ALRISALAH | ibratli kanal
1.92K subscribers
9.84K photos
9.84K videos
116 files
1.43K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
#Ҳадис_157

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!»

Абу Довуд ривояти

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ТАҲОРАТДА БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШ
#таҳорат

228-CАВОЛ:
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир. Яъни, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ эмас. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд. Жумладан,
رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عليه وسلم قَالَ: "مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ".
яъни: “Абулҳасан ибн Форис раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”, дедилар”. Ҳадисдаги “ғул” – “темир бўйинбоғ”, “кишан” деганидир.
Мазҳабимиздаги барча мўтабар фиқҳ китобларида бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб экани баён қилинган. Жумладан, “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:
وَاسْتَدَلَّ فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ عَلَى اسْتِحْبَابِ مَسْحِ الرَّقَبَةِ أَنَّهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ مَسَحَ ظَاهِرَ رَقَبَتِهِ مَعَ مَسْحِ الرَّأْسِ
яъни: “Фатҳул қодир” китобида бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошларига масҳ тортиш билан бирга бўйинларига ҳам масҳ тортганларини далил қилиб келтирилган”.
“Мажмаул анҳур” китобида қуйидагича баён қилинган:
وَمُسْتَحَبُّ الْوُضُوءِ مَسْحُ الرَّقَبَةِ لَا الْحُلْقُومِ فَإِنَّ مَسْحَهُ بِدْعَةٌ
яъни: “Таҳоратнинг мустаҳаби – бўйинга масҳ тортишдир. Ҳалқумга масҳ тортилмайди, чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир”.
Бўйинга қўл бармоқларининг орқа томони билан масҳ тортилади. Бунда қўл қайтадан ҳўлланмайди, балки, бошга масҳ тортиш учун ҳулланган қўл кифоядир.
Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала бўйича алоҳида китоб ёзиб, уни “Туҳфатут толабати фий таҳқиқи масҳир роқобати” (яъни, “Бўйинга масҳ тортишни аниқлашда талабаларга туҳфа”) деб номладилар. Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари бу китобда бўйинга масҳ тортиш ҳақидаги барча ривоят ва уламоларнинг фикрларини ўрганиб чиқиб, масалага қуйидагича хулоса қилганлар: “Бўйинга масҳ тортиш ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Кимлардир бу амални суннат деса, кимлардир бидъат деган ва яна кимлардир мустаҳаб деса, бошқалар эса, макруҳ деган. Бу масала борасида заиф бўлсада бир қанча ҳадислар мавжуд. Баъзилар эса жуда муболағага берилиб, бу ҳадисларни тўқима деган. Хулоса қиладиган бўлсак, бу мавзуда уламолар ихтиёр қилган гап шуки, бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб, ким уни қилса, яхши ишни қилган бўлади. Ким қилмаса, зарари йўқ. Бу ҳақда келган ҳадислар гарчи заиф бўлсада, лекин, бўйинга масҳ тортишда фазилат борлигини исбот қилишга кифоя қилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖУНУБ ОДАМНИ КЎРГАН КИШИ ҲАМ ҒУСЛ ҚИЛИШИ ШАРТМИ?
#ғусл

