ЭР “ЎРТАМИЗДА НИКОҲ ЙЎҚ”, ДЕСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#талоқ
❓1038-CАВОЛ: Эр аёлига: "Ўртамизда никоҳ йўқ", деган бўлса, буни ҳукми қандай бўлади.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига: "Ўртамизда никоҳ йўқ” деса, эр-хотин ўртасига талоқ тушиш ёки тушмаслиги эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Яъни агар эр ушбу гапни талоқ қилиш мақсадида айтган бўлса, талоқ тушади. Агар талоқ қилиш ниятида айтмаган бўлса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда фатво китобларимизда шундай дейилган:
وَلَوْ قَالَ لَهَا لَا نِكَاحَ بَيْنِي وَبَيْنَك أَوْ قَالَ لَمْ يَبْقَ بَيْنِي وَبَيْنَك نِكَاحٌ يَقَعُ الطَّلَاقُ إذَا نَوَى
“Эр аёлига: “Мен билан сенинг орамизда никоҳ йўқ”, деса ёки: “Сен билан менинг орамизда ҳеч нарса қолмади”, деса ва бундан талоқни ният қилса, талоқ тушади” (“Фатавои ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@ALRISALAH_UZThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон уммати қатъият уммати. Мусулмон уммати собит ирода уммати. Мусулмон уммати жиддият умматидур. Никоҳдек муқаддас алоқани ҳазил қилмайди. Уйин қилмайди.
#НИКОҲ #МАҲР #ТАЛОҚ #ИДДА
📹Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

СМС ОРҚАЛИ ТАЛОҚ ҚИЛИШ
#талоқ
❓110 -CАВОЛ: Сафарда бўлган эр хотинига sms орқали талоғини берса, аёлига талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввалги фуқаҳоларимиз ўз замоналаридан келиб чиқиб, масалани қуйидагича баён қилганлар: "Агар бир киши хатда аёлига талоқ берса, унда ёзилганидек талоқ тушади. Хат ёзилган кундан эътиборан идда бошланади. Агар хатда: “Менинг талоқ хатим борганидан сўнг сен талоқсан” деб ёзилган бўлса, мактуб боргач, талоқ воқе бўлади" (манба: “Раддул муҳтор” китоби).
Шундан келиб чиқиб, эр ўз хотинига мобил алоқа воситасида смс орқали ёки телеграмм ёҳуд ундан бошқа мессенжерлар орқали талоқ қилганда аёлига талоқ тушади. Чунки ҳозирги кунда электрон тармоқ орқали ёзилган хат билан аввалги даврларда ёзилган мактубларнинг ўртасида ҳукм жиҳатидан фарқ йўқ.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, талоқ сўзини айтишдан олдин етти ўлчаб, бир кесиш керак. Ҳадиси шарифда: “Бандаларга ҳалол қилинган нарсалар ичида Аллоҳ таолога энг ёқимсизи талоқдир”, дейилган (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇🏾👇

МОЛ ЭВАЗИГА ТАЛОҚ СЎРАШ
#талоқ
❓274-CАВОЛ: Аёл қайси ҳолларда талоқ ёки хулуъ сўраса гуноҳкор бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Хулуъ – аёл томонидан маҳрни қайтариш ёки маълум бир мол эвазига талоқ сўрашдир.
Эркак киши аёли олдидаги динимиз юклаган вазифаларни бажариб турган бўлса, агарчи ҳаққи бўлсада, хотин хулуъ ёки талоқ талаб қилиши гуноҳ ва шариатимиз қайтарган ишдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай дейдилар:
أيما امرأة سألت زوجها طلاقا في غير ما بأس فحرام عليها رائحة الجنة " (رواه أحمد والترمذي وأبو داود وابن ماجه والدارمي عن ثوبان رضي الله عنه)
яъни: “Қайси бир аёл эридан сабабсиз талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади" (Имом Аҳмад ва бошқа сунан эгалари ривоят қилишган).
Демак, аёл киши жиддий сабаб бўлмасдан “ундай бўлса, мени жавобимни беринг”, деб эрининг жиғига тегмаслиги керак. Акс ҳолда эр ҳам жаҳл устида талоқ қилиш эҳтимоли катта бўлади. Оила бузилишидан эса кўпроқ аёллар зарар кўришади. Эр ҳам, хотин ҳам шайтоннинг нишонига айланади. Бунинг устига мусулмон учун абадий охират ҳаётида жаннатдан бебаҳра қолиш катта хасратдир.
