ALRISALAH | ibratli kanal
1.98K subscribers
9.63K photos
9.54K videos
115 files
1.35K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
САЖДАГА БОРИШ ВА УНДАН ТУРИШ
#намоз

240-CАВОЛ:
Саждага бориш ва ундан туриш тартиби қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саждага борилаётганда ерга яқин аъзолар бирин кетин ерга қўйилади, яъни, тизза, қўллар, юз. Саждадан тураётганда ердан узоқ аъзолар биринчи кўтарилади, яъни, юз, қўл тизза. Заруратсиз ерга таяниб туриш макруҳ. “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:

اِذَا اَرَادَ السُّجُودَ يَضَعُ اَوَّلًا مَا كَانَ اَقْرَبُ اِلَي الْاَرْضِ فَيَضَعُ رُكْبَتَيْهِ اَوَّلًا ثُمَّ يَدَيْهِ ثُمَّ اَنْفَهُ ثُمَّ جَبْهَتَهُ وَ اِذَا اَرَادَ الرَّفْعَ يَرْفَعُ اَوَّلًا جَبْهَتَهُ ثُمَّ اَنْفَهُ ثُمَّ يَدَيْهِ...

яъни: “Агар
намозхон сажда қилишни хоҳласа, аввало ерга яқин бўлган аъзони (ерга) қўяди. Бас (шундай экан), аввал тиззасини, сўнг икки қўлини, сўнг бурнини, сўнгра пешонасини ерга қўяди. Саждадан турганида аввал пешонасини, сўнг бурнини, сўнгра икки қўлини кўтаради...”.

“Мухтасарул-виқоя” китобида эса:
"ثُمَّ يُكَبِّرُ وَ يَسْجُدُ فَيَضَعُ رُكْبَتَيْهِ ثُمَّ يَدَيْهِ... و يُكَبِّرُ وَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ ثُمَّ يَدَيْهِ ثُمَّ كْبَتَيْهِ..."
яъни: “ (
Намоз ўқувчи) рукудан сўнг такбир айтади ва сажда қилади. Саждага бориш асносида аввал тиззаларини сўнгра қўлларини ерга қўяди, (саждадан турганида) такбир айтади ва аввал бошини сўнгра икки қўли ва тиззаларини ердан кўтаради...”, – дейилган.

Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
"َرأَيْتُ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ يَضَعُ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْه وَ اِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ" (رواه الامام أبو داود والامام الترمذي عن وائل ابن حجر رضي الله عنه)
яъни: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қўйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, – дейилади (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа ривоятда эса:
"حَفِظْنَا عَنْ عُمَرَ فِي صَلَاتِهِ أَنَّهُ خَرَّ بَعْدَ رُكُوعِهِ عَلَى رُكْبَتَيْهِ كَمَا يَخِرُّ البَعِيرُ، وَ وَضَعَ رُكبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْهِ"
(رواه الطحاوي في شرح معاني الآثار عن علقمةَ والأسودِ رضي الله عنهما)

яъни: “Биз ҳазрат Умар разияллоҳу анҳунинг намозларидан шуни эслаб қолдикки, у киши руку қилганларидан кейин худди туя чўккалагандек чўккалар эдилар ва тиззаларини қўлларидан аввал ерга қўярдилар”, – дейилади (Имом Таҳовий Алқама ва Асвад разияллоҳу анҳумолардан ривоят қилганлар).

Бу борада бир қанча ҳадислар мавжуд. Моликий мазҳабидан ташқари барча мазҳаб олимлари ушбу ҳадисларни дақиқ ўрганиб, “сажда қилишда аввало ерга яқин аъзолар ерга қўйилади ва саждадан туришда эса ердан узоқ бўлган аъзолар ердан кўтарилади”, – деган фикрга иттифоқ бўлганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚУЁШ ЁКИ ОЙ ТУТИЛГАНДА НИМА ҚИЛИНАДИ?
#намоз

241-CАВОЛ: Қуёш ёки ой тутилганда мусулмон киши қандай йўл тутиши керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда Қуёш ёки ой тутилганда бу ҳодиса ибрат назари билан қараш лозимлиги таъкидланади ва бу ҳолатда нафл намоз ўқиш суннат ҳисобланади.

Қуёш тутилганда жума
намозини ўқиб берадиган имом бошчилигида жамоат бўлиб, азон ва такбирсиз нафл намоз ўқилади. Унда хоҳлаган сураларини махфий ўқийди, қироатни узун қилиш афзал. Намоздан кейин токи қуёш очилиб кетгунча дуо қилиб турилади. Агар масжидда имом ҳозир бўлмаса, одамлар ёлғиз-ёлғиз намоз ўқийдилар. Бу намозни уйда ўқилса ҳам ёки намоз ўқимасдан бир жойда йиғилиб фақат дуо қилиб турилса ҳам жоиз бўлади. Қуёш очилиб кетгандан кейин бу намоз ўқилмайди. Қуёшнинг тутилиши шом пайтига тўғри келса аввал шом намози ўқилади. Қуёш тутилиши жаноза намози билан бирга келиб қолса, аввал жаноза ўқилади. Қуёш тутилиши намоз ўқиш мумкин бўлмаган пайтга тўғри келса у пайт намоз ўқилмайди. (“Фатавои Ҳиндия” китоби).