229-CАВОЛ:
Мен биринчи ғусл қилсам эрим ғусл қилмасдан олдин менга назари тушса мен яна ғусл қилишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда жунуб кишининг ғусл қилиши фарз бўлиб, имкон қадар тезроқ ювинишига тарғиб қилинади. Чунки, фаришталар жунуб кишига яқинлашмайди ва яна мусулмон киши доимо таҳоратли юриши мустаҳаб ҳисобланади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
ثَلَاثَةٌ لَا تَقْرَبُهُمْ الْمَلَائِكَةُ ... وَالْجُنُبُ إِلا أَنْ يَتَوَضَّأَ" (رواه أبو داود عَنْ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Уч тоифа одамга фаришталар яқинлашмайди... (улардан бири) жунуб киши бўлиб, таҳорат қилгунига қадар унга фаришталар яқин келмайди” (Имом Абу Довуд ривотялари).
Лекин баъзиларда жунуб кишига нисбатан нотўғри тушунчалар мавжуд. Масалан:
 жунуб кишини кўзи кимга тушса ёки жунуб кишини кимдир кўрса у одам ҳам ғусл қилиши керак,
 жунуб киши бирор нарсани ушлаши, овқат пишириши мумкин эмас, ушлаган нарсасини ҳаром қилади,
 жунуб киши ҳеч ким билан гаплашиши, саломлашиши ва бирга ўтириши мумкин эмас,....
Бу тушунчаларнинг барчаси асоссиз бўлиб, шариатимизнинг бирор-бир кўрсатмаларига тўғри келмайди. Жунуб киши зарурат бўлганда ўзгалар билан гаплашади, саломлашади, кўришади ва бирга ўтириши ҳам мумкин. Бу ишларни таҳорат қилгандан кейин ёки ҳеч бўлмаса, қўл ва юзини ювиб, оғиз-бурнини чайгандан кейин қилиши афзалдир. Жунуб кишига кўзи тушган одам асло ғусл қилиши вожиб бўлмайди. Чунки, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бир куни жунуб ҳолатларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни узоқдан кўриб, ўзларини четга олганлар. Ғусл қилганларидан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдилар. Шунда У Зот алайҳиссалом Абу Ҳурайрадан ўзларини четга олиш сабаби ҳақида сўраганларида, у киши: “Жунуб эдим, нопок ҳолатимда сиз билан кўришишни маъқул кўрмадим” – деб жавоб берган. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"سُبْحَانَ اللهِ! إِنَّ الْمُسْلِمَ لَا يَنْجُسُ" (رواه الإمام البخاري عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ)
яъни: “Субҳаналлоҳ (ажабо)! Мўмин нопок бўлмайди”, – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Шундай экан, мусулмон киши нажас бўлмайди, балки, таҳоратсиз, жунуб ҳолатда бўлади. Жунублик эса кишини намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш каби баъзи ибодатлардан ман қилса-да, инсонни нажасга айлантириб қўймайди ва жунублик бир одамдан бошқа одамга ўтмайди.
Демак, жунуб кишига кўзи тушган одам асло ғусл қилиши шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
СЕҲР-ЖОДУ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#Сеҳр

230-CАВОЛ:
Қабристонларда сеҳру жоду қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда шунга муносабат билдирсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сеҳр қаерда қилинса ҳам, динимизда таъқиқланган, ҳаром ишлардан ҳисобланади. Бу ишни ҳалол деб қилаётганлар имонидан ажрайди ва катта гуноҳга қолади. Сеҳргар – охиратда насибаси йўқ кишидир. Бу иш билан шуғулланадиганлар кеч бўлмасдан, ўлим ёқадан тутмасдан туриб, тезда тавба қилишлари лозим бўлади.
“Сеҳр” арабча сўз бўлиб, “келиб чиқиши махфий нарса”, “бирор нарсани аслидан бошқача қилиб кўрсатиш” маъноларини билдиради. (“Мўъжамул васит” китоби).
Сеҳр – ношаръий сўзлар билан тугунларга дам солиш ёки сеҳрланадиган кишига юзма-юз келмасдан ҳам унинг бадани, қалби ва ақлига таъсир қиладиган ишларни қилишдир.
Сеҳрнинг инсон жисмига зарарли таъсири мавжуд. Қуйидаги ояти каримада сеҳргарларнинг одамларга етказадиган зарари ва у фақат Аллоҳнинг изни билангина бўлиши ҳақида шундай дейилади:
فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللَّهِ
яъни: “Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар. Лекин улар Аллоҳнинг изнисиз у билан ҳеч кимга зарар етказа олмаслар” (Бақара сураси 102-оят)
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ сеҳр қилиш ҳаром амал эканига ижмоъ бўлганини ривоят қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еттита ҳалок қилувчи гуноҳни санаб, Аллоҳга ширк келтириш ва ноҳақ одам ўлдириш каби катта гуноҳлар ўртасида сеҳрни зикр қилдилар:
اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُنَّ قَالَ الشِّرْكُ بِاللَّهِ وَالسِّحْرُ وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَكْلُ الرِّبَا وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ (رواه الامام البخاري عن ابي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Етти ҳалок этувчидан четланинг”. Одамлар: “Улар нималар? Эй Аллоҳнинг Расули” -дедилар. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш ва солиҳа, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш”, - дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Демак, агар сеҳр қилувчи тавба қилмаса, охиратда қаттиқ азобга қолади. Ҳанафий уламоларимиз сеҳргар сеҳр амалини қилиши билан диндан чиқади, дейдилар. Бу эса, Аллоҳ паноҳ берсин, дўзахда абадий қолиш деганидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الْآَخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنْفُسَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُون
яъни: “Уни (Аллоҳ китобини сеҳрга) алмашганларга охиратда насиба йўқлигини ҳам яхши билар эдилар. Ўз (насиба)ларини қанчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!”
Ҳанафий, Моликий ва Ҳанбалийлар сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфр эканини айтадилар. Бунинг далили қуйидаги ояти карима:
وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولاَ إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلاَ تَكْفُرْ
яъни: “(У икки фаришта): «биз фақатгина синов (воситаси)миз, (бизга ишониб) кофир бўлиб қолма!», – деб (огоҳлантирмагунча) ҳеч кимга (сеҳрни) ўргатмас эдилар” (Бақара сураси 102-оят).
(“Қувайт фиқҳ энцеклопедияси” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
لا تَفْقِد الأَمَلَ، رُبَّما أَجْمَلَ أَيَّامِ حَيَاتِكَ لَمْ تَأْتِي بَعْدُ..

