ALRISALAH | ibratli kanal
1.98K subscribers
9.63K photos
9.54K videos
115 files
1.35K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ЭР ХОТИНИНИ РЎЗАДАН ТЎСИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр хотинини нафл рўзадан ман қилиши мумкин, лекин фарз рўзадан тўса олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТОБУТНИ КЎТАРИБ КЕТАЁТГАНДА КАЛИМАЛАР АЙТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бир жанозада иштирок этдим. Жаноза намозини ўқиб бўлгач тобутни кўтариб қабристонга йўл олдик. Йўлда "Ла илаҳа иллаллоҳ" "Муҳаммадур Расулуллоҳ" калималарини жўр бўлиб баланд овозда айтиб келдик.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу калималар – динимизда доим айтиб юриш тарғиб қилинадиган жумлалардир. Жумладан, тобутни кўтариб кетаётганда ҳам айтиб кетиш жоиз. Бундан ман қилинган жойи йўқ. Лекин буни динимизда буюрилган ишлар қаторига қўшиб қўймаслик керак. Яъни, тобут кўтарганда шуни айтиш керак, савоб бўлади, айтмаса бўлмайди, гуноҳ бўлади, дейдиган даражага олиб келмаслик керак. Шундай эътиқод қилса, бидъатга айланади.

Зикрларни жўр бўлмасдан паст овозда айтиш афзалроқ, риёдан узоқ бўлинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗНИ ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН ЎҚИЙЛИКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намангандан Тошкентга ишлаш учун келгандик. Бу ерда намоз вақтлари 10-15 минутга фарқ қиларкан. Намозни Тошкент вақти билан ўқийликми ёки Наманган вақти билан ўқийликми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта Тошкент вақти билан ўқийсиз. Намоз вақтлари кишининг қаерда туғилганига қараб эмас, қаерда турганига қараб белгиланади. Масалан, Тошкентда тонг отиши билан, қаерда туғилганидан қатъий назар, Тошкентда яшайдиган мусулмонларга бомдод намозини ўқиш фарз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидда жамоат билан намоз ўқиётган эдик. Олдимда бир инсонни телефони турганди. Унга қўнғироқ бўлди, уни овози кўпчиликни диққатини тортди. Шу ҳолатда мен уни ўчириб қўйишим мумкинми? Ўчирсам намозим бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одатда икки қўл ёрдамида бажариладиган ишлар ёки намозхоннинг ҳаракатларини ташқаридан кўрган киши "у намозда эмас", деб ўйлайдиган ҳолат – намозни фосид қилади. Шунинг учун телефонни бир марталик енгил амал билан учириш имкони бўлса, жоиз. Акс ҳолда намознинг бузулишига сабаб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖУНУБ КИШИ ҒУСЛ ҚИЛАДИМИ ЁКИ САҲАРЛИКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган киши вақт оз бўлса биринчи ғусл қиладими ёки саҳарликми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳарликнинг вақти оз қолган бўлса, жунуб киши ё таҳорат қилиб, ёки қўл-бетини ювиб, оғиз-бурнини чайиб, саҳарлик қилиб олади. Шу ҳолатда рўзани ният ҳам қилади. Ғуслни саҳарликдан кейин қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚАБРГА ҚЎЙИЛГАН МАЙЙИТНИ ЮЗИНИ ОЧИБ ҚЎЙИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда акам оламдан ўтди. Акамни кўмиш жараёнида илмли инсонлар ўзаро тортишиб қолишди. Бир гуруҳ одамлар “маййит лаҳадга қўйилаётганда юзи очиб қўйилади деса, яна бир гуруҳ инсонлар юзни ёпиб қўйиш керак” дейишди. Мана шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон вафот этгандан кейин уни ювиш, кафанлаш, жаноза ўқиш ва қабрга қўйиш каби масалалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кўрсатмалари бўйича амалга оширилади. Унга кўра маййитни қабрга ўнг ёнбоши билан ётқизиб, юзини қиблага қаратиб, кафанини очмасдан кўмилади. Қабрга қўйилганда маййитни юзини очиб қўйиш шариатга хилоф ишдир. Қолаверса, маййит кафанлангач дунё ҳаётидан барзах ҳаётига ўтган ҳисобланади. Шу сабабли баъзан юзи қорайган бўлиши ёки бошқа ўзгаришлар бўлса унинг ҳаққида ёмон гумонга бормаслик учун ҳам юзини очмасликка ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МАЙЙИТНИ УЙДАН БОШ ТАРАФИ БИЛАН ОЛИБ ЧИҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маййитни ювиб бўлгач, уйдан олиб чиқиш пайтида аввал бош қисми тарафи эшикдан олиб чиқиладими, ёки оёқ тарафдан олиб чиқиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маййитни кафанлагандан кейин тобутга жойлаш учун ювилган хонадан аввал боши томони чиқарилади. Уйдан тобутини олиб чиқишда ҳам унинг боши билан чиқарилади. Бу вафот этган инсоннинг эҳтироми нуқтаи назардан тавсия этилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
"ОЛЛОҲ" ДЕЙИШ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз кўпинча сўзлашувда «Аллоҳ» эмас, балки «Оллоҳ» деб айтамиз. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўпинча ўзбек забон халқимиз томонидан “Аллоҳ” ёки “Оллоҳ” деб, талаффуз қилишларини гувоҳи бўлинади. Бу билан мазмун жиҳатдан ҳар икки истеъмол ҳам тўғри. Лекин араб тили нуқтаи назардан “Аллоҳ” деб талаффуз қилиш ва ёзиш нисбатан тўғрироқ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ИҚОМАТНИ ҚАЙТА АЙТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёлғиз одам намоз учун иқомат айтгандан сўнг эшик таққилаб қолди. Эшикни очиб келиб, намозни бошлайверадими ё қайтадан иқомат айтиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда иқоматни қайтадан айтилади. Имом Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ бу мавзуда шундай деганлар:

فروع: صلى السنة بعد الاقامة أو حضر الامام بعدها لا يعيدها ,بزازية وينبغي إن طال الفصل
أو وجد ما يعد قاطعا كأكل أن تعاد

"Иқомат айтгандан кейин суннатни ўқиса ёки иқоматдан кейин имом келиб қолса, иқоматни қайта айтилмайди.
Агар иқомат айтилган вақт билан фарз намоз ораси чўзилиб кетса ёки ейишга ўхшаш намозни бузадиган амал аралашиб қолса, иқоматни қайта айтиш керак бўлади".
("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИЗ ҲАМ ЗАКОТ БЕРИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени хўжайиним ўтиб қолдилар. Уч нафар қизимни турмушга берганмиз. Битта 18 ёшли ўғлим бор, ҳали уйланмаган. Хўжайиним закотни вақтида берардилар. Биз ҳам закот беришимиз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало мерос илмидан хабари бор устозлардан мерос кимга қанча тақсимланишини билиб олинглар. Кейин меросхўрлар аввал моли нисобга етмаган, лекин мерос моли билан пули нисобга етган кишилар бўлса, қўлидаги маблағ бир йилдан кейин ҳисобланади ва эҳтиёжлардан ортиб қолган маблағ нисобга етса, закот берилади.

Лекин меросхўрлар ичида аввалги йилларда ҳам закот бериб юрганлари бўлса, мерос моли йил ўртасида қўшилган даромад каби пул маблағларига қўшилиб кетади. Ва умумий суммадан закот чиқаради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