Эр-хотин бир-бири билан ҳеч келишмаса, Аллоҳ таолонинг оила тўғрисидаги буйруқларини бажара олишларига кўзлари етмаса ва эр эваз олмасдан хотинини талоқ қилишни хоҳламаса, аёл мол (пул) эвазига талоғини олишида гуноҳ йўқ. Мол эвазига талоғини олишни хулуъ дейилади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
أَنَّ امْرَأَةَ ثَابِتِ بْنِ قَيْسٍ أَتَتْ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ثَابِتُ بْنُ قَيْسٍ مَا أَعْتِبُ عَلَيْهِ فِي خُلُقٍ وَلا دِينٍ ، وَلَكِنِّي أَكْرَهُ الْكُفْرَ فِي الْإِسْلَامِ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : (أَتَرُدِّينَ عَلَيْهِ حَدِيقَتَهُ ؟ قَالَتْ : نَعَمْ . قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : اقْبَلْ الْحَدِيقَةَ وَطَلِّقْهَا تَطْلِيقَةً).
яъни: “Собит ибн Қайснинг хотини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: “Эй, Аллоҳни Расули! Собит ибн Қайсни хулқи ва динида айблай олмайман, лекин Исломда ношукрлик (эрга ношукрлик, эрни ёмон кўриш)ни хуш кўрмайман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга боғини қайтариб берасизми?” – дедилар. У: “Ҳа, қайтараман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Эй, Собит!) боғни қабул қилингда, уни бир талоқ қилинг” – дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).
Бу ҳадисда эр хотинини маҳрга берган боғи эвазига талоқ, яъни хулуъ қилишга рози бўлмоқда.
Аёл эрига “Мени фалон пулга хулуъ қилинг” ёки “Менга берилган маҳр эвазига хулуъ қилинг” – деса, эри ўша мажлисда: “Хулуъ қилдим”, – деса, хулуъ юзага чиқади ва боин талоқ тушади. Лекин эр ўша мажлисдан туриб кетиб, кейин хулуъ қилдим, деса, хулуъ юзага чиқмайди. Яъни, уларнинг ижоб (хотиннинг таклифи) ва (эрнинг) қабули бир мажлисда бўлиши керак. Демак, умумий талоқ ва хулуълар сони иккитадан ўтиб кетмаган бўлса, қайтадан икки гувоҳ ҳузурида, маҳр белгилаб, никоҳ ўқитиб, яшаса бўлади (“Ал-Мухтасар фил-фиқҳил-ҳанафий” китоби).
Уламолар хотинга эридан зарар келадиган қуйидаги ҳолатларда талоқ сўраши мумкин бўлади дейдилар:
1. Эр ўзининг хотин олдидаги вазифалари: едириб-ичириш, кийинтириш, уй-жой билан таъминлашни бажармаса, хотин сабр қилиб яшаши ёки талоғини сўраши мумкин.
2. Эр хотинини шаръий сабаб бўлмасдан хўрласа: урса, сўкиб-ҳақорат қилса, лаънатласа.
3. Эрнинг узоқ муддат сафар қилишидан аёлга зарар етса ва аёл фитна (зино)га тушиб қолишдан қўрқса.
4. Эри узоқ муддат маҳбус бўлса ва аёл бундан зарар кўрса.
5. Эрда бепуштлик, жинсий алоқага ярамаслик ёки хатарли жирканч касаллик бўлса.
6. Эр фисқу фужурни очиқча қилса (хотин имкон борича сабр қилиб, уни қайтарса ҳам, фойда қилмаса)
7. Аёлнинг қалбида эрга нисбатан ўзгармас нафрат ва қаттиқ ғазаб бўлса, агарчи аёл бунинг сабабини ўзи билмаса ҳам, у аёл узрли ҳисобланади.
8. Эр аёлини яқинлари, хусусан, ота- онасини кўришдан мутлақо ман қилиб қўйса. Валлоҳу аълам.

ЭРНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ҲАМ АЁЛ ХУЛУЪ ҚИЛА ОЛАДИМИ?
