائِرِ جَسَدِهِ, ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ (رواه الامام مسلم).
яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржлари(аврат аъзолари)ни ювар эдилар. Кейин эса, намозга қиладиган таҳоратларини қилардилар. Сўнгра панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи сув яхши етганига ишонганларидан кейин, бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охирида оёқларини ювар эдилар (Имом Муслим ривояти)”, – дейилади.
Демак, юқоридаги ҳадислардан маълум бўладики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ғуслдан олдин таҳорат қилар эдилар ва бу биз умматларга суннат бўлиб қолган.
Аслида ғусл қилиш асносида таҳоратнинг ҳам барча фарзлари адо топади. Таҳорат кишини кичик таҳоратсизликдан покласа, ғусл катта таҳоратсизлик, яъни жунубликдан поклайди. Шундай экан, таҳорат қилмасдан ғусл қилинганида, бу ғусл таҳорат ўрнига ҳам ўтади. Лекин суннат тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.

ҚАНДАЙ СУВЛАР БИЛАН ТАҲОРАТ ҚИЛИНАДИ?
#таҳорат
❓526-CАВОЛ: Таъми, ҳиди ва ранги ўз табиийлигини йўқотмаган ҳар қандай сувни таҳорат ва ғуслга ишлатиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Машҳур фиқҳий китобимиз “Мухтасарул Виқоя”да қуйидаги сувлар таҳорат ва ғуслга яроқсизлиги келтириб ўтилган.
ولا يتوضاء بماء اعتصر من شجر او ثمر ولا بماء استعمل لقربة او رفع حدث
Қуйидаги уч хил сув билан таҳорат ва ғусл қилинмайди:
1. Ўсимликлар ва мевалардан сиқиб олинган сув. Чунки, бу нарсанинг тўлақонли сув эмаслиги ҳаммага маълум.
2. Қурбат учун ишлатилган сув. Бунда таҳорати бўла туриб савоб учун яна таҳорат қилиш кўзда тутилган бўлади.
3. Бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув. Яъни, таҳорат ва ғуслга ишлатилган сув.
Бундан ташқари оз сувга нажосат тушса ва у сувнинг ранги, ҳиди ва таъмини ўзгартирмаса ҳам, бундай сув таҳорат қилишга ярамайди. Валлоҳу аълам.

ТАҲОРАТСИЗ БОЛА ҚУРЪОНИ КАРИМНИ УШЛАСА БЎЛАДИМИ?
#Қуръон #таҳорат
❓610-CАВОЛ: Қизим 4-синфда ўқийди бичимлари кичкина нозик. Ҳозир унга Қуръон ўқишни ўргатаяпман. Таҳорат олишга кичиклиги сабаб эринади шунга китобни мукаммал таҳорат олмай фақат истинжо қилиб ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ёш болаларга таҳоратсиз бўлишса ҳам, Қуръони каримни беришнинг зарари йўқ. Лекин одатланиши учун, таҳорат қилишга буюриб турилади.
Бу мавзуда Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Баъзилар таҳоратсиз болага мусҳаф ёки Қуръон ёзилган лавҳни беришни макруҳ кўришган, саҳиҳ сўз шуки, уларга мусҳаф беришнинг зарари йўқ, чунки уларни таҳоратга буюришда ҳараж (қийинчилик) бор” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
“Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Таҳоратсиз бўлсалар ҳам, болаларга мусҳаф беришнинг зарари йўқ, мана шу гап саҳиҳдир. “Сирожул ваҳҳож” китобида шундай келган” (1-жилд, “Таҳорат китоби”). Валлоҳу аълам.

