ALRISALAH | ibratli kanal
1.97K subscribers
9.69K photos
9.61K videos
115 files
1.38K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
РАБИУЛ АВВАЛ – ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТУҒИЛГАН ОЙ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мартабалари

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин! Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 571 йили Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада араблар орасида Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар ва расулларнинг охиргиси, Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари Жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. Ҳатто пайғамбарлар ҳам У Зотга уммат бўлишни орзу қилишган ва башариятнинг саййиди ҳисобланадилар.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбар ва расулларнинг афзалидирлар. Шунинг учун ҳам уларнинг барчалари Қиёмат куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг байроқлари остида бўладилар. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ القِيَامَةِ وَلَا فَخْرَ، وَبِيَدِي لِوَاءُ الحَمْدِ وَلَا فَخْرَ، وَمَا مِنْ نَبِيٍّ يَوْمَئِذٍ آدَمُ فَمَنْ سِوَاهُ إِلَّا تَحْتَ لِوَائِي (رواه الإمام أحمد والإمام الترمذي عن أبي سعيد رضي الله عنه).

яъни: “Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман ва фахрланиш эмас-ку, қўлимда ҳамд байроғи бўладир. Ўша кунда ҳеч бир набий йўқки, Одам(алайҳиссалом) ҳам, бошқа ҳам менинг байроғим остида бўлади” (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).

Жаннат эшиги биринчи Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам учун очилади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган:

آتِي باب الجَنَّة فأسْتَفْتِح، فيقول الخازنُ: مَن أنتَ؟ فأقول: محمدٌ، فيقول: بك أُمرتُ ألَّا أَفتَح لأحدٍ قَبْلَك
(رواه الإمام مسلم عن أنس رضي الله عنه).

яъни: “Қиёмат куни жаннат эшиги олдига келиб уни очишларини сўрайман. Дарвозабон: “Сен кимсан?” дейди. “Муҳаммадман”, – дейман . У: “Сендан олдин бирор кишига очмасликка буюрилганман”, – дейди” (Имом Аҳмад ривояти).

Биринчи бўлиб қабрдан чиқадиган ва биринчи бўлиб шафоат қилишни бошлайдиган Зот ҳам жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссалом бўладилар. Бу ҳақда шундай деганлар:

أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ الْقَبْرُ، وَأَوَّلُ شَافِعٍ وَأَوَّلُ مُشَفَّعٍ
(رواه الإمام مسلم عن أبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه).

яъни: “Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман. Қабрдан биринчи чиқадиган шахсман. Биринчи шафоат қилувчиман. Биринчи шафоати қабул қилинувчиман” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таолога беадад ва беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, сизу бизни мана шундай улуғ Зотнинг уммати қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#​​Гўзал_дуо

Аллоҳим! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ул Зотнинг аҳлларига ва асҳобаларига раҳматингни ёғдир. Менга инсонлар орасида нафсимга лойиқ мавқе бер, нафсимни йўлдан оздирадиган обрў ва иззатни берма.

Эй адли Илоҳий Раббим! Адолатингнинг кенг дастурхонида мени ҳам солиҳлик либосинг билан ясантир. Менга ғазабимни енга оладиган, фитна ва адоватлар оташини ўчирадиган, инсонлар орасини ислоҳ қиладиган, уларни бирлаштирадиган, мўминларни айбини беркитиб, яхшиликларини васф этадиган, юмшоқ муомалали, гўзал хулқли ва шижоатли, доимо фазилатга интиладиган, неъматларга шукр қиладиган, лойиқ бўлмайдиганларга ҳам яхшилик қиладиган, қийин бўлса ҳам ҳақни гапирадиган, Ислом учун талабчан, хайр ва яхшиликларни кўпайтирадиган ва бошқа яхши ҳислатларга эга бўлган бандаларинг билан бирга қил ва улар каби бўлишни насиб эт менга.