#талоқ
❓321-CАВОЛ: Аёл эри билан ўн саккиз йил яшади, битта болалари бор, лекин аёлни кўнгли йўқ ва яқинлик ҳам ўн тўрт йилдан бери бўлмайди... Аёл эридан талоқини сўраса ҳам бермаяпти. Эрини гуноҳкор бўлишида уям айбдор бўляпти. Шунга саволларим қуйидагича: 1 Аёл хулуъ қилса бўладими ўзи рози бўлган ҳолда, эр берган маҳрини қайтариб бериб ва эри норози бўлса ҳам?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Эр рози бўлмаса аёл хулуъ қилиб, ажралиб кета олмайди. Хулуъда ўзаро келишув билан маҳрга берилган нарсанинг ўзи ёки қийматини қайтариш мумкин. Аёл онасини уйида қанча вақтдан бери турса ҳам, эри талоқ ёки хулуъ қилгандан бошлаб иддани ҳисоблаб бошлайди. Оила масаласини аввало эр-хотин ўзаро келишиб ҳал қиладилар, буни иложи бўлмаса, икки оиланинг катталари, бунинг ҳам иложи бўлмаса, маҳалла, охирги чора эса судга мурожаат қилиш бўлади. Хулуъ – аёл томонидан маҳрни қайтариш ёки маълум бир мол эвазига талоқ сўрашдир.

яъни: “Собит ибн Қайснинг хотини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: “Эй, Аллоҳни Расули! Собит ибн Қайсни хулқи ва динида айблай олмайман, лекин Исломда ношукрлик (эрга ношукрлик, эрни ёмон кўриш)ни хуш кўрмайман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга боғини қайтариб берасизми?” – дедилар. У: “Ҳа, қайтараман”, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Эй, Собит!) боғни қабул қилингда, уни бир талоқ қилинг” – дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ХОТИНИГА КЕТМА-КЕТ ТЎРТ МАРТА "ТАЛОҚСАН" ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?
#талоқ
❓355-CАВОЛ: Менинг бир яқиним аёлига талоқ, талоқ, талоқ, талоқ, деб айтибди. Шунда аёлига нечта талоқ тушган? Улар энди ярашиб яшаб кетиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши хотинига сен талоқ, талоқ, талоқ деб айтса, уч талоқ тушади. Ва хотин бегона бўлиб, қайта никоҳ ўқитиш мумкин бўлмайди. Яқинингиз айтган тўртта талоқнинг учтаси тушиб, тўртинчи талоқ деган сўзи учун гуноҳкор бўлади. Чунки шариатда талоқнинг кўпи учта холос.
Эр эндигина уйланиб, хотини билан никоҳ ўқилгандан кейин жинсий алоқа қилмаган ёки яқинлик қилишга имконият (хилвати саҳиҳа) бўлмаган бўлса, биринчи марта талоқсан дейиши билан боин талоқ тушади ва қолган талоқлар тушмайди. Яъни, бир талоқ боин бўлиб, ажрашадилар. Уларда хоҳласалар, қайта никоҳланиш имкони бўлади.
Аллома Алоуддин Косоний шундай дейдилар:
ولو قال لها أنت طالق طالق أوقال أنت طالق أنت طالق ... يقع ثنتان إذا كانت المرأة مدخولا بها
яъни: “Агар эр мадхула (яъни, никоҳдан кейин жинсий алоқа қилган ёки алоқа қилишга имкон бўлган) хотинига сен талоқ, талоқ деса ёки сен талоқ, сен талоқ деса, икки талоқ тушади (“Бадоеус-саноеъ” китоби).
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, талоқ масаласини эр-хотин иштирокида ўзларига яқин ҳудудаги расмий имом-хатиб ҳузурида жонли мажлисда гувоҳларнинг (агар бор бўлса) сўзларини эшитиб кейин ҳал қилинади. Чунки одатда эрнинг гапи бошқа, аёлники бошқа, эшитганларнинг гапи яна бошқача чиқиб қолади.
Минг таассуфки, ҳозирда талоқ борасида етарлича билимга эга бўлмаслик оқибатида бўлар-бўлмасга эр аёлини қўрқитиш учун талоқ сўзини ишлатишга, аёл ҳам мен сендан қоламанми, талоғимни бер деб, ундан қўрқмаслигини исботламоқчи бўладилар. Ҳолбуки, кўп жанжалларни талоқсиз ҳам ҳал қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

ЭР АЁЛИГА "КЎЗИНГГА ҚАЛАМ ҚЎЙСАНГ ТАЛОҚСАН" ДЕСА...