Умидингизни йўқотманг, балки ҳаётингизнинг энг гўзал кунлари ҳали келмагандир..

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Кун_ҳикмати

Қалб Аллоҳ билан бирга бўлганда ҳаловат топади. Бошқаларнинг ёнида эса чарчайди.

Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касаллиги туфайли жинсий аъзоларга дам солса бўладими ва тартиби қандай?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ШУКРОНА ИСМИ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кейинги пайтларда қизларга Шукрона исмини қўйиш урфга айланди. Эшитишимча, бу исм эмас экан, шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Шукрона” сўзининг асли арабча “шукр” бўлсада “она” қўшимчаси форсий ҳисобланади, масалан “тўёна”, “моҳирона” сўзлари ҳам шунга ўхшайди. Демак, “Шукрона” сўзининг маъноси “шукр қилиш”, дегани ва маъноси чиройли бўлгани учун бу исмни қўйиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@
ТАҲОРАТДА ТОЗАЛИК ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат вақтида оёғини совун билан ювган банда сирот кўпригидан ўтаётганда оёғи сирпаниши ҳақида эшитиб қолдим. Бу ҳақида диний манбаларимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиёмат кунидаги ҳолатларни динимизда “самъиёт”, деб аталади. Улар фақат эшитиш орқали билинадиган маълумотлар бўлиб, “сиротда оёғи сирпанади” дейиш учун камида сиз айтган маънода саҳиҳ ҳадис бўлиши керак. Яъни, қиёматдаги ҳолатларни фақат Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислардан билиб олиш мумкин. Бошқа ҳеч ким ўзича бу мавзуда гапира олмайди. Гапирса ҳам, эътиборга олинмайди.

Таҳоратдан мақсад поклик бўлгани учун, унда тозалик воситаларидан фойдаланиш жоиз. Бу воситалардан фойдаланишни Пайғамбаримиз алайҳиссалом ман қилмаганлар. Аксинча фиқҳий китобларимизда ҳатто, маййитни юваётганда совун, шампун каби тозалик воситаларга эҳтиёж тушса, ишлатиш жоизлиги айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚИНЛАР


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган, олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Хабар беринг”, – дейишди. У зот: “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, дедилар».

Имом Табароний ривояти.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МУАЛЛИМ ИЛМ МАЖЛИСИНИ ТАНЛАЙДИ

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларидан чиқиб, масжидга кирдилар ва у ерда икки гуруҳга дуч келдилар: бири, Қуръон ўқиб, Аллоҳ таолога дуо қилишса, иккинчиси, илм ўрганиб, уни таълим беришарди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳаммалари яхшилик узрадир. Булар Қуръон ўқиб, Аллоҳга дуо қилишмоқда, Аллоҳ хоҳласа (улар сўраган нарсани) беради ёки хоҳласа (ундан) уларни маҳрум қилади. Мана булар эса илм ўрганиб, уни таълим беришмоқда. Мен фақат муаллим қилиб юборилганман, дедилар-да, уларнинг мажлисига қўшилдилар”».

