ALRISALAH | ibratli kanal
1.73K subscribers
10.1K photos
10.3K videos
116 files
1.56K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ҒУСЛ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН СУВГА ҚЎЛНИ ТИҚИБ КЎРИШ
#ғусл

4-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Жунуб киши
ғусл учун тайёрланган челакдаги сувнинг ҳароратини билиш учун пок қўлининг қанча қисмини сувга ботирса сув оби мустаъмалга айланади. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом. Таҳоратсиз, жунуб ва ҳайздан пок бўлган кишилар сувдан ҳовучлаб олиш учун қўлини сувга тиқса, бунга зарурат бўлгани учун, сув оби мустаъмалга айланмайди (Фатавойи ҳиндия).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам масжидининг эшиги ёнига сув идиши қўйилар ва ундан суффа аҳли таҳорат ва бошқа нарсалар учун қўллари билан ҳовучлаб сув олишарди. Чунки бунга зарурат ва ҳожат бор эди (Фатҳи бобил иноя).

Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан машҳур ривоятга кўра сув оби мустаъмал бўлиши учун тўлиқ бир аъзони унга киргизиш шарт қилинади. "Муҳит" китобида шундай дейилган. Битта ёки иккита бармоқни сувга тиқиш билан сув оби мустаъмалга айланмайди, балки сувга кафтни тиқиш билан мустаъмалга айланади. "Зоҳирийя" китобида шундай келтирилган (Фатавойи ҳиндия).

Юқоридаги масалалар қўлда нажосат бўлмаган ҳолатга тегишлидир. Агар қўлда нажосат бўлса, албатта, сув нажосатга айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖУНУБ КИШИНИНГ ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН УХЛАШИ
#ғусл

17-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Саволим, эр-хотин жинсий муносабатдан кейин ювинмай ухласа бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Агар намоз вақти киргунича маълум вақт бўлса, жинсий муносабатдан кейин дарҳол
ғусл қилиш вожиб бўлмайди. Фуқаҳоларимиз бу борада шундай деганлар:

الْجُنُبُ إذَا أَخَّرَ الِاغْتِسَالَ إلَى وَقْتِ الصَّلَاةِ لَا يَأْثَمُ

"Жунуб киши ювинишни намоз вақтигача кечиктирса гуноҳкор бўлмайди" ("Фатавои Ҳиндия", "Муҳит").

Шунингдек, Имом Таҳовийнинг “Шарҳи маонил осор” китобида қуйидаги ривоят келтирилган:

عَنْ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ قَالَ: " رَخَّصَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، لِلْجُنُبِ ، إذَا أَرَادَ أَنْ يَنَامَ ، أَوْ يَشْرَبَ ، أَوْ يَأْكُلَ ، أَنْ يَتَوَضَّأَ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ ".

Аммор ибн Ясир разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб киши ухламоқчи бўлса, ёки еб ичмоқчи бўлса, худди намозга таҳорат қилганидек таҳорат қилиб олишга рухсат бердилар".

"Жунуб киши таҳорат қилмасдан ҳам ухлаши ва яна хотинига қўшилишининг зарари йўқ, лекин шу ишларни таҳорат қилгандан кейин қилса, яхши бўлади" ("Фатавои Ҳиндия", "Сирожул Ваҳҳож" ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
УЙҚУДАН ТУРИБ КИЙИМДА НАМЛИКНИ КЎРСА ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
#ғусл

73-CАВОЛ:
Ассалому алайкум устозлар. Мен деярли ҳар куни уйқудан уйғонсам кийимимда намликни кўраман. Уни мазий, деб қасд қилиб таҳорат билан намоз ўқийман. Тушда эҳтилом бўлганини эсласам ёки кўпроқ намликни сезсам ғусл қиламан. Ўзи уйғоқлигимда ҳам мазий келиш ҳолати кўп кузатилади. Шунинг учун уйғониб ўша доғни кўрсам ғусл қилмаяпман. Бу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Уйқудан турган киши эҳтиломни эсласа ҳамда кийими ва баданида маний ёки мазийни топса,
ғусл вожиб бўлади. Шунингдек, эҳтиломни эслай олмаса ва ухлаётганда жинсий аъзоси қўзғалмаган бўлса, уйқудан туриб намликни топса, ғусл вожиб бўлади. Агар ухлаётганда жинсий аъзоси қўзғалиб турган бўлса, ўйғониб намликни топса, ғусл вожиб бўлмайди. Чунки қўзғалиш мазий чиқишига сабаб бўлади. Намликнинг мазий экани устун қўйилади” (“Мароқил Фалаҳ”)

