ALRISALAH | ibratli kanal
1.99K subscribers
9.63K photos
9.53K videos
115 files
1.35K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ЎҒЛИГА ОҚ БЎЛГАН ОТА

Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши ўғлини етаклаб келиб шикоят қилди:
– Эй мўминлар амири, мен мана бу ўғлимни оқ қилдим!
– Ҳой йигит, ота-онангдан оқ бўлсанг, Аллоҳнинг азобига қолишдан қўрқмайсанми? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Эй мўминлар амири, боланниг ҳам ота-онадан ҳақлари борми? – сўради ўғил.
– Бор. Аввало туғилажак фарзанд учун яхши онани танлаш керак. Болага чиройли исм қўйиш ва Аллоҳнинг Китобини ўргатиш лозим.
– Аллоҳга қасамки, менга онанинг покдомонини танламаган! Балки бир канизакни сотиб олиб, ўшанга уйланган. Исмимни ҳам чиройли қўймаган. Менга Жуал (“гўнг қўнғизи”) деб исм қўйган. Аллоҳнинг Китобидан бирорта ҳам оят ўргатмаган.
Умар розияллоҳу анҳу отага юзланди:
– Ўғлимни оқ қилдим, дейсан! Сен оқ қилгунингча ўғлинг сени оқ қилиб юборган экан! Тур, йўқол олдимдан!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
3 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 11-May Shanba ☘️ milodiy


#KUN_HADISI


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, шайтонлар ундан узоқ бўлади. Бундай уй ўз аҳлига кенг бўлади, яхшилиги кўпаяди, ёмонлиги камаяди.
Қуръон ўқилмайдиган уйга шайтонлар келади, фаришталар қочади, бундай уй ўз аҳлига тор бўлади, унинг яхшилиги кам бўлади, ёмонлиги кўп бўлади» (Имом Муҳаммад ибн Наср Марвазий ривояти).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_155

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади»

Имом Термизий ривояти
(Оиша
розияллоҳу анҳудан )

👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ КЎРИНИШИ
#намоз

223-CАВОЛ: Намозда тик турганда қўл қандай ҳолатда туради. Бировлар кўкрагида ушлаб туради, бировлар пастроқда тутади. Айримлар эса билакларини тутиб туради. Қиёмда қўл тутишнинг одоби тўғрисида тушунтириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмилаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизга кўра намозда турган киши қўлларини бир-бирига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.
عن وائل بن حجر رضى الله عنه قال "رأيت النبى صلى الله عليه وسلم وضع يمينه على شماله فى الصلاة تحت السرة" اخرجه الإمام ابن ابى شيبة. رجاله ثقات.
яъни: Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудандан ривоят қилинади, у зот айтадилар: “Мен Расулуллоҳни саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига киндик остига қўйганларини кўрдим”, (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). “Эълоус сунан” китобида бу ҳадиснинг ровийлари ишончлидир дейилган. Яна бир ривоятда шундай келади:
عن ابى وائل رضى الله عنه قال: قال ابو هريرة رضى الله عنه: "اخذ الاكف على الاكف فى الصلاة تحت السرة" (رواه الإمام ابو داود).
яъни: Абу Воил разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний мана шу ривоятни келтириб, шундай деганлар: “Муҳаммад ибн Сирин Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилганларида, у зотдан “Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламданми?” деб сўрашган. Шунда Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдандир”,- деб жавоб берганлар. Демак, бундан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси марфуъ (Расулуллоҳдан келган) эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, намозда қўлларни киндик остига қўйиш суннат эканлиги собит бўлган”.
عن ابى جحيفة ان عليا رضى الله عنه قال: "السنة وضع الكف على الكف فى الصلاة تحت السرة". (رواه الإمام ابو داود)
яъни: Абу Жуҳайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Али разияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда қўлни қўлнинг устига қўйиб, киндик остига тушириш - суннатдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадис Имом Аҳмаднинг "Муснад"ида ҳам келтирилган. Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг "Тажриду завоиди муснад ал-Баззор" асарида: “Агар ҳадис "Муснади Аҳмад"да келса, бошқа Муснадларга ҳожат йўқ”, деган. Шундай қилиб, ушбу ҳадис ҳасан даражасидан тушмайди. (“Эълоус сунан” китоби).
Намозда қўлни киндик остига қўйиш ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар мавжуд. Жумладан, “Мухтасар ул-Виқоя” китобида шундай дейилган:
يضع يمينه على شماله تحت سرّته
яъни: “(Намоз ўқувчи) ўнг қўлини чап қўлининг устига қилиб, киндик остига қўяди”.
Намозда қўлни киндик остида тутишнинг баъзи афзалликлари ҳақида “Музмарот” китобидан бундай дейилган:
لانه اقرب الى التواضع وابلغ الى الخشوع والى ستر العورة واحفظ للازار عن السقوط
яъни: “Қўлни киндик остида тутиш – камтарликка яқинроқдир, хушуъ ва аврат аъзоларини ёпилишига олиб борувчироқдир, изорни тушиб кетишдан сақлагувчироқдир”.
Демак, намозда қўлни қаерда тутиш ҳолати ҳақидаги ҳадисларни мувофиқлаштириш керак бўлади. Уни эса фақат ижтиҳод қилишга қодир уламоларимиз аниқлаб берадилар. Ҳанафий мазҳабимиз мужтаҳидлари юқоридаги ҳадисларга асосланиб, эркаклар қўлларини киндик остида тутадилар дейишган. Қолаверса ушбу ҳолат эркакларда таъзим ва хушуъга яқинроқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
“САЛАМ” САВДОСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ
#савдо_сотиқ

