ALRISALAH | ibratli kanal
1.68K subscribers
10.4K photos
10.6K videos
116 files
1.7K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
НАМОЗДА САЛОМ ФАРЗМИ ЁКИ ВОЖИБ?
#намоз

712-CАВОЛ: Намозда салом фарзми ёки вожибми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабида намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб.

Намознинг ички фарзлари олтита бўлиб улар қуйидагилардир:
1. Такбири таҳрима.
2. Қиём, яъни тик туриш. (Бир киши тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиши дуруст эмас. Шунинг учун фарз ва вожиб намозларда қиём фарз).
3. Қироат.
4. Руку.
5. Сажда, яъни ҳар ракъатда икки сажда қилиш фарз.
6. Ташаҳҳуд миқдорича қаъдада ўтириш. Яъни ташаҳҳуд ўқиш миқдорича қаъдада ўтириш фарз.

"Бизнинг (Ҳанафийлар) наздимизда намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб, фарз эмас" (Ал иноя шарҳул Ҳидоя китоби, 2 жилд, 22 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ЧАЁН ВА ИЛОННИ ЎЛДИРСА, НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз

722-CАВОЛ: Ҳадисда чаён ва илонни намозда бўлса ҳам ўлдириш ҳақида келган экан. Менинг саволим шуки бу билан намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, ушбу ҳадис Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлиб, уни Имом Абдурраззоқ ўз “Мусаннаф”ларида келтирганлар.
Ҳадиснинг матни қуйидагича:

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: اقتلوا العقرب و الحية علي كل حال

“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Чаён ва илонни ҳар қандай ҳолда ҳам ўлдиринглар”. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда ҳар қандай ҳолда, яъни, намоздами ё намоздан ташқаридами, эҳром кийган ҳолдами ё эҳромдан ташқаридами, Ҳарам ҳудудидами ёки Ҳарамдан ташқарида бўладими чаён ва илонни ўлдиришга буюрганлар. (“Ҳайвонларнинг ҳуқуқ ва одоблари” китоби, 155 бет)
Мазкур ҳадисни Мулла Али қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул мафотийҳ” номли китобларида шарҳлаганлар. Хулосаси шундай: “Бир икки зарба билан ўлдирса намоз бузилмайди. Аммо ундан кўп бўлса, амали касир бўлганлиги учун намоз бузилади”, энг тўғри гап шу” ("Намозда жоиз бўлмаган амаллар" боби) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ПОКИЗА ЕРДАГИ НАМОЗ
#намоз

727-CАВОЛ: Покиза ерда жойнамозсиз намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, дуруст бўлади. Чунки дастлабки пайтларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидларида ҳам жойнамоз бўлмаган, балки майин қум ётқизилган.

Ислом умматига берилган алоҳида хусусиятлар ҳақидаги узун ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "...Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди...", деганлар (Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа, Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

Демак, Ислом уммати ҳар қандай пок ерда ибодат қилишлари жоиз. Бошқа динларда эса ибодатни фақат махсус жойлар-ибодатхоналарда қилишлари мумкин бўлган, холос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУО
#намоз #дуо

730-CАВОЛ: Намоздан кейин дуо қилишга ҳадислар келганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта келган.

عن ابي امامة قال: قيل يا رسول الله: اي الدعاء اسمع؟
قال: خوف الليل الاخر، و دبر الصلوات المكتوبات

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтди: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда қилинган дуолар”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти 3499).

Ҳабиб ибн Маслама Феҳрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб келтирадилар:

لا يجتمع ملاء فيدعو بعضهم، و يؤمن البعض، الا اجابهم الله

“Бир жамоа тўпланиб улардан бири дуо қилса, бошқалари “омин” деб турса Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилади”. (Имом Ҳоким “Мустадрак” ларида келтирган 5478) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ҲАЙИТ НАМОЗИГА УЛГУРОЛМАСАК
#ҳайит #намоз

735-CАВОЛ: Ҳайит намозига улгуролмасак, ўша ерда бизга ўхшаб кечикканлар билан жамоат бўлиб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш тўғри бўлмайди. Агар имомга эргашиб ҳайит намозини ўқиёлмаган бўлса, ўша жойга яқин бўлган бошқа масжидларга бориш ва у жамоат билан ҳайит намозини ўқишга ҳаракат қилинади. Бу ҳақда фиқҳий манбааларимизда шундай кўрсатма келган:

فاذا فاتت مع امام و امكنه ان يذهب الي امام اخر فانه يذهب اليه لانه يجوز تعدادها في مصر واحد في موضعين واكثراتفاقا

“Агар ҳайит намозини имом билан аввалги жамоатда адо қилолмаган бўлса ва унинг учун бошқа жамоатга бориш имкони бўлса, шундай қилади. Чунки, бир шаҳарда икки ёки ундан зиёда маконларда ҳайит намозини адо қилиш жоиз эканлигига барча уламолар иттифоқ қилганлар”. ("Баҳрур роиқ" китоби, 2 жилд 283-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДА ХАТО ҚИЛИШ
#намоз

756-CАВОЛ: Суннат намозларда билмасдан хато қилиб қўйсам нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Билмасдан хато қилиш асосан, уч хил кўринишда бўлади:

1. Намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилса ва шу билан намозни тугатса, бу намоз дуруст. Уни қайта ўқилмайди.