Бу масалада қуйидаги ҳолатлар бўлиши мумкин:
1) Кийими ёки баданида намлик топган киши эҳтиломни эсласа ва намлик мазий эканини аниқ билса ёки маний-мазийлигида шак қилса ҳам,
ғусл вожиб бўлади.
2) Кийими ёки баданида намликни топган киши эҳтиломни эслай олмаса қуйидаги ҳолатлар бўлади:
А) намлик мазий эканини аниқ билса, унга
ғусл вожиб эмас;
Б) намлик маний ёки мазий эканида иккиланса, Имом Абу Юсуф (токи эҳтиломни эслай олмас экан)
ғусл вожиб бўлмайди деганлар. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад эса ғусл вожиб бўлади, дейишган (“Фатовои ҳиндия”).

Ибодат бобида масаланинг эҳтиёти олингани учун чиққан намлик маний бўлган ва тана ҳарорати билан ўзгаришга учраган, дейилади. “Уйқудан турган киши кийимида маний ёки мазийни кўрса, унга
ғусл вожиб бўлади” (“Мухтасарул виқоя”, “Ал-Мухтор лил фатво”).

Бу ўринда тушида эҳтилом бўлганини эслай олиши муҳим эмас. Чунки ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عن عائشة قالت: "سُئِلَ رسولُ اللهِ صلى اللهُ عليه وسلَّمَ عن الرجلِ يَجِدُ البلَلَ ولَا يَذْكُرُ إِحْتِلَامًا قال يَغْتسِلُ وعن الرجلِ يَرَى أَنه قد احْتَلَمَ ولا يَجِدُ البللَ قال "لَا غُسْلَ عليه" (أخرجه أبو داود وأحمد والدارقطني والبيهقي)

Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Уйғонганда намликни кўриб, эҳтилом бўлганини эслай олмаган киши” ҳақида сўралди. У зот: “
Ғусл қилади“, дедилар. “Эҳтилом бўлганини эслай оладию, лекин намликни кийимидан топа олмайдиган киши” ҳақида сўралганда, у зот: “Унга ғусл қилиш вожиб эмас“, деб жавоб бердилар” (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Дорақутний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
​​НАФЛ ТАВОФНИ ЖУНУБ ЁКИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра #ғусл

CАВОЛ: Эҳтилом бўлганим эсимдан чиқиб, Масжидул ҳаромга кириб, нафл тавоф қилиб қўйибман. Тугатганимдан кейин жунуб бўлганим эсимга тушди. Бу ҳолда қандай йўл тутаман?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ҳар қандай тавофни, ҳаттоки, нафл тавофни ҳам таҳоратли ҳолда қилиш вожиб саналади. Сиз Маккада турган ҳолингизда савол сўраётган бўлсангиз покланиб, тавофни қайта бажарсангиз зиммангизда жарима қолмайди. Бордию, ватанга қайтиб савол сўраётган бўлсангиз, жунуб ҳолингизда тавоф қилганингиз учун Маккага пул жўнатиб Ҳарам ҳудудида жонлиқ сўйдиришигиз лозим бўлади.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишланган машҳур манбалардан бири бўлган “Ғунятун носик” китобида нафл тавофлардан ҳисобланган тавофи қудум масаласида шундай дейилган:
فلو طاف للقدوم كله أو أكثره جُنُبًا فعليه دم، ولو محدثا فصدقة لكل شوط نصف صاع من برّ ، فإن أعاده سقط عنه الجزاء،
“Агар тавофи қудумнинг барчасини ёки аксарини жунуб ҳолатда бажарса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бетаҳорат қилиб қўйса, ҳар айлана учун ярим соъ(икки кило) буғдой садақа қилади. Агар покланиб, қайтадан тавоф қилса, жарима соқит бўлади”.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, билмасдан нопок ҳолда тавоф қилган кишига жарима лозим бўлсада, гуноҳкор бўлмайди. Аммо қасддан нопок ҳолда тавоф қилган киши жаримага қўшимча гуноҳкор ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👇
🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖИНСИЙ АЛОҚАДАН КЕЙИН ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#ғусл