224-CАВОЛ: Эрта баҳорда деҳқон билан келишиб, кузда пиёз етказиб бериши учун 500 сўмдан пул берсам, кузда эса пиёз 1000 сўм бўлса, мен пиёзни олсам судхўрликка кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу судхўрликка кирмайди. Шариатимизда харидор пулни аввалдан бериб қўйиб, сотувчи маҳсулотни кейин етказиб бериши – "салам" савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Аслида бу савдо ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиш бўлсада унинг жоиз эканига Қуръон, суннат ва ижмоъдан далиллар бор.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Гувоҳлик бераманки, маълум муддатга зиммага олинган салаф (яъни, салам савдоси)ни Аллоҳ таоло ҳалол қилган ва рухсат берган. Аллоҳ таоло шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз” (Бақара сураси, 282-оят) (Имом Ҳоким “Мустадрак” китобида ривоят қилган).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
яъни: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир, икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум идиш (ўша пайтларда маҳсулотлар идишларда ҳам ўлчанган), маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ислом уммати салам савдосининг жоизлигига ижмоъ қилганлар, яъни якдил фикрга келганлар. Чунки савдонинг бу турига одамларнинг ҳожати ва зарурат бор.
Салам савдосининг риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Умумий шарт – маҳсулотнинг миқдори ва сифати маълум бўлиши керак (масалан, кило, идиш ёки метрда ўлчанадиган ёки саналадиган маҳсулотлар бўлиши. Ҳайвонлар, уларнинг аъзолари, терилари ва қимматбаҳо гавҳарларда салам савдоси бўлмайди).
Энди, салам битимини тузиш учун маҳсулотнинг қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, буғдой),
2. Нави (масалан, “лалми” ёки “оби”),
3. Сифати (масалан, яхши, ўртача ёки ёмон),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой),
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни қаерга етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим (“Фатҳу бабил иная” ва “Ал-Мухтор” китоблари).
Демак, юқоридаги шартларга тўғри келадиган маҳсулотларга аввалдан пул бериб қўйиш жоиз. Лекин салам савдосида белгиланган вақт келгач, маҳсулотнинг нархи келишилган нархдан арзон ёки қиммат бўлиши эътиборга олинмайди. Балки, маҳсулот салам битимида кўрсатилган нархда етказиб берилади. Сизнинг мисолингизда кузда пиёзнинг нархи қиммат ёки арзон бўлиб кетса ҳам, келишилган нархда, яъни 500 сўмдан олинаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛ КИШИНИ ҚАБРГА КИМ ҚЎЯДИ?
#жаноза

225-CАВОЛ: Шариат бўйича аёл кишини қабрга ким қўйиши керак? Баъзилар эри қўйса бўлади, дейди. Баъзилар гўрковларга қўйдиради. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларидан бири “Фатавои ҳиндийя” китобида аёл кишини қабрга қўйиш ҳақида шундай дейилган:

وَذُو الرَّحِمِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى بِإِدْخَالِ الْمَرْأَةِ الْقَبْرَ وَكَذَا الرَّحِمِ غَيْرِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى مِنْ الْأَجْنَبِيِّ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فَلَا بَأْسَ لِلْأَجَانِبِ وَضْعُهَا، وَلَا يُحْتَاجُ إلَى النِّسَاءِ لِلْوَضْعِ