Қуёш тутилганда
намоз ўқиш ҳақида Абу Бакра разияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
خسفت الشمس على عهد رسول الله صلى الله عليه و سلم فخرج يجر رداءه حتى انتهى إلى المسجد وثاب الناس إليه فصلى بهم ركعتين فانجلت الشمس فقال ( إن الشمس والقمر آيتان من آيات الله وإنهما لا يخسفان لموت أحد وإذا كان ذاك فصلوا وادعوا حتى يكشف ما بكم ) رواه الامام البخاري)

яъни: “Пайғамбар алайҳиссалом даврларида Қуёш тутилди. У Зот ридо (уст кийим)ларини судраб (яъни, шошилиб) масжидга келдилар. Одамларни
намозга чақириб, уларга икки ракатли намозда имомлик қилдилар. Шундан кейин қуёш очилиб кетди.

Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуёш ва ой Аллоҳ таолонинг оят мўжизаларидандир. Улар бирор кишининг ўлими сабаб тутилмайди. Агар улар тутилса, токи очилиб кетганча
намоз ўқинглар ва дуо қилинглар”, - дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).

Одамлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳим (ўнинчи ҳижрий йилда 18 ойлик бўлганда) вафот этгани учун Қуёш тутилди деганларида бу сўзни жавобан айтган эдилар.

Ой тутилганда ҳам худди юқоридаги каби
намоз ўқиш мумкин. Фақат уни ҳамма ёлғиз ўзи ўқийди.

Бундан ташқари қаттиқ шамол турганда, ҳаддан зиёд кўп ёмғир ва қор ёққанда, оммавий касаллик тарқаганда, зилзилалар, душман хавфи бўлганда, худди мана шундай
намоз (яъни, нажот сўраб) ўқиш жоиз. “Бадоиъус саноиъ” китобида уни ўз манзилларида ўқийдилар, дейилган (“Фатавои Ҳиндия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚИРОАТДАГИ ХАТО
#намоз_қироат

243-CАВОЛ:
Намозда ذي العرش сўзини زي العرش деб ўқилса, нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу хатони қасддан қилмаган бўлса, яъни тили шунга кетиб қолган бўлса,
намози дуруст бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндия ” китобида шундай дейилади:

إنْ ذَكَرَ حَرْفًا مَكَانَ حَرْفٍ وَلَمْ يُغَيِّرْ الْمَعْنَى بِأَنْ قَرَأَ إنْ الْمُسْلِمُونَ إنْ الظَّالِمُونَ وَمَا أَشْبَهَ ذَلِكَ لَمْ تَفْسُدْ صَلَاتُهُ وَإِنْ غَيَّرَ الْمَعْنَى فَإِنْ أَمْكَنَ الْفَصْلُ بَيْنَ الْحَرْفَيْنِ مِنْ غَيْرِ مَشَقَّةٍ كَالطَّاءِ مَعَ الصَّادِ فَقَرَأَ الطَّالِحَاتِ مَكَانَ الصَّالِحَاتِ تَفْسُدُ صَلَاتُهُ عِنْدَ الْكُلِّ وَإِنْ كَانَ لَا يُمْكِنُ الْفَصْلُ بَيْنَ الْحَرْفَيْنِ إلَّا بِمَشَقَّةٍ كَالظَّاءِ مَعَ الضَّادِ وَالصَّادِ مَعَ السِّينِ وَالطَّاءِ مَعَ التَّاءِ اخْتَلَفَ الْمَشَايِخُ قَالَ أَكْثَرُهُمْ لَا تَفْسُدُ صَلَاتُهُ . هَكَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ .
وَكَثِيرٌ مِنْ الْمَشَايِخِ أَفْتَوْا بِهِ قَالَ الْقَاضِي الْإِمَامُ أَبُو الْحَسَنِ وَالْقَاضِي الْإِمَامُ أَبُو عَاصِمٍ : إنْ تَعَمَّدَ فَسَدَتْ وَإِنْ جَرَى عَلَى لِسَانِهِ أَوْ كَانَ لَا يَعْرِفُ التَّمَيُّزَ لَا تَفْسُدُ وَهُوَ أَعْدَلُ الْأَقَاوِيلِ وَالْمُخْتَارُ هَكَذَا فِي الْوَجِيزِ لِلْكَرْدَرِيِّ وَمَنْ لَا يُحْسِنُ بَعْضَ الْحُرُوفِ يَنْبَغِي أَنْ يَجْهَدَ وَلَا يُعْذَرُ فِي ذَلِكَ فَإِنْ كَانَ لَا يَنْطِقُ لِسَانُهُ فِي بَعْضِ الْحُرُوفِ إنْ لَمْ يَجِدْ آيَةً لَيْسَ فِيهَا تِلْكَ الْحُرُوفُ تَجُوزُ صَلَاتُهُ وَلَا يَؤُمُّ غَيْرَهُ وَإِنْ وَجَدَ آيَةً لَيْسَ فِيهَا تِلْكَ الْحُرُوفِ فَقَرَأَهَا جَازَتْ صَلَاتُهُ عِنْدَ الْكُلِّ وَإِنْ قَرَأَ الْآيَةَ الَّتِي فِيهَا تِلْكَ الْحُرُوفُ قَالَ بَعْضُهُمْ لَا يَجُوزُ صَلَاتُهُ .هَكَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَهُوَ الصَّحِيحُ .كَذَا فِي الْمُحِيطِ .