#талоқ
❓410-CАВОЛ: Эр аёлига "Кўзингга қалам теккизсанг талоқсан", - деса, аёли қовоғига ва кипригига қалам теккизса талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда эрнинг нияти сўралади. Агар эр “Мен кўзингга қалам теккизсанг, деган гапимда қовоқни, киприкни ҳам ният қилганман, деса, талоқ тушади. Талоқ эр айтган иш юзага чиққандан кейин тушади. Ҳали қилмаган бўлса, токи ўша ишни қилмагунича тушмайди. Чунки одатда кўзга дейилганда ўша аъзолар тушунилиши мумкин. Чунки кўз шаффоф нарса бўлиб унга ҳеч нарса теккизиб бўлмайди. Ёки эр ҳақиқатан кўзни ўзини ният қилган бўлиши мумкин. Бу бизга қоронғу нарса. Шунинг учун бу масала юқорида айтилганидек жонли мажлисда ҳал қилинади.
Қолаверса, аёллар ҳам эр бирор ишни буюрса, қайсарлик қилиб, бўйин товламай бажарса, эр талоқ сўзини оғзига олишга мажбур бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ТАЪЛИҚ ТАЛОҚ ҲАҚИДА
#талоқ
❓429-CАВОЛ: Мен мактабда дарс бераман. Ўқувчиларим уйга ҳам дарс олгани келишар эди. Бу хўжайинимга ёқмади. Мени уйда дарс ўтма, деб огоҳлантирдилар. Лекин ўқувчиларимни имтиҳонлари борлиги учун озгина қолганда аросатда қолишмасин, деб дарсимни ўтиб турган эдим. Бир куни ишдан келиб буни билиб қолдилар ва жаҳл устида "Шу эшикдан бундан кейин яна бирортаси оя деб чақириб келса талоқсан! Ким бўлса ҳам", деб юбордилар. Биз буни имом домламизга айтдик. Улар бир киши чақириб келса шарт бажарилади ва ўз ўзидан сизларга талоқ тушади, деб айтдилар ва одам келган ёки келмаганлигини сўрадилар. Унда кимлардир келганди. Ва биз аниқ бўлсин, деб яна бир ўқувчини уйга чақириб оя деб чақиртириб дарс ўтдим. Кейин домламиз чиқиб бизга қайта никоҳ ўқидилар. Бунга 6 ой бўлди. Ундан кейин ҳам кимлардир уйга мени сўраб келди. Уларни қайтариб юбордик. Саволим кейинги келганлар янги никоҳга таъсир қилмайдими? Яъни шарт ўз кучини ёқотганми шуни билмоқчи эдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр аёлининг талоғини бирор шартга боғлиқ қилиши “таълиқ” деб юритилади. Эр хотинининг талоғини бирор шартга боғлиқ қиладиган бўлса ва ана шу шарт бир марта топилса, талоқ тушиб, мазкур таълиқ (яъни эрнинг сўзи) ўз кучини йўқотади. Никоҳ янгиланганидан сўнг мазкур шартнинг топилиши никоҳга таъсир ўтказмайди.
Биргина ҳолат бундан мустаснодир. Яъни агар эр аёлининг талоғини бирор шартга боғлаганда, “Ҳар қачон" каби доимийликни ифода қилувчи сўз ишлатган бўлса, унда шарт топилган ҳар бир вазиятда талоқ тушаверади. Бу борада бир қатор фиқҳий китобларда маълумотлар берилган. Жумладан “Дуррул-мухтор”да шундай дейилади:
(ﻭﻓﻴﻬﺎ) ﻛﻠﻬﺎ (ﺗﻨﺤﻞ) ﺃﻱ ﺗﺒﻄﻞ (اﻟﻴﻤﻴﻦ) ﺑﺒﻄﻼﻥ اﻟﺘﻌﻠﻴﻖ (ﺇﺫا ﻭﺟﺪ اﻟﺸﺮﻁ ﻣﺮﺓ ﺇﻻ ﻓﻲ ﻛﻠﻤﺎ ﻓﺈﻧﻪ ﻳﻨﺤﻞ ﺑﻌﺪ اﻟﺜﻼﺙ(
яъни: “Юқоридагиларнинг барчасида шарт бир маротаба топилиши билан таълиқ ботил бўлади. Магар “Куллама” (“ҳар қачон”) сўзи бундан истиснодир. Чунки бунда таълиқ уч (талоқ)дан сўнг ечилади.” Яъни ўз кучини йўқотади.