Ё Раббим! Мени зарурат онида дўстларимга ёрдамга югурадиган қил, четда томошабин бўлиб турадиган қилма. Чорасиз вақтимда сендан бошқасидан ёрдам сўрайдиган, йўқсил ҳолатларимда сендан бошқасига тиланадиган, қўрққан пайтимда сендан бошқасидан қўрқадиган қилма. Фақат сенинг ҳузурингда ҳоризали ва фақир бўлишни насиб эт.

Эй Раббим! Сенинг фазл ва карамингдан умидворман. Сенинг мағфиратинга лойиқ бир амал соҳиби бўлишимни насиб айла. Ўзимни ҳисоб китоб қилиб кўрсам сенинг фазли карамингдан бошқа сармоям йўқ экан. Мендан фазли ва карамингни дариғ тутма.

Аллоҳим! Мени ҳидоятга етаклайдиган ақл ва тақво бер, ахлоқ, муомаламни гўзал айла. Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларга бизни ошно эт. Сироти мустақимда юрилишликни насиб қил, эй парвардигорим!

Муҳаммад Юсуф ибн Муҳаммад

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ҲАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Айтаётган нарсанг биродарингда бўлса, ғийбат қилибсан. Агар айтаётган нарсан биродарингда бўлмаса, унда бўҳтон қилибсан»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан).

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради»

Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан).

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир банданинг ичида иймон билан ҳасад жамъ бўлмайди»

Имом Насаий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан).

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «(Ғийбатни) эшитувчи ҳам ғийбатчининг биридир»

Имом Табароний ривояти

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикма. Таъмадан эҳтиёт бўл, чунки у фақирлик келтиради...»

Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Саъд ибн Абу Ваққос (р.а).дан)


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗНИНГ ОДОБИ ВА КАЙФИЯТИ

Имом Абу Ҳанифанинг энг кучли шогирди қози Абу Юсуф масжидда зуҳд ҳақида суҳбат ўтказаётган бир йигит ҳақида эшитиб, шогирдларига: “Юринглар, бориб унга савол берамиз, агар қониқарли жавоб берса, ҳузурида қолиб, уни тинглаймиз”, деди.

Масжидга киргач, ундан:
– Ҳой йигит, менга намоз ҳақида хабар бер! – деб сўради.

Ҳотамул Асом:
– Унинг одоблари ҳақида сўраяпсизми ёки кайфияти ҳақидами? – деб жавоб берди.

Қози ажабланиб, ўз-ўзига: “Ажабо, ундан битта савол сўрагандик, у уни иккита қилди-ку”, деди.

Сўнг Ҳотамга айтди:
– Одоблари ҳақида хабар бер!

Ҳотам:
– Унинг одоблари: буйруқни адо этиш, ўлчов билан юриш, ният билан кириш, таъзим ила такбир айтиш, дона-дона қироат қилиш, хушуъ билан рукуъ қилиш, хузуъ билан сажда қилиш, ихлос билан ташаҳҳуд ўқиш, раҳмат ила салом бериш, – деб жавоб қилди.

Қози Абу Юсуф сўради:
– Унинг кайфияти ҳақида хабар бер!

Ҳотам жавоб берди:
– Каъбани икки қош ўртасида, тарозини икки кўз қаршисида, сиротни икки қадам остида, жаннатни ўнг тарафда, дўзахни сўл тарафда, ўлим фариштасини ортда кутиб турибди деб ўйлаш, бу намоз ундан қабул қилинадими ё рад этиладими – билмаслик.

Қози ундан сўради:
– Қанчадан буён шундай намоз ўқийсан?

Ҳотам жавоб берди:
– Йигирма йилдан буён.

Қози Абу Юсуф ҳамроҳларига юзланди ва: “Юринглар ўтган эллик йиллик намозимизнинг қазосини ўқиймиз”, деди.

Аллоҳим, бизни намозни одоблари ва кайфияти ила тўкис адо этадиганлардан қил
!

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Бир киши Муҳаммад Восиъдан васият қилишини сўради. У деди:
— Васиятим шуки, ҳам бу дунёда подшоҳ бўлгайсен, ҳам охиратда.
У киши айтди:
— Буюринг.
Деди:
— Бу дунёда зоҳид бўл ва ҳеч кишидан тама қилма. Ўшанда барча халқ сенга муҳтож бўлгай. Шундай бўлгач, сен бадавлат ва подшоҳ бўлгайсен. Дунёда бу мақомга эришган зот охиратда ҳам подшоҳдир.