яъни: “Агар бир ҳарфнинг ўрнига бошқа ҳарфни айтса, маъно ўзгармаса (яъни, бузилмаса), масалан, (аслида ان المسلمين бўлган калимани) ان المسلمون ёки (аслида ان الظالمين бўлган калимани) ان الظالمون деб қироат қилса,
намоз бузилмайди.

Агар ҳарф ўзгариши сабабидан маъно ўзгарса ва икки ҳарфни машаққатсиз бир-биридан ажратишнинг имкони бўлса, масалан ص ҳарфининг ўрнига ط деб ўқиса, яъни, الصالحات (яхшиликлар) сўзининг ўрнига الطالحات (ёмонликлар) сўзини ўқиса, ҳамма уламолар наздида
намоз бузилади.
Агар (маъно бузиладиган) ҳолатда иккита ҳарфни ажратиш машаққатли бўлса, масалан ظ ва ض ҳарфлари, ص ва س ҳарфлари, ط ва ت ҳарфлари каби, бунга уламолар турлича жавоб берганлар. Кўпчиликлари
намоз бузилмайди, дейдилар. “Фатовои Қозихон” китобида шундай дейилган.
Имом Кардарийнинг “Важиз” китобида шундай келтирилган: “(Юқоридаги ҳолатда) кўпчилик уламолар намознинг бузилмаслигига фатво берганлар, қози Имом Абул Ҳасан ва қози Имом Абу Осим: “Билиб туриб шу хато (яъни, бир ҳарф ўрнига бошқа ҳарф ўқиш)ни қилса,
намози бузилади. Агар тили шу хатога кетиб қолган бўлса ёки икки ўхшаш ҳарфни ажрата олмаса, намоз бузилмайди”, деганлар. Мана шу сўзларнинг энг тўғриси ва ихтиёр қилинганидир.

Ким баъзи ҳарфларни яхши ўқий олмаса, имкони борича тўғри талаффуз қилишга ҳаракат қилиши керак, нотўғри айтиб юришига узр йўқ. Агар тили баъзи ҳарфларни умуман айта олмаса ва (
намозда ўқиш учун) ўша ҳарф иштирок этмаган оятларни топа олмаса, ўқиган намози дуруст бўлади, лекин имомлик қилмайди. Агар тили қовушмайдиган ҳарф иштирок этмаган оятларни топса ва ўшани ўқиса, барча уламоларнинг наздида намози дуруст бўлади. (Талаффуз қила олмайдиган ҳарфлари иштирок этмаган оятлар бўла туриб), ўша ҳарфлари бор бўлган оятларни ўқиса, баъзи олимлар намози жоиз бўлмайди, деганлар. “Фатовои Қозихон” китобида шундай келтирилган. “Муҳит” китобида бу сўзни саҳиҳ, дейилган (“Фатовои ҳиндия” китоби, “Сифати солат” боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИНГ ҲУКМИ
#намоз

261-CАВОЛ: Намоз тугагандан кейин Оятал курси ва ундан кейинги зикрлар ҳақида маълумот беринг. Қилмаса гуноҳкор бўладими? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намоздан кейин ўқиладиган Оятал курси ва зикрлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга қилган тавсиялари бўлиб, мустаҳаб даражасидаги амаллардир (Мустаҳаб ҳақида бу ерда ўқинг: 259-саволди жавобида бор. Уларга доимий амал қилиб юриш катта ажрлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Лекин унга амал қилмаган киши катта имтиёз ва савоблардан қуруқ қолса-да гуноҳкор бўлмайди.

Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:

مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).

Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, юқоридаги зикрларнинг адад ва иборалари турли ҳадисларда турлича келган ва уларнинг ҳар бирига амал қилиш мумкин. Юртимизда эса намоздан кейин мазкур ҳадисда келтирилган зикрларни қилиш урфга айланган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарз намозлардан кейин "Оятал курсий"ни ўқишнинг фазилати ҳақида шундай дейдилар:

من قرأ آية الكرسي في دبر الصلاة المكتوبة كان في ذمة الله إلى الصلاة الأخرى (رواه الامام الطبراني عن الحسن بن علي رضي الله عنه)

яъни: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади” (Имом Табароний ривоятлари).

Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади:

من قرأ أية الكرسي دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه دخول الجنة إلا أن يموت (رواه الامام النسائي عن أبي أمامة رضي الله عنه)

яъни: “Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсини ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривоятлари).

Хулоса қилиб айтганда зикру тасбеҳлар ҳеч қандай харажат талаб қилмайдиган, инсонга машаққат юкламайдиган амаллардир. Лекин улар тилга осон бўлишига қарамай, қиёмат куни амаллар тарозусини тўлдириб, оғир босади. Бу Аллоҳ таолонинг биз Ислом умматига берган катта имтиёзи ва марҳаматидир. Диёримизда қадимдан ушбу гўзал Набавий тавсияларга амал қилиб келинмоқда ва бунинг баъзилар даъво қилгани каби шариатимизга зид келадиган жойи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ЎРНИ
#намоз

262-CАВОЛ: Баъзи кишиларнинг намоздан кейинги зикрларни фарз билан суннат ўртасида қилаётганини кўрамиз. Шу тўғрими? Аниқлик киритиб берсангиз, илтимос!

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари намоздан кейинги зикрларни фарз ва суннат ўртасида эмас, балки намознинг охирида ўқиш суннатга мувофиқ бўлишини таъкидлайдилар. Бунга Оиша онамиздан нақл қилинган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:

كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَقْعُدُ إلَّا بِمِقْدَارِ مَا يَقُولُ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ تَبَارَكْت يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ (رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ وَالامام التِّرْمِذِيُّ)

яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам (фарз намозининг охирида) салом берганларидан кейин фақат “Эй Аллоҳ! Сен саломсан, салом сендандир, Сен муборак бўлдинг, эй жалол ва икром эгаси!” дейдиган миқдорича ўтирардилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа ўринда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عجلوا الركعتين بعد المغرب ليرفعا مع العمل (رواه الامام البيهقي عن حذيفة رضي الله عنه)

яъни: “Фарз намози билан бирга кўтарилиши учун шомдан кейинги икки ракаатни шошилтиринглар” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Қуйидаги ҳадис ҳам юқоридаги маънони қўллаб қувватлайди:

من صلى بعد المغرب ركعتين قبل أن يتكلم كتبتا في عليين ( رواه الامام عبد الرزاق عن مكحول مرسلا)

яъни: “Ким шомдан кейин (одамлар билан) гаплашишдан аввал икки ракаат (суннат) намоз ўқиса, ўша икки ракаат Иллийинга ёзилади” (Имом Абдурраззоқ ривоятлари).

"Иллийин" - аршга осилган, яшил забаржаддан бўлган лавҳ. Унга бандаларнинг амаллари ёзилади. ("Тафсири Қуртубий" китоби, Ибн Аббосдан ривоят қилинган).

Бу ҳадисни шарҳлаб Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “гаплашишдан аввал” ибораси зикрми, одатий сўзларми ҳаммасини ўз ичига олади (яъни, фарздан кейин туриб дарҳол суннат ўқиш керак, деган маъно келиб чиқади). Лекин юқорида Оиша онамиздан ривоят қилинган миқдорда фарз ва суннат ўртасини бўлиш истисно қилинади (яъни, жоиз бўлади). Фарз ва суннатнинг ўртасини ажратиш мазкур миқдордан ошиб кетса, мана шу ҳадис сабабли ман қилинади. Агарчи ҳадис шом намозининг суннати ҳақида хос бўлиб келган бўлса ҳам, унинг ҳукмига пешин ва хуфтон намозларининг суннатлари ҳам қўшилади. Чунки суннат намозларининг умумий ўхшашлиги бор, у ҳам бўлса фарзни тўлдирувчи сифатида унга тобеъ (эргашувчи) қилиб қўйилганидир” (“Эълоус-сунан” китоби, “Саломдан кейинги бурилиш ва унинг кайфияти, намоздан кейинги дуо ва зикрнинг суннатлиги” боби).

Бу мавзуда Аллома ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

وَأَمَّا مَا وَرَدَ مِنْ الْأَحَادِيثِ فِي الْأَذْكَارِ عَقِيبَ الصَّلَاةِ فَلَا دَلَالَةَ فِيهِ عَلَى الْإِتْيَانِ بِهَا قَبْلَ السُّنَّةِ ، بَلْ يُحْمَلُ عَلَى الْإِتْيَانِ بِهَا بَعْدَهَا ؛ لِأَنَّ السُّنَّةَ مِنْ لَوَاحِقِ الْفَرِيضَةِ وَتَوَابِعِهَا وَمُكَمِّلَاتِهَا فَلَمْ تَكُنْ أَجْنَبِيَّةً عَنْهَا ، فَمَا يُفْعَلُ بَعْدَهَا يُطْلَقُ عَلَيْهِ أَنَّهُ عَقِيبَ الْفَرِيضَةِ .

яъни: “Намоздан кейинги зикрлар ҳақидаги ҳадисларда уларни суннатдан аввал қилиш кераклигига далолат йўқ. Балки у ҳадисларни суннатдан кейин зикр қилиш деб тушунилади. Чунки суннатлар фарзларга қўшилувчи, эргашувчи ва уларни мукаммал қилувчидир. Суннатлар фарзлардан айро эмас. Суннатдан кейин қилинган зикрларни ҳам, фарздан кейин бажарилган ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).

Баъзи ҳадисларнинг зоҳиридан тушинилган фарз намозларидан кейин дарҳол зикрлар қилиш масаласини уламоларимиз юқоридаги кўринишда, суннатдан далил келтириб ҳал қилганлар. Бу каби масалаларда фуқаҳоларимиздан ҳеч ким ҳадисни қўйиб, ўз фикрини олға сурмаган.👇🏾
БИТТА НАМОЗ ЮЗ МИНГ НАМОЗ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#намоз

263-CАВОЛ: Макка ва Мадина ҳарам масжидларида намоз ўқилганда юз минг ва минг баробар савоб берилиши эътибори билан юз мингта қазо намози ўрнига Масжидул ҳарамда битта намоз ўқиш кифоя қиладими? Илтимос, шу ҳақида жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар бир қазо қилинган намозни худди ўзидек қилиб ўқилмагунча банданинг зиммасида қолади. Бунинг устига намозни вақтидан кечиктиргани учун тавба ҳам қилади.

Албатта, бошқа жойларга нисбатан Масжидул ҳарамда ўқилган намозлар 100 000 (юз минг) ва Масжидун набавийда ўқилганлари 1000 (минг) намознинг савобига тенг бўлади. Бу дегани 100 000 (юз минг)та ёки 1000 (минг)та қазо намознинг ўрнига битта намоз кифоя қилади дегани эмас. Балки битта намоз битта намоз ўрнига ўтади, лекин савоби минглаб марта кўп бўлади.

Бу мавзуда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

صلاة في مسجدي هذا خير من ألف صلاة فيما سواه إلا المسجد الحرام (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир. Фақат Масжидул ҳарамда ундай эмас” (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадисни Аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай шарҳлаганлар:

(خير) أي من جهة الثواب لا من جهة الإجزاء فالتضعيف يرجع إلى الثواب ولا يتعدى إلى الإجزاء بإتفاق العلماء كما نقله النووي وغيره ، فلو كان عليه صلاتان فصلى في أحد المسجدين صلاة لم تجزه إلا عن واحدة

яъни: “Масжидун набавийда ўқилган битта намоз бошқа жойларда ўқилган 1000 (минг)та намоздан савоб жиҳатидан яхшироқдир, ўрнига ўтиш жиҳатидан эмас. Уламоларнинг иттифоқи билан 1000 (минг) баробар устун бўлиш, ўрнига ўтишга эмас, балки савобга тегишли бўлади. Буни Имом Нававий ва бошқ уламолар ҳам нақл қилишган. Агар бир кишининг зиммасида иккита ўқилмаган намоз бўлса ва икки ҳарамдан бирида битта намоз ўқиса, фақат биттасининг ўрнидан ўтади” (“Мирқотул мафатиҳ” китоби).

Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади:

الصلاة في المسجد الحرام بمائة ألف صلاة والصلاة في مسجدي بألف صلاة والصلاة في بيت المقدس بخمسمائة صلاة (رواه الامام الطبراني عن أبي الدرداء رضي الله عنه)

яъни: “Масжидул ҳарамдаги намоз юз минг намозга, Менинг масжидимдаги намоз минг намозга, Байтул мақдисдаги намоз беш юз намозга тенг келади” (Имом Табароний ривоятлари).

Бу масжидларнинг фазилат маълум ва машҳур: Масжидул ҳарам энг биринчи ибодат учун қурилган масжид, Масжидун-набавий севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қурдирган ва доим ўша ерда турган масжидлари, Байтул мақдис ҳам қадимдан кўплаб пайғамбарлар намоз ўқиган, Пайғамбаримиз ўша ердан меърожга кўтарилган масжиддир.

Демак, муборак масжидларда ўқилган битта қазо намози биттага ўтса ҳам, ҳеч тушкунликка тушмаслик керак. Зеро у муборак жойларда ажру савобларнинг минглаб марта кўпайтириб берилиши ҳақида саҳиҳ хабарлар кўп. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан юқорида зикр қилинган учта муборак масжидларга ҳаж, умра ёки зиёратга борган мўмин-мусулмонлар у масжидларда турли ибодатларни кўпайтиришга ҳаракат қилиши керак. Албатта, Аллоҳ ва Расули рост сўзлайди, ваъдасига хилоф қилмайди, ихлос билан амал қилсак, ваъда қилинган улуғ ажрлар шубҳасиз берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ФАРЗ НАМОЗЛАРИДАН АВВАЛ ВА КЕЙИНГИ СУННАТ НАМОЗЛАРИ
#намоз

270-CАВОЛ: Фарзлардан аввал ва кейин ўқиладиган суннатларнинг қандай фазилати бор? Уларни ўқимаса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур суннатларнинг фазилати катта. Бир қанча ҳадиси шарифларда уларни доим ўқиб юришга кучли тарғиб бор. Уларни узрсиз тарк қилишни уламолар макруҳ дейдилар.
Бизнинг ўлкаларда фарз намозларидан аввал ва кейин ўқиладиган намозларни суннат, бошқа ихтиёрий намозларни эса нафл намозлар деб аталиши урфга кирган. Аслида фарз намозлардан аввал ва кейин ўқиладиган нафл намозлар таъкидланган суннатлар (суннатул ҳуда)га киради. Таъкидланган суннатларни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам доим ўқиб юрганлар, жуда кам ҳолатларда тарк қилганлар.
Суннати муаккаданинг ҳукми шуки, унга амал қилган одам савоб олади. Уни тарк этган киши эса маломат қилинади. Агар тарк этиш такрорланаверса, гуноҳкор бўлади (“Умдатур-риоя” китоби). (Суннат ва унинг турлари ҳақида қуйидаги линкка қаранг: 259 - Саволди жавоби бор.
Мазкур суннатлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
من صلى في يوم وليلة ثنتي عشرة ركعة بني له بيت في الجنة: أربعاً قبل الظهر، وركعتين بعدها، وركعتين بعد المغرب، وركعتين بعد العشاء، وركعتين قبل صلاة الفجر) رواه الامام الترمذي عن أم حبيبة رضي الله عنها)
яъни: “Ким бир кеча ва кундузда (фарздан ташқари) ўн икки ракат намоз ўқиса, унга жаннатдан уй қурилади. Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат” (Имом Термизий ривоятлари).
Бу ҳадисни эшитган Умму Ҳабиба онамиз разияллоҳу анҳу: “Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман”, – деганлар.
Ҳанафий мазҳабимизда ушбу ривоятни, тўлиғича ҳаётга татбиқ қилинган. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобеъ суннатларни доимий равишда ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бор. Бу ваъда – жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уй (қаср)дир. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабиба онамиз, ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмай адо қилганлар.
Ҳанафий мазҳабида энг таъкидланган суннат – бомдоднинг суннатидир. Пайғамбаримиз бу ҳақида шундай дейдилар:
لا تدعوا ركعتي الفجر ، ولو طردتكم الخيل (أخرجه الامام أحمد والامام أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Бомдоднинг икки ракъати (суннати)ни, агар сизларни отлиқлар қувиб келса ҳам, тарк қилманглар!” (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривоятлари).
Фарздан аввалги суннатларнинг вақти намоз вақти киргандан токи фарз намози бошлангунча, фарздан кейинги суннатларнинг вақти, фарздан кейин токи намоз вақти чиққуничадир. Жумҳур уламо суннат намозларини узрсиз тарк қилишни макруҳ кўрганлар. Баъзи фуқаҳолар суннат намозларини тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиш макруҳлигини баён қилганлар (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).
Ушбу суннатлар бир томондан фарзга; хушу ва хузуга тайёргарлик бўлса, бошқа томондан фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди. Шунинг учун ҳам шариатда бу намозларни “мукаммилот” – тўлдирувчи намозлар деб аталади.
Яна бир муҳим жиҳат Ҳанафий мазҳабимизда фарздан кейинги суннатларни фарзнинг изидан дарҳол ўқилади. Фақат ҳадиси шарифга мувофиқ уларнинг ўртаси қуйидаги калималар билан бўлинади. Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозни тугатганларида уч марта “Астағфируллоҳ”дер эдилар ва:
اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ذا الجلال والإكرام. (رواه الامام مسلم)
яъни: “Эй, Аллоҳ, сен Салом (саломатлик берувчи)сан, салом (яъни, саломатлик) сендандир, сен муборак бўлдинг, эй, жалол ва икром эгаси!” (Имом Муслим ривоятлари).
Юқоридаги маълумотларга биноан, фарзлардан кейинги суннатларни масжидда ўқиш суннатга зид эмаслиги ва мазҳабимиз қонун-қоидаларига мувофиқ келишини таъкидлаб ўтамиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДА СУРАЛАР ЎРТАСИДАГИ ТАРТИБ
#намоз

271-CАВОЛ: Фарз намозларда суралар ўртасидаги тартибга риоя қилиш керакми? Суннат ва нафлларда ҳолат қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фарз намозларда сураларни Қуръони каримда келган тартибда ўқиш лозим.

Бу ҳақда “Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَإِذَا قَرَأَ فِي رَكْعَةٍ سُورَةً وَفِي الرَّكْعَةِ الْأُخْرَى أَوْ فِي تِلْكَ الرَّكْعَةِ سُورَةً فَوْقَ تِلْكَ السُّورَةِ يُكْرَهُ وَكَذَا إذَا قَرَأَ فِي رَكْعَةٍ آيَةً ثُمَّ قَرَأَ فِي الرَّكْعَةِ الْأُخْرَى أَوْ فِي تِلْكَ الرَّكْعَةِ آيَةً أُخْرَى فَوْقَ تِلْكَ الْآيَة

яъни: “Агар намозхон биринчи ракатга бир сурани қироат қилган бўлса, сўнг иккинчи ракатга ёки биринчи ракатнинг ўзида ана шу суранинг юқорисидаги сурани қироат қилса макруҳ бўлади. Худди шунингдек бир ракатда маълум бир оятни қироат қилиб, кейинги ракатда ёки шу ракатнинг ўзида юқорисидаги оятни қироат қилиш ҳам макруҳдир".

Чунки Қироатда суралар тартибига риоя қилмасликда саҳобалар ижмоъ қилган тартибни тарк қилиш бор. Яна бу мавзуда шундай дейилади:

وَإِذَا جَمَعَ بَيْنَ سُورَتَيْنِ بَيْنَهُمَا سُوَرٌ أَوْ سُورَةً وَاحِدَةً فِي رَكْعَةٍ وَاحِدَةٍ يُكْرَهُ وَأَمَّا فِي رَكْعَتَيْنِ إنْ كَانَ بَيْنَهُمَا سُوَرٌ لَا يُكْرَهُ وَإِنْ كَانَ بَيْنَهُمَا سُورَةٌ وَاحِدَةٌ قَالَ بَعْضُهُمْ: يُكْرَهُ، وَقَالَ بَعْضُهُمْ: إنْ كَانَتْ السُّورَةُ طَوِيلَةً لَا يُكْرَهُ. هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ كَمَا إذَا كَانَ بَيْنَهُمَا سُورَتَانِ قَصِيرَتَانِ. كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ.

яъни: “Бир ракатда иккита сурани жамласа ва у икки суранинг ўртасида бир ёки бир нечта сура тушиб қолса, макруҳ бўлади. Аммо бу икки сурани икки ракатда ўқиса ва у икки суранинг ўртасида бир нечта сура бўлса, макруҳ бўлмайди. Агар у икки сура ўртасида битта сура қолиб кетса, баъзи уламолар назида макруҳ бўлади. Бошқа уламолар наздида эса ўртада қолган сура узун бўлса макруҳ бўлмайди “Муҳит” китобида шундай дейилган. Икки ракатга ўқилган икки суранинг ўртасида иккита қисқа сура қолиб кетган бўлса, макруҳ бўлмайди “Хулоса” китобида шундай дейилган” (“Фатавои ҳиндия” китоби).

Демак икки зам сура ўртасида иккита сурани ташлаб ўқиш макруҳ саналмайди. Чунки Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шом намозида биринчи ракатга “Кафирун” иккинчи ракатга “Ихлос” сураларини зам қилиб ўқиганларини ривоят қилганлар:

كَانَ النَّبِىُّ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ فِى صَلاَةِ الْمَغْرِبِ لَيْلَةَ الْجُمُعَةِ (قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ) وَ (قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ). (رواه الامام البيهقي)

яъни: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кечаси шом намозига “Кафирун” ва “Ихлос” сураларини ўқидилар" (Имом Байҳақий ривоятлари).

Биринчи ракатга “Нас” сурасини ўқиб қўйган бўлса, иккинчи ракъатга ҳам шу сурани такрор ўқийди (“Хулоса” китоби). Чунки такрор ўқиш тескари ўқишдан кўра енгилроқ ҳисобланади. Баъзи уламолар бундай ҳолатда “Бақара”дан “Алиф лам мийм”ни ўқисин, деганлар.

Яна “Фатавои ҳиндия” китобда шундай дейилади:

وَيُكْرَهُ تَكْرَارُ السُّورَةِ فِي رَكْعَةٍ وَاحِدَةٍ فِي الْفَرَائِضِ وَلَا بَأْسَ بِذَلِكَ فِي التَّطَوُّعِ كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَإِذَا كَرَّرَ آيَةً وَاحِدَةً مِرَارًا فَإِنْ كَانَ فِي التَّطَوُّعِ الَّذِي يُصَلِّي وَحْدَهُ فَذَلِكَ غَيْرُ مَكْرُوهٍ وَإِنْ كَانَ فِي الصَّلَاةِ الْمَفْرُوضَةِ فَهُوَ مَكْرُوهٌ فِي حَالَةِ الِاخْتِيَارِ وَأَمَّا فِي حَالَةِ الْعُذْرِ وَالنِّسْيَانِ فَلَا بَأْسَ. هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ.

яъни: “Фарз намозларда бир ракатда бир сурани такрор ўқиш макруҳдир. Нафл намозларда макруҳ эмас “Фатаво Қозихон”да шундай ёзилган. Ёлғиз намоз ўқувчи бир оятни нафл намозларда бир неча бор такрорласа ҳам макруҳ бўлмайди. Фарз намозларда бир оятни ихтиёрий ҳолатда такрорласа макруҳ бўлади, агар узрли (яъни, бошқа оятни билмаса) ёки унутган ҳолатда такрорласа, макруҳ бўлмайди. “Муҳит” китобида шундай дейилган”.👇🏾
ТАШАҲҲУДДА ЎТИРИШ КАЙФИЯТИ
#намоз

276-CАВОЛ: Намозда ташаҳҳуд учун ўтирганда суннатга мувофиқ қандай ўтирилади? Ҳар икки оёқни ётқизиладими ёки бирини ётқизиб, бирини тик қилинадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намозхон иккинчи ракатнинг иккинчи саждасидан бошини кўтарганидан сўнг чап оёғини тўшайди ва унга ўтиради. Ўнг оёғини эса тик қилиб қўяди ва бармоқларини Қибла тарафга қаратади. Тўртинчи ракатдаги ўтириш ҳам шу каби бўлади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи ракатда иккинчи саждадан муборак бошларини кўтарсалар, чап оёқларини тўшаб унинг устига ўтирар эдилар, ўнг оёқларини тик тутган ҳолда, унинг бармоқларини Қиблага юзлантирардилар.

عَنْ ابْنِ حُجْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: "قَدِمْتُ الْمَدِينَةَ قُلْتُ لَأَنْظُرَنَّ إِلَى صَلَاةِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمَّا جَلَسَ يَعْنِي لِلتَّشَهُّدِ افْتَرَشَ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَوَضَعَ يَدَهُ الْيُسْرَى يَعْنِي عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى وَنَصَبَ رِجْلَهُ الْيُمْنَى" (رواه الامام الترميذي)

яъни: Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини кўрай деб, Мадинага бордим. У Зот ташаҳҳудга ўтирсалар, чап оёқларини тўшар, чап қўлларини чап сонларига қўяр ва ўнг оёқларини тик қилардилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Оиша разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўтиришларини шундай сифатлаганлар:

"كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يستفتح الصلاة بالتكبير والقراءة بالحمد لله رب العالمين وكان إذا ركع لم يشخص رأسه ولم يصوبه ولكن بين ذلك وكان إذا رفع رأسه من الركوع لم يسجد حتى يستوي قائما وكان إذا رفع رأسه من السجدة لم يسجد حتى يستوي جالسا وكان يقول في كل ركعتين التحية وكان يفرش رجله اليسرى وينصب رجله اليمنى وكان ينهى عن عقبة الشيطان وينهى أن يفترش الرجل ذراعيه افتراش السبع وكان يختم الصلاة بالتسليم" (رواه الامام مسلم).

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозни такбир ва “Алҳамду лиллааҳи роббил аламийн”ни қироати билан бошлар эдилар. Қачон рукуъ қилсалар, бошларини кўтариб ҳам, тушуриб ҳам юбормас, балки шунинг ўртасида тутар эдилар. Қачон саждадан бошларини кўтарсалар, ростланиб ўтирмагунларича, сажда қилмасдилар. Ҳар икки ракатда “Ат-Таҳийёт”ни айтардилар. Чап оёқларини тўшаб, ўнг оёқларини тик тутар эдилар. Шайтон уқбасидан қайтарар эдилар ва кишининг йиртқич тирсакларини ерга тўшаганидек тўшашидан қайтарар эдилар. У Зот намозни салом билан тугатар эдилар” (Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу ривоятдаги Оиша онамиз разияллоҳу анҳонинг “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар” дейишлари мутлақ бўлиб, бу У Зотнинг икки ташаҳҳудда шундай ўтиришларига далолат қилади. Чунки у киши ушбу ҳадисда ҳар икки ракатда машруъ зикрни баён қилиб, бунинг ортидан ўтириш кўринишини зикр қилмоқдалар. Аслида бу билан аввалги ҳолатни зикр қилиб, кейинги ҳолатни эсдан чиқариб қўяётганлари йўқ, балки аввалги ва кейинги ташаҳҳудларда ҳам худди шундай ўтирганликларини айтмоқдалар.

Ҳанафий мазҳабидаги машҳур фатво китобларидан ҳисобланган “Фатавои Ҳиндийя” китобида ҳам шундай баён қилинган.

وَإِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنْ السَّجْدَةِ الثَّانِيَةِ فِي الرَّكْعَةِ الثَّانِيَةِ افْتَرَشَ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَجَلَسَ عَلَيْهَا وَنَصَبَ الْيُمْنَى نَصْبًا وَوَجَّهَ أَصَابِعَهُ نَحْوَ الْقِبْلَةِ وَوَضَعَ يَدَيْهِ عَلَى فَخِذَيْهِ وَبَسَطَ أَصَابِعَهُ. كَذَا فِي الْهِدَايَةِ وَلَا يَأْخُذُ الرُّكْبَةَ هُوَ الْأَصَحُّ. كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَإِنْ كَانَتْ امْرَأَةٌ جَلَسَتْ عَلَى أَلْيَتِهَا الْيُسْرَى وَأَخْرَجَتْ مِنْ الْجَانِبِ الْأَيْمَنِ. كَذَا فِي الْهِدَايَةِ.

яъни: “Намозхон қачон иккинчи ракатнинг иккинчи саждасидан бошини кўтарса, чап оёғини тўшайди ва унинг устига ўтиради. Ўнг оёғини эса тик қилиб қўяди ва бармоқларини Қибла тарафга қаратади. Икки қўлини бармоқларини ёзган ҳолда сонининг устига қўяди (яъни қўлни мушт қилиб олмайди ). “Ҳидоя” китобида шундай дейилган. Қаъдада ўтирганда тиззасини ушламайди. “Хулоса” китобида ҳам шундай дейилган”.

Агар намозхон аёл киши бўлса, чап думбасига ўтиради ва икки оёғини ўнг тарафдан чиқаради. “Ҳидоя” китобида ҳам шундай зикр қилинган".👇🏾
НАМОЗ ЎҒРИЛАРИ КИМЛАР?
#намоз

282-CАВОЛ: "Намоз ўғрилари" деган иборани эшитиб қолдим, шу хақида тўлиқ маълумот берсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётган киши намоздаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатини хотиржамлик билан бажариши вожиб. Бунинг энг ози ҳанафий мазҳабимизда бир тасбиҳ миқдорида аъзоларни хотиржам тутишдир. Намозда шошқалоқлик қилувчи киши эса пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида “намоз ўғриси” дейилган. У Зот алайҳиссалом шундай дейдилар:

اسوأ الناس سرقة الذي يسرق من صلاته لا يتم ركوعها ولا سجودها ولا خشوعها. رواه الإمام أحمدعن أبي قتادة رضي الله عنه

яъни: “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуъси, саждаси ва хушуъсини тўлиқ қилмайди”, - деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари).

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда руку ва саждани шошиб, хотиржам ҳолда бажармаган кишини “намоз ўғириси”, деб номламоқдалар.

Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар: “Ўғри икки турли бўлади: Бири ҳаммага маълум мол ўғриси, иккинчиси ҳадисда келган савоб ўғриси. Биринчи хилдаги ўғри шу дунёнинг ўзида ўғирлаган молидан фойдаланиб сўнг эгасини рози қилиб, охиратдаги жазодан қутилиб қолиши мумкин. Аммо савоб ўғриси эса, ўзининг савобини ўғирлаб, зиммасига гуноҳни юклаб, буткул зарарда қолади” (“Мирқотул-мафотиҳ” китоби). Аллоҳ янада билувчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