79-CАВОЛ: Ассалому алайкум устозлар. Эр-хотин қўшилгандан сўнг ғусл қилиш шартми ёки таҳорат қилса ҳам бўлаверадими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Эр-хотин қўшилганидан сўнг, ҳатто маний нозил бўлмаса ҳам, ғусл қилиш фарз бўлади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Икки жинсий аъзонинг кесилган жойи тўқнашса ва бош қисми ғоиб бўлса, маний нозил бўладими ё йўқми, ғусл вожиб бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Жунуб бўлган кишига ғусл вожиб бўлишини қуйидаги оятдан билиб оламиз:

وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا

Яъни: “...агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)!...” (Моида сураси, 6-оят)

Ғуслда учта фарз бор:
- оғиз чайиш;
- бурун чайиш;
- баданнинг ҳамма жойини ювиш.

Ғусл қилмоқчи бўлган одам, қуйидаги тартибга амал қилиши суннат: аввало қўлини ювади, кейин аврати ва баданидаги нажосатларни кеткизади, сўнг худди намозга қилганидек таҳорат қилади, сўнгра баданининг ҳамма жойига уч марта сув етказиб ювади, оёғи остида сув тўпланадиган бўлса, йиғилган сувдан чиқиб, четроқда оёғини ювади (“Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр”). Ғуслда ният қилиш суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
ҒУСЛДАН КЕЙИН МАНИЙ ЧИҚИШИ ҲАҚИДА?
#ғусл

105-CАВОЛ:
Инсон жунублик сабабли ювиниб бўлгач, бироз вақт ўтгандан кейин маний чиқса, яна ювиниш шарт бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Жунуб киши бавл қилмасдан ёки ухламасдан туриб
ғусл қилса ва намоз ўқиса, сўнгра манийнинг қолгани чиқса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздида қайтадан ғусл қилади. Лекин мана шу намозни қайта ўқимайди. Жунуб киши бавл қилган, ё ухлаган, ё бироз юргандан кейин ғусл қилса ва сўнгра манийнинг қолгани чиқса, унга ғусл вожиб бўлмайди (манба: “Фатовои ҳиндия”, “Захира”, ва “Табйинул ҳақоиқ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇👇🏾
@ALRISALAH_UZ
105-savol
Fatvo hay'ati
ҒУСЛДАН КЕЙИН МАНИЙ ЧИҚИШИ ҲАҚИДА?
#ғусл

105-CАВОЛ
#аудио
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
ЖУНУБ ОДАМНИ КЎРГАН КИШИ ҲАМ ҒУСЛ ҚИЛИШИ ШАРТМИ?
#ғусл