Имом Ибн Можа ривояти.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Ризқ икки хил бўлади:
Бири сени қидирадиган ризқ.
Бири сен қидирадиган ризқ.
Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради.
Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.
Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир.

Али ибн Абу Толиб

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулу
ллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менга умматимнинг савоблари, ҳаттоки бир кишининг масжиддан олиб чиқиб ташлаган чўпи (учун бериладиган савоби) ҳам кўрсатилди. Менга умматимнинг гуноҳлари ҳам кўрсатилди. Қуръондан бир сура ёки оят инъом қилинган одамнинг уни унутишидан каттароқ гуноҳни кўрмадим».

Абу Дов
уд ривоят қилган.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_158

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман...»

Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий
розияллоҳу анҳудан)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
СЕҲРДАН САҚЛАНИШ ВА ДАВОЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
#сеҳр

231-CАВОЛ:
Сеҳр қилинган инсон ундан қандай қутилиши мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сеҳрни сеҳр билан даволанмайди, балки шариатга мувофиқ дам солдириш, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солиш, доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади. Тарихдан маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни Лабийдул яҳудий ва унинг қизлари ўн бир тугунли ип билан сеҳр қилишганда “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб паноҳ сўрашга буюрилдилар. У зот ушбу сураларни ўқиб сеҳрдан халос бўлдилар (“Тафсири Жалолайн” китоби).

Аввало, фолбинлик, сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқ бўлиш, сеҳр ҳам Аллоҳ таолонинг изнисиз таъсир қилмаслигига қаттиқ ишониш керак.

Сеҳр билан шуғулланиш – оилаларнинг бузилиши, силаи раҳмнинг узилишига сабаб бўладиган оғир жиноятдир. Ҳозирги кунда ҳам сеҳрнинг иситиш-совутиш деган тури кўп учрайди. Баъзи опа-сингилларимиз тушунмасдан эримни ўзимга иситаман, деб фолбин-сеҳргарга мурожат қиладилар. Кўпинча натижа тескари бўлади. Аслида, опа-сингилларимиз динимизда тавсия қилинган, эр-хотин ўртасида муҳаббатни зиёда қиладиган ишларга ҳаракат қилишлари керак. Энг асосийси, имон, ихлос, муҳаббат, сабр-тоқат, қаноат, босиқлик, кечиримлилик, меҳр, шукр, Аллоҳнинг тақдири ва тақсимига рози бўлиш, хушмуомалалик, ҳаё, меҳнатсеварлик, оқкўнгиллик каби хислатларга эга бўлишга ҳаракат қилсалар, эрни иситиш учун имонни таҳликага қўйиб фолбин-сеҳргардан ёрдам сўрашга ҳожат қолмайди.

Фолбин ва сеҳргарларнинг бозорини юритаётганлар, уларнинг эшиклари олдида турнақатор навбатлар ташкил қилаётганлар кимлар? Афсуски, биз ўзимиз уларнинг иши юришишига сабаб бўлмоқдамиз. Ҳар бир оила бошлиғи қўл остидагилар учун масъул. Демак, ҳар бир эр ёки ота оила аъзоларини фолбин ва сеҳргарларга боришидан қайтариши керак. Чунки ўзини ҳам оила аъзоларини ҳам дўзах ўтидан асраши унинг муқаддас бурчидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИР НЕЧТА АЛОҚА УЧУН БИР МАРТА ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл

232-CАВОЛ:
Бир кечада бир неча марта жинсий алоқа қилинса, ҳар сафар ғусл қилиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир Роҳим. Бир кечада бир неча марта жинсий алоқа қилган киши ҳар бирига ғусл қилиши шарт эмас. Аммо жинсий алоқадан сўнг таҳорат қилиш ва аврат аъзоларни ювиш мустаҳаб. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

إذا أتَى أحَدُكُمْ أهْلَهُ، ثُمَّ أرادَ أنْ يَعُودَ، فَلْيَتَوَضَّأ بَيْنَهُمَا وُضُوأً (رواه الامام مسلم عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه)

яъни: “Сизлардан бирортангиз ўз аҳли(аёли)га яқинлик қилса ва яна яқинлик қилишни хоҳласа иккаласини ўртасида таҳорат қилсин”, – дедилар. (Имом Муслим ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу кечаси жунуб бўлганлари ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилганларида У зот алайҳиссалом:
تَوَضَّأْ وَ اغْسِلْ ذَكَرَكَ ثُمَّ نَمْ (متفق عليه).