яъни: “Аёл кишини қабрга маҳрам бўлган қариндоши қўйиши афзалдир. Шунингдек, маҳрам бўлмаган қариндош бегонадан кўра афзалдир. Агар қариндошлари бўлмаса, бегоналар қўйиши мумкин. Қабрга қўйиш учун (эркалар бўлганда) аёлларга эҳтиёж йўқ”.
Ушбу масалалар “Баҳрур роиқ” ва “Бадоиус саноиъ” каби мўътабар фиқҳий манбаъларимизда ҳам зикр қилинган.
Аёл кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари. Демак, аёл кишининг мазкур қариндошлари бўлмаса, маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари яъни, амакиси ва тоғаларининг ўғиллари ҳамда амма ва холаларининг ўғиллари қабрга қўяди. Агар мабодо маҳрам бўлмаган қариндошлар ҳам бўлмаса, шундагина аёл кишини эри ёки бегона кишилар қабрга қўйиши мумкин. Уламоларимиз бегонадан кўра эри қабрга қўйгани маъқулдир, деганлар.
Аёл кишининг маҳрам ва маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари ёки эри дафн жараёнида ҳозир бўла туриб, уни қабрга гўрковлар қўйиши мумкин эмас. Чунки бунда шариатимиз қонун-қоидасига амал қилинмаган бўлади ва бунинг гуноҳи аёл кишининг эркак қариндошлари зиммасига тушади.
Шундай экан, аёл кишини қабрга қўйишда шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
(Суратдаги макон Байтул Мақдисдаги Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро ва Меьрож кечасида пайғамбарлар алайҳимуссаломга имом бўлиб намоз ўқилган жой)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусо алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида Оллоҳдан сўраганликлари.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Ибрат

Эркаклар тупроқдан яратилганлиги сабаб уларнинг ғами тупроқ (уй солиш, ерда сайр қилиш, деҳқончилик)

Аёллар эса эркакдан яратилгани сабаб уларнинг ғами эркаги!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Умар (р.а) айтганларидек,
Нимага қаттиқ кўнгил қўйган бўлсам, ё қўлдан кетти, ё кўнгилдан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
«Ўч олишга шошилма.Чириган мева ўз-ўзидан узилиб тушади».

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда сураларни қисқартириб ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
📚 Намозни бузадиган амаллар.

🏷 1-қисм

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
📚 Намозни бузадиган амаллар

🏷 2-қисм.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КАЪБАТУЛЛОҲНИ ЎРАБ ТУРГАН МАТО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кабатуллоҳ тошини ўраб турган мато нима дейилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Каъбанинг
устига ёпиладиган ёпинчиқни “кисва” ёки “каъбапўш” деб аталади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ОЛОВ АТРОФИДА АЙЛАНИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тўй куни куёв келинни олов атрофида айлантириш динимизда йўқлигини билдим. Лекин бизда бу қадриятдек бўлиб қолган. Менинг саволим: Бу амални қилиш қанчалик гуноҳ саналади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу нотўғри иш саналади. Гуноҳ ишлар қадрият ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен яхшилик қилгувчи бўлгин


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Донишманд деди: «Ғазабга мойиллик – гўдакларнинг, қўлдан кетган нарса учун «дод-вой» қилиш – хотинларнинг ахлоқидандир».

Изоҳ. Ёш болалар ақлдан кўра кўпроқ ҳис-туйғу етовида ҳаракатланади. Ҳар қандай вазиятда табиий майлларининг буюрганини қилиб кетаверишади, ишнинг оқибати уларни қизиқтирмайди. Шунинг учун то балоғатга етгунларича уларга шариат ҳукмлари юкланмайди. Бас, балоғатга етмаган ёш боланинг ғазабланиши табиий, узрли бир ҳолат. Лекин оқ билан қорани ажратадиган катта ёшдаги кишининг ғазабланиши гуноҳга йўл очади, бу йўлнинг бошида шайтон турибди. Демак, ғазаб отига минган кишининг катта ё кичик гуноҳ содир этиши нақд. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган экан: «Оллоҳ мўминларни ғазаб пайтида сабрга, жаҳлга юзма-юз бўлганда ҳилмга, ёмонликни кечиришга буюрди. Қачонки мўминлар шу ишларни қилганларида Оллоҳ уларни гуноҳ қилишдан сақлади ва душманларини уларга бўйсундириб қўйди».
Ғазабдан тийилиш, унинг даҳшатли оқибатларидан сақланиш кераклиги ояти карима ва ҳадиси шарифларда жуда кўп эслатилган, огоҳлантирилган. «Ғазабга мойиллик – гўдакларнинг ахлоқи» дейилар экан, энди соч-соқоли сабза урган ёки оқарган ёшдаги кишиларнинг ўзларини гўдакка ўхшатиб, уларнинг қилиғини қилаётганини бир тасаввурга келтиринг, қандай кулгули ва йиғлатадиган хорлик!
«Қўлдан кетган нарса учун «дод-вой» қилиш – хотинларнинг ахлоқидан» деб ҳисобланса, аҳволимизга вой! Йўқотган нарсасига ачинмайдиган, доимо уни юзга солавермайдиган мард борми? Майли, бой берганларини бир марта ўзи учун айтиб қўйса, балки «дод-вой» ҳисобланмас, лекин уларни ҳамиша, ҳамманинг олдида такрор-такрор эслайвериши «дод-вой»дан бошқа нарса эмас!

“Унвонул баён”дан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