229-CАВОЛ:
Мен биринчи
ғусл қилсам эрим ғусл қилмасдан олдин менга назари тушса мен яна ғусл қилишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда жунуб кишининг
ғусл қилиши фарз бўлиб, имкон қадар тезроқ ювинишига тарғиб қилинади. Чунки, фаришталар жунуб кишига яқинлашмайди ва яна мусулмон киши доимо таҳоратли юриши мустаҳаб ҳисобланади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
ثَلَاثَةٌ لَا تَقْرَبُهُمْ الْمَلَائِكَةُ ... وَالْجُنُبُ إِلا أَنْ يَتَوَضَّأَ" (رواه أبو داود عَنْ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Уч тоифа одамга фаришталар яқинлашмайди... (улардан бири) жунуб киши бўлиб, таҳорат қилгунига қадар унга фаришталар яқин келмайди” (Имом Абу Довуд ривотялари).
Лекин баъзиларда жунуб кишига нисбатан нотўғри тушунчалар мавжуд. Масалан:
 жунуб кишини кўзи кимга тушса ёки жунуб кишини кимдир кўрса у одам ҳам
ғусл қилиши керак,
 жунуб киши бирор нарсани ушлаши, овқат пишириши мумкин эмас, ушлаган нарсасини ҳаром қилади,
 жунуб киши ҳеч ким билан гаплашиши, саломлашиши ва бирга ўтириши мумкин эмас,....
Бу тушунчаларнинг барчаси асоссиз бўлиб, шариатимизнинг бирор-бир кўрсатмаларига тўғри келмайди. Жунуб киши зарурат бўлганда ўзгалар билан гаплашади, саломлашади, кўришади ва бирга ўтириши ҳам мумкин. Бу ишларни таҳорат қилгандан кейин ёки ҳеч бўлмаса, қўл ва юзини ювиб, оғиз-бурнини чайгандан кейин қилиши афзалдир. Жунуб кишига кўзи тушган одам асло
ғусл қилиши вожиб бўлмайди. Чунки, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бир куни жунуб ҳолатларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни узоқдан кўриб, ўзларини четга олганлар. Ғусл қилганларидан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдилар. Шунда У Зот алайҳиссалом Абу Ҳурайрадан ўзларини четга олиш сабаби ҳақида сўраганларида, у киши: “Жунуб эдим, нопок ҳолатимда сиз билан кўришишни маъқул кўрмадим” – деб жавоб берган. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"سُبْحَانَ اللهِ! إِنَّ الْمُسْلِمَ لَا يَنْجُسُ" (رواه الإمام البخاري عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ)
яъни: “Субҳаналлоҳ (ажабо)! Мўмин нопок бўлмайди”, – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Шундай экан, мусулмон киши нажас бўлмайди, балки, таҳоратсиз, жунуб ҳолатда бўлади. Жунублик эса кишини намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш каби баъзи ибодатлардан ман қилса-да, инсонни нажасга айлантириб қўймайди ва жунублик бир одамдан бошқа одамга ўтмайди.
Демак, жунуб кишига кўзи тушган одам асло
ғусл қилиши шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИР НЕЧТА АЛОҚА УЧУН БИР МАРТА ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл

232-CАВОЛ:
Бир кечада бир неча марта жинсий алоқа қилинса, ҳар сафар
ғусл қилиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир Роҳим. Бир кечада бир неча марта жинсий алоқа қилган киши ҳар бирига
ғусл қилиши шарт эмас. Аммо жинсий алоқадан сўнг таҳорат қилиш ва аврат аъзоларни ювиш мустаҳаб. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

إذا أتَى أحَدُكُمْ أهْلَهُ، ثُمَّ أرادَ أنْ يَعُودَ، فَلْيَتَوَضَّأ بَيْنَهُمَا وُضُوأً (رواه الامام مسلم عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه)

яъни: “Сизлардан бирортангиз ўз аҳли(аёли)га яқинлик қилса ва яна яқинлик қилишни хоҳласа иккаласини ўртасида таҳорат қилсин”, – дедилар. (Имом Муслим ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу кечаси жунуб бўлганлари ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилганларида У зот алайҳиссалом:
تَوَضَّأْ وَ اغْسِلْ ذَكَرَكَ ثُمَّ نَمْ (متفق عليه).

яъни: “Таҳорат қилинг ва закар(аврат)ингизни ювинг сўнгра ухланг”, – дедилар.
Бу ҳадислар борасида аллома Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул мафотиҳ” номли китобларида: “Ушбу ҳадисларда жунуб киши ейиш, ичиш, аёлига яна яқинлик қилиш ёки ухлашни хоҳласа, жинсий аъзоларини ювиш ва намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилиши мустаҳаб эканлигига ишора бор” - деганлар.

