Yoshlar kundaligi | Rasmiy
41.3K subscribers
11K photos
6.43K videos
49 files
14.9K links
Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿🇺🇿🇦🇿🇪🇺
Қозоғистон ва Ўзбекистон Европа Иттифоқига яшил электр энергиясини Озарбайжон орқали етказиб бермоқчи.

🇰🇬 Бишкекнинг мунитсипалитет ерлари қирғизистонликлар томонидан 10 млн доллардан ортиқ маблағга ўзлаштирилди.

🇦🇫 Афғонистоннинг шимолий худудида сув тошқини оқибатида 50 киши ҳалок бўлди.

🇰🇿 Қозоғистонда биринчи автомобил туннели жорий этилади.

🇹🇯 Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Yoshlar kundaligi
#Эшитдингизми

‼️Нурафшонда тест синовлари учун махсус павильон қурилади

Nurafshon Business City ҳудудида тест синовларини ўтказишга мўлжалланган намунавий типдаги павильон қурилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.

Павилонни қуриш харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2,5 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Кўнглимда бир ёр...

🖋Шеър: Муҳаммад Юсуф
📷
Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образ: Анора Абдурашидова, Бахтиёр Қурбонов

Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ

😳ОМАД КЕЛТИРАДИГАН ЛЎЛИ АЁЛ ПОРТРЕТИ

🖼Ушбу портрет Чикагодаги Карбон оиласига тегишли. Портретда қора кўзларида сирли нигоҳ яширин бир ёш лўли аёл тасвирланган. Айтишларича, бу портрет бахт ва омад келтиради. Ишонмайсизми? У ҳолда охиригача ўқинг.

🇮🇹Оиланинг отаси Луижи бу портретни 1897 йили Италияда сотиб олган. У хотинига қайғусини енгишга ёрдам бериш учун совға қилган. Аёл бепуштликдан азият чекаётган эди. Ва умуман олганда, ўша пайтда эр-хотиннинг оилавий ҳаёти яхши эмас эди.

Луижи хотинига совға берганидан кўп ўтмай, уларнинг тақдири кескин ўзгарди. Оила кутилмаган тарзда бойиб кетди. Карбоннинг рафиқаси ҳам тез орада ҳомиладор бўлди, эгизак фарзандлар дунёга келди. Шифокорлар буни мўжиза деб ўйлашди😍.

Ўша узоқ вақтлардан бошлаб, портрет билан мулоқотда бўлганларнинг бари тўсатдан "омадлилар" қаторига тушиб қолди. Касаллар шифо топди, камбағаллар бойиб кетди, шахсий ва оилавий ҳаёт яхшиланди. Бир куни Карбон оиласи уйида таъмирлаш ишларини бошлади ва тувал билан қопланган расмни омборга олиб тушиб қўйишди.

Шу пайтдан бошлаб улар тўсатдан бахтсизликларга дучор бўла бошлади. Молиявий йўқотишлар, болалар касал бўла бошлади ва уйда ёнғин чиқди. Оила бахтсизликларнинг барчаси расм туфайли содир бўлганини билгач, дарҳол жойига қайтарди. Бошланган муваффақиятсизликлар бирдан тўхтади.

Кунлардан бир кун Луиджининг ўғли Марио Америкага кетишга қарор қилди. Отаси унга шу заҳоти портрет нусхасини буюртма қилди. Марионинг ўзи ўшандан бери муваффақият қозонмаган кун бўлмаганини айтади. Бундан ташқари, портретни ўз саҳифаларида нашр этган газеталар ҳам муваффақият қозона бошлаган. Улар орасида машҳур "Daily News" ҳам бор эди.

‼️😉 P/s. Ушбу постни анчадан буён "омадсизлар" рўйхатига тушиб қолган танишингизга жўнатиб қўйинг.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🐴 Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган "Ўзбегим отлари" от заводида "Шарқ марвариди" Жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти.

❗️Ушбу чемпионат 20 марта ўтказилаётгани ҳам айтиб ўтилди.

Тадбирнинг бугунги қисмида отларнинг чиройи бўйича:

1 ўрин – Ҳалолхон (7 ёш)
2 ўрин – Ҳаттотхон (6 ёш)
3 ўрин – Дастурхон (6 ёш)
лар ғолиб бўлишди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

ИСТЕЪДОД БАРИБИР ЎЗ СЎЗИНИ АЙТАДИ

"Овоз"гача борган катта санъаткор.

‼️Шоҳруҳмирзо Ғаниев ҳозир 42 ёшда. Аммо қалби ҳали анча ёш. Ёшлиги билан боғлиқ оғриқлари бордай туюлади бизга. Ўзининг айтишича, илк марта куйлай бошлаганига 30 йилдан ошди
Бу ўринда бир неча мусиқий таълим даргоҳларини ҳам битириб улгурган. Шу кунларда унинг "Овоз" лойиҳасидаги иштироки давомида, мана бу чиқиши ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тилло узук ким тақибди қўлига

🎼Шоҳруҳнинг шу қўшиғи ҳали "сотсеть" урф бўлмаган замонлардаёқ катта довруқ қозонган. Йигитга омад кулганми, қўшиқ чиққан пайтиданоқ муҳаббат ёшидаги ҳар бир йигит қизнинг кўнглига кириб борган. Хонанданинг "cover up" лойиҳасидаги бир чиқишида Ботир Қодиров: "Мен ҳам бу йигитга мухлис бўлганман" деган эътирофи сўзимизга исбот. Шоҳруҳ ўша қўшиқ машҳурлигидан кейин бир неча йил ижод қилмади, тўхтади. Чархланмаса, ҳар қандай талант ҳам чанг босиб қоладида. Ўзига келгач, яъни, юлдузлик осмонидан ерга тушгач, яна юзга яқин қўшиқлар қилди, лекин барчаси омадсизликка учради. Ҳа майли, асосийси бугун у яна "трендда".

Хулоса

◀️Шоҳрух миллий санъатимиз билан қуролланиб, адабиёт кучидан фойдаланиб, яна майдонга қайтди. Асосийси "ҳамдамизм" вируси каби "ретро"ни эслатадиган осон йўлдан бормади. Дадил чиқди ва Озодбек Назарбеков таъбири билан айтганда "бутун санъаткор" эканлигини исботлади. Шунинг учун унинг шу чиқишини сизларга ҳам илиндик. Чиқиш бўйича фикрингиз бизга ҳам қизиқ, албатта.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Боғларда жийдалар яна гуллади,
Дилларга дилларни мангу боғлади.

Севгимизга гувоҳ жийда гуллари...


🎙 Қўшиқдан

📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇸 Муваффақиятсиз "операция": АҚШда чўчқа буйраги кўчириб ўтказилган бемор вафот этди — BBC News.

🇸🇦 Кучайтирилган таълим: Саудия компанияси Ўзбекистонда кучайтирилган боғча ва мактаблар ташкил этмоқчи — Al Jazeera.

🌊Бахтсиз ҳодиса: Афғонистондаги вайронкор сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео) — ToloNews.

🇲🇰Аёлларга йўл беринг: Шимолий Македониянинг биринчи аёл Президенти расман ўз лавозимига киришди — The Guardian.

🇬🇧"Жигяр поддержка" да: Буюк Британия Украинага уруш бошланганидан бери энг катта ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этмоқчи — CNN.

🇷🇺Янги қонун: Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат тузилмаси тўғрисидаги фармонни имзолади — Риа Новости.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНА БИРИНЧИ

🏆"Йилнинг энг яхши ҳамшираси" танловининг Республика босқичида вилоятимиз қизи биринчи ўринни эгаллади.

🥇Назокат Мирсаидова Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайди. У мазкур танловда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва "Тошкент тиббиёт академияси"да давлат гранти асосида ўқиш учун имтиёзни қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, тиббиёт йўналишидаги бу танлов 30 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинади ва ўтган шунча вақт давомида биринчи марта Тошкент вилояти вакиласи ғолиб бўлди.

Ёш хамшира дўстимизга талабалик бахти, вилоятимизга эса ғолиблик завқи муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Менинг шодлигимсан,
болалигимсан.
Менинг ғуссам ўзинг,
менинг армоним.

🎼Қўшиқдан
◀️Образда: Моҳларойим Мирзанеъматова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ХОТИНИНИ УРИБ ЎЛДИРГАН ЭРКАККА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

🔒Қозоғистоннинг собиқ Миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев қотиллик ва қийноққа солиш жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилди ва 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.

❗️Шунингдек, собиқ амалдорнинг қариндоши – Гастро-марказ директори Бахитжан Байжанов жиноятни яширишда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

✔️ Маълумот учун, 2023 йилнинг 8 ноябрь куни кечқурун Бишимбаев “Бау” ресторанида рафиқаси Салтанат Нукенова билан жанжаллашиб қолган ва уни калтаклаган. Бунинг натижасида аёл вафот этганди.

🔴 Мазкур иш нафақат Қозоғистон жамоатчилиги, балки халқаро ҳамжамиятда ҳам катта резонанс уйғотганлиги сабабли суд жараёни тўлиқлигича жонли эфирда намойиш этилди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистон Халқ артисти, Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси вафот этди.

Шу муносабат билан эл ардоғидаги санъаткор ва давлат арбобига жамоамиз номидан ҳамдардлик билдирамиз.

Yoshlar kundaligi
Бу йилги "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари қандай ўтказилади?

🔔 Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 гача фақатгина 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.

❗️2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

турли ресторан, кафелар ва хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли пул маблағларини йиғиш;

битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши, шулар жумласидан.

Yoshlar kundaligi
Ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб қолинди

❗️Кеча соат 17:00 лар атрофида Зангиота тумани "Ҳаракат" маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида хонадоннинг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлисидаги ҳожатхона чуқурига тушиб кетган. Бу ҳақда ФВБга хабар келиб тушган.

🚨 Воқеа жойига етиб борган ФВБ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида 5 метрлик ҳожатхона чуқуридан болани соғ-саломат чиқариб олиб, ҳаёти сақлаб қолинди.

📌 Шу ўринда, юртдошларимиздан ватанимиз келажаги бўлган болаларга бефарқ қарамасдан, уларнинг ҳаракатини назорат қилишларини сўраймиз, зеро фарзандлар саломатлиги мамлакатимиз келажаги гаровидир.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

АСЛИ КИМНИКИ

◀️Нидерландияда туғилиб, Гретсияда камол топган хонанда Никос Вертис ҳақида эшитганмисиз? У 1976 йилда туғилган ва ҳозиргача фаол ижод қилиб келмоқда. Халқаро мукофотлар соҳиби, ўнлаб мусиқий альбомларнинг муаллифи. Унинг энг машҳур қўшиқларидан бири "Ena asteri" бўлиб, бу таронага ишланган клип, 12 йил олдин YouTube тармоғига сиздирилган ва 112 миллион марта томоша қилинган.

Энди гапни ўзимизнинг "тошкандлик" жайдари йигит, Воҳиджон Исоқовдан эшитинг. Бу хонанда, санъаткорлар оиласига мансуб бўлиб, Алижон Исоқовнинг жиянидир. Воҳиджоннинг Севинч билан дуэт қилиб куйлаган "Дук-дук" таронаси анча машҳур.

🎼Биз эса ундан олдинги ижоди билан ҳам қизиқиб кўрдик. Қўшиқ деса арзирли дея топганимиз "Салом севги" таронаси бўлди. Бу қўшиққа ишланган клип, бундан 7 йил олдин тармоқларга қўйилиб, беш миллионга яқин кўрилган. Ҳаттоки хонандамиз бу қўшиқ номи билан консерт қўйиб улгурган.

⚠️Ажабланарли томони, бизга Воҳиджоннинг шу "Салом севги"си, Никос Вертиснинг ўша машҳур қўшиғига жуда ўхшашдек туюлди. Буни "ўхшатишлик" деймизми, ёки "ухлатишлик", нима бўлганда ҳам,  яхшимас-да энди.

👌Солиштириш учун ҳар икки қўшиқ клипидан парча бераяпмиз. Хулосани ўзингиз чиқарасиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_мурожаат_изидан

Бекободлик ёшларга ким бош?

Ҳурматли Шуҳрат Дўсбеков! Суратдаги хонадон фуқаро Асадбек Бойназаровга тегишли. У 22 ёш, II гуруҳ ногирони. Бекобод туманидаги "Сарюз" маҳалласида туғилиб ўсган.  Ота-онасининг вафотига 14 йил бўлди. Шу сабабли гоҳ у, гоҳ бу қариндошиникида яшашга мажбур. Яқинда "Ёшлар кундалиги" орқали сизга мурожаат йўллади.

📌 Асадбек хонадонини таъмирлашга кўмак сўраб, бир неча бор маҳалла ва туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Ўтган йили "Саховат ва кўмак жамғармаси"дан ажратилган маблағ эса харажатлар учун етмаган.

⚖️ Унинг айтишича, таъмирталаб уйда яшолмагач, қўшни тумандаги амакисининг уйида яшашга мажбур бўлмоқда. Яқинда умртқа поғанасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди. Вақтинчалик ҳаракатланиши ҳам чекланган. Маҳалла маъсуллари уни бошқа манзилда яшашини рўкач қилишдан нарига ўтмайди. Биз биламизки, Бекободда бу йигитга эътибор қаратилади.

Yoshlar kundaligi
Имконияти чекланган ёшлар иштирокида "ДХХ кубоги" шахмат мусобақаси бўлиб ўтади

⚡️Эртага, 15 май куни соат 10:00 да Нурафшон шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида 14-30 ёш тоифасида имконияти чекланган ёшлар ўртасида "ДХХ кубоги" шахмат мусобақаси бўлиб ўтади.

📌 Мусобақа иштирокчиси имконияти чекланганлиги тўғрисида шифокор хулосаси (маълумотнома)га эга бўлиши ва мусобақага ўзи билан олиб келиши талаб этилади.

💻 Ҳа, айтганча мусобақада 1-2-3 ўринларга қимматбаҳо ноутбук совға қилинади.

Мусобақада иштирокчилар сони чекланмаган.

❗️Иштирокчилар чоршанба, 15 май куни соат 10:00 да Нурафшон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтадиган шахмат мусобақасига белгиланган соатда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва имконияти чекланганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан келишлари сўралади.

Yoshlar kundaligi