МАҲСИНИ ЗАМОКИ БУЗИЛГАНДА МАСҲ ТОРТИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат
❓611-CАВОЛ: Маҳсини замоки бузилиб, тўпиқдан пастгача очиқ турса масҳ тортишга яроқли бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳси оёқнинг тўпиққача бўлган жойини тўлиқ ёпмаса, унга масҳ тортиб бўлмайди. Ҳатто тўпиққача ёпиб турганда ҳам учта кичик оёқ бармоғи кўриниб турадиган тешиги бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.
Бу мавзуда фақиҳ Алоуддин Самарқандий (1145 м.й. вафот./ 540 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ومن الشرائط - أن يكون لابسا خفا يستر الكعبين فصاعدا وليس به خرق كثير، لان الشرع ورد بالمسح على الخفين
“Оёққа масҳ тортишнинг шартларидан бири – тўпиқни ёки ундан ҳам баландроқни ёпиб турадиган, кўп тешик (йиртиқ)лари бўлмаган маҳси кийишдир. Чунки шариат маҳсига масҳ тортишни жорий қилди” (“Туҳфатул фуқаҳо” китоби).
Валлоҳу аълам.

МАҲСИНИ КИЙГАНДАН СЎНГ ОЁҚ ТЕРИСИДАН СУВ ЧИҚСА
#таҳорат
❓641-CАВОЛ: Таҳорат қилиб махсини кийгандан сўнг, махсини ичида оёқдан қон ва йиринг чиқмаса-ю, бироқ тери остидан билинар-билинмас сув чиқса, таҳорат синадами? Махсини ечиб оёқни қайта ювиш керакми ёки махси устидан масҳ тортса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу борада Фиқҳий китобларимизда, жумладан Ҳидоянинг шарҳи Инояда шундай дейилади:
( فَإِنْ قُشِرَتْ نَفْطَةٌ فَسَالَ مِنْهَا مَاءٌ أَوْ صَدِيدٌ أَوْ غَيْرُهُ إنْ سَالَ عَنْ رَأْسِ الْجُرْحِ نَقَضَ ، وَإِنْ لَمْ يَسِلْ لَا يَنْقُضُ) وَقَالَ زُفَرُ رَحِمَهُ اللَّهُ يَنْقُضُ فِي الْوَجْهَيْنِ
"Агар яра арчилса (шилинса) ва ундан сув, йиринг ёки бошқа нарсалар чиқса ва жароҳатнинг бош қисмидан оқадиган даражада бўлса, таҳоратни синдиради. Агар оқмайдиган даражада бўлса, синдирмайди. Имом Зуфар ҳар икки ҳолатда синдиради деганлар".
Яна бир муҳим нарса: оёқларни ювиб, таҳоратли ҳолда кийган махсимиз оёқлардаги таҳоратни ҳимоя қилиб туради шунинг учун унга масҳ тортишимиз кифоя қилади. Аммо махси кийилгандан сўнг оёқларимиздан таҳоратни бузувчи нарсалар (қон, йиринг ва ҳоказолар) чиқса оёқларни ювишга тўғри келади. Энди унга масҳ тортиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТГАН ИМОМГА ЭРГАШИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат #намоз
❓643-CАВОЛ: Пайпоққа масҳ тортган имомга эргашиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомнинг махсисини қандай эканини аниқ билиш лозим. Агар ҳозирги кунимиздаги синтетик, яъни одатий пайпоққа масҳ тортиб намоз ўқиётган бўлса, ундай имомга мутлақо иқтидо қилиб бўлмайди. Чунки ўша имом таҳоратда битта фарзни тарк қилаётган бўлади.
Пайпоққа масҳ тортиб бўлмаслик ҳақидаги далиллардан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, барча фақиҳлар ва мужтаҳидлар сув сизиб ўтадиган, оёқда ўзини тутиб тура олмайдиган, яъни боғичсиз тушиб кетадиган, урфдаги қисқа сафар масофаси (≈5,5 км)гача кийиб юрилса, йиртилиб кетадиган пайпоқлар ва пойафзалга масҳ тортиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Бугунги кунимизда кийилаётган ип, пахта, жун, нейлон ва бошқа нарсалардан қилинган пайпоқларда юқорида уламоларимиз айтиб ўтган жавробларнинг хусусиятлари йўқ, шунинг учун уларга масҳ тортиб бўлмайди.
Агар кимдир ҳозирги юпқа пайпоқларга масҳ тортаётган бўлса, Имом Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки шогирдлари ҳамда Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳимнинг мазҳабларига кўра, унинг таҳорати дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.