2. Намознинг вожибларини тарк қилиш, ёки ўрнини алмаштириш, ёки кечиктириш. Намозни рукн (фарзлари)ни такрорий қилиш.
Намозда унутиб бу камчиликларга йўл қўйса, бу хатони намознинг охирида саждаи саҳв билан тўғрилайди ва намозни қайта ўқимайди.
Агар намозни саждаи саҳв қилмай тугатса ёки намознинг вожибларидан бирини қасддан тарк қилса, намозни қайта ўқийди.

3. Намознинг фарзларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг фарзларидан бирортасини тарк қилса бу намоз дуруст бўлмайди. Уни қайта ўқиб олинади.
Бу масалани янада яхши билиб олиш учун намознинг фарзлари, вожиблари ва суннатларини ҳамда саждаи саҳв масаласини ўқиб-ўрганиш керак бўлади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ҚУРЪОН ЎҚИШ УЧУН ҚИЛИНГАН ТАҲОРАТ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#таҳорат #намоз

758-CАВОЛ: Қуръон ўқиш учун қилинган таҳорат билан намоз ўқиса бўладими? Бир жойда ўқиб бўлмайди, деб ўқигандим. Шу масалага ойдинлик киритиб беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиш учун таҳорат қилинса, у билан намоз ҳам ўқиб бўлади.

Лекин Қуръон ўқиш ниятида таяммум қилса, ўша таяммум билан намоз ўқий олмайди. Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

ولو تيمَّمَ لقراءة القرآن لا تجوز به الصلاة هو الصحيح، وكذا لو تيمَّمَ لدخولِ المسجد أو مسِّ المصحف ثم صلَّى الفريضةَ لا يجوز عند عامَّة العلماء

"Қуръони карим қироати ниятида таяммум қилса, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Шу сўз тўғридир. Худди шундай, масжидга кириш, мусҳафни ушлаш ниятида таяммум қилиб, кейин фарз намозини ўқиса, барча уламолар наздида намози дуруст бўлмайди" ("Фатҳи бобил иноя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

ҚЎЛЛАРНИ КИНДИК ОСТИГА ҚЎЙИШ – СУННАТ АМАЛ

Намозхон нигоҳини сажда қиладиган жойига қаратган ҳолда қўлларини киндик остига қўйиб, ўнг қўлнинг бош ва жимжилоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги учала бармоғини эркин қўяди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Ҳанафий мазҳабига кўра, қиёмда икки оёқ ораси тўрт бармоқ кенглигида бўлади. Беморлик ёки семизлик сабабли киши оёқлари ўртасини тўрт бармоқ миқдорида тутишга қийналса, ўзига қулай тарзда туриши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозда киши ўнг ёки чап томонга ёхуд осмонга қараши жоиз эмас. Уламоларимиз: “Намоз ўқувчи қиём ҳолатида сажда қиладиган жойига, рукуда икки оёғининг орасига, қаъдада эса кўксига қараши мустаҳабдир”, — деганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозхон рукуда икки қўлининг кафтлари билан тиззасини чангаллаб ушлайди. Қўл тирсакларини букмасдан, тик тутади. Бошини кўтариб ҳам юбормайди, пастга тушириб ҳам юбормайди, балки, бели билан баробар тутади. Нигоҳини оёғининг бош бармоқлари учига қаратади. Шу ҳолатда:
سُبْحَانَ رَبِّىَ الْعَظِيمْ
“Субҳаана Роббиял-Азийм” деб камида уч марта ёки тоқ қилиб (5, 7 ва ҳ.к. марта) айтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Саждага борганда ерга яқин аъзолар бирин-кетин ерга қўйилади, яъни, биринчи тизза, кейин қўл, сўнгра юз. Саждадан турганда эса ердан узоқ аъзолар бирин-кетин кўтарилади, яъни, биринчи юз, кейин қўл, сўнгра тизза. Заруратсиз ерга таяниб туриш макруҳ. Лекин беморлик, қарилик каби узрлар сабабли ерга таянишга мажбур бўлса, макруҳ эмас.

Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"َرأَيْتُ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ يَضَعُ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْه وَ اِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ" (رواه الامام أبو داود والامام الترمذي عن وائل ابن حجر رضي الله عنه)

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қўйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, – дейилади (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозхон саждада икки кафти ўртасига бошини қўяди. Бурун ва пешонаси билан хотиржам сажда қилади. Саждада уч марта "Субҳана роббиял аъла", дейди. Бу энг ками. Эркаклар, агар тиқилинч бўлмаса, сажда пайтида қорнини тиззасидан, билакларини биқинидан узоқ тутади. Сажда ҳолатида оёқ ва қўл бармоқлари қиблага қараб йўналган бўлади. Тирсаклар ерга теккизилмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ИККИ КИШИ НАМОЗИ ЖАМОАТ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#намоз

767-CАВОЛ: Aгар 2 кишидан бири вояга етган бири эса вояга етмаган бўлса, вояга етгани имомликка ўтиб, вояга етмагани иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими? Яъни жамоат ҳисобланаверадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, жамоат ҳисобланади. Чунки фиқҳ китобларимизда икки ва ундан ортиқ киши жамланиб намоз ўқишини жамоат бўлиб намоз ўқиш дейилади. Бу ҳақда Фатовои ҳиндия китобида шундай дейилган:

إذَا زَادَ عَلَى الْوَاحِدِ فِي غَيْرِ الْجُمُعَةِ فَهُوَ جَمَاعَةٌ وَإِنْ كَانَ مَعَهُ صَبِيٌّ عَاقِلٌ

яъни: "Жумадан бошқа намозларда бир кишидан кўпи жамоат ҳисобланади, гарчи иқтидо қилувчи ақлини таниган ёш бола бўлса ҳам". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Эркак киши намозда чап оёғини ётқизиб, унинг устига ўтиради ва ўнг оёғининг панжаларини қиблага юзлантирган ҳолда тикка қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛУВЧИНИНГ САЖДАИ САҲВ МАСАЛАСИ
#намоз

770-CАВОЛ: Имомга иқтидо қилганда иккинчи ракъатда аттаҳиётдан кейин салавот ўқиб қўйсам, унда ҳам саждаи саҳв қиламанми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ҳолда сизга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

ليس علي من خلف الامام سهو فان سها الامام فعليه و علي من خلفه سهو

Яъни: "Имомга иқтидо қилувчига саждаи саҳв қилиш йўқ. Агар имом унутса унга ҳам унга иқтидо қилганларга ҳам саждаи саҳв лозим бўлади". Демак, муқтадий бирор нарсани унутиш билан саждаи саҳв лозим бўлмайди балки, имом бирор вожибни унутса унга ҳам, иқтидо қилувчиларга ҳам саждаи саҳв вожиб бўлар экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ПЕШИН ВА АСР НАМОЗЛАРИНИ ЁЛҒИЗ ЎҚИГАНДА ТАКБИРНИ ЖАҲРИЙ АЙТАМИЗМИ ЁКИ МАХФИЙМИ?
#намоз

773-CАВОЛ: Агарда масжидга жамоатга улгурмай Пешин ва Аср намозларини алоҳида ўқисак, фарз намозларида такбирни жаҳрий айтамизми ёки махфийми? Бошқалар ўша пайт китоб ўқиётган бўлиши мумкин. Шунингдек, шу ҳолатда Иқоматни қанча овоз баландлигида айтамиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат бўлиб намоз ўқилганда имом унга эргашувчилар эшитишлари учун такбири таҳрима ва бошқа бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиш такбирларини баланд овозда айтади. Ёлғиз ўқувчи киши эса баланд овозда айтишига ҳожат йўқлиги учун ўзи эшитадиган даражада айтиши етарли бўлади.

Ҳошияту ат-Таҳтовий китобида шундай дейилади:

( ويسن جهر الإمام بالتكبير والتسميع ) وكذا السلام والمراد بالتكبير ما يعم تكبير العيدين والجنازة

“Имом такбирлар ва “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни баланд овозда айтиши суннатдир. Худди шундай имом саломни ҳам жаҳрий айтади. Такбир деганда икки ийд ва жаноза такбирларини ҳам ўз ичига олади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ПЕШИН НАМОЗИНИНГ АВВАЛГИ СУННАТИНИ ЎҚИМАСДАН ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

774-CАВОЛ: Имом Пешин намозини аввалги тўрт ракат суннатини ўқимасдан туриб имомликка ўтса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Пешиндан аввалги тўрт ракат суннат имомга ҳам муқтадийларга ҳам бир ҳилда суннати муаккада ҳисобланади. Агар бирор сабаб билан имом суннатни ўқий олмаган бўлса, муқтадийлар имом суннатни ўқиб олгунча кутиб турсалар яхши бўлади. Мободо имом тўғридан тўғри жамоатга имомликка ўтиб бериб кейин қолдирган тўрт ракат суннатни ўқиса ҳам намоз кароҳиятсиз жоиз бўлади. Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