"Насойим ул-муҳаббат"дан

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
​​ҚУРЪОНИ КАРИМГА НИСБАТАН ЭҲТИРОМ

CАВОЛ:

Қуръон китобини киндикдан пастга тушурмаслик керакми?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони Карим Аллоҳнинг каломидир. Унга тааллуқли барча ашёларга эҳтиром вожибдир. Шу эътибордан, мусҳаф муқаддас китоб саналади. Уни улуғлаш Аллоҳ таолони улуғлаш сирасига киради.

Аллоҳ таоло айтади:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ

(Гап) шудир. «Ким Аллоҳнинг шиъорларини улуғласа, бу қалбларнинг тақвосидандир» ("Ҳаж" сураси, 32-оят).
«Аллоҳнинг шиъори» деганда У Зотни эслатадиган, англатадиган нарса тушунилади. Мусҳаф Аллоҳ таолонинг шиъорларидан, балки энг улуғ шиъорларидан эканида шубҳа йўқ.

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Мусҳафни ҳурмат қилиш вожиблигига мусулмонлар барча замонларда иттифоқ қилганлар».

Уламолар мусҳафга нисбатан мусулмон киши риоя қилиши керак бўлган бир қанча одобларни санаб шу қаторда шундай дейишган:
Мусҳафни имкон қадар юқори, эҳтиром кўринишига зид бўлмаган тарзда тутиш лозим. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. Мусҳафни қучоққа қўйиб ўтириш, ерга қўйиш ҳам одобга зиддир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Психолог айтишича инсон Аллоҳнинг заррасидан яралган экан. Аслида лойдан эмасми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КЕЛИННИНГ ЁТОҚХОНАСИГА КИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келиннинг ётоқхонасига уй аъзоларининг бемалол кириши, унинг буюмларига тегиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Келиннинг уйига бошқалар унинг рухсатисиз киришлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МАРҲУМНИНГ ҚАЗО НАМОЗЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Марҳумнинг қазо намозлари кандай адо этилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Марҳумнинг қазо намозларини бошқа инсон адо эта олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Ёсин сурасини тиловат қилишнинг фазилати

Ёсин сурасини кундалик ўқишда тонгни аввалида ва кечда ўқиш афзалдир. Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилинади: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ёсин сурасини куннинг аввалида ўқиса, ҳожатлари раво қилинади”, деб айтганлари хабар қилинган”, деди.

Имом Доримий ривояти. 

Шаҳр ибн Ҳавшаб Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Ким Ёсинни тонг отганда ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни туннинг аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади”, дедилар. Имом Доримий ривояти. 

Изоҳ: Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривот қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ёсинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», дедилар. Имом Молик ва Имом ибн Ҳиббонлар ривояти.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга ҳасана бор!"

© Қуръон ўқишни канда қилманг

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Изоҳ: Аллоҳ таоло Самуд қавмига Солиҳ алайҳиссаломни пайғамбар этиб юборган эди. Қавми ундан мўъжиза талаб қилиб, тоғдан қорнида боласи бор туя чиқариб беришни сўради. Аллоҳ таоло уларнинг талабига кўра тоғдан ҳомиласи бор туя чиқарди ва унга озор бермасликни амр этган. Аммо улар бу туяни сўйиб юборди. Шундан сўнг уларга Аллоҳ таолонинг азоби келди. Али розияллоҳу анҳуга қаттиқ дард етганида, атрофидагилар хавотир олган. Шунда у одамларни хавотир олмасликка чақириб, адашган бадбахт бир тоифа қўлида ҳалок бўлиши тўғрисидаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратларини айтиб берган.

Муснади Кеший китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ

“Ва, аммо ким Раббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса. Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир” (Нозиот сураси, 40–41-оятлар).