Демак, бир кечада неча маротаба жинсий алоқа қилса ҳам, охирида бир марта
ғусл қилиши вожиб. Яқинликлар орасида эса таҳорат қилиш ва аврат аъзоларини ювиш билан кифояланишлари ҳам мумкин. Бу ишларнинг мустаҳаб эканлиги юқоридаги ҳадиси шарифлардан маълум бўлди. Аммо, имконияти бор кишилар ҳар яқинликдан кейин ғусл қилишлари шарт бўлмасада, авло ишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛ КИШИ ҒУСЛДА БОШИНИ ЮВАДИМИ ЁКИ МАСҲ ТОРТАДИМИ?
#ғусл

256-CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим, жинсий алоқадан олдин хотин кишининг сочлари ўрилган бўлса, ғусл қилаётганда бошини ўртасига масҳ тортса бўлди, дейишди, шу тўғрими? Агар нотўғри бўлса, қоидасини тушунтириб беришингизни сўрайман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жинсий алоқадан аввал хотин кишининг сочи ўрилган ва уни ғуслдан аввал ёйиш машаққат бўлса, сочнинг ости (яъни, бош териси)ни тўлиқ ювади. Осилиб турган сочни ювиш шарт бўлмайди. Лекин жинсий алоқадан аввал сочи ўрилмаган бўлса, ғусл пайтида сочини ҳамма жойини ювади. Ҳар бир соч толасига сув етказади, акс ҳолда ғусли дуруст бўлмайди. Алоқадан аввал ўрилмаган сочни алоқадан кейин ўриб олса ҳам, барибир сочнинг ҳамма жойини ювади.
Умму Салама онамиз разияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
يا رسول الله إني امرأة أشد ضفر رأسي فأنقضه لغسل الجنابة ؟ قال لا إنما يكفيك أن تحثي على رأسك ثلاث حثيات ثم تفيضين عليك الماء فتطهرين
Яъни: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Мен сочимни маҳкам қилиб ўраман, жанобатдан ғусл қилиш учун сочимни ёяманми?” Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Йўқ, сочингизни ёймайсиз. Бошингизга уч ҳовуч сувни қўйиб, сўнгра устингиздан сув қўйиб покланишингиз етарли бўлади” – деб жавоб бердилар" (Имом Муслим ривоятлари).
Жанобатдан покланмоқчи бўлган аёл ғуслда бошига масҳ тортиб қўйиши мумкин эмас. Балки жинсий алоқадан аввал сочи ўрилган бўлса, сочининг ости (яъни, бош териси)ни ювиш ва бутун баданга сув етказиш кифоя қилади, осилиб турган сочни ювиш шарт эмас. Чунки ўрилган сочни ёйиш машаққат туғдиради (“Баҳрур роиқ”, “Табйинул ҳақоиқ” ва “Фатҳу бабил иная” китоблари).
Демак, жинсий алоқадан аввал ўрилмаган сочлар эса ғуслда тўлиқ ювилади.
Эслатиб ўтиш керакки, юқоридаги масала осонгина ўрилиб, осонгина ечиладиган сочларга тегишли эмас. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама онамизга берган рухсатлари сочларини ўриш ҳам, ёйиш ҳам етарлича машаққат бўладиган аёлларга тегишли. Чунки уламоларимиз бу рухсатнинг иллат (сабаб)и хараж (қийинчилик) эканини таъкидлаганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛИБ, ҒУСЛГА ШАРОИТИ ЙЎҚ БЎЛГАН КИШИ ҲАҚИДА
#ғусл

341-CАВОЛ: Ғусл қилиши шарт бўлган одамнинг ғуслга шароити бўлмаса, фақат таҳорат олиб жума намозига борса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғусл қилиши шарт бўлган одам ўзи соғлом ва одатдаги шароитда бўлса, албатта ғусл қилади. Бундай ҳолатда таҳорат ғуслнинг ўрнига ўтмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وان كنتم جنبا فاطهروا

“... агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)...” – деб марҳамат қилган. (Моида сураси, 6-оят).

Лекин қуйидаги бир нечта ҳолатларда ғусл ўрнига таяммум қилиш жоизлиги айтилган:

1. Сув бир мил узоқда бўлса: Мусофирми, муқимми, шаҳарнинг ичидами, ташидами сув бир мил (1848 метр ёки тўрт минг қадам) узоқликда бўлса, таяммум қилади. Мазкур масофадан яқинроқда одатдаги нархда сотилиб турган сув бўлса, сотиб олиб ғусл қилади.