Шунга кўра сизнинг ҳолатингизда эрингиз томонидан қўйилган шарт бир маротаба топилганда таълиқ ўз кучини йўқотган ва янги никоҳингизга эски таълиқнинг алоқаси йўқ.
Эр-хотинлардан ҳар бирлари ўзларининг зиммаларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиб олишлари зарурдир. Кўпинча ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликлари оқибатида оилавий можаролар келиб чиқади. Эрнинг аёли устида бир қатор ҳуқуқлари бўлгани каби зиммасида мажбуриятлари ҳам мавжуд. Худди шунингдек, аёлнинг ҳам эр устида ҳуқуқлари бўлганидек, бир қатор мажбуриятлари ҳам бор. Аёл эрнинг уйи ва унинг молу-мулкига омонатдордир. Фарзандларининг тарбиясидан масъулдир. Эрнинг уйига унинг изнисиз бегоналарни киритиши асло мумкин эмас. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:
( لَا يَحِلُّ لِلْمَرأَةِ أَن تَصُومَ وَزَوجُهَا شَاهِدٌ إِلاَّ بِإِذنِهِ ، وَلَاْ تَأْذَن فِي بَيتِهِ إِلاّ بِإِذنِهِ ) رواه البخاري عن أبي هريرة رضي الله تعالى عن
яъни: “Эри ҳозир бўлган хотин (нафл) рўза тутиши ҳалол эмас. Магар эри рухсат ерса мумкин. Эрнинг уйига (бегонага) кириш учун изн бериши мумкин эмас. Магар эрининг рухсати билан киришга рухсат бериши мумкин” (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

ЭР АЁЛИГА "БИР ТАЛОҚСАН" ДЕСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#талоқ
❓440-CАВОЛ: Эркак киши аёлига “бир талоқсан” деса талоқ тушадими? Унга яна никоҳ ўқиттириш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр аёлига "бир талоқсан”, деган бўлса, бир талоқ ражъий тушади. Ражъий талоқда никоҳ ришталари токи идда тугамагунча узилмайди. Эри идда ичида хотинига, қайта никоҳ ўқитмасдан ҳам, "қайтиши" мумкин (агарчи хотин рози бўлмаса ҳам). "Қайтиш" дегани "сенга қайтдим" дейиш билан ёки жинсий алоқа, ё шаҳват билан ушлаш каби ишлар билан бўлади.
Агар "бир талоқ қилдим", дегандан кейин идда муддати ўтиб кетса, ражъий талоқ боин талоққа айланиб, хотинни никоҳсиз қайтиб ололмайди. Ражъий талоқларнинг сони учтага етиши билан эр-хотин бутунлай ажрашади. Токи хотин бошқа эрга тегиб, тўлақонли жинсий ҳаётни яшаб, ундан талоғини олмагунча, аввалги эрига ҳалол (никоҳлаб) бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Талоқ икки мартадир" — деб огоҳлантирган (Бақара сураси 229-оят). Учинчиси эр-хотинни бутунлай ажрашишига сабаб бўлади ("Фатҳу бобил иноя" ва "ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" номли китоблар). Валлоҳу аълам.

АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ЭР ХОТИНИГА "УЧ ТАЛОҚ" ДЕЙИШИ КЕРАКМИ?
#талоқ
❓468-CАВОЛ: Хотинидан бутунлай ажражмоқчи бўлган киши "уч талоқ" айтиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уч талоқ айтиш шарт эмас, балки бу гуноҳ ишдир. Баъзилар хотинидан бутунлай ажралмоқчи бўлган киши “уч талоқ” қилиши керак экан деган мутлақо нотўғри фикрда юрадилар. Аслида ажрашмоқчи бўлган киши хотинига: “Сени бир талоқ қилдим” дейиши ҳам кифоя. Идда муддати ўтгандан кейин улар тўлиқ ажрашган ҳисобланадилар.