яъни: “Таҳорат қилинг ва закар(аврат)ингизни ювинг сўнгра ухланг”, – дедилар.
Бу ҳадислар борасида аллома Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул мафотиҳ” номли китобларида: “Ушбу ҳадисларда жунуб киши ейиш, ичиш, аёлига яна яқинлик қилиш ёки ухлашни хоҳласа, жинсий аъзоларини ювиш ва намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилиши мустаҳаб эканлигига ишора бор” - деганлар.

Демак, бир кечада неча маротаба жинсий алоқа қилса ҳам, охирида бир марта ғусл қилиши вожиб. Яқинликлар орасида эса таҳорат қилиш ва аврат аъзоларини ювиш билан кифояланишлари ҳам мумкин. Бу ишларнинг мустаҳаб эканлиги юқоридаги ҳадиси шарифлардан маълум бўлди. Аммо, имконияти бор кишилар ҳар яқинликдан кейин ғусл қилишлари шарт бўлмасада, авло ишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ПАЙҒАМБАРЛАР ҲАҚИДА ҚАНДАЙ ЭЪТИҚОД ҚИЛАМИЗ
#ақида

233-CАВОЛ:
Расул ва набийлар ҳақида қандай эътиқод қилишимиз керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расул ва набийлар ҳақида эътиқод қилишимиз вожиб бўлган нарсалар учтадир:
1. Сидқ
2. Таблиғ
3. Омонат
Уламолардан баъзилари юқоридагиларга “фатонат”ни ҳам қўшганлар.
Сидқ – хабарнинг воқеъликка тўғри келиши. Пайғамбарлар бизга Аллоҳ таолодан келтирган ҳар бир хабарда ростгўй эканликларига имон келтиришимиз вожибдир.
Таблиғ – Аллоҳнинг шариатини одамларга етказиш. Набий ва расуллар Аллоҳ уларга топширган вазифани бекаму-кўст бажарганлари, шариатдан бирор нарсани яширмаганларига имон келтирамиз. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ وَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ...

яъни: “Эй, Расул! Раббингиздан Сизга нозил қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг рисоласи (топшириғи)ни етказмаган бўлурсиз...” (Моида сураси 67-оят).

Расул ўз асрида ва кейинги асрларда (унинг издошлари) барча инсонларга динни етказади, бу токи бошқа расул янги шариат олиб келгунича давом этади. Набийнинг динга даъвати фақат ўз қавмига бўлади, холос.

Омонат – ман қилинган амаллардан зоҳирни ҳам, ботинни ҳам сақлашдир. Набий ва расуллар пайғамбарликдан аввал ҳам, пайғамбарлик даврида ҳам катта ва кичик гуноҳлардан покдирлар. Буни бошқача қилиб “исмат” ҳам дейилади.

Фатонат – доимий ҳушёрлик, зийраклик ва ҳужжат, далилларни келтириш. Бу эси пастликнинг зиддидир. Яъни, пайғамбарлар Аллоҳнинг шариатини етказишда вазифаларига ўта ҳушёрлик ва зийраклик билан ёндашганлар. Уларда ғафлатда қолиш ва тушунмай қолиш каби нуқсон сифатлар бўлмаганига имон келтирамиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَتِلْكَ حُجَّتُنَا آَتَيْنَاهَا إِبْرَاهِيمَ عَلَى قَوْمِهِ...
яъни: “Иброҳимга қавми устидан берган ҳужжатимиз ана шудир...” (Анъом сураси 83-оят).

Бошқа ояти каримада эса шундай дейилади:
ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ...

яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!...” (Наҳл сураси 125-оят).
Аллоҳ таоло тавфиқ берсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