Yoshlar kundaligi | Rasmiy
31.5K subscribers
11.6K photos
6.81K videos
50 files
15.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ифтихор

ИБН СИНО ҚАНДАЙ ОЛИМ ЭДИ: БУГУНГИ ЁШЛАР БИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР

Абу Али Ибн Синонинг номидан Мадади Сино — Медицина атамаси вужудга келган;

Улуғ Ибн Сино Шарқда фалсафий шеъриятни юқори чўққига кўтарган алломадир;

Ибн Сино қомусий олим бўлиб, у 450 дан ортиқ асар ёзган, бизгача 282 таси етиб келган;

Ҳозирда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Ибн Синонинг 53 та асарининг қўлёзмаси мавжуд;

Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” номли беш китобдан иборат асарида ўша даврдаги табобат илмининг қарийб барча соҳасини изчил ва ҳар томонлама ёритиб беради;

У инсоният тарихида илк марта тиб илмини ўрганувчилар учун дарслик ёзди. Бу асар назмда ёзилган бўлиб “Тиббий уржуза” номли китобдир;

У 800 дан ортиқ дориларнинг тайёрланиш услуби ва истеъмол қилиш тартиби ҳақида фикр билдирган;

Ибн Сино “Ахлоқшунослик” (Этика) илмининг асосчиларидан биридир. Чунончи, у ўзининг шогирди Баҳманёр ал-Озарбайжоний билан ёзишмасида бу фаннинг амалий фалсафадаги ўрнини айтган;

Ибн Сино минерология (маъданшунослик) соҳасида биринчи бўлиб минералларнинг оригинал классификациясини таклиф этди;

У Ўрта Осиё олимлари ичида биринчи бўлиб ўша давр илмий давраларида машҳур бўлган “Лисон ал-араб” (Араб тили) номли рисола ёзиб, араб тилшуносларига очиқ дарс ўтган;

Ибн Сино илк бор бола тарбиясида мусиқанинг ўрнини махсус ўрганган ва ўз тавсияларини берган;

"Қадриятшунослик" (Аксиология) илмининг пайдо бўлиши Ибн Сино номи ва фаолияти билан боғлиқ;

Унинг асарларида илк марта оилада эр ва хотиннинг бир-бирига муносабатларидаги тиббий ва ахлоқий мезонлар яхлитликда тадқиқ этилган;

Ибн Сино адабиёт назарияси бўйича буюк олим ҳисобланади. У Аристотелнинг “Поэтика”си ва унга ёзилган Фаробийнинг шарҳидан таъсирланиб, “Шеър санъати” номли китоб ёзган. У адабиётни мантиққа оид фан сифатида таснифлаган;

Ибн Сино асарлари XII аср бошларидан бошлаб лотин тилига таржима қилинган ва бутун Европага тарқатилган энг эътиборли дарсликлардан эди. Айниқса, “Ал-Қонун” асарининг шуҳрати баланд бўлган. Париж университети 1394 йилда ўзининг илк таълим тизимини Ибн Сино асарлари асосига қурган эди;

Шарқшунос олим Нажмиддин Комилов тадқиқотларидан: Данте ўзининг машҳур “Илоҳий комедия”сини Ибн Сино асарлари таъсирида ёзган;

Ибн Сино рубоиётда ҳам тенгсиз бўлган. Умар Ҳайём ўзини Ибн Синонинг шогирди сифатида эътироф қилган;

Ибн Сино – Шайх ур-раиснинг “Тиб қонунлари” номли асари дунёнинг қарийб барча тилларига таржима қилинган тарихдаги энг нодир 5 китобдан бири ҳисобланади;

Хитойшунос олим Аблат Хўжаев тадқиқотларидан: ўрта асрларда Хитойда Ибн Сино асарлари асосида қисқача қўлланма тайёрланган ва бугунги Тибет, қисман Хитой тиббиёти шу асосда ривожланган;

Ҳисоб-китобларга кўра, Ибн Синога бағишлаб, унинг асарларини шарҳлаб, дунё ҳамда ўзбек олимлари ва адиблари томонидан 200 дан ортиқ илмий асар, 500 дан ортиқ адабий асарлар яратилган.