Бирданига “уч талоқ” айтиш гуноҳ ҳисобланади. Чунки бундай қилиш бир томондан Аллоҳ таоло бандага берган учта имкониятни бирданига йўқ қилиш бўлса, бошқа томондан қайта ярашиш имконини ҳам йўққа чиқаради. Бу мавзуда қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
قَالَ مَحْمُودُ بْنُ لَبِيدٍ أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم عَنْ رَجُلٍ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثَلاَثَ تَطْلِيقَاتٍ جَمِيعًا فَقَامَ غَضْبَانًا ثُمَّ قَالَ: أَيُلْعَبُ بِكِتَابِ اللهِ وَأَنَا بَيْنَ أَظْهُرِكُمْ حَتَّى قَامَ رَجُلٌ وَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ أَلاَ أَقْتُلُهُ.(رَوَاهُ الامام النَّسَائِيُّ)
яъни: “Маҳмуд ибн Лабийд разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши ўз хотинини жамлаб уч талоқ қўйгани хабар қилинди. Шунда У Зот ғазабланиб ўринларидан турдилар-да: “Мен ичингизда туриб, Аллоҳнинг китобини ўйин қилинадими?!” – дедилар. Ҳаттоки бир одам ўрнидан туриб: “Эй Расулуллоҳ! Уни қатл қилайми?” – деб юборди” (Имом Насаий ривояти).
Кўриб турганимиздек, бир йўла уч талоқ қилишдан Пайғамбаримиз ҳам, саҳобалар ҳам қаттиқ ғазабланишган. Демак, мусулмон киши Пайғамбари ёмон кўрган ишдан ўзини сақлаши керак. Ҳеч имкон қолмаса, рухсат бўлган бир талоқдан фойдаланиши мумкин. Валлоҳу аълам.

ТАЛОҚЛАР БИР-БИРИГА ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА
#талоқ
❓482-CАВОЛ: Ёшим 28 да. 9 йил олдин уйланганман, ҳозирда 2 нафар ўғлим бор. Туйдан олдин зинога қўл уриб, зинокорлик қилиб юрмайлик деб, никоҳ ўқитгандик, кейин уришиб қолиб жавобини сўраганда, талоқсан деганман. Кейин яна ярашиб, турмуш қурдик. 2 чи никоҳ ўқилди, кейин 1 та фарзандлик бўлганимизда яна қаттиқ уришиб қолдик. Жавобини тинмай сўради. Яна талоқсан, дедим. Шу билан 2 талоқ бўлди дегани. Энди яна шу ҳол 2 маротаба қайтарилди, 4 талоқ бўладими шунда? Ҳозир бирга яшаяпмиз. Зино қилиб яшаяпман, деб гумон қиляпман. Шу масалага ечим керак.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талоқ нозик масала бўлгани учун эр-хотин иштирокида, бирор имом домла ҳузурида ҳал қилиниши лозим. Шундай бўлса-да, мазкур саволнинг назарий жавобига тўхталиб ўтамиз.
“Дуррул-мухтор” китобида турли хил талоқлар бир-бирига қўшилиши ҳақида шундай дейилади:
الصَّرِيحُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ وَيَلْحَقُ الْبَائِنُ بِشَرْطِ الْعِدَّةِ وَالْبَائِنُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ الصَّرِيحُ مَا لَا يَحْتَاجُ إلَى نِيَّةٍ بَائِنًا كَانَ الْوَاقِعُ بِهِ أَوْ رَجْعِيًّا… عَلَى الْمَشْهُورِ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنُ الْبَائِن
Идда муддати ичида бўлиш шарти билан сариҳ талоқ сариҳ ва боин талоққа қўшилади. Шунингдек, боин талоқ сариҳ талоққа қўшилади. Сариҳ деб – боин ёки ражъий талоққа сабаб бўлишидан қатъий назар ниятга муҳтож бўлмаган талоқ лафзларига айтилади. Машҳур қавлга кўра боин боинга қўшилмайди (“Дуррул-мухтор” китоби).
Боин деганда киноя лафзлари билан айтилган талоқлар назарда тутилади.
Мазкур иборалардан маълум бўладики, киши ўз хотинини идда муддати ичида сариҳ лафз (масалан, “талоғингни бердим”, “сен бир талоқсан” каби)лар билан бирин кетин талоқ қилса, у талоқлар бир бирига қўшилаверади. Ҳатто уч талоққача боради. Уч талоқдан сўнг эса у аёл собиқ эрига ҳалол бўлмайди. Фақатгина хотин бошқа эр билан никоҳ ила яшаб, тақдир тақозоси билан ажрашиб кетса, шундагина иддадан кейин собиқ эрига ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

ЭР ХОТИНИНИ ТАЛОҚ ҚИЛСА, СЎЗИНИ ҚАЙТАРИБ ОЛОЛМАЙДИМИ?
#талоқ
❓490-CАВОЛ: Ўн йиллар аввал эрим “фалон ишни қилмасанг уч талоқсан” деди. Мен ўша пайтда касбим тақозосига кўра эрим буюрган ишни амалга ошира олмаган эдим. Кейинроқ эрим, майли қўявер, деди. Саволим шуки, эр талоқ қўйса, қайтариб ололмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Талоқ масаласи ўта ҳассос масала бўлгани учун сизлар ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги масжид имомига мурожаат қилишингиз керак бўлади.
Талоқни бирор нарсага боғлаб қўйишни “таълиқ” дейилади. Бу ҳақда фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:
وإذا أضافه إلى شرط وقع عقيب الشرط، مثل أن يقول لامرأته إن دخلت الدار فأنت طالق.
“Эр талоқни бирор шартга боғлаб қўйса, шарт топилиши биланоқ талоқ воқеъ бўлади. Масалан, хотинига агар ҳовлига кирсанг, талоқсан дегани каби. (“Ҳидоя” китоби).
Демак, эр хотинининг талоғини бирор шартга боғлаб қўйса ва у шарт хотин эрининг никоҳида турганида топилса, шарт топилиши биланоқ талоқ тушади. Эр гапини қайтариб ололмайди. Чунки эр талоқни бирор шартга боғлаб қўйиши, қасам ичиши кабидир. Бирор киши қасам ичса қасамидан қайта олмайди. Масалан, эр хотинига “Агар бугундан бошлаб уйга кирсанг ёки дарвозадан чиқсанг талоқсан (ёки уч талоқсан)” деса, айтилган шартлар топилиши билан яъни аёл уйга кириши билан ёки дарвозадан чиқиши билан айтилган талоқ тушади. Валлоҳу аълам.

МАЖБУРЛАНГАН КИШИНИНГ ТАЛОҒИ ТУШАДИМИ?
#талоқ
❓495-CАВОЛ: Бир биродарим тиббиёт қўлқопи сотаётган эди. Уни давлат органлари томонидан ушлаб рухсатнома сўрашган. Биродарим шу ердан олиб сотмоқдаман, деб ёлғон гапирган. Аслида у хитой давлатидан олиб келиб сотган. Кейин унга ёлғончини хотини 3 талоқ деса, бу қўрққанидан ҳа дебди. Шунга талоқ тушадими ёки йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биродарингиз бир хатони изидан иккинчи хатога қўл урибди. Қолаверса, талоқ масаласи ҳазиллашадиган, ўзига қалқон қиладиган нарса эмас. Масаланинг иккинчи томони бир мусулмон иккинчи мусулмонни хотини талоқ бўлиши каби хатарли ҳолатга туширишидир. Ваҳоланки, бир мусулмонни қийин аҳволга солиш динимизда қораланади. Бундан кўра индамасдан жарима қилингани тўғри бўлар эди. Бир одам ноқонуний ҳаракат қилаётган бўлса, унга оила, талоқ масаласини нима алоқаси бор?!
Бундан ташқари талоқ масаласи эр-хотин иштирокида бирор имом домла ҳузурида батафсил ҳал қилиниши лозим. Сиз учинчи тараф бўлиб гапиряпсиз. У ерда аниқ нима бўлгани, қандай гаплар айтилгани ўта муҳимдир. Маслаҳатимиз, биродарингиз бирор имом домла ҳузурига бориб, масалага ойдинлик киритиб олсин. Масаланинг бизга қоронғу томони бўлиши табиий.
Агар масалага фиқҳий томондан қарасак, талоқ тушиши учун эр талоқни хотинга нисбат бериб айтиш керак. Яъни, аёлнинг исмини айтиш, ўзига хитоб қилиш, васфини айтиш, унга ишора қилиш кабилар. Бир киши иккинчисига ҳеч кимга нисбат бермасдан: “Ёлғончининг хотини талоқ бўлсинми”, деса ва хитоб қилинаётган киши: “ҳа”, деса талоқ тушмайди. Лекин бир киши ёлғон гапириб турган иккинчисига: “Ёлғон гапирган бўлсанг хотининг талоқ бўлсинми?” – деса, иккинчи йигит: “Ҳа” – деса, талоқ тушади. Қўрқиб ёки мажбурланиб талоқ айтилса ҳам, талоқ тушади. Бу ҳақда уламоларимиз шундай дейдилар:
وطلاق المكره واقع أنه قصد إيقاع الطلاق في منكوحته في حال أهليته ...وهذا لأنه عرف الشرين واختار أهونهما وهذا آية القصد والاختيار إلا أنه عير راض بحكمه وذلك غير مخل به كالهازل
“Мажбурланган кишининг талоғи тушади. Зеро у никоҳидаги аёлга хотини бўлиб турган ҳолида талоқ қилишни қасд қилган. Талоқнинг тушгани сабаби, эр икки ёмон нарсани билиб туриб, енгилини танлади. Мана шунинг ўзи танлаганининг белгисидир. Унинг талоқ тушганига рози эмаслиги талоқ тушишига халал бермайди. Бу худди ҳазиллашиб талоқ қўйганга ўхшаб талоқ воқеъ бўлади (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

ХОТИНИМНИ ТАЛОҚ ҚИЛМАСАМ ОНАМ МЕНИ ОҚ ҚИЛМОҚЧИЛАР
#талоқ #оқ_қилиш
❓545-CАВОЛ: Онам билан аёлимнинг муносабатлари яхши эмас. Онам менга “Хотининг билан ажрашмасанг, сени оқ қиламан” деяптилар. Онамнинг бу талабини қондирмасам, унга оқ бўламанми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муҳаммад ибн Муфлиҳ Мақдисий “Ал-одобуш-шаръийя” номли китобларида шундай дейдилар: “Хотинини талоқ қилишда ота-онага итоат қилиш вожиб бўлмайди. Агар отаси унга хотинини талоқ қилишни амр қилса, уни бажармайди”.
Одамлар тарафидан Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳга: «Бир одамнинг онаси: «Хотинингни талоқ қиласан», деб туриб олса, нима қилади?» дейилган экан. Шунда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: "Хотинини талоқ қилиш онага нисбатан яхшилик ишлардан эмас", деганлар. Яъни, бирор кишининг онаси "Хотинингни талоқ қиласан", деб туриб олса, талоқ қилиш керак эмас, онасининг бу талаби нотўғри талаб, ношаръий талаб. Бу масалада онага итоат этилмайди. Чунки шариатда ота-онага фақат маъруф — яхши амалларда итоат этилади. Уни бажармаса, боласи гуноҳкор бўлмайди, деганидир.
«Бир киши имом Аҳмаддан: «Отам хотинимни талоқ қилишимга буюрмоқда. Нима қилсам бўлади?» – деб сўради. «Уни талоқ қилма!» – дедилар. «Умар разияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга хотинини талоқ қилишга буюрган эдилар-ку?» – деди у. Шунда «Отанг Умар разияллоҳу анҳудек бўлганда, сен ҳам қиласан», – дедилар Аҳмад ибн Ҳанбал. Яъни, «Отанг Ҳазрати Умарга ўхшаб, ҳақ ва адолатни, ҳавойи нафсга эргашмасликни биладиган даражага етмагунча хотинингни талоқ қилма», дейилмоқда (“Мавсуъа Фиқҳийя”. 8-жуз, 71–72-бетлар)
Худди шу маънодаги гап қизини мажбурлаб, ажратиб олишга уринадиган ота-оналар ҳақида ҳам айтилади. Шариатнинг ҳукми шу бўлганидан кейин ота-оналар инсоф қилишлари ва ўз фарзандларининг оиласини бузишни ўзларига эп кўрмасликлари лозим. Валлоҳу аълам.

ШАРТГА БОҒЛАБ ТАЛОҚ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#талоқ
❓569-CАВОЛ: Шартга боғлаб талоқ қилса ва шу шарт вужудга келса, талоқ тушадими? Агар ниятида бўлмаса ҳамми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Эр бирор шартга боғлаб талоқ қилса ва ўша шарт юзага чиқса, талоқ тушади. Масалан: "Мана шу ҳовлига кирсанг, талоқсан", деса, хотин шу ҳовлига кириши билан талоқ тушади. Талоқ лафзини очиқ ойдин айтиб тургани учун нияти эътиборга олинмайди. Эркак бу гапини қайтариб ҳам ололмайди.
Шуни эслатамизки, талоқ масаласи эр-хотин гувоҳлигида юзма-юз суҳбатда ҳал қилинади. Ўрталарида талоқ масаласи юзага чиққан эр-хотинлар масжид имомига мурожаат қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.