ALRISALAH | ibratli kanal
1.84K subscribers
9.98K photos
10.1K videos
116 files
1.48K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Мусулмон уммати қатъият уммати. Мусулмон уммати собит ирода уммати. Мусулмон уммати жиддият умматидур. Никоҳдек муқаддас алоқани ҳазил қилмайди. Уйин қилмайди.

#НИКОҲ #МАҲР #ТАЛОҚ #ИДДА

📹Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр

543-CАВОЛ: Аёл киши турмушга чиқаётганида бўлажак эрига: “Мендан рози бўлишингизни ўзи менга маҳр учун етарли, бошқа маҳр керакмас” деса, кейин эр ўзининг розилигини маҳр сифатида берса, шу шариатимизда жоиз бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Маҳр» никоҳ ақди тузулганидан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган нарсанинг номидир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида қуйидагича марҳамат қилади:

وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة

"Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг" (4-оят).

Никоҳ ақди амалга ошиши билан маҳр бериш эрга вожиб бўлади. Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилади ва маҳр келиннинг шахсий мулки бўлади.

Маҳр бериш фарз амал ҳисобланади. Ҳатто шундайки, келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейишга ҳам имконлари йўқ. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳаттоки, эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам, меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.

Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ", – дедилар" (Имом Дорақутний ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар).

Бевосита саволга келсак, маҳр моддий қийматга эга бўлган нарсани бериш билан амалга ошади. “Эрнинг розилиги”, “Қуръони карим таълим бериш”, “Ҳажга олиб бориш” каби маънавий нарсалар маҳр бўлмайди. Маҳр – кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, барибир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