ان النبي صلي الله عليه وسلم كان اذا لم يصل اربعا قبل الظهر صلاهن بعدها

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни тўрт ракат суннатини ўқимаган бўлсалар фарздан кейин ўқиб олардилар" (Имом Термизий ривоятлари). Ушбу ҳадисдан юқоридаги саволга жавоб олишимиз мумкин. Чунки, асри саодатда табиийки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам имом бўлар эдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
УЙДАГИЛАРИМ НАМОЗ ЎҚИШИМНИ ТЎХТАТИШДИ
#намоз

776-CАВОЛ: Намоз ўқиб келаётгандим уйдагиларим ўқишни тўхтатишди. Тушунтиришларимга қарамай барибир тўхтатишди. Уларга намозни бандага қанчалик муҳим эканлигини тушунтиришларимга қарамай фойдаси бўлмади. Яна бошлаш учун нима қилишим керак? Aллоҳ рози бўлсин сиздан илтимос менга маслаҳат беринг, ҳатто қазо қилиб ўқишгаям рухсат беришмаяпди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло уларга инсоф берсин. Намоз динимизда нақадар улуғ ибодат эканини уларнинг қалбларига солсин.

Намоз динимизнинг асосий устунларидан бири ҳисобланади. Қуръони каримнинг бир неча ўрнида намозни адо этишга, қоим қилишга буюрилган. Фиқҳий китобларимизда намоз катта қисмни эгаллайди. Буларнинг намознинг нақадар муҳим эканига далолат қилади.

Фарз ибодатлар қатъий далиллар билан собит бўлган ва уларни бажаришда ўзгадан изн олинмайди. Чунки Аллоҳ таоло фарз қилганини бекор қилувчи йўқ.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида намозга катта аҳамият берганлар, ҳатто умрларининг сўнгги дақиқаларида ҳам намозга мустаҳкам бўлишни қайта-қайта тайинлаганлар.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин касал бўлганларида: “Намозни (маҳкам ушланглар), қўл остингиздагилар (риоясини қилинглар)”, дедилар, тиллари ҳаракатланмай қолгунича шу сўзларни қайтаравердилар (Ибн Можа, Аҳмад, Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

Агар улар кўнмаса, улар кўрмайдиган қилиб намоз вақтларига риоя қилган ҳолда турли вақтларда адо қилиб юринг. Кўчага чиқиб масжидларда ҳам адо этинг. Шундай қилиб адо этиб юрсангиз, ўзингиз учун ҳам, улар учун ҳам яхшилик қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ
СУННАТ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ТУРГАНДА ИҚОМАТ ТАКБИРИ АЙТИЛСА
#намоз

778-CАВОЛ: Пешин намозининг 3-ракат суннатини ўқиётган эдим, шунда имом фарзини бошлаб юборди шу вазиятда нима қилишим керак эди? Мен намозимни бузиб иқтидо қилдим шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ишингиз тўғри бўлмаган. Аслида сиз пешиннинг суннатини тўлиқ ўқиб, кейин жамоатга қўшилишингиз керак эди.

Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай дейдилар:

وَلَوْ كَانَ فِي السُّنَّةِ قَبْلَ الظُّهْرِ وَالْجُمُعَةِ فَأُقِيمَ أَوْ خَطَبَ يَقْطَعُ عَلَى رَأْسِ الرَّكْعَتَيْنِ ، يُرْوَى ذَلِكَ عَنْ أَبِي يُوسُفَ رَحِمَهُ اللَّهُ ، وَقَدْ قِيلَ يُتِمُّهَا

“Пешин ёки жумадан аввал суннат намозини ўқиб турганда иқомат такбири айтилса ё имом хутбага чиқса, суннатни икки ракат қилиб тугатади. Бу Имом Абу Юсуфдан ривоят қилинган. Тўлиқ қилиб кейин жамоатга қўшилади, деган гап ҳам бор” (“Ҳидоя” китоби).

Юқоридаги жумладан маълум бўладики, пешинни суннатини ўқиб турган киши имом такбири таҳримани айтганида ҳали учинчи ракатга ўтмаган бўлса, уни икки ракат қилиб тугатиб, фарзга қўшилади. Бу икки ракат нафл бўлиб қолиб, тўрт ракатли суннатни фарздан кейин ўқиб олади. Агар суннатнинг учинчи ракатига туриб кетган бўлса, намозни охирига етказиб, кейин фарзга қўшилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