МАНБА

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор #Ёшлар_овози

🇺🇿 Биз тилимиз, динимиз ва миллатимиздан қатъий назар Ўзбекистон фарзандларимиз. Ватанимиз – ягона, Ватанимиз – битта!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ифтихор

Ғалаба! Тошкент вилояти ИИББ ходими Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпиони бўлди

Тошкентда ўтаётган Дзюдо бўйича 35-Жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев канадалик рақиби Кайл Райс устидан ишончли ғалаба қозонди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ифтихор

БЎСТОНЛИҚ ЎҒЛОНИ - ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!

🏋️‍♂️Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида бўстонлиқлик мард ўғлон Достон Ёқубов Осиёда тенгсиз бўлди.

🥉У даст кўтаришда 140 кг билан бронза медалига эга чиққан бўлса, силтаб кўтаришда 182 кг, иккикурашда 322 кг билан мутлақ Осиё чемпиони бўлди.

Ғалаба муборак, Достонжон!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#ифтихор

Кейинги шахмат чемпионлари Тошкент вилоятидан чиқади

🏆Яқиндагина мустаҳкам ғалабалари билан миллат қаҳрамонларига айланган шахмат чемпионларимиз кўплаб ёшларга ажойиб мотивация бўла олди.

🔥Бугун ёшларнинг ҳам, ота-оналарнинг ҳам бу спорт турига қизиқишлари катта. Шунинг учун ҳам вилоятимизда тобора шахмат клублари сони ортиб бормоқда.

Айни кунларда туман-шаҳар ҳокимликлари ва Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Оҳангарон тумани, Янгийўл ва Ангрен шаҳрида очилган шахмат клублари 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ихлосмандлар билан гавжум.

⚡️Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултоновнинг хабар беришича, бундай клублар вилоятнинг барча ҳудудида фаолият бошлаши кутилмоқда. Хуллас, "PUBG" отмен, ҳамма шахмат клубга.😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#спорт
#ифтихор

⭕️Ўрта Чирчиқлик Ҳайтмурод Париж-2024 Паралимпия ўйинларида қатнашади

📍Германиянинг Дуйсбург шаҳрида пара каноэ бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.

✔️Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида VL3 классида 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Ҳайтмурод Шерқўзиев 49.185 сония натижа билан келди. У Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

😉Спортчимизга келгуси турнирларда омад тилаймиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ифтихор
#спорт

⭕️ИИББ ходими Жаҳон кубогида тенгсиз натижага эришди

✔️Таэквондо ITF йўналишида Малайзия давлатининг Малака шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги мусобақаси ғолиблари аниқланди. Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Нурафшон шаҳар ИИБ профилактика инспектори лейтенант Сардор Усмонов +80 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор

🔥Ота ҳар қандай вазиятда ҳам фарзанди хавфсизлигини ўйлайди

Сизнинг ҳаётингизда ҳам шундай вазиятлар бўлганми?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор

... Миллат ғурурини кўтарди бошга,
Дўппили йигитлар — дўппи, йигитлар...


Ёшлар жамоасининг ишончли ғалабасидан "Ёшлар кундалиги" ҳам таъсирланди. Жумладан, жамоамиз вакили Мирзоозоднинг дили ва тилидан тўкилган бу сатрларни сизга ҳам илиндик.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор

ТОПШИРИҚ ВА ИЖРО

🫂Ўрта Чирчиқнинг алп ўғлони Муҳиддин бобо, бугун "Марказий ҳарбий клиник госпитал"га уларни йўқлаб борган Президентимиздан "набирасини ўқишга олиш"ни сўраган эдилар. Давлат раҳбари ўша ондаёқ вилоятимиз ҳокими ва бошқа мутасаддиларга топшириқ бердилар.