2. Беморлик: таяммум қилишга рухсат берувчи оятда: “Агар бемор бўлсангиз...”, – дейилган. Биров бемор бўлсаю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда, ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талофат кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиши кечга қолиши каби хавфлар аниқ бўлса, таяммум қилиши жоиз. Бунда аниқ тажриба ёки моҳир мусулмон табибнинг хабарига эътибор қилинади.

3. Совуқ. Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёхуд бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситишга имкон ёки ҳаммомга киришга пул топмаса, таяммум қилиши жоиз.

4. Душман хавфи. Сув яқинда, лекин сув ёнида душман бўлса.

5. Чанқоқ хавфи. Сув бор, лекин ғусл қилса, ичишга сув қолмайдиган бўлса.

6. Асбоб йўқлиги. Сув бор, лекин уни олишга ҳеч қандай асбоб бўлмаса, таяммум қилади.

Агар киши юқоридагилардан бирор ҳолатга тушса, ғусл ўрнига таяммум билан намозни адо этиши мумкин бўлади. Ундан бошқа ҳолларда ғусл вожиб бўлган киши, ғусл қилиши шарт. Эслатиб қўйишимиз лозимки, сабабсиз ғуслни кечиктириш асло дуруст эмас. Имом Абу Довуд “Сунан” китобларида Аммор ибн Ясир разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирадики, Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

روي ابو داود في سننه عن عمار بن ياسر رضي الله عنه ان رسول الله صلي الله عيه و سلم قال ثلاثة لا تقربهم الملائكة جيفة الكافر و المتضمخ بالخلوق و الجنب الا ان يتوضا

Яъни: “Уч тоифа одамга раҳмат фаришталари яқинлашмайди: кофир майитга, аёлларга хос зийнатлар билан зийнатланган кишиларга ва жунуб (ғусл вожиб бўлган)га токи покланмагунча”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛ КИШИ ҒУСЛДА БОШИНИ ЮВИШИ ФАРЗ ЭКАНИ ҲАҚИДА
#ғусл

467-CАВОЛ: Эр-хотин яқинлик қилганда аёл сочларини ўриб, кейин бошига рўмол ўраб олса, сочларини ювмасдан масҳ тортиб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб бўлган аёл ғусл пайтида бошига фақат масҳ тортиш билан кифояланиши жоиз эмас. Аёл киши жинсий яқинликдан аввал сочларини маҳкам қилиб ўрган бўлса, жунуб бўлганидан кейин ғусл қилишда сочларининг ҳаммасига сув етказиш шарт бўлмайди. Балки, сочнинг остига яъни, бошга сув етказиш кифоя қилади. Осилиб турган ўрилган қисмини ювиш шарт эмас.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي امْرَأَةٌ أَشُدُّ ضَفْرَ رَأْسِي فَأَنْقُضُهُ لِغُسْلِ الْجَنَابَةِ؟ قَالَ: لاَ إِنَّمَا يَكْفِيكِ أَنْ تَحْثِي عَلَى رَأْسِكِ ثَلاَثَ حَثَيَاتٍ ثُمَّ تُفِيضِينَ عَلَيْكِ الْمَاءَ فَتَطْهُرِينَ. (رواه الإمام مسلم و الإمام الترمذي)

Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен сочимни мустаҳкам қилиб ўрайдиган аёлман. Жунублик ғусли учун уни ёйишим керакми?” дедим. У зот: “Йўқ, сен учун бошинг устидан уч ҳовуч сув қуймоғинг кифоя қилур. Сўнгра устингдан сув қуясан. Бас, пок бўлурсан”, дедилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Ушбу ҳадисдан жинсий алоқа пайтида сочи ўрилган аёл жунубликдан ғусл қилганда ўрилган сочларини ёймаса ҳам жоизлиги тушунилмоқда. Фақат у сочининг остига яхшилаб сув етказиб, ғусл қилаверади. Ҳар сафар сочни ёйиб, яна ўриш машаққатидан аёлларга енгиллик бериш учун шариатимизда шундай қилишга рухсат берилган. Бошга яхшилаб сув етказиш билан ғуслдан кўзланган мурод ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#ғусл #таяммум

567-CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.

Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه

яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).

Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