Қўрқиш парҳезкорликни келтириб чиқаради. Нафсга гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш, ҳалокатдан ҳушёр бўлиш чораларини ўргатади. Қўрқишнинг даражалари бор. Унинг энг баланд ва юқори даражаси – Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиш. Аллоҳдан қўрқиш туфайли инсон Аллоҳ учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ва дин учун амал қилиш мақомига эга бўлади.
Аллоҳдан қўрқиш инсонни гуноҳ ботқоғидан, гўзал амаллар гулшанига, ғафлатдан идрокка чиқаради. Оғишмасдан тўғри юришига, бировларнинг ҳақига кўз олайтирмаган ҳолда қаноатда бўлишига олиб келади. Аллоҳдан қўрққан инсон бошқаларни ҳам эъзозлайди. Зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳақларини адо этади. Ота-онанинг ҳақларини билиб уни сидқидилдан бажаради.
Муқаддас Ислом дини олдидаги вазифаларни бажаради. Натижада у валийлар – Аллоҳнинг дўстлари сафидан жой олиб, руҳий ва маънавий даражаси кўтарилиб боради ва Аллоҳнинг улуғ неъматига сазовор бўлган, фақат Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилгувчи бандалари қаторида бўлишга мушарраф бўлади. Аллоҳ таоло инсонлар қалбида уларга нисбатан муҳаббат уйғотиб қўяди.
Аллоҳдан қўрқишнинг энг асосий маҳсули – ҳар бир амални нуқсонсиз тўлиқ бажаришга олиб келгувчи парҳезкорликдур.
Аллоҳдан қўрқиш бозорда сотилувчи матоҳ эмаски, хоҳлаган одам сотиб олса. Балки Аллоҳ таоло Ўзи рози бўлган Ислом умматига насиб этган улуғ неъматки, Ўзи хоҳлаган бандасига хоҳлаган миқдорда ато этгай.
Аммо Раббинг буйруғи ва кўрсатмаларига хилоф равишда нафснинг хоҳишлари кесилиб қолишидан қўрққан кимсалар эса Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлгайлар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
5 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 13-May Dushanba ☘️ milodiy

#KUN_HADISI


Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: "Бир-бирингизга буғзу адоват қилманг, бир-бирингиздан юз ўгиришиб кетманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, Аллоҳнинг дўст-биродар бандалари бўлинглар" (Имом Муслим ривоятлари).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_157

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!»

Абу Довуд ривояти

👇👇
@ALRISALAH_UZ
ТАҲОРАТДА БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШ
#таҳорат

228-CАВОЛ:
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир. Яъни, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ эмас. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд. Жумладан,
رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عليه وسلم قَالَ: "مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ".
яъни: “Абулҳасан ибн Форис раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”, дедилар”. Ҳадисдаги “ғул” – “темир бўйинбоғ”, “кишан” деганидир.
Мазҳабимиздаги барча мўтабар фиқҳ китобларида бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб экани баён қилинган. Жумладан, “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:
وَاسْتَدَلَّ فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ عَلَى اسْتِحْبَابِ مَسْحِ الرَّقَبَةِ أَنَّهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ مَسَحَ ظَاهِرَ رَقَبَتِهِ مَعَ مَسْحِ الرَّأْسِ
яъни: “Фатҳул қодир” китобида бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошларига масҳ тортиш билан бирга бўйинларига ҳам масҳ тортганларини далил қилиб келтирилган”.
“Мажмаул анҳур” китобида қуйидагича баён қилинган:
وَمُسْتَحَبُّ الْوُضُوءِ مَسْحُ الرَّقَبَةِ لَا الْحُلْقُومِ فَإِنَّ مَسْحَهُ بِدْعَةٌ
яъни: “Таҳоратнинг мустаҳаби – бўйинга масҳ тортишдир. Ҳалқумга масҳ тортилмайди, чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир”.
Бўйинга қўл бармоқларининг орқа томони билан масҳ тортилади. Бунда қўл қайтадан ҳўлланмайди, балки, бошга масҳ тортиш учун ҳулланган қўл кифоядир.
Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала бўйича алоҳида китоб ёзиб, уни “Туҳфатут толабати фий таҳқиқи масҳир роқобати” (яъни, “Бўйинга масҳ тортишни аниқлашда талабаларга туҳфа”) деб номладилар. Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари бу китобда бўйинга масҳ тортиш ҳақидаги барча ривоят ва уламоларнинг фикрларини ўрганиб чиқиб, масалага қуйидагича хулоса қилганлар: “Бўйинга масҳ тортиш ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Кимлардир бу амални суннат деса, кимлардир бидъат деган ва яна кимлардир мустаҳаб деса, бошқалар эса, макруҳ деган. Бу масала борасида заиф бўлсада бир қанча ҳадислар мавжуд. Баъзилар эса жуда муболағага берилиб, бу ҳадисларни тўқима деган. Хулоса қиладиган бўлсак, бу мавзуда уламолар ихтиёр қилган гап шуки, бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб, ким уни қилса, яхши ишни қилган бўлади. Ким қилмаса, зарари йўқ. Бу ҳақда келган ҳадислар гарчи заиф бўлсада, лекин, бўйинга масҳ тортишда фазилат борлигини исбот қилишга кифоя қилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖУНУБ ОДАМНИ КЎРГАН КИШИ ҲАМ ҒУСЛ ҚИЛИШИ ШАРТМИ?
#ғусл

229-CАВОЛ:
Мен биринчи ғусл қилсам эрим ғусл қилмасдан олдин менга назари тушса мен яна ғусл қилишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда жунуб кишининг ғусл қилиши фарз бўлиб, имкон қадар тезроқ ювинишига тарғиб қилинади. Чунки, фаришталар жунуб кишига яқинлашмайди ва яна мусулмон киши доимо таҳоратли юриши мустаҳаб ҳисобланади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
ثَلَاثَةٌ لَا تَقْرَبُهُمْ الْمَلَائِكَةُ ... وَالْجُنُبُ إِلا أَنْ يَتَوَضَّأَ" (رواه أبو داود عَنْ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Уч тоифа одамга фаришталар яқинлашмайди... (улардан бири) жунуб киши бўлиб, таҳорат қилгунига қадар унга фаришталар яқин келмайди” (Имом Абу Довуд ривотялари).
Лекин баъзиларда жунуб кишига нисбатан нотўғри тушунчалар мавжуд. Масалан:
 жунуб кишини кўзи кимга тушса ёки жунуб кишини кимдир кўрса у одам ҳам ғусл қилиши керак,
 жунуб киши бирор нарсани ушлаши, овқат пишириши мумкин эмас, ушлаган нарсасини ҳаром қилади,
 жунуб киши ҳеч ким билан гаплашиши, саломлашиши ва бирга ўтириши мумкин эмас,....
Бу тушунчаларнинг барчаси асоссиз бўлиб, шариатимизнинг бирор-бир кўрсатмаларига тўғри келмайди. Жунуб киши зарурат бўлганда ўзгалар билан гаплашади, саломлашади, кўришади ва бирга ўтириши ҳам мумкин. Бу ишларни таҳорат қилгандан кейин ёки ҳеч бўлмаса, қўл ва юзини ювиб, оғиз-бурнини чайгандан кейин қилиши афзалдир. Жунуб кишига кўзи тушган одам асло ғусл қилиши вожиб бўлмайди. Чунки, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бир куни жунуб ҳолатларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни узоқдан кўриб, ўзларини четга олганлар. Ғусл қилганларидан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдилар. Шунда У Зот алайҳиссалом Абу Ҳурайрадан ўзларини четга олиш сабаби ҳақида сўраганларида, у киши: “Жунуб эдим, нопок ҳолатимда сиз билан кўришишни маъқул кўрмадим” – деб жавоб берган. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"سُبْحَانَ اللهِ! إِنَّ الْمُسْلِمَ لَا يَنْجُسُ" (رواه الإمام البخاري عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ)
яъни: “Субҳаналлоҳ (ажабо)! Мўмин нопок бўлмайди”, – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Шундай экан, мусулмон киши нажас бўлмайди, балки, таҳоратсиз, жунуб ҳолатда бўлади. Жунублик эса кишини намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш каби баъзи ибодатлардан ман қилса-да, инсонни нажасга айлантириб қўймайди ва жунублик бир одамдан бошқа одамга ўтмайди.
Демак, жунуб кишига кўзи тушган одам асло ғусл қилиши шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
СЕҲР-ЖОДУ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#Сеҳр

230-CАВОЛ:
Қабристонларда сеҳру жоду қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда шунга муносабат билдирсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сеҳр қаерда қилинса ҳам, динимизда таъқиқланган, ҳаром ишлардан ҳисобланади. Бу ишни ҳалол деб қилаётганлар имонидан ажрайди ва катта гуноҳга қолади. Сеҳргар – охиратда насибаси йўқ кишидир. Бу иш билан шуғулланадиганлар кеч бўлмасдан, ўлим ёқадан тутмасдан туриб, тезда тавба қилишлари лозим бўлади.
“Сеҳр” арабча сўз бўлиб, “келиб чиқиши махфий нарса”, “бирор нарсани аслидан бошқача қилиб кўрсатиш” маъноларини билдиради. (“Мўъжамул васит” китоби).
Сеҳр – ношаръий сўзлар билан тугунларга дам солиш ёки сеҳрланадиган кишига юзма-юз келмасдан ҳам унинг бадани, қалби ва ақлига таъсир қиладиган ишларни қилишдир.
Сеҳрнинг инсон жисмига зарарли таъсири мавжуд. Қуйидаги ояти каримада сеҳргарларнинг одамларга етказадиган зарари ва у фақат Аллоҳнинг изни билангина бўлиши ҳақида шундай дейилади:
فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللَّهِ
яъни: “Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар. Лекин улар Аллоҳнинг изнисиз у билан ҳеч кимга зарар етказа олмаслар” (Бақара сураси 102-оят)
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ сеҳр қилиш ҳаром амал эканига ижмоъ бўлганини ривоят қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еттита ҳалок қилувчи гуноҳни санаб, Аллоҳга ширк келтириш ва ноҳақ одам ўлдириш каби катта гуноҳлар ўртасида сеҳрни зикр қилдилар:
اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُنَّ قَالَ الشِّرْكُ بِاللَّهِ وَالسِّحْرُ وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَكْلُ الرِّبَا وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ (رواه الامام البخاري عن ابي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Етти ҳалок этувчидан четланинг”. Одамлар: “Улар нималар? Эй Аллоҳнинг Расули” -дедилар. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш ва солиҳа, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш”, - дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Демак, агар сеҳр қилувчи тавба қилмаса, охиратда қаттиқ азобга қолади. Ҳанафий уламоларимиз сеҳргар сеҳр амалини қилиши билан диндан чиқади, дейдилар. Бу эса, Аллоҳ паноҳ берсин, дўзахда абадий қолиш деганидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الْآَخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنْفُسَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُون
яъни: “Уни (Аллоҳ китобини сеҳрга) алмашганларга охиратда насиба йўқлигини ҳам яхши билар эдилар. Ўз (насиба)ларини қанчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!”
Ҳанафий, Моликий ва Ҳанбалийлар сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфр эканини айтадилар. Бунинг далили қуйидаги ояти карима:
وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولاَ إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلاَ تَكْفُرْ
яъни: “(У икки фаришта): «биз фақатгина синов (воситаси)миз, (бизга ишониб) кофир бўлиб қолма!», – деб (огоҳлантирмагунча) ҳеч кимга (сеҳрни) ўргатмас эдилар” (Бақара сураси 102-оят).
(“Қувайт фиқҳ энцеклопедияси” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
لا تَفْقِد الأَمَلَ، رُبَّما أَجْمَلَ أَيَّامِ حَيَاتِكَ لَمْ تَأْتِي بَعْدُ..

Умидингизни йўқотманг, балки ҳаётингизнинг энг гўзал кунлари ҳали келмагандир..

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