📚 Зойир Мирзаев, таълим вазири ва олийгоҳ ректори билан Муҳиддин отанинг олдига бориб, набирасининг давлат гранти асосида ўқишга кирганлиги тўғрисидаги хушхабарни ва буни тасдиқловчи сертификатни, шу билан бирга қимматбаҳо совғаларни топшириб келдилар.

Таъкидлаш керакки, Имона шу ўқув йили ҳисобидан Тошкент вилоятининг, қолаверса, "Иқтисодиёт" университетининг илк талабаси бўлди.

🔷Видеода батафсил

Yoshlar kundaligi
#Ифтихор

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНА БИРИНЧИ

🏆"Йилнинг энг яхши ҳамшираси" танловининг Республика босқичида вилоятимиз қизи биринчи ўринни эгаллади.

🥇Назокат Мирсаидова Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайди. У мазкур танловда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва "Тошкент тиббиёт академияси"да давлат гранти асосида ўқиш учун имтиёзни қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, тиббиёт йўналишидаги бу танлов 30 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинади ва ўтган шунча вақт давомида биринчи марта Тошкент вилояти вакиласи ғолиб бўлди.

Ёш хамшира дўстимизга талабалик бахти, вилоятимизга эса ғолиблик завқи муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
#Ифтихор

"Ёш олимлар" танловида Тошкент вилояти вакили биринчи ўринни эгаллади

❇️ 17-18 май кунлари Бухоро шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференцияси бўлиб ўтди.

✔️Анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари ташриф буюрди. 

🟢Мазкур анжуман доирасидаги "Ёш олимлар" танловида РИО ва РИАТМ Тошкент вилоят филиалидан Сонияхон Зиеведенова энг юқори ўринни муносиб кўрилди.

Вилоятимиз вакиласини ушбу ютуқ билан табриклаймиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор

ПАРИЖ ОЛИМПИАДАСИДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СПОРТЧИЛАРИНИ ТАНИЙСИЗМИ?

Бугун бу спортчилар Ўзбекистон номи учун Парижда ор талашмоқда. Нуроний отахону онахонлар, ака-укалари қаддини ғоз тутиши учун майдонга тушишмоқда. Уларни таниб олинг, улар бизнинг қаҳрамонларимиз, ўзимизнинг йигит-қизларимиз!

🥋Светлана ОСИПОВА, Чирчиқ шаҳри. Таэквондо WT (+67 кг);

🚴‍♀Янина КУСКОВА, Чирчиқ шаҳри, шассе дастурида гуруҳ пойгаси;

🥊Руслан АБДУЛЛАЕВ, Қибрай тумани, бокс (-63,5 кг);

🥊Тўрабек ХАБИБУЛЛАЕВ, Чиноз тумани, бокс (-80 кг);

🚣‍♀Шаҳриёр МАХКАМОВ, Бўстонлиқ тумани, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, К1-1000м;

🏋‍♂Акбар ЖУРАЕВ, Бўстонлиқ тумани, оғир атлетика (102 кг).

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор #Ишонч

🇺🇿 Спортчиларимизга ўхшаб тадбиркорлар ҳам бизнинг байроғимизни, маҳсулотларимизни дунёга чиқаришига ишонаман Шавкат Мирзиёев

"Париж-2024" Олимпиадасида кимнинг чиқиши сиз учун унутилмас бўлди?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор

🇺🇿 Келгуси Олимпиадада кучли ўнликка кириш бош мақсадимиз бўлиши керак Шавкат Мирзиёев

Америка — сеҳрли диёр, тайёр тур, ўзбек бораётир! Борганда ҳам пул учун, карьера учун, саёҳат учун эмас ОР учун, НОМУС учун, ҚАДР учун отланмоқда.

🔥 Берунийнинг ақл машъали ёритган ернинг бир қисми бўлмиш Лос-Анжелес 2028 йилда мезбонлик қиладиган Олимпиададан кўп нарса кутамиз. Кутишга асосимиз бор. Тўғрими?

Абдулла Орипов ёзгандай:

Колумбда бор аламим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.


🎞 Видео: Президентнинг XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашувидан

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM